muslimuz

muslimuz

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Эсланг, Луқмон ўғлига насиҳат қилиб, деган эди: "Эй, ўғилчам! Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк улкан зулмдир"» (Луқмон сураси, 13-оят).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 
 

Аллоҳ яхши кўрган бандалар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 
 

100 дан ортиқ ҳадисда келган суннатни биласизми ?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 
 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Равза — боғ деган маънони билдиради.

Уламолар бу жой раҳматнинг тушиши, зикр, ибодат ва тиловат сабабли бахт-саодатнинг ҳосил бўлишида худди жаннат боғига ўхшайди, деб таъриф берганлар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

“Ота-онам вафот этган, улар учун қандай амаллар қилсам манфаати бўлади?” деб мурожаат қилишади.

Хайр-эҳсон ҳар кимнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб қилинади. “Бу фарзандлик бурчим, отам ёки онам норози бўлади”, “Маҳалладагилар гапиради, эҳсон қилмасам”, деган мазмунда қарз олиб, эҳсон қилинса, бу ҳам гуноҳдир. Бундай маросимларни ўтказишда одамлар гапига қараб эмас, балки шариат кўрсатмаларидан келиб чиқиб қилиш зарур.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Замон охирида бир хил қавмлар пайдо бўладики, улар ҳамма амалларни барчага кўрсатиб, ошкора қилишни ўзларига дўст тутадилар ва махфий равишда сир тутиб қилишни ёқтирмайдилар”, дедилар. Шунда саҳобалар сўрадилар: “Ё Расулуллоҳ, буни қандай тушунайлик?” Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом изоҳ бердилар: “Одам бир-бирини кўролмаслигидан, яъни фалончи ундай қилибди, мен ундан ҳам ўтказиб қиламан дейишидан ёки бир-биридан қўрққанидан шундай қилишади” (Имом Муслим ривояти).

Марҳумнинг яқинлари, ўзлари билган, қурблари етган даражада Қуръон сураларидан ўтганлар руҳига тиловат қилинса, истиғфор айтилса, кун-ой санамай, кўнгли истаганда, муҳтож ва ночор кимсаларнинг кори-хайрига берилса савобга эришилади.

Қуръони каримда: «Қариндошинг ҳаққини адо эт, мискин бечоралар, йўловчи мусофирларга ҳам (мурувват кўрсат.) Лекин сира исроф этма, зеро исроф қилувчилар шайтоннинг “биродарлари”дир!» дейилади (Исро сураси, 26-оят).

Атрофга теранроқ назар солсак, муҳтож кимсалар борлигини кўрамиз. Туғишганларимиздан, опамизми, синглимизми рўзғори тақчиллигидан  боласини оёғига неча йиллардан бери этик олиб бера олмаётганига аҳамият бермаганмиз. Жиянингизга ҳеч эътибор берганмисиз? Мактабга тутадиган папкаси тикилаверганидан, эскириб кетибди.

Ён қўшнимизнинг турмуш ўртоғи анчадан бери касалманд. Дори-дармонига маблағдан қийналиб юрганини эшитганимизда, оддий ҳолатдек қабул қилганмиз. Қўшни маҳалладаги бир аёлни кеча “Тез ёрдам”да аҳволи оғир деб олиб кетишган эди. Бугун эса операция учун пул топа олмаганидан қайтариб олиб келишди. Бир танишимизга мусибат етиб, хонадони буткул ёниб кетганини, ўзи ҳам ёш болалари ҳам бошпанасиз қолганини эшитиб, ачиниш билан чекландик. Узоқ қариндошингиз ҳақида хабар эшитиб қолдингиз, “Катта пулга тушиб қолибди, яшаб турган жойини ҳам сотаётган экан”. Сиз бўлсангиз “Отам ёки онам ўтди, маҳаллага ош бермасам, одамлар гап қилади” деб, катта харажат ташвишида юрибсиз.

Бир инсоннинг кўнглини олиш, унинг мушкулини енгил қилишнинг ажр-савоби улуғ, ўтган яқинларимизга ҳам савоблари етиб туради, иншоАллоҳ!

Мунира АБУБАКИРОВА,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Хотин-қизлар масалалари бўлими етакчи мутахассиси.

 

 

Page 81 sur 265
Top