muslim.uz

muslim.uz

Аввал хабар берганимиздек, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасида “Қуръон базмига марҳабо!” номли талаба ўртасида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди. Қориларнинг чиқишларини малакали тажвид устозларидан иборат Ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.

Якуний натижаларга кўра “Мужаввидлик” йўналишида 1-ўрин мадрасанинг 3-курс талабаси Муҳаммадсолиҳ қори Эргашхўжаевга, “Мураттаблик” йўналиши бўйича 1-ўрин соҳиби 2-курс талабаси Шукрулло қори Шухратбековга насиб этди.

Ана шундай Қуръон мусобақаси Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида ҳам бўлиб ўтган эди. Унда қорилар чиқишини баҳолаб борган Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:

Мадрасанинг 3-курс талабаси Исломиддин Абдулҳакимов 1-ўрин, яна бир 3-курс талабаси Абдулазиз Абдуғаниев 2-ўрин, 1-курс талабаси Муҳаммадамин қори Нажмиддинов 3-ўринга сазовор бўлди.

Тадбир сўнгида мусобақа ғолибларига диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

mardi, 14 mai 2024 00:00

Илмсиз фатво бериш

Наманган тумани

"Нуртепа" жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси Мусаев Неъмат Жўрабоевич Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Н.Мусаев Диний идора, “Мовароуннаҳр" нашриёти бўлимларида турли вазифаларда фаолият юритган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан муаззинларнинг малакасини ошириш йўлга қўйилди.

Ушбу анъанага мувофиқ бугун, 13 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлимида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида фаолият олиб бораётган муаззинлар учун навбатдаги амалий машғулот ташкил қилинди.

Мазкур дарс давомида Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли муаззинларнинг азон ва иқомат айтиш маҳоратларини тинглаб, керакли тавсияларни берди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

lundi, 13 mai 2024 00:00

FITNALARDAN SAQLANISH LOZIM

Bahodir Sharipov,
Chust tumani bosh imom-xatibi

Page 3 sur 1650
Top