muslim.uz

muslim.uz

“Садақа” луғатда “инфоқ-эҳсон, хайр-саховат” маъноларини билдиради. Истилоҳда эса Аллоҳ таоло розилиги учун бериладиган ёки бажариладиган ҳар қандай нарса садақа ҳисобланади. Кўпчилик инсонлар садақа деганда, фақат муҳтожларга, камбағал, бева-бечораларга, тиланчиларга бериладиган нарсани тушунади. Аслида эса ўзгаларга қилинган яхшилик ва эҳсоннинг барча турлари садақадир. Келинг, қуйида ана шундай садақа турларининг айримларини келтириб ўтамиз:

  1. Табассум қилиш. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сенинг биродарингга қараб қилган табассуминг ҳам садақадир!” деб марҳамат қилганлар. Абдуллоҳ ибн ал-Ҳорис (розияллоҳу анҳу): “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан кўра табассумлироқ кишини кўрмаганман”, деб айтган.
  2. Ёмонликдан тийилиш. Абу Мусо Ашъарийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ҳар бир мусулмонга садақа лозим», деганларида, саҳобалар: «Агар уни топа олмаса-чи?» дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Қўли билан ишлаб топиб ўзи ҳам фойдаланади ва садақа ҳам қилади», дедилар. «Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?» дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Бечораҳол муҳтожга ёрдам берсин», дедилар. «Агар бунга ҳам қодир бўлмаса-чи?» дейишганида, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Яхшиликка буюрсин», дедилар. «Агар буни ҳам қила олмаса-чи?» дейишганида, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ёмонликдан ўзини тийсин, шундай қилиши ҳам садақадир», дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
  3. Тасбеҳ, тамҳид, таҳлил айтиш. Абу Зарр Ғифорийдан ривоят қилинади: «Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: “Инсон борки, ҳар куни учун садақа бериб туриши шарт”. Шунда саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, биз садақа қилинадиган бунча нарсани қаердан топамиз?” – дейишди. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Яхшиликнинг эшиклари кўп: тасбеҳ (субҳаналлоҳ), таҳмид (алҳамдулиллаҳ), таҳлил (ла илаҳа иллаллоҳ), савобга чорлаш, ёмонликдан қайтариш, йўлдан зарар берувчи нарсаларни олиб ташлаш, қулоғи эшитмайдиганга эшиттириш, кўрни етаклаш, ҳожатманднинг ҳожатини раво қилиш, йиқилганни суяб турғизиш. Мана буларнинг ҳаммаси ўз номларингиздан қилган садақаларингиздир”, – дедилар», (Абу Ҳотим ва Термизий ривояти).
  4. Яхшилик қилиш. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Ҳар бир яхшилик садақадир. Яхшиликка далолат қилувчи уни бажарган каби ажрга лойиқ. Аллоҳ таоло муҳтожларга ёрдам беришни яхши кўради”, – дедилар», (Дорақутний ва Ибн Абу Дунё ривояти).  Улуғ саҳоба Жобир (розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилади, У зот: "Яхшилик қилишнинг барчаси - садақадир" - деб марҳамат қилганлар.
  5. Садақага сабаб бўлиш. Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Агар садақа етмиш минг кишига қўлма-қўл бўлса ҳам, аввалгига қанча савоб берилган бўлса, охиргига ҳам шунча савоб берилади”, – дедилар».
  6. Яхши сўз айтиш. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилади. У зот (алайҳиссалом): "Табассум билан айтилган чиройли сўз - садақадир", дедилар.
  7. Муроса қилиш. Баъзи манбаларда “Одамлар билан муроса қилиш ҳам садақадир” дейилган. Демак, мусулмон кишининг ўзгалар билан муроса қилиб яшаши, хушмуомала бўлиши, бировларга яхшилик қилишга шошилиши, инсонларга сўзи ва амали билан озор бермаслиги ҳам садақа экан.

Интернет маълумотлари асосида

Илҳом МАЪРУПОВ

тайёрлади.

 

Барчамизга яхши маълумки, 2016 йил 4 декабрь – Ўзбекистон  Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди.
Асосий қомусимиз  барчамизни  жамиятимиз,  давлатимиз  юртбошчиси бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президентига овоз бериш имкониятини беради.

Мамлакатимизда миллати, ирқи ва қайси динга эътиқод қилишидан қатъий назар шу юртда яшаётган ҳар бир фуқаро мана шу имкониятдан фойдаланиб, биринчи Президентимиз бошлаган ишларни охирига етказадиган, эл-юрт тинчлигини ва халқ фаравонлигини янада яхшилаш йўлида хизмат қиладиган муносиб номзодга овоз бериш учун сайлов участкалари сари отланганини гувоҳи бўлдик.

Ушбу тинч ва фаровон мамлакатнинг фуқароси ўлароқ имом-хатибларимиз ҳам эрта тонгдан ўзларининг оила азолари ҳамда жамоатлари билан бирлашган ҳолда сайлов жараёнида иштирок этиб, ўзлари танлаган муносиб номзодга овоз бердилар.

Муҳаммадназар Қаюмов,

ЎМИ Масжидлар бўлими мудири

lundi, 05 décembre 2016 00:00

Қалбларга меҳр улашилди

“3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” юртимизда кенг кўламда нишонланиб, бу сана муносабати билан эзгу ишлар яна бир бор сараланади. Айниқса, шу куни ҳаста ва беморлар, боқувчисини йўқотган, ёлғиз кишилар каби меҳрга муҳтожлар ҳолидан хабар олинади.

Эзгу ва хайрли ишларнинг бош тарғиботчиси бўлган имом-хатибларимиз кишиларни ана шундай амалларга чорлаш билан бирга ўзлари ҳам аждодлар изидан бориб, шу каби савобли хайрияларда бош-қош бўлган ҳолда ибрат кўрсатиб келганлар.

Жорий йилда ҳам “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жойлардаги вакилликлари, масжид имом-хатиблари томонидан бир қатор эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Фарғона вилояти вакиллиги ташаббуси билан Ўзбекистон тумани “Қудаш – ногирон аёллар интернати”га, Фарғона шаҳар “Ёрмазор” ва “Шаршара” маҳаллаларида яшовчи меҳрга муҳтож оилаларга ҳомийларни жалб қилган ҳолда қишки кийим-кечаклар хайрия сифатида улашилди.

Бу каби хайриялар Қувасой шаҳар “Ислом” масжиди, Қўштепа тумани “Исмоил Бухорий” масжиди, Марғилон шаҳар “Хонақоҳ” масжиди ходимлари ва ташаббускорлари томонидан ҳам амалга оширилди.

 

Музаффар Жабборов,

ЎМИ Масжидлар бўлими мутахассиси

 

Кумуш қиш ўзининг совуқ ва изғиринли об-ҳавоси билан бу йил ҳар сафаргидан ҳам кўра эртароқ ўлкамизга ташриф буюрди.
Бу эса дилларга илиқлик бағишлаш қатори яна бир бор барчамизни ҳушёр ва огоҳ бўлишга чорлайди. Шу муносабат билан 2016 йил 10 ноябрдан 2017 йил 10 январга қадар республикамиз ҳудудида “ёнғин хавфсизлиги ойлиги” деб эълон қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги вакилликлар, масжидлар, диний таълим муассасаларида ҳам куз-қиш мавсумларига тайёргарлик кўриш ва ёнғин хавфсизлиги чораларини янада кучайтириш бўйича алоҳида вазифалар белгиланди.
Шунга кўра, “ёнғин хавфсизлиги ойлиги”нинг республикамиз ҳудудида фаолият олиб бораётган масжидларда намунали ташкил этилиши ва куз-қиш мавсумларига тайёргарлик ҳолатларини ўрганиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида вилоятларда ишчи гуруҳлар тузилиб, масжидлар фаолияти, намозхонларга яратилган шарт-шароитлар, хоналарни иситиш тизимлари, таҳоратхона ҳамда ёнғин хавфсизлиги жиҳозларнинг ҳолати ўрганилмоқда. Ўрганиш натижасида мавжуд жузъий камчиликлар ўз жойида бартараф этилиб, масжид масъулларига зарурий кўрсатма ва тавсиялар берилмоқда.

 


Музаффар Камолов,
ЎМИ Масжидлар бўлими мутахассиси

lundi, 05 décembre 2016 00:00

“Сайлов – 2016”

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча билим юртлари меҳнат жамоаси ва талабаларининг 2016 йил 4 декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнида уларнинг доимий яшаш жойларида иштирок этишларини таъминлаш мақсадида, диний таълим муассасаларида 2016 йилнинг 1-5 декабрь кунлари қисқа муддатли таътил эълон қилинган эди.

Ушбу сайлов жараёнида билим юртларининг 499 нафар ўқитувчи ва ишчи ходимлари ҳамда ҳозирги кунда билим юртларида таҳсил олаётган сайлов ёшида бўлган 862 нафар талабалар иштирок этди. Ушбу талабалардан 138 нафари жорий йилда 18 ёшга тўлган илк сайловчилардир. 

Ўзбекистон  Республикаси Президенти сайловида барча билим юртлари фаол иштирок этиб, эл-юрт тинчлигини ва халқ  фаравонлигини йўлида хизмат қиладиган муносиб номзодга овоз беришди.

 Акбаршоҳ Расулов,

Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими

Видеолавҳалар

Top