muslim.uz
Бухорийнинг хотираси – Яратганнинг ердаги мўжизаси
Муносабат: Миллат соғломлиги – мамлакат тараққиёти гарови
Тошкент вилояти республикамизнинг табиатан энг сўлим, шунинг билан бирга, катта салоҳиятга эга ҳудудларидан саналади. Бу вилоятнинг ҳар бир қарич еридан унумли фойдаланаётган деҳқон-фермерлар, ишлаб чиқариш корхоналарининг ҳар бирининг мамлакатимиз равнақига қўшаётган ҳиссаси беқиёс. Ана шундай ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, аҳолининг иш билан бандлик даражасини бундан-да юксалтириш, ёш авлоднинг янада қулай шароитларда таълим-тарбия олишини таъминлаш, виолят аҳолисининг саломатлигини сақлаш, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш ва бошқа долзарб масалалар ҳар доим давлатимиз эътиборида бўлиб келмоқда.
Ушбу ишларнинг давоми ўлароқ кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб, Зангиота туманидаги “Highway Logistics” марказига ташриф буюрган юртбошимиз бу ерда олиб борилаётган ишлар билан батафсил танишиб, зарурий тавсиялар берди ва ана шундай логистика марказларини республикамизнинг барча вилоятларида ташкил этиш тўғрисида кўрсатмалар берди.
Бинобарин, бундай марказларнинг вилоятларда ҳам очилиши етиштирилган маҳсулотларни тайёр ҳолда ортиқча югур-югурларсиз, божхона ҳужжатларини ҳам шу ернинг ўзида тўлдириб экспорт қилишга шароит яратади. Мамлакатимизга валюта тушуми ошади, янги иш ўринлари очилиб, аҳоли, хусусан, ёшларнинг иш билан бандлик даражаси юксалади.
Шундан сўнг президентимиз Занги ота мажмуасини зиёрат қилди, бу табаррук жойда ётган мўътабар зотларнинг руҳи-покларига бағишлаб Қуръони карим оятлари тиловат қилинди.
Аҳолининг саломатлиги давлат аҳамиятига молик ижтимоий-сиёсий масала ҳисобланади. Зотан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларининг бирида Аллоҳ таолонинг ҳузурида заиф ва ночор мусулмондан қувватли ва соғлом мусулмоннинг афзал эканини айтганлар. Бунинг ҳикмати шундаки, соғлом одам жамият ва давлатга фойда келтиришга қодир бўлади. Ушбу ҳадиси шарифга мувофиқ давлатимиз раҳбари Янгийўл туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан танишди. Беморлар аҳволи, турмуш шароити билан қизиқди, улар билан самимий мулоқот қилди. Зеро, динимиз аҳкомларида беморларни зиёрат қилишга борган кишининг ҳар бир ташлаган қадамига минглаб савоблар ёзилиши хабари берилган.
Давлатимиз раҳбари шифохонанинг кардиология бўлимида даволанаётган Зулайҳо Алиева билан суҳбатлашди, унинг турмуш шароити, оиласидаги аҳвол билан қизиқди. Шу куннинг ўзида Президентимиз топшириғига биноан З.Алиева пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган кардиология марказига даволанишга юборилди. Шунингдек, ушбу оилага уч хонали янги уй ажратиладиган бўлди.
Бу хабарни тўлқинланмасдан эшитиб бўларканми, кечагина уй-жойдан қийналаётган ва бу муаммонинг қачон ҳал бўлишини тасаввурига ҳам сиғдира олмай, бир дарди ўн бўлиб, боз устига, дарддан азоб чекиб ётган муниса аёлнинг дуолари Раббимизга етиб бориб, уни шахсан зиёрат қилиб, соғлигини тиклашга амалий ёрдам кўрсатишни, бошпана билан таъминлашни президентимизнинг кўнглига солиб қўйибди.
– Тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад одамларни рози қилиш, саломатлигини янада мустаҳкамлашдир, – деди Президентимиз. – Жойлардаги аҳвол билан танишаётганимиз, тиббиёт муассасаларидаги шароитларни ўрганаётганимиз келгуси ишларимизни тўғри йўлга солишда яхши самара беради деди ва туман тиббиёт бирлашмасининг 10 гектар ҳудудининг 5 гектарда 20 дан ортиқ йўналишда хусусий, қолган қисмида давлат тиббиёт муассасалари ташкил этиш, уларни энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш юзасидан топшириқлар берди.
Президентимиз ота-оналар ва ёшларнинг хоҳиш-истаклари асосида ўн бир йиллик таълим тизимига ўтилгани туфайли коллежларнинг бўшаётган биноларидан самарали фойдаланиш, уларни манфаат етказадиган биноларга айлантириш, имкон қадар турли маърифий тўгараклар очиб зиё тарқатадиган масканлар этиш юзасидан ҳам тавсиялар берди.
Ушбу сафарни кузатиб, давлат раҳбарининг ўтган азизларни зиёрат қилаётгани, оддий инсонлар билан дилдан суҳбатлашаётгани, беморлар ҳолидан хабар олаётгани, участка профилактика инспектори уйига меҳмонга борганини кўриб ич-ичидан қувонади. Миллатимизни, Ўзбекистон халқини ана шундай халқпарвар йўлбошчи билан сийлаган меҳрибон Парвардигоримизга ҳамду санолар айтиБ шукрлар қилади.
ЎМИ матбуот хизмати
Two new mosques have been opened in Pskent district and “Kamchik” high mountain pass.
Much efforts are being done to deliver the true and pure essense of Islam in our country. One of such actions was done in Pskent district last year when Usmankhan Alimov, the Chairman of Muslim Board of Uzbekistan and Khayrulla Turmatov, Chief Imam of Tashkent region put initial bricks to build the mosque “Usmat Ota”.
The capacity of the newly built mosque is 250-300 people and in the nearest future the construction of library, museum and parking lot are expected to be raised in an adjoining area.
In his speech Muftiy Usmonkhon Alimov congratulated muslims with this historical event. Later the guests were invited for a lunch organized by Akromov, District Mayor.
Another new mosque has been opened in Kuksaroy neighborhood, Okhangaron district, Tashkent region. The mosque “Islom nuri (Light of Islam)” is located just on the side of the highway of Kamchik mountain highway pass.
The opening ceremony was led by Muftiy Usmankhan Alimov, who in his speech expressed warm wishes to worshippers and made genuine prayers.
Press Service,
Muslim Board of Uzbekistan
The mosque designed by Uzbek architects is being built in Chechen Republic
The mosque which accommodates 20 thousand worshippers at a time is being built in Shali city, Chechen Republic. The mosque is designed by Uzbek architects.
With the initiative of local residents the mosque is planned to be named after Ramzan Kadirov. The construction works started in 2012 and the opening ceremony is expected in 2018.
The mosque is located opposite “Shali-City” complex. The mosque has 4 minarets in all four corners of main building. Each minaret is 63 meters high. The dome of mosque is 43 meters high. Adjoining area of the mosque will be covered with 12 fountains. The mosque will be constructed and decorated in the unique style without any analogues in the world. The overall area of the mosque will be 6,5 hectares.
Press Service,
Muslim Board of Uzbekistan
Uzbekistan’s tourism capacity will be broadcast on Indian TV channels.
The State Committee on tourism development of Uzbekistan jointly with Uzbekistan’s embassy in India organized “Travelxp” TV company’s visit to Uzbekistan to promote Uzbek tourism.
The main purpose of the visit is to produce the film which will disclose the touristic potential of Uzbekistan and will be aired on Indian TV channels in 2018.
The production group of “Travelxp” TV company’s visit to Uzbekistan had been between December 12-23, 2017. During that period the team paid visits to historical and modern sightseeing of Tashkent, Samarkand, Bukhara and Khiva cities.
“Travelxp” is a private TV channel which was established in 2011 and is aimed to broadcast materials on tourism. The channel’s programs are broadcast throughout India and other countries in Hindu, English, Tamil, Bengal, Thai, Spanish, German, French, Japanese, Russian, Arabic, Persian and Chinese languages.
Press Service,
Muslim Board of Uzbekistan