muslim.uz

muslim.uz

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллик байрамига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Мамлакатимизда байрам арафасида ўз соҳаси фидойиси, меҳнатесвар, фаол, ташаббускор, ўз тақдирини шу юрт тақдири деб билган ходимларни тақдирлаш гўзал анъанага айланган.
Шу муносабат билан Республикамизда диний соҳадаги кўп йиллик самарали меҳнати, хотин-қизлар ўртасида турли бидъат-хурофотларнинг олдини олишга қўшган муносиб ҳиссаси, ёш авлодни эзгу ғоялар, ватанпарварлик, миллий ва диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда фаол бўлган отинойилар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбир сўнгида отинойиларнинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тиланиб, хайрли дуолар қилинди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1 сентябрь – мустақиллик куни мамлакатимиз истиқлолга эришган, жаҳон харитасида янги, мустақил давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлган муборак кун. Бу тантанали кун халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий сана бўлиб, эл-юртимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрам сифатида доимо катта шоду хуррамлик билан нишонланади.

Муҳтарам Президентимиз томонидан 2023 йил 27 июль куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарор бу байрамни файзига файз, нурига нур бахшида этди.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори ҳеч бир истисносиз бутун бир халқимиз томонидан эътироф этилаётгани истиқлолимизнинг нафақат умуминсоний, балки, умумжаҳоний қадрият сифатида баҳоланаётганидан далолатдир.

Биз ўтиз икки йиллик тўйини нишонлаш арафасида турган буюк ва бебаҳо неъмат – мустақилликнинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти йиллар ўтиши билан тобора ортиб бормоқда. Янги Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келмоқда.

Маълумки, мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қуришга, эркин бозор муносабатларига ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни ривожлантиришга, халқ осойишта ва фаровон ҳаёт кечириши учун шарт-шароитлар яратишга, халқаро майдонда Янги Ўзбекистоннинг муносиб ўрин эгаллашига қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. 

Бугунги кунда дунёнинг турли нуқталарида қандай воқеалар бўлиб турганидан барчамиз хабардормиз. Нотинч вазият туфайли инсонлар азият чекмоқда. Ана шундай бир шароитда хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этади, десак, асло янглишмаймиз.

Албатта, Парвардигори олам ҳеч нарсани бесабаб яратмаган. Юртимизнинг тинчлигига ўз навбатида мамлакатимиз раҳбарининг бу соҳада олиб бораётган саъй-ҳаракатлари ҳам муҳим омиллардан саналади. Яратганга беадад шукурлар бўлсинки, ушбу неъмат сояси остида, тинчлик ва осойишталикдан оқилона фойдаланган ҳолда диёримизда қисқа фурсат ичида мислсиз ютуқларга эришмоқдамиз.

Бугун мустақил юртимизда халқимиз тантанавор шиорларни айта олиш неъматига сазовор бўлмоқда. Сўзимизнинг далили сифатида юртимизнинг барча гўшаларида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғоя тантанаси жарангламоқда. Жойлардаги сайлларда, тадбирларда, давра суҳбатларида бу ғоя  фахрланиб, кўтаринки овоз билан зикр қилинмоқда, қалбларга руҳ бахш этмоқда.  Чунки, Ватандан азизроқ макон йўқ бу дунёда. Ер юзида Янги Ўзбекистонимиз – яккаю ягона, биз у билан ҳар қанча фахр-ифтихор қилсак кам. Бунга унинг бой ўтмиши ҳам, равнақ топаётган бугуни ҳам, порлоқ келажаги ҳам тўла асос бўлади.

Мустақиллик, бу йилда бир марта, фақат мустақиллик байрамида эмас, ҳар куни, ҳар соат фикр юритиладиган, ҳар дам шукр қилинадиган, қадри, шарафи, бардавомлиги кўз қорачиғидек асраб-авайланадиган бебаҳо неъматдир. Унинг шарофати билан ижтимоий, маънавий ва диний қадриятларнинг қайтадан тикланиши ва ривожланиши учун кенг йўл очилди. Мустақиллик бизга ўзлигимизни қайтарди. Мустақиллик бизга дину диёнатимизни қайтарди. Мустақиллик – эркин эътиқод ва ибодатларимизни қайтарди. 

Дин соҳасида янгидан-янги хайрли ислоҳотлар давом этмоқда-ки, соҳани тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни замон талабига мослаштириш борасида ҳам саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бу амалга оширилаётган хайрли фаолиятдан мақсад дин соҳасини сифатни яхшилаш, унинг мутахассисларини тайёрлаш, динимизни муқаддас, пок эканлигини, имон-эътиқодимизни мусаффо бўлишини таъминлашдан иборат. 

Юртимиз ва мусулмон дунёсидан етишиб чиққан улуғ мутафаккир ва алломаларнинг бой мероси, уларнинг жаҳон цивилизацияси, илм-фан тараққиёти ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини чуқур тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш имкониятлари яратилди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби ва Мир Араб олий мадрасаси каби янги муассасаларнинг ташкил этилгани, ҳадис, калом, фиқҳ ва тасаввуф мактабларига асос солингани, ўнлаб янги масжидлар очилгани бу борадаги ишлар кўлами нечоғли кенг эканидан далолат беради.

Инсонларга берилган барча борлиқ ҳаёт Аллоҳ таолонинг неъмати саналади. Шунга кўра оқил инсон илм ва чиройли хулқни, жоҳил эса лаззат ва шаҳватни неъмат деб билади. Истиқлолимиз биз диний ходимларга авваллари орзулаб ҳам бўлмайдиган неъматларни берди. Бу ислом дини равнақи, мусулмонларга яратилган эркинликлар ва шароитларда яққол кўзга ташланади.

Бир сўз билан айтганда, давлатимиз томонидан амалга оширилган бу улкан яратувчанлик, инсонпарварлик тамойили натижасида ҳар бир фуқаронинг миллий ва диний асрий орзу-умидлари рўёбга чиқишига мустаҳкам асосланди. Қувонарлиси, бугунги озод ва обод юртимизда миллий қадриятлар ҳам, диний қадриятлар ҳам кенг жамоатчилик қабул қилган қонун билан кафолатланган. Биз миллий ва диний эҳтиёжлар етарли даражада қондирилганлигини, эришаётган ютуқларимизни ҳар қанча эътироф этсак арзийди.    

Шу ўринда, юртдошларимизни Ватанимиз тинчлигини, хотиржамлигини асрашга, мустақиллигимизни қадрлашга чорлаймиз. Фурсатдан фойдаланиб мустақиллигимизнинг ўттиз икки йиллик тўйи билан бутун ватандошларимизни муборакбод этамиз. 

 

Абдулҳай ТУРСУНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакили,

вилоят бош имом-хатиби

mercredi, 30 août 2023 00:00

Hamkorlik rivojida yangi bosqich

Avval xabar berganimizdek, O‘zbekiston Respublikasi Din va millatlararo munosabatlar masalalari bo‘yicha maslahatchisi, O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi rektori Muzaffar Komilov boshchiligidagi delegatsiya Indoneziyada bo‘lib turishibdi.

Akademiya vakillarining navbatdagi uchrashuvi Indoneziya Din ishlari vaziri o‘rinbosari S.Dasuki bilan bo‘lib o‘tdi.

Unda so‘nggi yillarda O‘zbekistonda davlatimiz rahbari tashabbusi bilan keng ko‘lamli islohotlar amalga oshirilayotgani, ayniqsa, diniy-ma’rifiy sohani qo‘llab-quvvatlash, islom ilm-fani rivojiga beqiyos hissa qo‘shgan buyuk allomalarimiz ilmiy merosini o‘rganishga katta e’tibor qaratilayotgani haqida batafsil ma’lumot berildi.

 

https://t.me/m_m_komilov/9217 

mercredi, 30 août 2023 00:00

Энг қадрли амал

Маълумки, Аллоҳ таоло қиёмат куни амалларимиз ичида аввало намозларимиздан ҳисоб-китоб қилади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бундай ривоят қиладилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Қиёмат куни банда амаллари ичидан энг биринчи ҳисоб қилинадигани унинг намозидир. Агар (намози) тўғри (адо этилган) бўлса, аниқ ютуққа эришибди, нажот топибди. Агар (намози) фосид бўлса, шубҳасиз ноумид бўлибди, ютқазибди. Агар фарз намозларидан бирон камкўсти бўлса, Парвардигор азза ва жалла: “Қаранглар, бандамнинг нафллари борми?” дейди. Шунда фарз намозларига етишмагани улар билан тўлдирилади. Кейин қолган амаллари шунга қараб бўлади”, деганларини эшитганман” (Имом Аҳмад ва Доримий ривояти).

Намоз динимизнинг бешта устунидан биридир. Уни вақтида адо қилмоқ ҳар бир мўмин-мусулмонга фарздир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир” (Нисо сураси, 103-оят).

Ҳар бир мўмин-мусулмон учун беш вақт намоз энг қадрли ва муҳим амалдир. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Эй Одам фарзанди, агар сенга намозинг қадрсиз бўлса, у ҳолда динингдаги қайси нарса сен учун азиз?! Ҳолбуки, сен қиёмат кунида биринчи бўлиб намозингдан сўраласан-ку!”.

Аллоҳ таоло барчамизнинг адо этаётган намозларимизни Ўз даргоҳида ҳусни мақбул айласин!

 

Руҳиддин АКБАРОВ,

ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti maslahatchisi, O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi rektori Muzaffar Komilov boshchiligidagi delegatsiya Indoneziyada xizmat safari bilan bo‘lib turibdi.

Tashrif davomida Indoneziyaning bir qator diniy-ma’rifiy tashkilotlar, vazirlik va idoralar rahbarlari bilan konstruktiv va samarali uchrashuvlar bo‘lib o‘tdi.

 

https://t.me/m_m_komilov/9208 

Top