www.muslimuz

www.muslimuz

2021 йил 16 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари  Сирдарё вилояти Сардоба туманида жойлашган “Юсуф” жоме масжидининг янгидан бунёд этилган иншоотининг очилиш маросимида қатнашадилар.

Ушбу жоме масжид сув омборида юзага келган фавқулодда ҳолат натижасида зарар кўрган эди. Ўтган вақт мобайнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди мазкур масжидда кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб борди.

 Бугунги кунга келиб ушбу жоме масжиднинг янги биносини қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланиб, мўмин-мусулмонлар фойдаланиши учун тайёр ҳолатга келтирилди.

Ташриф тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз орқали кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar

Муфтий ҳазрат Андижон Бош масжидида намозхонлар ҳаққига дуо қилдилар

? Youtube https://youtu.be/5xneO3E2cas

? ФОТОЛАВҲАЛАР

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

Айни дамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Андижон вилоятига ташриф буюриб, вилоят бош масжиди “Девонавой” жомеида жума мавъизасини ўн минглаб намозхонларга қилиб бермоқдалар.

Муфтий ҳазратнинг ташрифини эшитган андижонлик мўмин-мусулмонлар жоме масжидга тўп-тўп бўлиб келишмоқда.

? Муфтий ҳазратнинг суҳбатларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

Youtube (https://youtu.be/5xneO3E2cas)

Facebook (https://www.facebook.com/muslimuzportal)

Instagram (http://www.instagram.com/muslimuzportali)

Telegram voice (https://t.me/muslimuzportal?voicechat)

? ITV (https://itv.uz/#!/concert/34)
(tas-ix)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Бугун, 12 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ?Андижон вилоятига ташриф буюриб, вилоят бош масжиди ?“Девонавой” жомесида минглаб намозхонларга жума мавъизасини қиладилар.

? Муфтий ҳазратнинг суҳбатларини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин бўлади.

Маълумот учун, мазкур масжиднинг илк иншооти 1870 йилда тикланган. Ҳозирги масжид қурилиши 2018 йилда бошланиб, жорий йил май ойида якунланди.

Янги бино қадимий чор айвон ва чор дарвоза услубида барпо этилган. Унинг икки четида баландлиги 54 метрлик миноралар, асосий бинонинг тепа қисмида диаметри 18 метрли гумбаз қурилган.

Илгари масжид сиғими 5 минг кишини ташкил қилган бўлса, энди бино 15 мингдан ортиқ намозхонни ўз ичига сиғдира олади.

Жоме масжидга ташриф ва жума суҳбатларини сайтимизда батафсил ёритиб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Хабар берганимиздек, Тошкент шаҳридаги бир гуруҳ таниқли имом-хатиблар пойтахтимиз масжидларига ташриф буюриб, кундалик намозларини жамоат билан бирга адо этгандан сўнг мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбат қилиб беришмоқда. Уламоларимизнинг мавъизаси файзидан баҳраманд бўлган намозхонлар ниҳоятда хурсанд бўлишмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири бугун, 11 ноябрь куни Шайхонтоҳур туманидаги “Шайх Зайниддин” масжидида бўлди. Сабаби ушбу жомеда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов намозхонлар билан елкама-елка ибодатларни адо этди, сўнгра масжид қавми ва меҳмонларига ажойиб маъруза қилиб берди.

Иброҳимжон домла Иномов суҳбатлари аввалида уламоларнинг масжидларга ташрифлари боиси мўмин-мусулмон халқимизнинг илмини ошириш, уларни юртимиз ва соҳага оид сўнгги янгиликлардан хабардор қилиш эканини баён этди. Кейин эса ҳар ким ўзига Аллоҳ таоло берган неъматларнинг қадрига етиши кераклиги, киши мол-давлатда ўзидан пастдагиларга, илму маърифатда ўзидан юқоридагиларга қараши лозимлигини таъкидлади.

Маърифий суҳбат давомида Иброҳимжон домла намозхонларга фарзанд тарбиясига жиддий аҳамият бериш зарурлиги, ҳар ким эккан ниҳолининг ҳосилини кўришини айтди. Айниқса, ёшларни турли ёт оқимларга кириб қолишидан эҳтиёт бўлиш, бунинг учун доимо уларни назорат қилиб, уларга керакли илм ва тарбия бериши, аввало юртимиз уламо ва зиёлиларининг китобларини ўқитиш кераклигини айтиб ўтди. Ўз навбатида ёшларга ота-онанинг қадрига етиш кераклиги, улар ҳаётимиздаги энг яқин кишилар экани, дунёю охиратимиз, фарзандларимизнинг бизга муносабати ота-онамизга қилган муомаламизга боғлиқлигини тушунтириб берди.

Таъсирли ва мазмунли суҳбатдан намозхонлар ўзларига кўплаб фойдалар олди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Top