www.muslimuz

www.muslimuz

Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами арафасида тумандаги “Мўминжон ҳожи ота” масжиди қайта қуриладиган бўлди. Шу муносабат билан жоменинг илк ғиштини қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов, таниқли имом Азизхўжа домла Иноятов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, туманда фаолият юритаётган имом-хатиблар, нуроний отахонлар, саховатпеша тадбиркорлар, маҳалла аҳолиси жам бўлишди.

Илк ғиштни уламолар қўйиб беришди.
Эски масжидда бор-йўғи 300 киши ибодат қила олар, намозхонлар сафи кенгайиши туфайли анча тор бўлиб қолган эди. Янги масжидда бир вақтнинг ўзида 3 минг киши ибодат қила олади.

Янги жомега мос тарзда замонавий таҳоратхона ҳам барпо этиляпти. Бу ерда айни вақтда 30 киши покланиши мумкин.

Аллоҳ таоло Ўз байтини тез фурсатда фойдаланишга топширилишини насиб этсин.

Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати

Аллоҳга шукрки, Қуръони каримга мухлис халқимизнинг истакларини инобатга олган ҳолда юртимиздаги “Қуръони карим ва тажвид” курслари фаолияти кенгайтирилмоқда.

Мазкур курсларни ривожлантириш, қироат илмини ўрганувчилар учун шароитларни ҳозирлаш, малакали устозларини тайёрлаш, уларнинг маҳоратларини ошириш ва Қуръон таълимини ўргатишдаги энг илғор услубларни тадбиқ этиш ишлари бошланди.

Ушбу хайрли ишга ҳисса қўшишни истаган, фарзанду аржумандлари дунёда кўзни қувонтирадиган, Охиратда эса ота-онасига тож кийдирадиган қорию қурролар бўлишини ният қилган саховатпеша кишиларимиз ҳиммати учун “Вақф” хайрия жамоат фондида махсус ҳисоб рақам очилди.

Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир”, деб марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривояти).

 Эндиликда хайр-саховатларини қори ва қорияларга сарф этишни истаган юртдошларимиз қуйидаги ҳисоб рақамга мурувват қилишлари мумкин.

“Қуръони карим ва тажвид” курсларини ривожлантириш ҳисоб рақами: 20212000900881753046
ИНН 207 276 595
МФО 00974
Тошкент шаҳрининг “Капиталбанк” АТБ амалиёт бошқармаси

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Ўз номимдан ва САП элчихонаси номидан Ўзбекистон халқига ва ҳукуматига дини ва ватанига кўп хизматлар қилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг вафоти муносабати билан чин кўнгилдан таъзия изҳор қиламан. Аллоҳ марҳумни ўз раҳматига олиб, жойини жаннат айласин. Ортда қолган яқинларига сабр берсин!

Найиф Шамрий,
САП элчиси вазифасини бажарувчи

Чеонгжу Ислом маркази шайх Усмонхон Aлимов ҳазратларининг вафотлари сабаб чуқур қайғуда.

Бизга яқинда Ўзбекистон муфтийси, Шайх Усмонхон Aлимов ҳазратлари вафотлари ҳақидаги қайғули хабар етиб келди.

Aллоҳ таолодан Муфтий ҳазратларини охиратларини обод қилишини, қабрларини нурга тўлдириб, устиларига Ўз раҳматини ёғдиришини сўраб дуо қиламиз.

Шундай улуғ инсон ва ана шундай раҳмдил ва сахий Муфтийдан айрилиш у зотни таниган ва у кишининг улуғ хизматларини англаганларни чуқур қайғуга солади ва қаттиқ соғинтиради.

Биз барча мусулмонларга, айниқса, Ўзбекистонликларга ва Муфтий ҳазратлари оиласи ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирамиз.

Др Aйман Турк,
Чеонгжу Ислом маркази раҳбари (Корея Республикаси)

Қадрдон ва муҳтарам Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг
вафот этгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан олдим.

Алимовлар оиласи ва Мусулмонлар идорасини оғир қайғуга ғарқ этган ушбу машъум
жудоликни мен ҳам баробар ўртоқлашаётганимни самимий равишда изҳор этиб,
ҳамдардлигимни билдирмоқчиман.

Ҳаётдан кўз юмган раис жаноблари, бош муфтиймизга Оллоҳнинг лутфу-карамига
эришишликни, жаннатдан ўрин олишликни тилаб, Оллоҳдан раҳмат, маҳфират сўраб қоламан.

Фурсатдан фойдаланиб, ўзбекистонлик мусулмон биродарларимиз ва Мусулмонлар
идорасига, қайғули Алимовлар оиласига ва яқинларига сабри-жамил тилаб, таъзия изҳор
этаман, чин юракдан саломларимни йўллайман.

Проф., др. Али Эрбаш,
Туркия Республикаси
Диёнат ишлари раҳбари

Видеолавҳалар

Top