muslim.uz

muslim.uz

  1. Жаннатун Наъийм.

«Агар аҳли китоблар имон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларнинг гуноҳларини кечирган ва (жаннатдаги) сўлим боғларга киритган бўлур эдик» (Моида сураси, 65-оят). 

«Яна мени (охиратда) неъматлар боғининг ворисларидан қилгин!»  (Шуаро сураси, 85-оят). 

«Имон келтирган ва эзгу ишларни қилганларни эса, имонлари сабабли Парвардигорлари ҳидоят қилур, неъмати мўл жаннат (боғ)ларда остиларидан анҳорлар оқиб тургай» (Юнус сураси, 9-оят) 

«Парвардигорлари уларга Ўз тарафидан раҳмат, ризолик ва улар учун неъматлари доимий (бўлмиш) жаннат (боғ)лари тўғрисида хушхабар берур» (Тавба сураси, 21-оят).

  1. Жаннатул Адн.

«Аллоҳ мўминлар ва мўминаларга остидан анҳорлар оқиб турадиган, мангу яшаладиган жаннат (боғ)ларидаги ёқимли масканларни ваъда қилди. Аллоҳнинг ризоси эса, (ҳаммасидан) буюкроқдир. Ана шу(лар) улкан ютуқдир» (Тавба сураси, 72-оят).

«(У) абадийлик боғлари бўлиб, (улар) у жойларга ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан иборат солиҳ (банда)лар билан бирга кирурлар» (Раъд сураси, 23-оят).

«Улар остидан анҳорлар оқиб турадиган мангу жаннатларга кирурлар. Улар учун у ерда хоҳлаган нарсалари бордир. Тақводорларни Аллоҳ мана шундай мукофотлагай» (Наҳл сураси, 31-оят). 

  1. Жаннатул Фирдавс.

«Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур» (Каҳф сураси, 107-оят). 

  1. Жаннатул Ма`ва.

«Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар учун қилган амаллари сабабли жаннат масканлари манзил бўлур» (Сажда сураси, 19-оят). 

  1. Дарус Салом.

«Аллоҳ (одамларни) тинчлик диёри (жаннат)га чорлайди ва хоҳлаган кишини тўғри йўлга ҳидоят этади» (Юнус сураси, 25-оят).

 

Даврон НУРМУҲАММАД

тўплади

ЎМИ  Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Зиёрат давомида Давлатимиз раҳбарига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамроҳлик қилди. Мақбарада қуръон тиловат қилинган. 

Давлат раҳбари Бухоро вилоятида муқаддас қадамжолар кўплиги, уларни зиёрат қилиш юртдошларимиз учун ҳам қарз, ҳам улкан саодат эканини таъкидлаб, ёш авлодни аждодларимизнинг маънавий мероси асосида тарбиялаш ҳақида сўз юритганлар. 

Шу ерда Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллуд саналарини нишонлаш, “Етти пир” номи билан машҳур қадамжоларни ободонлаштириш лойиҳалари ҳақида маълумот берилган. 

Шавкат Мирзиёев режалаштирилган қурилиш ишлари мазмунан чуқур ўйланмаганини танқид қилиб, алломаларимиз юбилей саналарини уларга муносиб тарзда, дунё олимларини жалб қилган ҳолда юксак савияда нишонлаш зарурлигини таъкидлаган. 

“Етти пир” мақбараларини обод қилиш, уларни бир йўл билан боғлаш лойиҳаларини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар бериб ўтганлар

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 15 февраль куни Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди. 

Мулоқот аввалида давлат раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар. 

Ўтган даврда қардош халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли Ўзбекистон – Қирғизистон ҳамкорлигини салмоқли даражада кенгайтиришга эришилгани чуқур мамнуният билан қайд этилди. 

Томонларнинг сиёсий иродаси ва амалий саъй-ҳаракатлари туфайли ўзаро муносабатлар стратегик шериклик даражасига етгани алоҳида таъкидланди. 

2017 йилда уч марта олий даражадаги ташриф муваффақиятли амалга оширилди, уларнинг якуни бўйича ҳамкорликнинг долзарб масалаларига оид муҳим келишувларга эришилди, Ўзбекистон –Қирғизистон давлат чегаралари тўғрисида шартнома ва бошқа битимлар имзоланди. 

Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари жадал суръатларда ўсмоқда, ишлаб чиқариш кооперацияси кўлами кенгаймоқда. Транспорт коммуникациялари соҳасида, жумладан, "Ўзбекстон – Қирғизистон – ХХР" йўналиши бўйлаб автомобиль қатновини йўлга қўйиш ва темир йўл қуришга доир стратегик лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида самарали ҳамкорлик механизмлари йўлга қўйилди. Маданий-гуманитар соҳадаги алмашинувлар фаоллашди. 

Мулоқотда давлат раҳбарлари олий даражадаги ўзаро ташрифлар давомида эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш зарурлигини қайд этдилар. Икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг бошқа масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди. 

Мулоқот якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлида дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қатъий интилишини таъкидладилар.

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 16 февраль куни Бухоро вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

“Давлатимиз раҳбари 2017 йил 10-11 март кунлари вилоятга ташрифи чоғида барча соҳаларни ривожлантириш бўйича кенг кўламли режаларни белгилаб берган эди. Мазкур топшириқлар ижроси доирасида улкан ишлар амалга оширилди. Янги саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Маҳаллийлаштириш даражаси ва экспорт ҳажми ошди. Транспорт ва сервис инфратузилмаси ривожланиб, сайёҳлар оқими кўпайди. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаган имкониятлар ишга солинди. Янги уй-жойлар, ижтимоий объектлар бунёд этилди. 

Икки кунлик ташриф давомида Президентимиз аввалги топшириқлар ижроси, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиши, галдаги муҳим вазифаларни белгилаб бериши режалаштирилган”, дейилган хабарда.

ЎМИ Матбуот хизмати

ЎМИ  Матбуот хизмати

Top