Аудио

Намоз сабоқлари: Истиғфор дуолари (Аудио)

 

Саййидул истиғфор

Ривоят қилинишича, истиғфорларнинг энг афзали ушбудир: «Аллоҳумма анта Робби. Ла илаҳа илла анта. Холақтани ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, аъузу бика мин шарри ма сонаъту ва абуъу лака биниъматика ъаллайя ва аътарифу би зунуби, фағфирли зунуби иннаҳу ла яғфируз-зунуба илла ант».

Ё Аллоҳ! Сен менинг Раббимсан! Сендан ўзга илоҳ йўқ. Мени Сен яратдинг. Мен Сенинг қулингман. Мен кучим еттунча Сенга берган аҳд ва ваъдамда собитман. Қилган ишларим ёмонлигидан асрашингни сўрайман, берган неъматларингни эътироф қилдим. Гуноҳларимни тан оламан. Мени кечиргин, Ё Аллоҳ! Сендан ўзга кечиргувчи йўқдир (Имом Термизий. «Даъват», 3393-ҳадис).

Яна бир истиғфор дуоси

«Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл- Қоййўм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳайатан вала нушуро».

Маъноси: Аллоҳдан мағфират сўрайман! Азим ва Карим, Ундан бошқа ҳеч илоҳ бўлмаган, Ҳайй ва Қайюм Аллоҳдан мағфират сўрайман. Унга қайтамиз. Тавбамизни қабул этиб, мағфират ва ҳидоят насиб қилишини тилаймиз, чунки У тавбаларни қабул қилгувчи, раҳмли, меҳрибондир. Нафсига зулм  қилган, ўлдириш ва қайта тирилтиришга ожиз бўлган банданинг тавбаси каби тавба қиламиз.

 

ЎМИ матбуот хизмати

Read 6080 times

Видеолавҳалар

Top