Аудио

Намоз сабоқлари: Таҳорат (Аудио)

Таҳорат қилмасдан намоз ўқиш мумкин эмас. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Эй имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)-га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингиз)  (Моида сураси, 6-оят).

Жаноби Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) биз мусулмонларга бундай насиҳат қилганлар: «Имконингиз қадар тозаликка риоя этингиз. Аллоҳ таоло тозаликни Ислом динига асос (пойдевор) қилди. Жаннатга фақат покизалар киради» («Жомиус-сағир», 1-жилд, 133-бет).

Мўмин намозни адо этишга киришишидан олдин баданини поклаши шарт. Бу таҳорат олиш, агар ғусл вожиб бўлса, ғусл қилиш ё маълум ўринларда таяммум қилиш билан бўлади. Кийими пок – қон, сийдик, тезак, йиринг каби нажосатлардан тоза бўлиши (дирҳам миқдоридан[1] кам теккан бўлса, макруҳ) лозим. Намоз ўқийдиган ўрни нажосатдан пок бўлиши зарур.

 

[1]* Дирҳам миқдори – 3,1 гр.

ЎМИ матбуот хизмати

 

Read 3015 times

Видеолавҳалар

Top