www.muslimuz

www.muslimuz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари жаҳоннинг энг нуфузли 500 мусулмон рўйхатидан жой олдилар. Бу ҳақда «The muslim 500» нашри хабар бермоқда.

Уммонда жойлашган Султонлик Исломий cтратегик тадқиқотлар маркази томонидан шу йилнинг 30 сентябрь куни "Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони" рўйхати эълон қилинди.

Ушбу рўйхат 2009 йилдан бери Американинг George Town университети қошидаги Шаҳзода Ал-Валид бин Талал маркази билан ҳамкорликда мунтазам равишда чоп этиб келинади.

Дунёнинг энг қудратли мусулмонлари рўйхатини покистонлик Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний бошлаб беради.

Иккинчи ўринда Эрон Oлий диний руҳонийси Оятуллоҳ Саид Али Ҳoмaнаий келади. Абу Даби валиаҳди Зайд Ал-Наҳён учинчи ўринда.

Юқори бешликдан Иордания подшоҳи Абдуллоҳ ибн ал-Ҳусайн ва Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдул Азиз ол Сауд жой олганлар.

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон олтинчи ўринда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бир неча йиллардан буён ушбу рўйхатдан жой олиб келмоқдалар.

Марказий Осиё давлатлари орасида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам энг нуфузли мусулмонлар қаторидан жой олган.

Амалдаги UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов ҳам таниқли мусулмонлар ичида.

Рўйхатда мусулмон лидерлари ёки уламоларининг сиёсатдан тортиб дин, матбуотдан тортиб, санъат, илм-фан ва тараққиётга қўшган ҳиссалари ҳам инобатга олинган.

"Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони" рўйхати муаллифлари билдиришича, бу каби тадқиқотлар Ислом оламининг дунёга ижобий таъсирига хизмат қилади, одамларнинг Ислом динини яқиндан англашларига кўмаклашади ва Исломнинг мақсади тинчлик ва тарaққиёт эканини таъкидлайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

mercredi, 02 octobre 2019 00:00

Она меҳри

 Расмга олган киши шундай изоҳ қолдирибди:

“Қўшним менга кичик мушукча совға қилди. Мушукчанинг онаси ҳар куни боласини кўргани келарди”.

Жаҳон банки бизнес юритишни енгиллаштиришда энг катта ислоҳотлар амалга оширган дунёдаги 20 та топ давлатлар ичида Ўзбекистон ҳам эътироф этилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

(https://t.me/huquqiyaxborot/5627)Хусусан, Ўзбекистонда 5 та йўналишда амалга оширилган қадамлар алоҳида тан олинди.

Жаҳон банки хабарига кўра, Ўзбекистон охирги даврда миноритар инвесторларни ҳимоя қилишни мустаҳкамлаган, солиқлар тўлаш тизимини соддалаштирган, шартномаларни ижросини амалга оширишни кучайтирган, шунингдек ташқи савдо йўналишида сезиларли янгиликлар киритган.

Бундан ташқари, тижорат ташкилотларида мустақил кенгаш аъзолари бўлиши юзасидан янги талаблар ва аудит қўмиталарининг мавқеи мустаҳкамланди.

Инфратузилма солиқлари фойда солиғи билан бирлаштирилгани ҳам алоҳида таъкидланган. Жаҳон банки медиация институтини ривожлантиришга қаратилган қадамларни ҳам эътироф этиб, бу борада ягона ҳуқуқий база шаклланганини ва медиациядан фойдаланишни рағбатлантириш механизмлари жорий этилганини таъкидлаган.

Божхона соҳасида эса хавф-хатарни таҳлил қилиш асосида текширувларни амалга ошириш тартиботлари киритилганини ҳам маъқуллаган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бобурбек Эгамберганов Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежида таҳсил олади. У чет тилларига қизиқади. Бобурбек Қозон шаҳрида ўтказиладиган Рус тили бўйича халқаро олимпиаданинг бир неча маротаба совриндори бўлган.

Бобурбек Араб тилини ҳам билади. Унинг фикрига кўра, араб тили Ислом динини англашнинг асосий манбасидир. У Қуръони Каримни ўқиш ва тиловат қилиш, рўза тутиш ва ибодат қилиш ҳар бир мусулмон учун зарур эканлигини таъкидлайди.

Тилларни билиш унга дунёнинг хилма-хиллигини кашф этишда ёрдам беради. «Миротворец» Жаҳон хайрия алянси Бобурбекни Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатди. Бу ҳақда "Азон" интернет нашри хабар берди.

https://youtu.be/dxbuzngBiM0

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

25-26 сентябрь кунлари Санкт-Петербургда "Россия – Ислом дунёси" стратегик тадқиқотлар гуруҳи ҳомийлигида мусулмон журналистлари ва блогерларининг бешинчи юбилей форуми бўлиб ўтди. Форумда Россия ва хорижий мамлакатлардан 60 нафарга яқин делегатлар, жумладан, журналистлар, блогерлар, ноширлар, сиёсатшунослар ва жамоат арбоблари иштирок этишди (https://azon.uz/content/views/sankt-peterburgda-musulmon-jurnalistlari).

Форумда "Оммавий ахборот воситаларининг жамоатчилик фикрини ва халқаро кун тартибини шакллантиришдаги ўрни" мавзуси кенг муҳокама этилди. Бундан ташқари, иштирокчилар "Aхборот-психологик урушлар ва уларнинг жамоатчилик фикрига таъсири", "Инсон ҳуқуқлари контекстида журналистика эркинлиги", "Фейк ньюс: англаш ва қарши кураш стратегиялари" ва бошқа мавзулар бўйича ҳам фикр алмашдилар.

Муҳокамалардан кейин якуний ҳужжат қабул қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Top