www.muslimuz

www.muslimuz

Янги Зелландия пойтахти Веллингтондаги марказий кутубхона шаҳарнинг ҳужжатлаштириш архив марказига кўчирилади. Бу ҳақда Newsie ахборот портали ва IQNA хабар берди. Кутубхонада 1200 га яқин ноёб намуналар сақланади. Хусусан, Қуръони карим маъноларининг биринчи инглиз тилидаги таржима нусхаси ҳам шу ерда экани айтилмоқда.

1374 йилда инглиз ёзувчиси ва адвокати Жорж Сейл томонидан «Қуръони Муҳаммадий» маънолар таржимаси китоби дунёдаги энг ноёб илк таржималардан ҳисобланади. Таржимон ўша вақтдаги ижтимоий-сиёсий ҳолатдан келиб чиқиб, китобнинг муқаддимасида Ислом дини ва ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида жуда ҳам кўп маълумотлар беришга ҳаракат қилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Тожикистондаги элчихонаси Ойим қизлар мадрасасини қайта таъмирлаш учун 77 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ажратди. Бу ҳақда АП нашри хабар берди.

XIX асрнинг бошида (1824-1825 йилларда) маҳаллий усталар томонидан қурилган Ойим мадрасаси қизлар таълим олган муассаса сифатида ажралиб туради.

Маданий меросни сақлаш бўйича Элчилар жамғармаси дастури доирасида "Имдоди Ғайрат" жамоат ташкилотига аёллар мадрасасининг томи, деворлари ва хоналарини таъмирлаш ва тиклаш ишлари учун 77 154 АҚШ доллари ажратилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда диний соҳа вакилларининг имконияти чекланган юртдошларимизга алоҳида эътибор кўрсатаётгани уларнинг илмини, салоҳиятини янада оширишга хизмат қилмоқда.

2018 йил 1 декабрдан “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида имконияти (эшитиш, нутқи ва кўриш қобилияти) чекланганлар учун махсус араб тили курслари очилди. Ҳозирга қадар 90 нафар имконияти чекланган фуқаролар 3 ойлик курсларни тамомлади

Араб тили курслари битирувчилари Қуръони каримни мукаммал ўрганиб, халқаро Қуръон мусобақаларида юртимиз шаънини ҳимоя қилишига ишонамиз.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Жорий йилнинг 23 июнь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги масжидда имконияти чекланган инсонлар учун эхсон дастурхони ёзилди.

Диний соҳа ходимларининг ногиронлиги бўлган инсонларга бўлган эътибори барча иштирокчиларнинг кўнглини кўтарди. Улар ўзларининг имо-ишора тилида қалбдан миннатдорликларини билдиришди.

Кейинги диний-маърифий суҳбат ушбу масжидда, иншаллоҳ, жорий йилнинг 7 июль куни ўтказилиши режалаштирилган.

Испания пойтахти Мадридда қазишма ишларини олиб бораётган археологлар тарихий Висиготич шаҳри ҳозирги «Рекополис» қишлоғи ҳудудларида эканини аниқлаган. Тахминан, ёши 1400 йилга тенг бўлган ушбу шаҳарнинг чегарлари ҳали-ҳамон ер остида қолиб кетгани қазишма ишларида маълум бўлди.

Топилманинг энг муҳим жиҳати шундаки, шаҳар ҳудудида битта масжид ва сарой қолдиқлари аниқланган. Милодий 711 йилда ислом қўшинлари Испанияга кириб келиши билан Висиготич шаҳри ҳам мусулмонлар ихтиёрига ўтган.

Гарвард Университети профессори, археолог Майкл МакКормик топилмалар устида анча қазишмалар олиб бориш лозимлигини маълум қилди. Қолаверса, Европага Ислом дини кириб келганини тасдиқловчи муҳим санъат асарини кўриш мумкин бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Top