www.muslimuz

www.muslimuz

Умму Амморанинг асл исми Насиба (Нусайба) бинти Каъб ибн Амр ибн Авф ибн Мабзул, Нажжорийя, Маданийядир. Бу аёл ҳаммага наъмуна ва ибрат кўрсатган,  яхшилик қилиш борасида зарбулмасал бўлган улуғ саҳобия аёлларнинг биридир.

Имом Заҳабий ривоят қилади: Умму Аммора розияллоҳу анҳо: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Бугун Нусайба бинти Каъбнинг ўрни фалончи ва фалончининг ўрнидан яхшидир” деганларини эшитдим”, деди.

Умму Аммора Нусайба бинти Каъб саховат билан танилган, Ислом ва мусулмонлар хизматида улкан ишларни қилган оилада улғайди. Акаси Абдуллоҳ ибн Каъб Мозиний Бадр жангида қатнашган саҳобийлардан эди. Акаси Абдураҳмон эса, Табук  ғазотидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига йиғлаб келган етти саҳобийнинг бири бўлди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, жангга бориш учун бирорта улов топиб беришларини сўраган эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга улов топиб бера олмадилар. Ноилож орқаларига қайтар эканлар, кўзлари ёшланди. Барча уларни “Кўзёш тўкувчилар” деб номлаган эди. Шунда улар ҳақида ушбу оят нозил бўлди: Шунингдeк, сизнинг ҳузурингизгa улaрни улoвли қилиб қўйишингиз учун кeлгaнлaридa, “сизлaрни улoвли қилишгa нaрсa тoпa oлмaймaн", - дeдингиз. Улaр эсa сaрф қилишгa нaрсa тoпa oлмaгaнлaри учун ғaмгин бўлиб, кўзлaридaн ёш oқиб қaйтиб кeтдилaр. Улaргa ҳaм (тaънa йўқ). (Тавба сураси, 92-оят).

Турмуш ўртоғи Зайд ибн Осим ибн Амр Мозиний Нажжорий Исломга биринчилардан бўлиб кирган. Икки ўғли Ҳабиб ва Абдуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари бўлиш бахтига эришган эди. Умму Умора розияллоҳу анҳо кейинчалик Ғозийя ибн Амр ибн Атийя Мозиний Нажжорийга турмушга чиқди. Ундан икки фарзанд Тамим ва Хавла дунёга келди. Аллоҳ таоло ҳар иккисига ҳам ҳидоят ва ихлос неъматини берди.

Уҳуд жангида Умму Умора розияллоҳу анҳо бир неча жойидан жароҳатланди. Бу жароҳатларнинг энг каттаси елкасидаги Ибн Қомиа жароҳатлаган оғир жароҳат эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг жароҳатини кўриб ўғли Абдуллоҳга онасининг жароҳатини боғлаб қўйишни буюрдилар ва: “Сиздек оилага Аллоҳ таолонинг баракаси бўлсин! Онангни мақоми фалончи ва фалончиларнинг мақомидан яхши, отангни (ўгайота) мақоми фалончи ва фалончининг мақомидан яхши, сени мақоминг фалончи ва фалончининг мақомидан яхши, Аллоҳ таоло сиздек оилага раҳм қилсин!” дедилар. Бу гапларни эшитган Умму Умора розияллоҳу анҳо: “Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўрасангиз, жаннатда мени сизга ҳамроҳ қилса!” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ё Аллоҳ, уларни жаннатда менга ҳамроҳ қилгин!” деб дуо қилдилар. Бу дуони эшитган Умму Умора розияллоҳу анҳо: “Дунёда менга нима етса ҳам парво қилмайман” деди.

Бу саҳобия аёл сабр қилиш борасида ҳам улуғ мартабаларга эришган. Ўғли Ҳабиб ўлдирилганида Аллоҳ таолодан савоб умидида сабр қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Ямомада пайғамбарлик даъвоси билан чиққан Мусайлама каззобнинг олдига юборган эдилар. Мусайлама ундан: “Муҳаммадни расул эканига гувоҳлик берасанми?” деб сўради. Ҳабиб: “Ҳа” деди. Мусайлама: “Мени Аллоҳнинг расули эканимга гувоҳлик берасанми?” деб сўради. Ҳабиб: “Гапингни эшитмадим!” деди. Бир неча бор сўраганда ҳам шу жавобни олгач, Мусайлама унинг аъзоларини бирма-бир кесиб ташлади.

Умму Аммора розияллоҳу анҳо Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдига келиб Мусайлама каззобга қарши жанга кетаётганлар билан бирга боришга изн сўради. У зот Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу билан маслаҳатлашиб, унга изн бердилар. Ўша пайтда олтмиш ёшни қоралаб қўйган бўлса ҳам унинг қасду иродаси кучсизланмаган эди. Ушбу кундаги жангда ўн бир жойидан жароҳатланса ҳам ғайрати сусаймади. Улар зафар қучдилар.

Умму Аммора розияллоҳу анҳо халифалар даврида ўзига лойиқ мартабада ҳаёт кечирди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу бу аёлнинг зиёратига келар ва маслаҳат сўраб турардилар. Умар розияллоҳу анҳу ҳам бу саҳобиянинг ҳурматини жойига қўяр эдилар. Нусайба бинти Каъб Ансорийя ҳижратнинг ўн учинчи йили Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида вафот этди, (Аллоҳ ундан рози бўлсин!).

 

Манбалар асосида

Дилфуза Раҳимова

тайёрлади

Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг бир гуруҳ таниқли ва воиз уламолари Рамазон ойи охирига қадар АҚШнинг турли жойларида хатми Қуръон ва таровиҳ намозларда диндош биродарлар билан бирга адо этиб, уларга маърифий суҳбатлар қилиб беришади.

 Бугун, 19 апрель куни уламоларимиз Тошкент халқаро аэропортидан АҚШ жўнаб кетишди.

 Таъкидлаш жоиз, ушбу ташриф Америка Қўшма Штатларидаги Ал-Бухорий Ислом маркази вакилларининг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари билан онлайн учрашувидаги таклиф ва илтимосига биноан амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими ва АҚШдаги Ал-Бухорий Ислом маркази ҳамкорликда бу йилги Рамазон ойида Америкадаги ўзбекзабон дин қардошлар илмий-маърифий маъруза қилиб бериши учун қуйидаги уламоларимиз: Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов, Исҳоқжон домла Бегматов, Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Ҳасан домла Қодиров, Қосимжон қори Каримов, Абдулҳамид домла Жуманов, Анвархон қори Заитовнинг сафар куни ва жойлари белгилаб олинди.

Қуйидаги видеороликда белгиланган вақт ва жойда юртимизнинг таниқли ва воиз уламолар Рамазон суҳбатларга таклиф этамиз:
https://t.me/uamaalbukhari/4194

 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг сафарларини бехатар ва суҳбатларини манфаатли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

#УЛАМОЛАР
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Бир неча йилдан буён хориж давлатлари диний идораларидан келган таклифлар асосида уламо ва қориларимиз чет мамлакатларда диний-маърифий тадбирларда иштирок этиб, таровиҳ намозларини адо этиб бермоқдалар.

Эртага, 19 апрель куни юртимизнинг бир гуруҳ етук уламолари АҚШнинг турли жойларида Рамазон ойи якунига қадар хатми Қуръон ва таровиҳ намозларда қатнашиб, маърифий суҳбат қилиб бериш учун жўнаб кетади.

Ушбу ташриф Америка Қўшма Штатларидаги Ал-Бухорий Ислом маркази вакилларининг Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари билан онлайн учрашувидаги таклиф ва илтимосига биноан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими ва АҚШдаги Ал-Бухорий Ислом маркази ҳамкорликда бу йилги Рамазон ойида Америкадаги ўзбекзабон дин қардошлар илмий-маърифий маъруза қилиб бериши учун қуйидаги уламоларимиз: Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов, Исҳоқжон домла Бегматов, Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Ҳасан домла Қодиров, Қосимжон қори Каримов, Абдулҳамид домла Жуманов, Анвархон қори Заитовнинг сафар куни ва жойлари белгилаб олинди.

Қуйидаги видеороликда белгиланган вақт ва жойда юртимизнинг таниқли ва воиз уламолар Рамазон суҳбатларга таклиф этамиз:
https://t.me/uamaalbukhari/4194

Аллоҳ таоло уламоларимизнинг сафарларини бехатар ва суҳбатларини манфаатли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Муносабат

 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Президентимиз 8 апрель куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида олиб борилаётган бунёдкорлик ва маҳаллаларни ободонлаштириш ишлари билан танишди. Албатта, муборак Рамазон ойининг биринчи жумасида амалга оширилган ушбу ташрифда катта рамзий маъно бор. Чунки Рамазон ойлар ичида энг улуғи бўлса, жума кунларнинг саййидидир. Шу боис бу кунларда қилинган ҳар қандай эзгу амал, албатта, хайрли натижа беради.

Рамазонда яхши амалларнинг ажру савоби бир неча барорбарига кўпайтириб берилади. Рамазон ҳақида Салмон Форсийдан ривоят қилинган узун ҳадисда жумладан: Ким унда ихтиёрий равишда бир яхши иш қилса, худди бир фарзни адо этгандек бўлади. Ким унда бир фарзни адо этса, худди етмишта фарзни бажаргандек бўлади, дейилган. 

Давлатимиз раҳбари ташриф давомида Ислом цвилизация маркази қурилиш жараёнини кўздан кечириб, бу марказ халқимизнинг маънавий ва маърифий қудрати тимсоли бўлиб қолишини таъкидлади. Олмазор туманидаги Университет маҳалласига ташрифи чоғида маҳалла фаоллари, нуронийлар билан суҳбатлашиб, уларни Рамазон ва маҳаллаларининг обод бўлгани билан табриклади.

Президентимизнинг тумандаги 102-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатни бориб кўргани, ўқитувчилар билан суҳбатлашгани, тарбияланувчиларнинг машғулот жараёнларини кўздан кечирганини алоҳида таъкидлаш лозим. Зеро, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик сингари юксал фазилатларни асрлар давомида қадрлаб келаётган халқимиз Рамазон ойида бундай эзгу амалларга алоҳида урғу беради. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки бу ойда ҳар бир қилинган амалнинг эвазига 70 тадан 700 тагача савоб берилиши ҳадиси шарифда баён этилган: “Ҳар бир хайрли амалга ўн баробардан етти юз баробаргача савоб берилади” (Имом Табароний ривояти).

Мактаб-интернатда юртимиздаги шундай ижтимоий муассасалардаги шароитларни яхшилаш бўйича манфаатли видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Ушбу йиғилишни Президентимиз Қуръони каримнинг “Раҳмон” сурасидаги “Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир”, деган оят билан бошлади. Ҳақиқатан, шундай. Хайрли ишга қўл урган киши борки, албатта, мукофотга сазовар бўлади.

Динимизда ўзгаларга яхшилик қилиш, ўзи яшаб турган жамиятдаги инсонларнинг ҳожатини чиқариш, улардан турли хил мушкулотларни аритиш фазилатли иш саналади. Жумладан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фарзларни адо қилишдан кейинги ўринда турадиган Аллоҳга энг суюкли бўлган амал бу мусулмонинг қалбига хурсандчиликни киритишдир”, дедилар. Дарҳақиқат, кишиларга бериладиган савобларнинг даражаси амалга қараб белгиланади. Энг савоби кўп амал бу фарз ҳисобланса, бошқаларга яхшилик улашиш ундан кейинги ўринда турадиган улуғ ибодатдир!

Бошқа бир ҳадиси шарифда бундай дейилади: “Бир биродарим билан бирор ҳожати юзасидан бирга пиёда юришим мен учун мана бу масжидда ‒ яъни Мадина масжидида ‒ бир ой эътикоф ўтиришимидан суюклидир”. Ушбу ҳадис ҳар бир инсонни бошқаларга яхшилик қилишга ундаши, шубҳасиз. Зеро, буюк бобокалонимиз Ҳазрат Алишер Навоий айтадилар:

Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай,

Онча борким, Каъба вайрон ўлса, обод айлагай.

Кўнглимизни янада нурафшон этгани – инсон қадрини улуғлаш, меҳр ва ёрдамга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш – давлатимиз ижтимоий сиёсатининг муҳим йўналиши. Бу борада олиб борилаётган хайрли ишлар ифодасини давлатимиз раҳбарининг Олмазор туманига ташрифи жараёнида яна бир бор кўрдик, чуқур ҳис қилдик.

Аллоҳ таоло Рамазон ойини азиз диёримиз ва халқимиз учун ҳам хайрли ва манфаатли қилсин.

 

Ҳомиджон ИШМАТБЕКОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

раиси биринчи ўринбосари.

 

Page 93 sur 637
Top