www.muslimuz

www.muslimuz

Мўмин-мусулмонлар истаклари асосида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг шогирди, Имом Бухорий номли Тошкент Ислом инcтитутининг катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВнинг онлайн диний савол-жавоб дастури янги шакл ва инновацион усуллар ёрдамида тақдим этилмоқда.

Ислом – илм-маърифат дини. Инсон ўзи билмаган нарсасини уламолардан сўраб ўрганиши зарур. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят). Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

2020 йил 18 сентябрь, жума куни соат 19:00 дан бошлаб, онлайн диний савол-жавоб дастурининг илк сонини кузатинг.

Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV  
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

وَمَن يَرۡغَبُ عَن مِّلَّةِ إِبۡرَٰهِ‍ۧمَ إِلَّا مَن سَفِهَ نَفۡسَهُۥۚ وَلَقَدِ ٱصۡطَفَيۡنَٰهُ فِي ٱلدُّنۡيَاۖ وَإِنَّهُۥ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ لَمِنَ ٱلصَّٰلِحِينَ١٣٠

130. Иброҳимнинг динидан ўз қадрини билмайдиган енгилтакларгина юз ўгирадилар. Биз дунёда Иброҳимни танлаб олганмиз, охиратда ҳам у солиҳлардан бўлур.

Яъни, Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломни Ўзининг ҳақ динига, тавҳидга даъват этиши учун танлаб олган. "Улул азм" пайғамбар, Аллоҳнинг дўсти бўлмиш Иброҳим алайҳиссалом айримлар даъво қилаётганидай йўлдан адашмаган, ҳидоят йўлида мустақим борувчидир ва у охиратда солиҳлигича қолади. Бу сўзлар Аллоҳ таоло томонидан Иброҳим алайҳиссаломга бўлган мақтовдир. У кишига Аллоҳнинг Ўзи ваҳий орқали: "Сени Ўзимга дўст тутганимнинг сабаби олишни эмас, беришни яхши кўришинг ва одамлардан ҳеч нарсани тамаъ қилмаслигингдир", деган. Қуръони каримнинг бошқа бир сурасида зикр этилишича, Иброҳим алайҳиссалом бундай деганлар: "Мен Ҳақ йўлга мойил ҳолимда юзимни осмонлар ва Ерни яратган Зотга қаратдим ҳамда мен мушриклардан эмасман" (Анъом, 79). Ҳеч ким ҳазрати Иброҳимнинг ҳаниф динини ёмон кўриб, ундан юз ўгирмаслиги керак, Аллоҳга ширк келтирмаслиги лозим. Ким ўз нафсига зулм қилса, ўз қадрини билмайдиган нодонлардан саналса, ҳидоят йўлидан адашиб, залолатга кетса, бу диндан юз ўгирган бўлади.

إِذۡ قَالَ لَهُۥ رَبُّهُۥٓ أَسۡلِمۡۖ قَالَ أَسۡلَمۡتُ لِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ١٣١

131. Парвардигори унга: "Бўйсун!" деганида у: "Оламлар Парвардигорига бўйсундим" деганини эсланглар.

Яъни, Парвардигорнинг Ўз халили (дўсти) Иброҳимни бундай олий мақомга кўтаришига сабаб: "Менга бўйсун, ихлос билан тоат-ибодатда бўл!" деганида Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ азза ва жалланинг амрига дарҳол жавоб қилди ва: "Эй Парвардигорим, Сенга ихлос билан ибодат қиламан, тоатингга сўзсиз бўйсунаман!" деди. Аллоҳ таоло айтади: "Иброҳим яҳудий ҳам, насроний ҳам бўлмаган, балки Ҳақ йўлдан тоймаган (ҳаниф) мусулмон бўлган ва мушриклардан бўлмаган" (Оли Имрон, 67).

Аллоҳга ва Унинг расулига ўзини таслим қилган ва билмаган илмини билувчи шахсга топширган киши ҳақиқий эҳтиёткор мўмин ҳисобланади. Кишининг мусулмонлик қадами Яратувчига таслим бўлиш ва бўйсуниш билан саботли бўлади. Билиш мумкин бўлмаган нарсани билишга уринган, таслим бўлишга ақли қаноат қилмаган кишини истаги холис тавҳиддан, соф маърифатдан, ҳақиқий имондан тўсиб қўяди. Ундай киши куфр билан имон, рост дейиш билан ёлғон дейиш, иқрор бўлиш билан инкор қилиш ўртасида сарсон бўлади. Яъни, васвасага гирифтор бўлиб, шакка тушиб на ишонган мўмин, на ишонмаган мункир бўлади. “Ислом” сўзининг маъноси ҳам «Аллоҳ ягона» деб эътиқод қилиш, унга бўйсуниш ва бутун қалб билан Унга ихлос қилиш ва Аллоҳ буюрган диний эътиқодга имон келтириш, Аллоҳ таолонинг яккаю ягоналигига ишонишдир. У юборган Пайғамбарга эргашган, Аллоҳнинг Ўзигагина бўйсунган ва таваккул қилган киши чин мусулмондир.

وَوَصَّىٰ بِهَآ إِبۡرَٰهِ‍ۧمُ بَنِيهِ وَيَعۡقُوبُ يَٰبَنِيَّ إِنَّ ٱللَّهَ ٱصۡطَفَىٰ لَكُمُ ٱلدِّينَ فَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنتُم مُّسۡلِمُونَ١٣٢

132. Иброҳим буни ўғилларига ва шунингдек, Яъқуб ҳам васият қилиб: "Эй ўғилларим, Аллоҳ сизларга шу динни танлади, мусулмон бўлмагунингизча дунёдан ўтмайсиз", деди.

Иброҳим алайҳиссаломнинг ўзлари Парвардигорларига бўйсуниб, ширк асосига қурилган барча ботил динларни тарк этиш, тавҳидга асосланган (ҳаниф) динга амал қилиш билан чекланмай, фарзандларини ҳам, бошқаларни ҳам шунга даъват қилдилар. Иброҳим алайҳиссаломнинг набираси бўлмиш Яъқуб алайҳиссалом ҳам шундай васият қилган. Улар васият қилган дин аслида Исломдир, фақат улардан кейин келган авлодлар унинг номини ўзгартириб юборишди. Аллоҳ таоло айтади: "Чиройли амал қилувчи ҳолида ўзини Аллоҳга бўйсундирган ва тўғри йўл – Иброҳим динига эргашган кишидан бошқа кимнинг дини чиройлидир? Ваҳоланки, Аллоҳ Иброҳимни дўст тутгандир" (Нисо, 125). Барча пайғамбарлар алайҳимуссалом даъват этган дин аслида бирдир. Улар инсонларни оламни ягона Аллоҳ таоло яратганига иқрор бўлишга ва фақат Унга ибодат қилишга чақиришган. Улар етказган ҳукмлардагина фарқ бордир, асосий даъватларида эса фарқ йўқ. Аллоҳ таолонинг барча бандалар учун рози бўлган дини Исломдир. Ислом тавҳид динидир. Аллоҳ таоло юборган барча пайғамбарлар: Одам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо, Муҳаммад алайҳимуссалом инсониятни асосда бир динга – Аллоҳ таолонинг улуҳиятда ва рубубиятда ягоналигига, Унинг китобларига, фаришталарига, расулларига ва қиёмат кунига имон келтиришга, фақат Унга ибодат қилишга даъват этишган (Шўро, 13). Пайғамбарлар даъват этган дин асосда бир бўлса-да, улар етказган ҳукмлар, яъни шариатлар турличадир. Шунинг учун кейин келган пайғамбар даврида аввалда ўтган пайғамбар етказган ҳукмлар (шариат) бекор бўлган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом охирги пайғамбар бўлганлари сабабидан олдин ўтган барча пайғамбарларнинг етказган ҳукмлари (шариатлар) мансух бўлган. Пайғамбаримиз етказган ҳукмлар, яъни Ислом шариати қиёматгача боқийдир.

أَمۡ كُنتُمۡ شُهَدَآءَ إِذۡ حَضَرَ يَعۡقُوبَ ٱلۡمَوۡتُ إِذۡ قَالَ لِبَنِيهِ مَا تَعۡبُدُونَ مِنۢ بَعۡدِيۖ قَالُواْ نَعۡبُدُ إِلَٰهَكَ وَإِلَٰهَ ءَابَآئِكَ إِبۡرَٰهِ‍ۧمَ وَإِسۡمَٰعِيلَ وَإِسۡحَٰقَ إِلَٰهٗا وَٰحِدٗا وَنَحۡنُ لَهُۥ مُسۡلِمُونَ١٣٣

133. Яъқубга ўлим келгач ўғилларига: "Мендан кейин кимга ибодат қиласизлар?" деганида, "Сенинг Илоҳинг, оталаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқларнинг Маъбуди бўлмиш ягона Илоҳга ибодат қиламиз ва Унгагина итоатда бўламиз", дейишганига гувоҳ эмасмидингиз?

Бу оят яҳудийлар ҳақида нозил бўлган. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Билмайсанми, Яъқуб вафот этаётганида ўғилларига яҳудийликни васият қилган эди", дейишган. Яъқуб алайҳиссалом ҳам вафотларидан олдин фарзандларини боболари Иброҳим алайҳиссаломнинг ҳаниф дини бўлмиш Исломга киришни васият қилганлар. У киши ўлимлари яқинлашганида фарзандларидан: "Мендан кейин кимга ибодат қиласизлар?" деб сўрайдилар. Шунда фарзандлари: "Сенинг илоҳинг бўлмиш Аллоҳ таолога, оталаринг Иброҳим, Исмоил, Исҳоқларнинг илоҳи бўлмиш ягона Аллоҳ азза ва жаллага тоат-ибодатда бўламиз", дейишади. Муфассирларнинг ёзишича, Иброҳим алайҳиссаломнинг Ҳожар исмли аёлларидан Исмоил алайҳиссалом, Сора исмли аёлларидан Исҳоқ алайҳиссалом туғилган. Ибн Касир айтади: "Исҳоқ акаси Исмоил туғилишидан ўн тўрт йил ўтиб, отаси Иброҳимнинг ёши юзга яқинлашиб қолганида дунёга келди. Исҳоқ туғилиши ҳақида башорат берилганида онаси Соранинг ёши тўқсонда эди". Яъқуб алайҳиссалом эса Исҳоқ алайҳиссаломнинг ўғли бўлган. Ибн Касирнинг айтишича, "Аҳли китоблар Исҳоқ алайҳиссаломнинг қирқ ёшларда, оталари Иброҳим алайҳиссалом ҳаётлик чоғларида уйланганини зикр этишади. Исҳоқ алайҳиссаломнинг Тавомийн исмли хотинидан Айс ва Яъқуб дунёга келишган".

تِلۡكَ أُمَّةٞ قَدۡ خَلَتۡۖ لَهَا مَا كَسَبَتۡ وَلَكُم مَّا كَسَبۡتُمۡۖ وَلَا تُسۡ‍َٔلُونَ عَمَّا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ١٣٤

134. Улар ўтиб кетган бир умматдир. Уларнинг амаллари ўзларига, сизларнинг амалларингиз ўзларингизгадир. Сизлардан уларнинг қилмишлари ҳақида сўралмайди.

Яъни, эй инсонлар, ўтиб кетган аждодларнинг қилмишлари ҳақида сиздан сўралмайди, уларнинг амалларига яраша жазолаш ёки мукофотлаш Парвардигорингизнинг Ўзига ҳаволадир. Сизлар ўзларингиз қилаётган амалларга эътиборли бўлинг, Аллоҳга осийлик қилманг, Унинг амрларига бўйсунинг, Аллоҳ ва Унинг ваҳийларини асло инкор қилманг! Ўтмишдагилар ҳам, сизлар ҳам – ҳамма ўзининг қилган амалига ўзи жавоб беради. Ким (хоҳ кофир, хоҳ мусулмон) бу дунёда қўлидан келадиган ҳаракатни қилса, амалига яраша самарасини камситилмасдан тўлиқ олишини Аллоҳ таоло кафолатлаган. Охират учун ҳаракат ҳеч қачон бу дунёни тарк этишни талаб этмайди. Инсон имонли бўлса, дунё учун қилган амалларини имонли ҳолда бажариб, охиратда ҳам, бу дунёда ҳам улуғ мақомга эришади. Исломда қуруқ гап (ёки ният)нинг эътибори йўқ, балки айтилган гап (ёки ният)ни амал билан тасдиқлаган, яъни, фақат Парвардигорга ибодат қилиб, фақат Унга суянганларнинг мукофоти жаннатда мангу қолишдир. Тиллари билан айтган гапларга амал қилиш керак бўлганида юз ўгириб, бошқа томонга кетадиганлар мўмин эмас, мунофиқдирлар. Аллоҳ таолога ва Пайғамбарга ишонмай, фақат бу дунё ҳаёти ва зийнатини хоҳлаб амал қилганлар бу дунёда фақат орзуларига эришадилар, аммо охиратда улар учун дўзах оловидан бошқа ҳеч нарсага эриша олмайдилар, чунки улар охират ҳаёти учун ҳеч бир амал қилмаганлар.

وَقَالُواْ كُونُواْ هُودًا أَوۡ نَصَٰرَىٰ تَهۡتَدُواْۗ قُلۡ بَلۡ مِلَّةَ إِبۡرَٰهِ‍ۧمَ حَنِيفٗاۖ وَمَا كَانَ مِنَ ٱلۡمُشۡرِكِينَ١٣٥

135. Улар: "Яҳудий ё насроний бўлинглар, ҳидоят топасизлар", дейишади. (Эй Муҳаммад), "Йўқ, Иброҳимнинг ҳаниф динида бўламиз, у мушриклардан эмас эди", денг.

Ушбу оят Мадина яҳудийларининг бошлиқлари Каъб ибн Ашроф, Молик ибн Сайф, Абу Ёсир ибн Ахтоб ва Нажрон насронийлари ҳақида тушган. Улар мусулмонлар билан дин борасида тортишишди. Ҳар бир фирқа ўзини Аллоҳ динига ҳақлироқ деб даъво қиларди. Яҳудийлар: "Пайғамбаримиз Мусо барча пайғамбарларнинг, китобимиз Таврот барча китобларнинг, динимиз барча динларнинг афзалидир" дея Исо ва Муҳаммад алайҳиссаломларга, Инжил ва Қуръонга куфр келтиришди. Насоролар эса: "Набийимиз Исо барча набийларнинг, китобимиз Инжил барча китобларнинг, динимиз эса барча динларнинг афзалидир" дея Муҳаммад алайҳиссаломга ва Қуръонга кофир бўлишди. Буларнинг ҳар бири мусулмонларга: "Бизнинг динимизга киринглар, ундан бошқа дин йўқ" дея ўз динларига даъват қилишар эди.

“Ҳаниф” сўзи луғатда «чин эътиқоддаги, тақводор» маъноларини англатади. Исломгача бўлган даврда турли қабила бутлари ва санамларга сиғинишни рад этган, тавҳидга (яккахудоликка) астойдил имон келтирган, зоҳид ва тақводор, аммо яҳудийлик ёки насронийликка қўшилмаган ва Иброҳим алайҳиссаломнинг динларида бўлган кишилар «ҳанифлар» деб аталган. Қуръони каримда Иброҳим алайҳиссаломнинг ўзлари ҳам «ҳаниф» деб номланган. Милодий саккизинчи-тўққизинчи асрлардан бошлаб ҳаниф кўпинча «мусулмон», ҳанифлик дини эса «Ислом» маъносида қўллана бошлаган.

قُولُوٓاْ ءَامَنَّا بِٱللَّهِ وَمَآ أُنزِلَ إِلَيۡنَا وَمَآ أُنزِلَ إِلَىٰٓ إِبۡرَٰهِ‍ۧمَ وَإِسۡمَٰعِيلَ وَإِسۡحَٰقَ وَيَعۡقُوبَ وَٱلۡأَسۡبَاطِ وَمَآ أُوتِيَ مُوسَىٰ وَعِيسَىٰ وَمَآ أُوتِيَ ٱلنَّبِيُّونَ مِن رَّبِّهِمۡ لَا نُفَرِّقُ بَيۡنَ أَحَدٖ مِّنۡهُمۡ وَنَحۡنُ لَهُۥ مُسۡلِمُونَ١٣٦

136. (Эй мўминлар), "Аллоҳга, бизларга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва уларнинг авлодига туширилган нарсага, Мусо ва Исога, бошқа пайғамбарларга Парвардигорлари томонидан берилган нарсаларга имон келтирдик. Уларнинг ҳеч бирини ажратмаймиз ва Ўзига бўйсунамиз", денглар.

Аллоҳ таолонинг барча пайғамбарларига ва уларга туширилган нарсаларга истисносиз ишониш имон шартларидан биридир. Пайғамбарларнинг вазифаси имон келтириб, тоат-ибодат қилган инсонларга жаннат башоратини қилиш, куфр ва исёнда бўлган инсонларни дўзах азобидан огоҳ этиш, инсонларга дунё ва дин ишларида улар муҳтож бўлган нарсаларни баён этишдир. Пайғамбарларнинг барчаси Одам наслидан, гуноҳ, куфр, туғёндан асралган, пок, ақл ва ибодатда комилдирлар. Уларнинг барчаси бир динда – Ислом динидадир. Зеро, уларнинг барчаси ўз қавмларини фақат Аллоҳ таолога ибодат қилишга, Унинг улуҳиятига, рубубиятига, исм ва сифатларига ширк келтирмасликка даъват қилишган. Улар зиммаларига юкланган вазифаларни тўла адо этишган. Пайғамбарларнинг боши Одам алайҳиссалом, охирлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Қуръони каримда йигирма беш пайғамбарнинг номи зикр этилган: булар – Одам, Идрис, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Юсуф, Айюб, Зулкифл, Шуъайб, Мусо, Ҳорун, Довуд, Сулаймон, Илёс, Алясаъ, Юнус, Закариё, Яҳё, Исо ва охирги пайғамбар Муҳаммад алайҳимуссаломлардир. Узайр, Луқмон, Зулқарнайн номлари ҳам Қуръонда келган, уларни баъзилар набий деса, баъзилари валий дейишган, бунда ихтилоф бор. Одам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо, Муҳаммад алайҳимуссалом шариат соҳиблари бўлишгани учун "Улул азм" пайғамбарлар дейилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ривоят қилишича, "Аҳли китоблар Тавротни ибронийча қироат қилиб, уни Ислом аҳлига арабча тафсир қилишар эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Аҳли китобларга ишонманглар ҳам, уларни ёлғончи ҳам деманглар, уларга: "Аллоҳга, бизларга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва уларнинг авлодига туширилган нарсага, Мусо ва Исога, бошқа пайғамбарларга Парвардигорлари томонидан берилган нарсаларга имон келтирдик. Уларнинг ҳеч бирини ажратмаймиз ва Ўзига бўйсунамиз", денглар" (Бухорий ривояти).

فَإِنۡ ءَامَنُواْ بِمِثۡلِ مَآ ءَامَنتُم بِهِۦ فَقَدِ ٱهۡتَدَواْۖ وَّإِن تَوَلَّوۡاْ فَإِنَّمَا هُمۡ فِي شِقَاقٖۖ فَسَيَكۡفِيكَهُمُ ٱللَّهُۚ وَهُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡعَلِيمُ١٣٧

137. Улар ҳам сизлар каби имон келтиришса, тўғри йўлни тутган бўлишади, агар юз ўгиришса, демак сизларга адоватдадирлар. Сизга (эй Муҳаммад), Аллоҳнинг Ўзи кифоядир. У эшитувчи ва билувчидир.

Аҳли китобларга ҳам Аллоҳнинг сўнгги дини бўлмиш Ислом таклиф этилган, аммо улар саркашликлари, ғурурлари сабабидан исломиятни тан олмай келишяпти. Тан олиш уёқда турсин, ўз манфаатларидан келиб чиқиб, Исломга, мусулмонларга ҳар жабҳада фаол кураш олиб боришяпти. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло Ислом динини бутун инсоният учун охирги ҳақ дин деб танлаган, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом эса қиёматгача барча инсонларга юборилган сўнгги пайғамбардирлар. Ислом барча замонларнинг ва ҳамма умматларнинг динидир. Олдин ўтган пайғамбарларники каби муайян аср, баъзи замонларгагина тегишли муваққат рисолат эмас. Исломгача барча пайғамбарлар маҳдуд бир замонга юборилган бўлса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёматга қадар боқий бир рисолат эгаси, пайғамбарларнинг охиргиси, якунловчисидирлар. Исломдан кейин бошқа бир шариат келмайди. Қуръони каримдан сўнг бошқа китоб нозил бўлмайди. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан кейин бошқа пайғамбар келмайди.

Пайғамбар алайҳиссаломга динни ёйиш йўлидаги машаққат ва озорларни енгишда, дин душманларининг кирдикор ва ҳужумларига қарши курашда Аллоҳ таолонинг Ўзи кифоя қилади. У эшитувчи ва билувчидир. Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири ал-Алиймдир, яъни ҳар бир нарсани билувчи, бўлган ва бўладиган, аввалги ва охирги, зоҳир ва ботин нарсаларнинг барчасини билувчидир. У Зотнинг сифатларидан яна бири ал-Самиъ, яъни ҳар бир нарсани эшитувчидир. Тилларнинг турли-туман бўлиши, ҳожатларнинг ҳар хил бўлишига қарамай У нидоларнинг ҳаммасини эшитадиган Зотдир. Унинг эшитишида махфий сўз билан очиқ сўз баробардир. Аллоҳ таолонинг эшитиши овозларнинг ҳаммасини қамраб олган. Унга овозлар аралашиб кетмайди. Овозлардан баъзисини эшитиши бошқасини эшитишдан Уни чалғитмайди. Сўровларнинг турли туман бўлиши Уни адаштириб юбормайди.

صِبۡغَةَ ٱللَّهِ وَمَنۡ أَحۡسَنُ مِنَ ٱللَّهِ صِبۡغَةٗۖ وَنَحۡنُ لَهُۥ عَٰبِدُونَ١٣٨

138. "Аллоҳнинг сибғасини қабул қилдик, Аллоҳдан ҳам яхшироқ сибға берувчи борми? Унгагина ибодат қиламиз".

Ояти каримадаги "сибға" сўзининг маънолари кўп: у "бўёқ, ранг, ҳақ дин, эътиқод, насронийлардаги чўқинтириш маросими" маъноларини англатади. Бу ўринда калима "ҳақ дин" маъносида келган. Парвардигор мусулмонларга қарата: "Сизлар Аллоҳ таоло рангини, яъни ҳақ динини қабул қилганмиз, чунки бу дин эргашувчиларни турли нопокликлардан халос қилади, бошқа рангга эҳтиёжимиз йўқ" денглар" деб буюрмоқда. Чунки насронийлар бола туғилса ё бир одам динларига кирса, энди холис насроний бўлди, деб уни сариқ рангга бўяшар эди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо бундай дейди: "Насронийлар янги фарзанд туғилганидан етти кун ўтгач, ўзларининг махсус сувларида чўмилтиришар эди. Буни "маъмудия" (хатна ўрнида қилинадиган поклаш) дейишади. Шундай қилингандагина бола ҳақиқий насроний саналарди. Аллоҳ бу оятни шу муносабат билан нозил қилган".

Уйланишнинг шаръий ҳукми

Шариатда уйланишнинг ҳукми, кишининг жисмоний қуввати, оила масъулиятини уддалаши, уйланмаса, зинога кетиш хавфига кўра, беш хил бўлади:

  1. Уйланиши фарз. Бу ҳукм уйланишга, оилани боқишга лаёқатли ва хотинга зулм қилмайдиган кишилар учундир. Уйланмаса, зинога китиши аниқ. Улар уйланмасалар, катта гуноҳкор бўладилар.
  2. Уйланиш вожиб бўлган киши. Уйланмаса зинога кетиш хавфи бор, уйланса, хотинни боқа олади, унга зулм қилмайди. Бундай кишилар уйланмасалар, гуноҳкор бўладилар.
  3. Уйланиши суннат. Уйланмаса ҳам, ўзини зинодан сақлай олади. Уйланса, хотинини боқишга ва унга зулм қилмасликка қодир. Бундай кишилар уйлансалар савоб бўлади.
  4. Уйланиши ҳаром. Уйланса, хотинни боқа олмайди, унга зулм қилиши аниқ, жинсий алоқага қодир эмас. Бундай кишиларнинг уйланиши ҳаром. Жинсий алоқага қодир бўлиб, уйланишпга маблағи йўқ кишиларга Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, маблағ топгунга қадар рўза тутишни тавсия этганлар.
  5. Уйланипш макруҳ. Бу ҳукм уйланса, хотинини боқа олмаслиги ёки жинсий алоқага ярамаслиги эҳтимоли кўпроқ бўлган киши учундир.

Никоҳ маросими

Ҳанафий мазҳабимизда бировни бировга мажбуран никоҳ қилиш мумкин эмас. Шунга кўра, никоҳ вақтида қиз ё аёлдан: «Сиз мана бу фалончига турмушга чиқишга розимисиз», эркакдан: «Мана бу фалончининг ўзингизга жуфти ҳалол бўлишга розимисиз» каби иборалар билан энг камида икки эркак ёки бир эркак икки аёл гувоҳлигида сўралади.

Никоҳланувчилар бир-бирларининг розилик сўзларини, гувоҳлар ҳар икки томоннинг рози эканини билдирувчи сўзларини эшитишлари лозим.

Никоҳ саҳиҳ бўлиши учун ҳар икки томоннинг никоҳга розилиги, гувоҳлар бўлиши, аёл эркакка шаръан никоҳ қилиниши мумкин бўлиши, яъни, унга маҳрам бўлмаслиги шарт. Никоҳдан олдин маҳрнинг ҳаммаси ёки бир қисми берилиши лозим.

Маҳр шахсан аёлнинг ўзига берилиши лозим бўлган маълум маблағдир. Маҳрнинг миқдори аёл яшаб турган жой, у ердаги урф-одатлар, жамиятнинг иқтисодий аҳволига қараб белгиланади. Маҳр келиннинг ҳаққи бўлиб, ундан зўрлаб олишга куёвнинг ҳам, отасининг ҳам, ҳақлари йўқ. Аммо келин ўз ихтиёри билан отасига ёки куёвга қисман ёки ҳаммасини бериши мумкин.

Уйланиш мумкин бўлмаган аёллар

Уйланиш мумкин бўлмаган аёллар икки қисмга бўлинади. Биринчиси, уйланиш асло мумкин бўлмаган аёллар. Иккинчиси, вақтинча уйланиш мумкин бўлмаган аёллар.

Биринчи қисмга уч хил: 1) туғишганлик сабабли; 2) уйланиш сабабли; 3) эмиш сабабли уйланиш мумкин бўлмаган аёллар киради.

Нисо сурасининг 23-оятида шундай дейилади: «Сизлар учун оналарингиз, опа-сингалларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингалларингазнинг қизларига... уйланишларингиз ҳаром қилинди» (мазмуни).

Эмизиш (разоъ) сабабли уйланиш мумкин бўлмаган аёллар:

  1. Болани эмизган аёл ва у аёлнинг асли – онаси, онасининг онаси, улар аёлга она томонидан бўлсалар ҳам, ота томонидан бўлсалар ҳам барибир.
  2. Кишининг ўзидан бўлган қизи эмизган қизга, хотини эмизган разоъий (бир кишининг аёли бировнинг фарзандини гўдаклигида эмизса, эмизган аёл эмган болага нисбатан она кабидир) қизига, улар қанчалик пастга чўзилиб кетсалар ҳам, уйланиш ҳаром.
  3. Кишини эмизган аёл ва унинг қизларига, улар қанчалик пастга қараб чўзилиб кетсалар ҳам, уйланиши мумкин эмас.
  4. Кишининг хотинини эмизган разоъий онаси (туққан эмас) ва у онанинг онасига уйланиши мумкин эмас.

Имоми Аъзам мазҳабида разоъ собит бўлиш вақти ва эмган сутининг миқдори белгиланмаган. Бир марта эмса ҳам разоъ собит бўлади. Аммо эмган бола туғилганидан бошлаб, то икки ярим ёшга киргунича, яъни ўттиз ой муддат ичида бир марта эмса ҳам разоъ собит бўлиб, эмизган аёл эмган болага она ҳукмида бўлади.

Вақтинча уйланиш мумкин бўлмаган аёллар

  1. Бир киши бир вақтда опа-сингилни ёки аёл билан аммасини ёки аёл билан холасини никоҳида олиб туриши мумкин эмас.

Аммо опаси вафот этса, унинг синглисига уйланиши мумкин.

  1. Уч талоқ қилган хотини бўлса, у бошқа эр билан доим бирга яшашни ният қилиб, турмуш қилиши ҳамда у билан сахиҳ эр-хотинлик даврида жинсий алоқа қилган бўлиши лозим. Иккинчи эри ўлса ёки талоқ қилса, иддаси чиққанидан сўнггина биринчи эри билан яна қайта турмуш қуриши мумкин.
  2. Бировнинг никоҳидаги аёл ва иддаси тугамаган ёки эри вафот этган аёл.

Талоқ қилинган ёки эри вафот этган аёллар эрларидан ҳомила бор-йўқлиги аниқ бўлгунича маълум муддат бошқа турмуш қурмай туришлари шарт.

  1. Мушрика аёл (бутпараст) то мусулмон бўлмагунича. Аҳли китоб бўлган яҳудий, насроний аёлларга уйланиши мумкин. Аммо мусулмон аёлларнинг бошқа диндаги одамларга турмушга чиқишлари мумкин эмас.

Талоқ турлари

Динимизда талоқ қилиш эрнинг ҳаққи. Лекин эрга қачон хоҳласа, истаганидай талоқ қилавериш ихтиёри берилмаган. Талоқ чорасиз қолгандагина ишлатилиши керак. Қачон, қандай ишлатилса, шариатга мувофиқ бўлиши ҳам билдирилган. Шунинг учун фуқаҳолар талоқни икки турга бўлганлар.

1) Сунний – шариат кўрсатмаларига мувофиқ талоқ;

2) Бидъий – шариат кўрсатмаларига хилоф талоқ.

Бидъий талоқ қилган киши гуноҳкор бўлади. Сунний талоқ икки нарса: талоқ қилинган вақтга ва талоқнинг ададига боғлиқ бўлади.

Вақтга боғлиқ бўлгани, талоқ қилинган вақтда аёл ҳайздан пок бўлиши ҳамда шу покликда эр аёлга яқинлик қилмаган бўлиши лозим.

Ададга боғлиқ бўлган талоқ эса, аёлнинг пок ҳолида, унга яқинлик қилмасдан бир талоқ қилмоқдир. Чунки бир талоқ ражъий, яъни идда тугамай, никоҳсиз қайтадан ярашиш мумкин бўлган талоқдир. Бир талоқ қилганидан сўнг, тахминан уч ойга яқин вақт ичида эр талоқ қилган аёли билан, унинг розилигидан қатъи назар, никоҳсиз ярашиш хуқуқига эга. Мазкур муддат ўйлаш, ҳар томонни мулоҳаза қилиш учун берилган. Пушаймон бўлсалар, дарҳол ярашишлари мумкин.

Агар талоқ қилувчи юқоридаги кўрсатмаларга амал қилмай, аёлини ҳайз ҳолатида ёки талоқ ададини биттадан ошириб, икки, уч ё ундан кўп талоқ қилса, ундай талоқлар «бидъий», суннатга хилоф бўлиб, талоқ қилувчи гуноҳкор бўлади. Бунда албатта талоқ тушади.

Эр-хотин жанжаллашиб туришганида эр «кет», «йўқол», «бўшсан» каби лафзарни талоқ нияти билан айтса, талоқ тушади. Эр ҳазил қилиб, ўйнаб «талоқ», деса ҳам талоқ тушади.

Ҳанафий мазҳабида маст кишининг ҳамда биров томонидан талоқ қилишга мажбур қилинган кишининг ҳам талоғи талоқ ҳисобланади.

Агар эр бировга хотинини талоқ қилишни васият қилса ё ўзидан ноиб қилса, у ҳолда васият қилинган ва ноиб қилинган киши эр номидан талоқ қилиши мумкин.

Салоҳиддин Муҳиддиннинг

«Исломда оила, никоҳ ва талоқ масалалари»

китоби асосида тайёрланди.

 

 

КЕЙИНГИ МАВЗУ:

ИМОМИ АЪЗАМ НЎЪМОН ИБН СОБИТ

۞وَإِذِ ٱبۡتَلَىٰٓ إِبۡرَٰهِ‍ۧمَ رَبُّهُۥ بِكَلِمَٰتٖ فَأَتَمَّهُنَّۖ قَالَ إِنِّي جَاعِلُكَ لِلنَّاسِ إِمَامٗاۖ قَالَ وَمِن ذُرِّيَّتِيۖ قَالَ لَا يَنَالُ عَهۡدِي ٱلظَّٰلِمِينَ١٢٤

124. Эсланг, Парвардигори Иброҳимни бир неча сўзлар билан синаганида, уларни бажо қилди. Шунда У: "Сени одамларга йўлбошчи қиламан", деди. "Зурриётимдан ҳамми?" деди у. Аллоҳ: "Менинг аҳдим золимларга тааллуқли эмас!" деди.

Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломни тўрт нарсада имтиҳон қилган. Аввало тавҳидда: Аллоҳ таолони яккаю ягона деб эътиқод қилганлари учун ўтга ташландилар. Иккинчиси, мақсадлари йўлида ватандан, яқинлари ва қариндош-уруғларидан жудо бўлиб, хорижга чиқиб кетдилар. Учинчиси, маъсум гўдаклари ва покдомон хотинларини Аллоҳ таоло паноҳига топшириб, дин тарқатишга жўнадилар. Тўртинчиси, кўзларининг нури бўлган суюкли ўғиллари Исмоилни Аллоҳ таоло ризоси учун ўз қўллари билан сўймоқчи бўлдилар. Мана шу имтиҳонларнинг барчасидан яхши ўтиб, Парвардигорларини хушнуд этдилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло бу зотга барча одамларга имомлик-йўлбошчилик мартабасини берди. Иброҳим алайҳиссалом йўлида бўлган зурриётларига ҳам шундай пешволик насиб қилади. Абдуллоҳ ибн Аббоснинг (розияллоҳу анҳумо) фикрларича, бу калимотлар Иброҳим алайҳиссаломнинг пешво қилинишлари; у зотнинг ўғиллари Исмоил билан Каъба биносини қуришлари, Ҳаж маносиклари; Мақоми Иброҳим; Маккада яшовчилар ризқларининг баракотли қилиниши; у кишининг зурриётларига Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар этиб юборилишлари тўғрисидаги оятлардир. Аллоҳнинг "Менинг аҳдим золимларга тааллуқли эмас" деган калимаси Иброҳим алайҳиссаломнинг келажакдаги ҳақ йўлдан адашиб, куфр ва бузғунчиликларга мубтало бўлган зурриётларига қаратилгандир. Яъни, Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга айтди: Мен талабингни ижобат қиламан, аммо бу фақат сенинг наслингдан бўлган солиҳ кишиларга тегишли, улар пешво бўлишади, лекин улардан ким золим бўлса, улар пешволикка лойиқ эмаслар.

وَإِذۡ جَعَلۡنَا ٱلۡبَيۡتَ مَثَابَةٗ لِّلنَّاسِ وَأَمۡنٗا وَٱتَّخِذُواْ مِن مَّقَامِ إِبۡرَٰهِ‍ۧمَ مُصَلّٗىۖ وَعَهِدۡنَآ إِلَىٰٓ إِبۡرَٰهِ‍ۧمَ وَإِسۡمَٰعِيلَ أَن طَهِّرَا بَيۡتِيَ لِلطَّآئِفِينَ وَٱلۡعَٰكِفِينَ وَٱلرُّكَّعِ ٱلسُّجُودِ١٢٥

125. Эсланг, Байтуллоҳни инсонлар тўпланадиган ва омонлик жойи қилиб бердик: "Иброҳим мақомини намозгоҳ қилиб олинглар". Иброҳим ҳамда Исмоилга: "Уйимни тавоф қилувчилар, эътикофдагилар, рукуъ-сажда қилувчилар учун покланглар", деб буюрдик.

Яъни, эй оқил инсон (ёки эй Аллоҳнинг элчиси), Биз Байтул-Ҳаром ва Каъбаи муаззамани одамларга бошпана ҳамда тинч-хотиржам, ҳар қандай хавф-хатардан холи, осойишта бир макон қилиб қўйдик. Шунинг учун бу Уйни тавоф этинглар, унда эътикоф (суннат амал бўлиб, дунё ҳаётидан узилиб, масжидда тоат-ибодат қилиш) ўтиринглар, намоз ўқинглар, Менинг зикрим ила машғул бўлинглар. Ривоят қилинишича, Одам алайҳиссалом жаннатдан Ерга тушганларида Аллоҳ таолонинг амри билан биринчи барпо қилган қилган уйлари Байтуллоҳ бўлган (шунинг учун у "Эски уй" ҳам деб аталади). Нуҳ алайҳиссалом замонларида бўлган тўфон балосида фаришталар Аллоҳ таолонинг амри билан ўша Уйни еттинчи осмонга олиб чиқиб кетишган. Ҳадиси шарифда келишича, ўшандан буён осмондаги Байтуллоҳни ҳар куни етмиш минг фаришта тавоф қилар, аммо Аллоҳнинг лашкари бўлмиш фаришталарнинг саноғи шу қадар беҳисоб эканки, ҳанузгача бир фаришта уни икки марта тавоф қилишга улгурмаган экан. Ана шу самога олиб чиқиб кетилган Байтуллоҳ (У Байтул-маъмур деб ҳам аталади) ўрнини Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга билдириб, ўша жойга барча мусулмонлар учун қибла саналган Байтуллоҳни бино қилишни буюрган.

Байтуллоҳ (Масжидул-Ҳаром) Ер юзида тавҳид учун бино қилинган биринчи масжиддир. У Иброҳим алайҳиссалом умр бўйи курашган бутпарастлик вайроналари устига барпо қилинган. Мўминлар шу боис Каъбаи муаззамани тавоф қилишади, Аллоҳга тасбеҳ, ҳамдлар, дуолар айтишади, тавба-тазарруъларини изҳор этишади. Бунда Каъба ёки Ҳажарул-асвадга (қора тошга) эмас, балки Аллоҳ азза ва жаллага ибодат қилинади, сиғинилади. Ҳаж ибодатини фарз қилишдан мусулмонларни пайғамбарлар ўтган, ваҳий инган юртга савобли солиҳ сафарлари ихтиёр этилган. Ҳаж ибодатидан мурод инсонни ваҳий ватанига боғлаш, Аллоҳнинг омонатини кўтарган, уни одамларга мукаммал етказган даҳоларнинг сийратларига ошно этишдир. Аллоҳ таоло мусулмонларни замон ва макон тафовутига қарамай тавҳид дини бўлмиш Исломга боғланишларини ирода қилди ва улардан қодирларини динимиз тарихи муҳрланган муқаддас маконлар зиёратига таклиф этди. Оятдаги: "Иброҳим мақомини намозгоҳ қилиб олинглар" жумласи Иброҳим алайҳиссалом Масжидул-Ҳаромни қураётган вақтларида турган ерларини шарафлаш учун айтилмоқда (ҳозир бу жой алоҳида белгили қилиб ўраб қўйилган). Иброҳим алайҳиссалом Каъбани қураётганларида бир тош устида турганлар, ўша тош ўрни "Иброҳим мақоми"дир. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбани етти марта тавоф (ибодат учун айланиш) қилиб, сўнгра мақом орқасида икки ракат намоз ўқидилар" (Бухорий ривояти). Ибн Касир айтади: "Иброҳим мақоми деб аталувчи бу тош қадимдан Каъба деворига ёпишиб туради, унинг ҳозирги жойи кираверишдаги эшикнинг ўнг тарафидадир. Иброҳим алайҳиссалом Байтуллоҳни қуриб бўлганларидан кейин бу тошни Каъба деворига қўядилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу уни Каъба деворидан ҳозирги ўрнига олдиради. Бу ишни қилишдан у кишини саҳобаларнинг ҳеч бири қайтармаган" (“Тафсиру Ибн Касир", 1-жилд, 170-бет).

وَإِذۡ قَالَ إِبۡرَٰهِ‍ۧمُ رَبِّ ٱجۡعَلۡ هَٰذَا بَلَدًا ءَامِنٗا وَٱرۡزُقۡ أَهۡلَهُۥ مِنَ ٱلثَّمَرَٰتِ مَنۡ ءَامَنَ مِنۡهُم بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِۚ قَالَ وَمَن كَفَرَ فَأُمَتِّعُهُۥ قَلِيلٗا ثُمَّ أَضۡطَرُّهُۥٓ إِلَىٰ عَذَابِ ٱلنَّارِۖ وَبِئۡسَ ٱلۡمَصِيرُ١٢٦

126. Иброҳимнинг: "Парвардигорим, буни омонлик шаҳри қилгин ва Аллоҳга, охиратга имон келтирган аҳлини турли мевалар билан ризқлантир" деганини эсланглар. Аллоҳ: "Ким куфр келтирса, уни бироз фойдалантираман-да сўнгра дўзах азобига дучор қиламан, у ниҳоятда ёмон жойдир", деди.

Иброҳим алайҳиссалом келажакдаги зурриётларининг ҳам ғамини едилар, уларнинг ҳам фаровон яшашларини, бутпарастликдан узоқда бўлиб, Аллоҳни танишларини, ибодатли бўлишларини тилаб Парвардигорларига дуо-илтижо қилдилар. Ояти кариманинг биринчи қисми Иброҳим алайҳиссаломнинг Парвардигорларига дуоларидир. Яъни, "эй Аллоҳим, Сендан дуо қилиб сўрайман, Байтинг жойлашган Маккани одамлар хотиржам бўлиб, таскин топадиган шаҳар қилгин! Эй Аллоҳим, бу шаҳар аҳли орасидан Сенга ва Қиёмат кунига имон келтирганларни турли-туман неъмат ва мевалар билан ризқлантиришингни сўрайман". Аллоҳ таоло кофир кимсаларга ҳам бу дунёда ризқ ва бошқа неъматларни берса-да, аслида уларнинг борар жойи ниҳоятда ёмон дўзахдир. Аллоҳ бундайларни дўзах азобига гирифтор қиламан, деб ваъда беряпти. Дўзах азобидан нажот топиш учун "Иброҳим мақоми" (турган жойи) да намоз ўқишга ҳам буюрилган.

وَإِذۡ يَرۡفَعُ إِبۡرَٰهِ‍ۧمُ ٱلۡقَوَاعِدَ مِنَ ٱلۡبَيۡتِ وَإِسۡمَٰعِيلُ رَبَّنَا تَقَبَّلۡ مِنَّآۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡعَلِيمُ١٢٧

127. Иброҳим билан Исмоил Каъба деворини кўтараётиб: "Эй Парвардигоримиз, биздан ушбуни қабул қил, Сенгина эшитувчи ва билувчисан", деганини эсланглар.

Яъни, эй оқил инсон, бу икки пайғамбар Байтуллоҳнинг асосини кўтараётиб бундай дуо қилишганини эсла: "Эй Парвардигор, бизлардан сўзимиз ва амалларимизни қабул айла, зеро, Сен сўзларимизни эшитувчи, ҳолимизни билиб турувчисан!" Вақти-соати етиб Байтуллоҳ битганидан сўнг ота-бола пайғамбарлар уни тавоф (зиёрат ибодати) қилишди. Шундан сўнг Иброҳим алайҳиссалом Маккадаги Абу Қубайс тоғи устига чиқиб, инсонларни Каъбани тавоф қилишга чақирдилар. Бу овозни эшитган ва унга жавоб берган руҳлар бу дунёда шу чақириққа жавобан Каъбага ҳаж қилиш учун борадилар. "Лаббайка, Аллоҳумма лаббайк" (Аллоҳим, чақириқни эшитдик ва қабул этдик), дея у ерни тавоф этишади. Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо бундай хабар берадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қавминг Каъбани (қайта) қураётиб Иброҳим алайҳиссалом қўйиб кетган пойдеворларни пасайтириб қўйганини кўрмайсанми?" дедилар. "Эй Аллоҳнинг Расули, Иброҳим алайҳиссалом пойдеворларини аслига келтириб қўймайсизми?" дедим. Шунда у зот: "Қавминг куфрдан қайтиб, эндигина Исломга кирмаганида шундай қилган бўлар эдим", дедилар" (Бухорий ривояти).

رَبَّنَا وَٱجۡعَلۡنَا مُسۡلِمَيۡنِ لَكَ وَمِن ذُرِّيَّتِنَآ أُمَّةٗ مُّسۡلِمَةٗ لَّكَ وَأَرِنَا مَنَاسِكَنَا وَتُبۡ عَلَيۡنَآۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلتَّوَّابُ ٱلرَّحِيمُ١٢٨

128. "Эй Парвардигоримиз, бизни Ўзингга янада бўйсунганлардан, зурриётларимизни ҳам итоатгўйлардан қил, ибодат йўлларини кўрсат ва тавбаларимизни қабул айла! Сен тавбаларни албатта қабул қилувчи меҳрибон Зотсан!".

Иброҳим ва Исмоил алайҳимассаломлар яна Аллоҳ таолога бундай дуо-илтижолар билан ёлборишди: "Эй Аллоҳим, бизларни амрингга қулоқ тутиб, Ўзингга бўйсунувчилардан қил! Зурриётларимиздан ҳам Сенга ихлосли кишиларни чиқар! Бизга динимиз арконлари, ҳаж амалларидан таълим бер ва бизни тавбага юзлантир, тавбаларимизни қабул эт! Зеро, Сен Хожамизсан, тавба қилувчиларнинг чин қалбдан қилган тавбаларини қабул этувчисан!"

“Мақоми Иброҳим” луғатда «Иброҳим (алайҳиссалом) турган жой» маъносини билдиради. Иброҳим алайҳиссалом бир тош устида туриб Каъбани қураётганларида унга оёқ излари тушиб қолган. Шу тош ва унинг атрофи «Мақоми Иброҳим» деб аталади. У Масжид ул-Ҳаром ичида, Каъба яқинида, алоҳида белги билан кўрсатилган. Иброҳим алайҳиссалом Байтуллоҳни қуриб бўлгач шу ерда намоз ўқиганлар. Қуръони каримда: «Мақоми Иброҳимни намозгоҳ тутинг», деб буюрилгани учун тавофдан кейин ушбу мақомда икки ракат намоз ўқилади.

رَبَّنَا وَٱبۡعَثۡ فِيهِمۡ رَسُولٗا مِّنۡهُمۡ يَتۡلُواْ عَلَيۡهِمۡ ءَايَٰتِكَ وَيُعَلِّمُهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡحِكۡمَةَ وَيُزَكِّيهِمۡۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ١٢٩

129. "Эй Парвардигоримиз, уларга ўзларидан бўлган, оятларингни тиловат қилиб берадиган, Китоб ва ҳикматни ўргатадиган, уларни поклайдиган Пайғамбар юбор. Ҳақиқатан қудрат ва ҳикмат Сендадир!".

Ислом рисолати, Муҳаммад алайҳиссаломнинг инсониятга пайғамбар этиб юборилганлари ушбу дуонинг ижобатидир. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломнинг илтижоларини ижобат қилиб, инсониятга Аллоҳ ваҳийларини етказувчи, Унинг китоби ва ҳикматларини ўргатувчи, уларни гуноҳ ва ширк балосидан покловчи охирзамон Пайғамбарини юборди. Бу Парвардигорнинг инсонларга буюк фазли ва раҳматидир. Уламолар "ҳикмат"дан мурод, Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатлари, дейишган. Пайғамбарнинг вазифалари умматни ширк, куфр ва ёмон хулқлардан поклашдир.

Ислом барча замонларнинг ва ҳамма умматларнинг рисолатидир. Олдин ўтган пайғамбарларники каби муайян аср, баъзи замонларгагина тегишли муваққат рисолат эмас. Исломгача барча пайғамбарлар маҳдуд бир замонга юборилган бўлса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёматга қадар боқий бир рисолат эгаси, пайғамбарларнинг охиргиси, якунловчисидирлар. Исломдан кейин бошқа бир шариат келмайди. Қуръони каримдан сўнг бошқа китоб нозил бўлмайди. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан кейин бошқа пайғамбар келмайди. Бу умматнинг Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом ҳозиргача тарих кўрган барча пайғамбарларнинг энг аълосидирлар. Бу зот бутун инсониятга йўлбошчи ўлароқ юборилган Коинот сарвари ва фахри, инсонларнинг энг афзали ва комили, мусулмонларнинг қиёматдаги шафоатчиси, Аллоҳ таоло юборган пайғамбарларнинг энг сўнггисидирлар. Бу ҳақиқат, яъни инсониятнинг икки дунё саодатига эришиши учун, руҳий ва моддий олами ўзаро мутаносибликда бўлиши учун бирдан-бир нажот йўли – Аллоҳ таолонинг охирги ҳақ дини Ислом экани ҳақидаги кашфиёт бугунга келиб очилгани йўқ. Аллоҳ таоло буни ўн беш аср муқаддам бандаларига нозил қилган Китобида очиқ-ойдин айтиб қўйган: «(Эй мусулмонлар), одамларга рўбарў қилинган умматнинг энг яхшиси бўлдинглар: яхшиликка буюрасизлар, ёмонликдан қайтарасизлар ва Аллоҳга имон келтирасизлар. Агар Аҳли китоблар ҳам имон келтиришганида эди, ўзларига яхшироқ бўларди. Улардан имонлилари ҳам бор, аммо кўплари фосиқлардир». (Оли Имрон, 110);

ҲИЖРИЙ ЕТТИНЧИ ЙИЛДАГИ МУҲИМ ҲОДИСАЛАР

Подшоҳ ва ҳокимларни исломга даъват қилиш

Ҳудайбия сулҳи тузилиб, тинчлик ҳукм сура бошлагач, Ислом даъватини кенг миқёсда ёйиш учун қулай имконият туғилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чор атрофдаги подшоҳлар ва араб амирларига мактуб ёзиб, уларни Аллоҳнинг динига чақиришга қарор қилдилар. Бу муҳим тадбир ҳижрий еттинчи йилнинг бошида амалга оширилди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг подшоҳ ва амирларга юборган мактублари Исломнинг оламшумул дин эканини, барча халқларнинг барча муаммоларини қиёматгача ҳал қилиши муқаррар эканини яна бир бор таъкидлади.

Юборилган мактублар Ислом дипломатиясининг илк васиқалари бўлди. Уларни чет эл раҳбарларига етказиш, улар билан халқаро алоқалар қилиш ўша дипломатиянинг биринчи қадамлари эди. Шунинг учун ҳам соҳа мутахассислари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг подшоҳ ва амирларга юборган мактубларини синчиклаб ўрганишлари лозим бўлади.

Ўша вақтда Рум давлати дунёни ларзага солиб турган икки давлатдан бири эди. Бу давлат ўша вақтда оламнинг ярмига ўз ҳукмини юритиб турарди, деган одам муболаға қилмаган бўлади.

Ўша даврда бу давлатнинг шарқий қисми – Византия императори Ҳирақл I бўлиб, у асли юнонлик оилада туғилган эди. Ҳирақлнинг отаси Рум давлатининг Африкадаги бўлагига ҳокимлик қиларди. Шунинг учун ҳам Ҳирақл Африканинг Картонж шаҳрида ўсди. Кўп курашлардан сўнг милодий 610 йил ҳалокат ёқасига келиб қолган Византия давлатига бош бўлди.

628 йил Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мактубларини саҳобалардан Диҳятул Калбий розияллоҳу анҳу Бусронинг ҳокимига олиб бориб бердилар. У эса ўз навбатида Ҳирақлга етказди.

Мактуб билан танишиб бўлгач, Ҳирақл давлат арконларига қасрига киришга изн берди ва қасрнинг эшикларини қулфлатиб қўйди. Кейин ўртага чиқиб: «Эй Рум улуғлари! Агар сиз нажотни, рушди ҳидоятни ва мулкингиз собит қолишини истасангиз, ушбу пайғамбарга байъат қилинг», деди. Улар қочиб, ўзларини эшикка уришди. Эшиклар қулфланган эди. Ҳирақл уларнинг қочишини кўриб, иймон келтиришларидан ноумид бўлгач: «Уларни олдимга қайтариб келинглар», деди ва: «Мен ҳалиги гапларни сизларнинг динингизда мустаҳкамлигингизни синаб кўриш учун айтган эдим ва буни кўрдим», деди. Уларнинг барчалари ҳукмдорнинг оёғига йиқилишди ва ундан мамнун бўлишди.

Шундай қилиб Ҳирақл подшоҳликни ҳидоятдан устун кўрди ва яна айшу ишратга берилиб кетди. Охири милодий 641 йилда Қустантинияда вафот этиб, ўша ерга кўмилди.

Унинг мулки мусулмонлар сабабидан заволга учради. Византия империясининг Осиё ва Африкадаги мулклари Ислом давлати ихтиёрига ўтди.

* * *

Ўша пайтда Форс империяси дунёни ларзага солган икки давлатдан бири эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Форс империяси бошида Кисро (Хусрав) II турарди. Унга милодий 591 йил отаси Ҳурмуз IV нинг қатлидан кейин тож кийдирилган эди.

Тарихчиларнинг таъкидлашларича, Кисро II даври Форс империясининг энг кучга тўлган, равнаққа эришган, сарҳадлари жуда кенгайган даври бўлган.

Шунинг учун ҳам Кисро II Парвез «Музаффар» лақабини олган эди. У энг бешафқат, ўзбилармон ва уддабурон подшохдардан эди.

Кисро II ҳою ҳавасга берилган, айш-ишратга, бойликка муккасидан кетган одам эди. Тахтга ўтирганига ўн уч йил тўлганида унинг саккиз юз саксон миллион тилла тангаси бор эди. Бошқа бойликлари ҳам шунга мос эди. У ўттиз етти йил подшоҳлик қилди.

628 йил Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абдуллоҳ ибн Ҳузофа Саҳмий розияллоҳу анҳу орқали юборган мактублари билан танишган Кисро уни парчалаб ташлади ва: «У менинг қулим бўла туриб, менга мактуб ёзадими?!» деб бақирди.

Бу ran Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга етганда, «Аллоҳ унинг мулку салтанатини парчаласин», дедилар.

Кисро ўзининг Ямандаги ҳокими Бозонга у зотни олиб келишни амр қилди. Бозон икки одамини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига юборди. Улар келиб, у зотга: «Подшоҳларнинг подшоҳи Кисро Бозонга мактуб йўллаб, сени олиб келгани одам юборишга амр қилди. У сени олиб кетиш учун бизни юборди», дейишди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло Кисрога ўғли Шеравайҳни душман қилди. У отасини ўлдирди», дедилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтганлари ўнгидан келди. Кисро ўғлининг амрига биноан хору зор қилиб ўлдирилди. Шеравайҳ ҳам отасидан кейин олти ойча яшади, холос. Тўрт юз йилча давру даврон сурган Сосонийлар давлати тез суръатларда парчалана бошлади. Шеравайхдан кейин ўнта подшоҳ тахтга келди. Ниҳоят Яздажир III нинг даврида бу империя мусулмон фотиҳлар томонидан фатҳ қилинди.

* * *

Ҳабашистон подшоҳи «Нажоший» деб аталган. Ҳабашистон ажнабий тилларда Эфиопия дейилади. Ҳабашистон дунёдаги энг қадимги давлатлардан ҳисобланади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ҳам бу давлат ҳеч кимга бўйсунмаган мустақил давлат бўлган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  асл  исми-шарифи Асҳама ибн Абжар бўлган Нажошийга Амр ибн Умайя Зомрий розияллоҳу анҳу билан мактуб йўлладилар.

Нажоший бу мактубни катта эҳтиром билан кутиб олди ва мусулмон бўлди. У вафот этганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ғойибона жаноза намози ўқидилар.

* * *

Ўша пайтларда Мисрга подшоҳлик қилган киши «Муқавқис» деб аталган. Қадимдан Миср Византия империясига қарам бўлиб келган. Миср подшоҳи Византия императорининг ноиби ҳисобланган. Уша вақтдаги Муқавқис Мисрнинг ерлик аҳолиси – қибтийлардан чиққан бўлиб, асл исми Журайж ибн Мийно эди. Шу билан бирга, Мисрга Византиянинг таъсир кучи йўқолиб, у деярли мустақил бўлиб қолган эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳотиб ибн Абу Балтаъа орқали юборган мактубларини Муқавқис катта эҳтиром билан кутиб олди. У зотга ҳадялар билан иккита жория ҳам юборди. Улардан бири Мория Қибтийя бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайхи васаллам у кишидан Иброҳим исмли ўғил кўрдилар.

Араб амирларига йўлланган мактублар

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам араб амирларидан – Баҳрайн амири Мунзир ибн Совийга, Умон амирлари – Жайфар ибн Жуландий ва Абд ибн Жуландийга, Ямома амири Ҳавза ибн Алийга ва Дамашқ амири Ҳорис ибн Абу Шамир Ғассонийга ҳам мактуб йўлладилар. Улардан Баҳрайн ва Умон амирлари Исломни қабул қилишди.

Хайбар ғазоти

Хайбар шаҳри Мадинаи мунавварадан шимоли-ғарбда саксон милча узоқликдаги жой бўлиб, у ерни яҳудийлар босиб олишган эди. Ислмо келгач, мусулмонларга хиёнат қилган яҳудийлар ҳам қочиб келиб, шу ерга жойлашишган эди. Хайбар яҳудийлар томонидан Ислом давлатига доимий таҳдид солиб турадиган ҳарбий истеҳкомга айлантирилганди. Мадинаи мунавварадан сургун қилинган Бану Қайнуқоъ ва Бану Назир яҳудийларининг баъзилари Хайбарга жойлашиб олишган, улар атрофдаги қабилаларни, хусусан, Ғатафон қа-биласини яна ўзлари билан Мадинаи мунавварага ҳужум қилиб, мусулмонларни йўқ қилиб ташлашга чорлашаётган эди.

Ушбу режалардан хабар топганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрий еттинчи йилнинг муҳаррам ойи охирларида Хайбарни фатҳ қилишга қарор қилдилар.

У зот бу ғазотга фақат Ҳудайбиядаги байъат иштирокчилари чиқишини қаттиқ таъкидладилар. Ҳудайбия сулҳи билан тутаган сафарга чиқмай қолганларга изн бермадилар. Хайбарга бир минг тўрт юз саҳоба чиқди.

Хайбарга етиб келинганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолога илтижо ила дуо қилдилар. У зот Аллоҳ таолодан Хайбарнинг фатҳини сўрадилар, Хай-барнинг ва унинг аҳлининг шарридан паноҳ тиладилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қай бир қавмга қарши ғазот қиладиган бўлсалар, субҳ киришини кутар эдилар. Агар ўша жойда бомдод азонини эшитсалар, уруш қилмас эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбарда ҳам шундай қилдилар. Тунда дам олдилар. Эрталаб азон эшитилмади. Шунда туриб, уловларига миндилар. Аскарлар ҳам уловларини миниб, жангга ҳозир бўлдилар ва Хайбар томон юриш бошладилар.

Хайбарликлар ҳам қурол-аслаҳалари билан чиқиб туришган эди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва лашкарни кўришлари билан: «Муҳаммад ўз лашкари билан!» дейишди-да, ортга қараб қочишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳу акбар! Хароб бўлди Хайбар! Биз бир қавм майдонига тушсак, огоҳлантирилганларнинг тонги ёмон бўлибди!» дедилар.

Хайбар бир неча қўрғонлардан иборат эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу қўрғонларни бирин-кетин фатҳ эта бошладилар.

Ушбу ғазотда мусулмонлар мислсиз жасорат кўрсатиб жанг қилдилар. Яҳудийларнинг кўплаб чавандоз ва паҳлавонлари ҳалок бўлди.

Мусулмонлар бир неча кунлаб давом этган кучли қамал ва шиддатли урушлардан кейин Хайбар қўрғонларини бирин-кетин фатҳ қилдилар. Охири келиб яҳудийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сулҳ талаб қилишди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни кўчириб юборишни ирода қилдилар. Улар эса: «Эй Муҳаммад! Бизни шу ерда қолдир. Биз бу ерларни тузатиб, экин экайлик. Бу ишни биз яхшироқ адо этамиз», дейишди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларнинг деҳқончилик ёки боғдорчилик қилишга вақтлари ҳам, ўринларига ишлайдиган хизматчилари ҳам йўқ эди. Шунинг учун чиққан ҳосилни тенг бўлиб олиш шарти ила яҳудийларнинг Хайбарда қолишларига келишилди.

Хайбар ғазоти, шубҳасиз, мусулмонлар учун катта зафар бўлди. Хайбардаги яҳудийлар ўзларининг ҳарбий қувватлари, бойликлари, фаровонликлари, серҳосил зироатлари, ҳай-вонот бойликлари, қурол-аслаҳалари, метин қўрғонлари билан машҳур эдилар. Шунингдек, уларнинг ичида паҳлавонлар ҳам кўп эди. Ҳеч ким, хусусан, ўша минтақадаги қабилалар уларни енгилади, деб хаёлларига ҳам келтиришмасди.

Мусулмонларнинг ана шундай кучга эга тарафни мағлуб этишлари мазкур устунликларнинг ҳаммаси улар томонга ўтганини, яқин ўртада мусулмонларга тенг келадиган куч қолмаганини билдирар эди. Бу эса атрофда тарозининг палласи қайси томонга оғишини кутиб турган кўплаб қабилаларнинг мусулмонлар томонга мойил бўлишини таъминлар, бошқаларнинг кўнглини қўрқинчга тўлдирарди.

Хайбар ғазотидаги зафар мусулмонларнинг ўзларига ҳам янги куч бахш этди. Улар шу қадар катта қувватга эга бўлган душманни мағлуб этганларидан кейин бошқа душманларга қарши кураш осон бўлишини тушуниб етдилар. Кейинги ҳодисалар айни шу ҳолатни тасдиқлади. Хайбар фатҳидан кейин бирин-кетин бошқа фатҳлар мусулмонларга ёр бўла бошлади.

Бошқа фатҳлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбардаги ишларини тамом қилганларидан кейин Фадак сари юриш қилдилар. У ерда ҳам яҳудийлар яшашарди. Улар ўзларича мустақил ҳисобланишарди. Аммо уларнинг хайбарликларга ўхшаган қўрғонлари ҳам, куч-қувватлари ҳам йўқ эди.

Фадак яҳудийлари Хайбардаги ҳодисалардан кейин қўрқиб, ўзларини қўйгани жой топа олмай туришарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўшин тортиб келаётганларини билишлари биланоқ таслим бўлишнинг пайига тушиб қолишди. Улар ҳам ўзларига Хайбар аҳлига ўхшаш муомала қилинишини сўрадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сўровга ижобий жавоб бердилар. Фадакда уруш бўлмагани учун у ердан тушадиган ҳосил – даромадни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз хоҳишлари ила тасарруф қилар эдилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васадлам Қуро водийси (Водил қуро) томон юрдилар. Бу водийнинг қишлоқлари кўп бўлгани учун ҳам шу ном билан аталар эди. Унда араблар билан яҳудийлар ҳам яшашарди. Бу жой Арабистон яриморолидаги энг ҳосилдор ерлардан бўлиб, унда булоқлар ва қудуқлар кўп эди. У Хайбар билан Таймо номли жойнинг орасида жойлашган эди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у ернинг аҳолисига Исломни таклиф қилдилар. Агар Исломга киришса, молларини ҳам, жонларини ҳам сақлаб қолишлари мумкинлигини айтдилар. Аммо улар Исломни қабул Орада уруш бўлди. Бу урушларда саҳобалардан Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу шуҳрат қозондилар. Мусулмонлар нусратга эришдилар, кўплаб ўлжаларни қўлга киритдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлжаларни саҳобаларига тақсимлаб бердилар. Ерни ва хурмоларни ҳосилига тенг шериклик шарти ила яҳудийларга қолдирдилар.

Хайбар, Фадак ва Қуро водийсида бўлган ҳодисалардан хабардор бўлган Таймо яҳудийлари ўз ихтиёрлари билан сулҳ сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар билан сулҳ туздилар.

Зотур-риқоъ ғазоти

«Зотур-риқоъ» сўзи луғатда «ямоқли» деган маънони билдиради. Айрим тарихчиларнинг фикрича, бу ғазот иштирокчилари оёқларига латталарни боғлаб олганлари учун шундай аталган.

Ушбу юришни уюштиришдан асосий мақсад «Биъру Маъуна»да ўлдирилган етмиш нафар саҳобийнинг ўчини олиш, мусулмонларнинг кучини душманга кўрсатиб қўйиш эди.

Ғатафонликлар ҳам жуда кўп одам тўплашган эди. Икки томон бир-бирини қўрқитиш учун баъзи бир ҳаракатлар қилдилар-у, аммо уруш бўлмади. Мусулмонлар душман билан юзма-юз турган ушбу ғазотда хавф намозини ўқиди-лар. Бу ғазот рабиъул аввал ойида бўлиб ўтди.

Амp ибн Ос ва Холид ибн Валиднинг Исломга кириши

Бу икки шахс Мадинага, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келишди. Улар билан бирга Усмон ибн Талҳа ҳам бор эди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида мусулмон бўлишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу икки улуғ кишининг мусулмон бўлганларидан ниҳоятда хурсанд бўлдилар. Бундан кейин Холид ибн Валид ва Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумо Ислом фатҳларининг энг буюк қўмондонларига айланишди.

Қазо умра

Зулқаъда ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбияда иштирок этган саҳобалар билан умрага отландилар.

Зул Ҳулайфа деган жойдан эҳром боғлаб, қурбонликларини ҳам ҳайдаб олдилар.

Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари олтмишта туя олиб борганлар. Ҳаммалари бир бўлиб «Лаббайка»ни айтиб йўлга тушдилар.

Пайғамбаримиз бошлиқ саҳобалар Маккаи мукаррамага кириб борганларида мушрикларнинг раҳбарлари уларни кўришга тоқат қила олмай, шаҳардан ташқарига чиқиб кетишди. Қолганлар – эркак-аёл, ёш-яланг, қария ва болалар йўл четига, томларнинг устига чиқиб томоша қилиб ўтиришди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккаи мукаррамада уч кун туриб, сўнг Мадинаи мунавварага қайтдилар.

 

ҲИЖРИЙ САККИЗИНЧИ ЙИЛДАГИ МУҲИМ ҲОДИСАЛАР

Муъта ғазоти

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шом ўлкасининг Бусро шаҳридаги Рум императори томонидан тайинланган ҳоким Шураҳбил ибн Амр Ғассонийга Ҳорис ибн Умайр Аздийни элчи қилиб юбордилар. У эса элчини ушлаб, боғлаб қўйди. Кейин бўйнидан чопиб ўлдирди.

Одатда элчига ўлим йўқ эди. Аммо насоролар ҳамма амал этадиган қоидага риоя қилмай, мусулмонларнинг элчисини ўлдиришди. Бу ишни улар уруш чиқариш учун қилишган эди. Элчини ўлдириб қўйиб, яна аскар тўплашни давом эттиришди.

Румликлар ўзлари юз минг аскар йиғишди. Уларнинг Шом ўлкасидаги иттифоқдошлари ва насроний араб қабилалари ҳам юз минг аскар тўплашди. Шу икки юз минг аскар билан улар мусулмонларни йўқ қилиб ташлашни қасд қилишган эди.

Ҳижрий саккизинчи йилнинг жумодул аввал ойи эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам румликларга қарши лашкар юборишга қарор қилдилар. Уч минг кишилик лашкарга Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуни амир этиб тайинладилар. У киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари эди. Лашкар ичида эса буюк саҳобалар ҳам бор эди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуни амир этиб таййнлар эканлар: «Агар Зайд шаҳид бўлса, одамларга Жаъфар ибн Абу Толиб амир бўлади, агар Жаъфар шаҳид бўлса, Абдуллоҳ ибн Равоҳа», дедилар.

Ислом лашкари машаққатли сафарни бошидан кечириб, Маъон деган жойға етиб борди. Ўша ерда уларга Рум империяси юз минғ аскар тўплағани, уларга Лахм, Жузом, Балқайн, Баҳро, Балий ва бошқа араб қабилаларидан яна шунча адад қўшилганининг хабари етди.

Мусулмонлар бу хабарни эшитганларидан кейин маслаҳат қилиб, Маъонда туриб қолдилар. Улар «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мактуб ёзиб, душманнинг адади ҳақида хабар берсак. У зот бизга янги кучлардан мадад юборсалар ёки бошқа бир амр берсалар, ўшани қилсак», деган фикрга бордилар.

Икки кундан кейин Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу кишиларни шижоатлантириб: «Эй қавм! Аллохга қасамки, сиз қўрқаётган, ўзингиз талаб қилиб чиққан нарса шаҳидлиқдир. Биз одамларга қарши сон ёки куч ва кўплик билан урушмаймиз. Биз фақатгина Аллоҳ бизни мукаррам килган ушбу дин билан урушамиз. Қани, жўнанглар! Икки яхшиликдан бири – зафар ёки шаҳидликдан бошқа нарса бўлмайди!» дедилар.

Одамлар дадил туриб, йўлга тушдилар. Улар юриб бориб, Балқо вилоятининг Машориф деган қишлоғига етганларида, румликлар ва араблардан иборат душман лашкарига йўлиқдилар. Душман яқинлашиб кела бошлади. Мусулмонлар ўзларини Муъта деган қишлоқ томонга олдилар. Икки тараф ўша ерда тўқнашди ва шиддатли жанг бошланди.

Мусулмонларнинг амири Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан берилган байроқни баланд кўтарган ҳолда душманга қарши баҳодирона жанг қилдилар. У киши жанг давомида шаҳид бўлдилар.

Кейин байроқни, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия қилганларидек, Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу олдилар. У киши ҳам ҳаммага ўрнак бўлиб жанг қилдилар. Жаъфар розияллоҳу анҳунинг отлари йиқилиб тушган эди, пиёда юриб жанг қилдилар. Урушда у кишининг ўнг қўллари кесилиб кетди. Шунда у киши байроқни чап қўллари билан кўтардилар. Чап қўллари ҳам кесилган эди, байроқни икки кесилган қўлларининг қолган қисми би-лан кўтардилар. Охири шаҳид бўлдилар. Ушанда Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўттиз тўққиз ёшда эдилар. Мусулмонлар мазкур шаҳиди аълонинг танаси – кўксида душман қиличи ва найзаларидан етган тўқсонта жароҳат кўрдилар.

Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу шаҳид бўлганларидан кейин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия қилганларидек, байроқни Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу олиб олға ташландилар. У киши отларидан тушиб, байроқни кўтарган ҳолда жанг қила бошладилар.

Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу шаҳид бўлганидан кейин мусулмонлар ўзларига Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни лашкарбоши этиб сайладилар. Энди байроқ Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг қўлларига ўтди. У киши ниҳоятда шижоатли ва ҳикмат билан иш юритадиган тадбиркор шахс эдилар. Айниқса, уруш сирларини жуда яхши билар эдилар. Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу жанг қила бориб, аста-секин Ислом лашкарининг жануб томон силжишини йўлга қўйдилар. Душман эса шимол томон силжий бошлади. Қоронғи тушди. Одамлар урушни тўхтатишди. Икки томон ҳам дам олишни афзал кўрди.

Кечаси Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу уларга худди орқадан мадад кучлари етиб келгандек овоз чиқаришни амр қилдилар. Жангчилар ўз амирларининг буйруғини аъло даражада бажаришди.

Шу билан бирга, Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу яна бошқа бир ҳарбий ҳийла ҳам ишлатдилар. Лашкарнинг ўнг томонини чап томонга, орт томонини олд томонга алмаштирдилар. Эрталаб румликлар тамоман бошқа аскарларни кўришди.

Румликлар ичида «Мусулмонларга мадад кучлари етиб келибди» деган шов-шув тарқалди. Уларнинг кўнглига қўрқув тушди. «Буларнинг уч мингтасининг иши кечаги кўрганимиз бўлса, мадад кучи келганидан кейин кўрадиганимизни кўрар эканмизда», деб қўрқиб қолишди. Бу қўрқув уларни мусулмонларга қарши ҳужум бошлашдан тўсди. Шундай қилиб Аллоҳ мусулмонларни сақлаб қолди.

Муъта жангида иштирок этган саҳобалар уч минг кишидан иборат бўлишларига қарамай, ўша замоннинг энг кучли икки юз минг аскарига тенг келган эдилар. Уша аёвсиз жангда саҳобалардан фақатгина ўн икки киши шаҳид бўлган эди, холос. Кофирлардан қанчаси ўлганини Аллоҳнинг Ўзи билади. Лекин жангнинг тафсилоти улардан жуда кўп аскарлар ҳалок бўлганига далолат қилади. Уша жангда биргина Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг тўққизта қиличлари синган эди.

Бунинг устига, шунча тўс-тўполоннинг ичида мусулмонлар анчагина ўлжаларни ҳам қўлга киритган эдилар.

Муъта жанги мусулмонларнинг Арабистон яриморолидан ташқарида, араблардан бошқалар билан биринчи бор тўқнашуви эди.

Бу жангда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари иштирок этмаган бўлсалар ҳам, унда нисбатан кўп одам бўлгани ва катта аҳамиятга эгалиги учун айрим тарихчиларимиз уни «ғазот» деб номлаганлар. Аслида Ра-сулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иштирок этмаган урушнинг «сарийя» деб аталиши ҳаммага маълум.

Ушбу жангдан кейин шу пайтгача мусулмонларга қарши хуруж қилишда давом этиб келаётган Бану Сулайм, Аш-жаъ, Ғатафон, Зубён, Фазора ва бошқа араб қабилалари мусулмон бўлишди.

Отус-салосил сарийяси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу бошчиликларида уч юз кишилик сарийяни Қуро водийси ортидаги Зотус-салосил диёрига юбориб, уларнинг кетидан Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу бошчиликларида икки юз кишилик мадад кучларини жўнатдилар.

Макка фатҳи

Шундай қилиб Аллоҳнинг дини ҳамма томонга тарқала бошлади. Кишилар Ислом таълимоти остида ҳаёт кечиришни афзал кўра бошладилар. Мадинадаги Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ Ислом давлати Қуръони Карим таълимотларини ҳаётга татбиқ қилиб, икки дунё саодатига қандай қилиб эришиш мумкинлигини ҳаммага амалда кўрсата бошладилар. Кун сайин, соат сайин Исломнинг тарафдорлари, мусулмонлар сони кўпайиб борар эди.

Албатта, бу ҳолат Қурайшни тинч қўймас, мушрикларнинг жизғанаги чиқиб, нима қилиб бўлса ҳам мусулмонларга зиён етказишга ҳаракат қилишар эди.

Бану Бакр билан Хузоъа қабилалари ўртасида қадимдан адоват бор эди. Исломдан олдин улар бир-бирлари билан урушиб юришар эди. Ислом келгандан кейин бу адоват тўхтаган эди. Ҳудайбия сулҳи тузилганидан кейин ушбу икки қабила бир-бирига қарши бўлган икки томонга иттифоқдош бўлиб, уларнинг душманликлари яна янгиланди.

Бану Бакр қабиласи пайтдан фойдаланиб, Хузоъа қабиласидаги эски ўчини олмоқчи бўлди. Хузоъаликлар ўз қудуқларида машғул бўлиб турганларида Бану Бакр одамлари уларга тўсатдан ҳужум қилиб, йигирмадан ортиқ кишини ўлдиришди. Тўс-тўполон бўлиб, орада уруш чиқди. Қурайш ўз иттифоқдоши Бану Бакрга қурол етказиб берди. Қурайшнинг кўзга кўринган одамлари кечаси билдирмай бориб, урушда шахсан иштирок ҳам этишди.

Мазкур ҳодисалардан кейин Хузоъа қабиласининг одамларидан Амр ибн Солим Хузоъий қирқ отлиқ билан Мадинаи мунавварага қараб йўл олди. У тўғри Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, тик турган ҳолда байт ўқиди. Унда у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзлари билан Хузоъа ўртасида иттифоқдошлик шартномаси борлигини эслатиб, ёрдам сўради. Қурайш у зот билан тузилган сулҳни бузганини, қудуқнинг ёнига келиб, рукуъ ва саждада турган кишиларни ўлдирганини айтди. У зот: «Сенга ёрдам берилади, эй Амр ибн Солим!» дедилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Амр ибн Солимга ёрдам берилиши ҳақида гапирган бўлсалар ҳам, ҳақиқат ни аниқлаш учун гапнинг рост ёки ёлғонлигини текшириб кўрдилар ва саҳобаларга: «Сизларнинг ҳузурингизга Абу Суфён келиб, ахдни мустаҳкамлашни ва унинг муддатини чўзишни сўрайдиганга ўхшайди», дедилар. Шундай бўлди ҳам. Қурайш ўз қилмишига надомат қилди. Узининг эси пастларидан баъзиларининг қилган аҳмоқлигидан афсусланди. Улар Абу Суфённи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ахдни мустаҳкамлаш ва унинг муддатини чўзишни сўраш учун юборишди.

Ҳижрий саккизинчи йил Рамазон ойининг 10-куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинадан чиқиб, Макка томон йўл олдилар. У зотнинг лашкарлари ўн минг кишидан иборат эди.

У зот юриб бориб, Марруз-заҳрон номли жойга тушдилар. Қурайш қабиласи бўлаётган ишлардан бехабар эди. Аллоҳ таоло бу ҳақца мушрикларнинг кўзларини кўр, қулоқларини кар қилиб қўйган эди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг лашкарларини бошлаб Макка томон юрмоқчи бўлганларида Аббос розияллоҳу анҳуга: «Абу Суфённи водийнинг тор жойида ушлаб тур. У Аллоҳнинг аскарларини бир кўриб қўйсин!» дедилар.

Аббос розияллоҳу анҳу Абу Суфённи етаклаб бориб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган жойда тўхтатиб турдилар. Ўн минг кишилик музаффар Ислом лашкари Макка томон денгиздек мавжланиб келиб, ҳар бир қабила ўз байроғи остида ўта бошлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага унинг юқори тарафидан – Кадо тепалигидан кирдилар. Холид ибн Валидга ўз одамлари билан Макканинг паст тарафидан – Кудодан киришни топширдилар. Мусулмонлар ҳеч қандай қаршиликсиз Маккага кириб бордилар.

Ўша кунлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушрикларнинг Лот, Манот ва Уззо каби бутларига сарийяларни (жангчи гуруҳларни) юбориб, уларнинг ҳаммасини буздириб юбордилар. Макка кўчаларида жарчи юриб:

«Ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирган бўлса, уйида ҳеч бир бутни қўймай синдирсин!» деб жар солди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам турли қабилаларга ҳам сарийя юбориб, бутларини буздириб ташладилар. Жумладан, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Жарир ибн Абдуллоҳ ибн Жобир розияллоҳу анҳуни мушрикларнинг «Зулхаласа» номли ибодатхонасини бузишга юбордилар. У киши Бану аҳмаслик юз эллик отлиқ билан бориб, уни бузиб ташлади. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб хабарни етказди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг ва Бану аҳмасликларнинг ҳақларига дуо қилдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада ўн тўққиз кун турдилар.

Макка фатҳининг аҳамияти

Макканинг фатҳ этилиши улкан аҳамиятга эга эди. Макка – ҳаммага машҳур шаҳар. Унинг асосий аҳолиси Қурайш – арабларнинг бош ва энг обрўли қабиласи.

Тарихда ҳеч бир подшоҳ ёки ҳеч бир куч Маккани фатҳ қила олмаган. Ким бу ниятни қилса, Абраҳага ўхшаб ўз-ўзидан ҳалокатга учраган. Ўша пайтда машҳур «Фил ҳодисаси»ни кўрган-билган одамлар кўп эди.

Бунинг устига, Қурайшнинг бошқа қабилаларга таъсири учли эди. Кўплаб қабилалар Қурайш билан иттифоқчи эди. Иунинг учун бу иттифоқни бузиб, Исломга кира олмай туришганди. Ундан ҳам кўпи эса иккиланиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Қурайш орасидаги курашнинг натижасини кутиб турарди. Улар ўзларича: «Агар Муҳаммад ҳақиқий пайғамбар бўлса, Қурайшнинг устидан ғолиб чиқади, ўшанда унга иймон келтирамиз», дейишар эди.

Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Маккани фатҳ қилиб берганидан сўнг бу саволларнинг қаммасига жавоб топилди.

Аввало, ҳеч кимга фатҳ этилмаган Макканинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга фатҳ этилиши у зотнинг ҳақиқий пайғамбар эканликларининг исботи бўлди.

Иккинчидан, Қурайшнинг ҳаммаси мусулмон бўлиши бошқалар олдидаги барча иккиланишларни йўққа чиқарди.

Энди ҳамма тўп-тўп бўлиб Исломга кира бошлади.

«Вақтики, Аллоҳнинг нусрати ва фатҳ келса ва одамларнинг Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кираётганини кўрсанг Роббингни ҳамд ила поклаб ёд эт ва Ундан мағфират сўра. У тавбани қабул қилувчидир» (Наср сураси, 1-3-оятлар) деган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани тарк этишларидан олдин йигирма бир ёшдаги Аттоб ибн Асийд Умавий розияллоҳу анҳуни бу шаҳарга волий (ҳоким) қилиб тайинладилар.

Ҳунайн ғазоти

Ҳунайн ғазоти Маккаи мукаррама фатҳ қилингандан сўнг, ҳижрий саккизинчи йил шаввол ойининг ўнинчи куни, чоршанбада бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккаи мукаррама фатҳини тамомлаб, ишларни бир ёқлик қилиб, шаҳар аҳолисининг кўпи мусулмон бўлиб турган бир пайтда нохуш хабар эшитдилар. Хабарда айтилишича, Ҳавозин қабиласи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши уруш қилиш учун одам тўплабди. Уларнинг бошлиғи Молик ибн Авф Насрий экан. Унга сақифликлар (тоифликлар) тўла қўшилишибди. Яна Бану Наср, Бану Жушам, Бану Саъд ибн Бакр, Бану Ҳилол қабилаларидан тарқоқ жамоалар, Бану Амр ибн Омир ва Авф ибн Омирлар ҳам қўшилишибди. Жами йигирма тўрт мингдан кўпроқ аскар. Улар ўзлари билан аёллар, болалар, чорва моллари ва бошқа нарсаларни ҳам олиб чиқишибди.

Ҳавозин қабиласи Қурайшдан кейинги иккинчи куч ҳисобланар, бу икки қабила ўртасида доимо мансаб талашуви ўлар эди. Ҳавозин қабиласи ҳар бир нарсада Қурайшдан олишмасликка ҳаракат қиларди. Қурайш енгилганидан ейин ҳавозинликлар улар қила олмаган ишни қилиб, шуҳрат қозонмоқчи бўлишди. Улар Исломни йўқ қилиб ташлаб, одамлар ўртасида «Қурайшнинг қўлидан келмаган шни Ҳавозин қилди-я» деган гап тарқалишини жуда ҳам сташди. Ана ўша ножўя истак уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши лашкар тўплашга чорлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳи учун либ келган муҳожир, ансорий ва араб қабилаларидан тузилган н минг кишилик аскарлари билан душман томон йўл олдилар. Исломга янги кирган икки минг маккалик ҳам лашкарга қўшилди. Ҳаммалари бир бўлиб, душман томон юриш қилдилар.

Икки томон Маккадан Тоифга кетаверишда, 28 км масофада жойлашган Ҳунайн (ҳозир Шароиъ) деб номланадиган водийда тўқнашдилар. Жанг тонг ғира-шира ёришганда бошланди. Мусулмонлар водийга кириб боришганида ҳавозинликлар қўйган пистирма уларга сездирмай, қўққисдан ҳужум қилиб қолди. Улар тинмай камондан ўқ ёғдиришар эди. Шу пайт мусулмонлар орқага қараб қоча бошладилар.

Ўша куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам собит эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам хачирларини душманнинг рўпарасига қараб солар эдилар. Хачирнинг юганини ўнг томондан Аббос, чап томондан Абу Суфён ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб ушлаб тортишар, унинг юришини секинлатишарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса одамларни қайтаришга уриниб: «Мен томонга, эй Аллоҳнинг бандалари, мен томонга! Мен Аллоҳнинг Расулиман! Менинг пайғамбарлигим ёлғон эмас! Мен Абдулмутталибнинг набирасиман!» деб бақирар эдилар.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳобалардан саксонтача киши собит турдилар. Уларнинг ичида Абу акр, Умар, Алий, Аббос, Фазл ибн Аббос, Абу Суфён ибн Ҳорис, Айман ибн Умму Айман, Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳулар бор эди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амакилари Аббосга баланд овоз билан «Эй дарахт соҳиблари!» деб чақиришни буюрдилар. (Ҳудайбияда муҳожир ва ансорлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дарахт остида байъат қилган эдилар. Ана ўша кишиларни чақиришни амр этдилар). Аббос баланд овоз билан чақиришга тушдилар. Улар эса: «Лаббайка, лаббайка!» деб жавоб бериб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон қайта бошладилар. Баъзи кишиларнинг минган уловлари қайтмаса, совутини кийиб, уловидан тушиб пиёда келди. Улардан бир гуруҳи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида тўплангандан сўнг уларга сидқидилдан кучли бир ҳамла қилишга буйруқ бердилар. Шунда мушриклар енгилиб, пала-партиш қочишга тушди. Асирларни тўплаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қошларига олиб келишгандагина бошқа мусулмонлар ҳам қайтиб келишди.

Бу урушда биринчи марта мусулмонлар томонида ўн икки минг кишилик лашкар қатнашди. Лашкарнинг кўплиги уларни ғурурлантириб, ғалабанинг асосий манбаини унутиб қўйдилар. Оқибатда жангнинг бошланишида мағлубиятга учрадилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга собит турган оз сонли мусулмонларга Аллоҳнинг Ўзи нусрат берди. Шу билан бирга, Аллоҳ мусулмонларга ёрдам учун фаришталарни ҳам туширди.

Тоиф ғазоти

Ҳижрий саккизинчи йилнинг шаввол ойида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоиф ғазотини бошладилар. Тоифликлар шаҳар ичига бир йилга етадиган нарсаларни тўплаб олиб, дарвозаларни маҳкам беркитиб, урушга тайёргарлик кўриб олишган эди.

 

КЕЙИНГИ МАВЗУЛАР:

ҲИЖРИЙ ТЎҚҚИЗИНЧИ ЙИЛДАГИ МУҲИМ ҲОДИСАЛАР:

Табук ғазоти;

Ғазот ва сарийялар ҳақида;

Биринчи исломий ҳаж;

Элчилар йили;

ҲИЖРИЙ ЎНИНЧИ ЙИЛДАГИ МУҲИМ ҲОДИСАЛАР:

Видолашув ҳажи;

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳарга яқин жойга келиб тушдилар. Мусулмонлар шаҳарга кира олма-дилар. Улар шаҳар қалъасига яқинлашишлари билан тоиф-ликлар девор ортидан туриб, уларга ўқ ёғдира бошлашди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам лашкаргоҳ-ни бошқа жойга кўчирдилар ва шаҳарни қамал қилиш бошланди. Қамал йигирма кундан зиёд давом этди. Қат-тиқ жанглар бўлди. Икки томон бир-бирларини камондан ўққа тутди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу урушда биринчи марта манжаниқ (палахмон, катапульта) ишлатдилар. Қамал кучайиб борарди. Бир неча мусулмон камон ўқидан шаҳид ҳам бўлдилар.

Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Тоифни фатҳ қилишга изн бермади. У зот Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга одамларга ортга қайтиш ҳақида хабар беришни буюрдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зулқаъда ойида Тоифдан қайтиб, Жиъронадаги ўлжалар тақсимотидан фо-риғ бўлганларидан сўнг у ердан умрага ният қилиб Макка-га қайтдилар ва умрани адо қилгач, Мадинага жўнадилар.

 

КЕЙИНГИ МАВЗУЛАР:

Top