Фотолавҳалар

Ўзбекистон мусулмонлари раиси ўринбосари Иномов Иброҳим домла Тошкент шаҳри Бектемир туманида жойлашган “Алибек” жоме масжидига ташриф буюрди.

Иброҳим домла масжид аҳлини Хотамул анбиё – Муҳаммад  (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таваллуд топган Рабиъул аввал ойи билан муборакбод этиб, севикли пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг буюк хулқлари, фазилатлари, муборак сийратлари ҳақида маъруза қилинди.

Муборак ойнинг ҳар бир сониясини ғанимат билиб, Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг сийратларини янада чуқурроқ ўрганиш, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўпроқ дуруду салавотлар айтиш лозимлиги таъкидланди.

Жума намози ўқиб бўлингандан сўнг, жамоат билан биргаликда масжид имом-хатиби Искандар Халилов бошчилигида Аллоҳ таолодан Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га муносиб уммат бўлишни насиб қилишини, у зоти бобаракотнинг шафоатларига мушарраф қилишини сўраб дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати

Read 3820 times
Top