www.muslimuz

www.muslimuz

Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг вафотлари

Ўғиллари Абдурраҳим Шаъровий ҳикоя қилади:

«Отам шифохонада эдилар. Олдиларига кирдим. Бироз вақт ўтиб, отамнинг аҳволлари ўзгара бошлади. Кейин юқорига тикилганча «Хуш келибсизлар, эй Иброҳим, эй Аҳмад...» деб айтдилар. Сакаротул мавт ҳолати бошланди деб ўйладим ва Шаҳодат калимасини айта бошладим. Отам «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ» дедилар. Мен яна Шаҳодат калимасини тўлиғича айтдим. Отам яна «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ» дедилар. Кейинги сафар яна Шаҳодатни тўлиқ айтдим. Отам тепага тикилиб турдилар ва «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ ва ашҳаду аннака Муҳаммад Росулуллоҳ» деб жонлари узилди».

Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтган Шаҳодатнинг маъноси: «Гувоҳлик бераман, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Гувоҳлик бераман, албатта, сиз, эй Муҳаммад, Аллоҳнинг Расулисиз».

© Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

“Хотин ўз эрини болта билан ўлдирди”, “Хотин жазмани билан эрини жонига қасд қилди”, “Эрини ўлдирди”...

Сўнги пайтларда оммавий ахборот воситалари орқали шу каби янгиликлар те-тез тарқамоқда. Минг афсуски бу воқеа хорижда ёки Ғарбда бўлаётгани йўқ. Бу машъум ҳодисалар ўзбек, мусулмон оилалар орасида бўлмоқда. Буларнинг бош сабабларидан бири эса нодон аёлнинг эрига “мен сен билан тенгман, мен билан ишинг бўлмасин” қабилида иш тутиши ва ЭРИГА ИТОАТ ҚИЛМАСЛИГИДИР.

Уламолар айтишадики, аёл Аллоҳга ва эрига астойдил итоат қилиши, розилигини қозонишга жидду-жаҳд билан ҳаракат қилиши лозим. Зеро, эр аёлнинг жаннати ёки дўзахидир.

Бу ҳақда аллоҳ таоло Ўз Каломи Қуръони каримнинг Нисо сураси 34 оятида шундай марҳамат қилади:

“Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар. Солиҳа аёллар–итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир. Бош кўтаришларидан хавф қилинган аёлларга ваъз-насиҳат қилинг, ётоқларида ҳижрон қилинг ва уринг. Агар итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманг. Албатта, Аллоҳ юксак мақомли буюк зотдир.

Аллоҳ таоло ҳеч бир ишни беҳикмат қилмайди. Жумладан, эркак киши оила раҳбари бўлса ва у ўз раҳбарлигини шариатда кўрсатилгандек адо этса, бундай оилалар бахт-саодатга соҳиб бўлмоқда. Бу кўрсатмага юрмаган оилалар эса, бахтсизликка учрамоқда, шундайлардан ташкил топган жамиятлар ҳам бахтсизликка дучор бўлмоқда. Бу ерда гапни чўзиб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Мўмина, солиҳа аёлларнинг табиатида эрига итоаткорлик бордир. Биз “итоаткорлик” деб таржима қилаётган сўз ояти каримада “қонитатун” лафзи ила келган. Бу сўз ўз иродаси, рағбати ва муҳаббати ила итоат қилиш маъносини англатади. Демак, мўмина, солиҳа аёлларнинг эрларига итоати ўз масъулиятини тушунган ҳолдан келиб чиққан бўлади. Қўрққанидан, мажбурлашдан ёки бошқа бирор босқидан эмас. Бу итоат ўзини тушунган, ҳаётдаги ўрнини, вазифаси ва масъулиятини ҳис этган гўзал инсоннинг итоатидир”.

Ҳадиси шарифлардан бирида Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:

“Қайси аёл вафот этса-ю, эри ундан рози бўлса, жаннатга киради” (Термизий, Ҳоким ривояти).

Ривоят қилинадики, эрига итоаткор аёл ҳақига, модомики эри ундан рози бўлар экан, ҳаводаги қушлар, сувдаги балиқлар, осмондаги фаришталар ҳамда қуёш ва ой истиғфор айтади.

Уламолар Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлардан хулоса қилиб шундай марҳамат қилишган:

  • Қайси бир аёл эрига осийлик қилса, унга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча инсонларнинг лаънати ёғилади.
  • Қайси бир аёл эрининг юзига хўмрайиб қараса, то эрига табассум қилиб, кўнглини олмагунича, Аллоҳ ундан норози бўлади.
  • Қайси бир аёл уйидан эрининг рухсатисиз чиқса, то қайтгунича, унга фаришталар лаънат айтишади.

Ҳикоя қилишларича, бир аёл эрининг қаршилиги ва норозилигига қарамасдан уйидан ташқарига чиққанда ясан-тусан қилиб юрар эди. У вафот этгач, қариндошларидан бири тушида уни кўрибди. У Аллоҳ азза ва жалла ҳузурига юпқа кийимда борибди. Шу пайт бирдан шамол эсиб, аёл очилиб қолибди. Аллоҳ таоло ундан юз ўгирибди-да: “Уни чап томонидан ушлаб дўзахга ташланглар. У дунёда ясан-тусан қилувчилардан эди”, дебди.

Муоз ибн Жабал розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

“Бирорта аёл дунёда эрига озор берса, у (киши)нинг ҳурул ийнлардан бўлган хотини: “Аллоҳ ҳалок қилгур, унга озор берма. У сенинг олдингда вақтинча меҳмон холос. У яқинда сендан ажраб, бизга келади”, дейди” (Термизий ривояти).

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

“Эй аёллар жамоаси, садақа қилинглар, истиғфорни кўпроқ айтинглар. Албатта, мен сизнинг дўзах аҳлининг кўпи эканингизни кўрдим”, дедилар.

Улардан бир гапга уста аёл: 

“Эй Аллоҳнинг Расули, бизга не бўлдики, дўзах аҳлининг кўпи эканмиз?” деди.

“Лаънатни кўпайтирасиз, эрга куфр келтирасиз. Сизга ўхшаган ақли ва дини ноқисларнинг ақл эгаси устидан ғолиб бўлишини кўрмадим”, дедилар. 

Эй Аллоҳнинг Расули, ақл ва диннинг нуқсони нимадир? деди. 

Ақлнинг нуқсони – икки аёлнинг гувоҳлиги бир эркакнинг гувоҳлигига тўғри келади. Бу ақлнинг нуқсонидир. Аёл бир неча кунларни намоз ўқимай ўтказади ва Рамазонда рўза тутмайди. Бу диннинг нуқсонидир, дедилар.

Бухорийнинг иборасида: 

Ҳайз кўрган пайтида намоз ўқимай, рўза тутмай қўядими? дедилар. 

Худди шундай, дейишди.

Бу диннинг нуқсонидир, дедилар шаклида келган.

 

“Мусулмонлар! Дунёдан сақланинглар ва аёллардан эҳтиёт бўлинглар!”

Имом Муслим ривояти

        

Демак, эрига итоат этмайдиган, эрини менсимайдиган ва ношукрлик қмлувчи аёллар дўзахда азоб чекиши аниқ башорат қилинган. Энди эрига қўл кўтариб, унинг жонига қасд қилган аёллар икки карра оғирроқ  гуноҳга ва шунга яраша Аллоҳнинг азобига дучор бўлади. 

Шу ўринда мазкур юқоридаги фикрлар эрига итоат қилиб, эрининг розилигини олишга интилаётган муслима, мўмина, солиҳа аёлларга мутлақо алоқаси йўқ эканлигини таъкидлаб ўтмоқчимиз.

Аллоҳ таоло барча муслима аёлларни ўз ҳидояти ва тавфиқидан адаштирмасин. 

 

Саидаброр Умаров тайёрлади

Андижон шаҳрида жойлашган барча масжидларнинг ҳозирги кундаги фаолиятини танқидий таҳлилий ўрганиш ва ўрганиш жараёнлари якунлари бўйича Андижон шаҳридаги “Мирпўстин ота” жоме масжидида вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов раислигида Сайёр семинар ўтказилди. Семинарда вилоятда фаолият кўрсатаётган шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, бош мухтасиблари ҳамда Андижон шаҳридаги 20 та жоме масжидларнинг имом-хатиблари, ноиблари ва мутаваллилари иштирок этди.

ЎМИ Андижон вилояти вакиллигининг матбуот хизмати

vendredi, 28 février 2020 00:00

Хайрли ишда бирлашайлик

Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар ва Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)га дуруду салавот ва саломлар бўлсин!

Ватанимиз обод ва кўркам бўлиб бормоқда. Юртимиз тупроғи эса серунум ва гўзал боғлари серҳосил эканлигидан қанча кўп фахрлансак арзийди. Бу ҳам Аллоҳ таоло бизларга кўплаб яхшиликларини ато этишни аломатидир. Бунинг нақадар ҳақиқат эканлигини қуйидаги ҳадиси-шарифдан ҳам билиб олишимиз мумкин. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар:

яъни: “Бирон-бир мусулмон кишиси бир дарахт ўтқазса, ёки бир нарса экса, бас ундан қуш ёки инсон тановул этиб, манфаатланса, шу сабабдан у киши эҳсон қилганлик савобига эришур”.

Ривоят қилинадики, бир киши улуғ саҳобий Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг олдиларидан ўтиб бораётса, у зот ёнғоқ кўчати экаётган эканлар. У киши Абу Дардо розияллоҳу анҳуга қараб: “Улуғ ёшга кирган бўлсангиз ҳам кўчат экасизми, ахир бу фалон йилдан сўнг мевага кираду-ку” – деди. Абу Дардо розияллоҳу анҳу бунга жавобан: “Менга савоби етса бўлди, мевасини бошқалар истеъмол қилаверсин” – деган эканлар.

Вилоятимизда ҳам жуда кўплаб хайрли ишлар амалга оширилаётган бўлиб, шу кунларда вилоятимиз бўйлаб вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов ташаббуси билан яна бир хайрли ишга қўл урилди. У ҳам бўлса вилоятимизда “Эко акцияси” ўн кунлиги эълон қилинди. Бу ташаббус эса барчани бирдай қувонтирди. Сабаби эса ўлкамизга кириб келаётган баҳор, янгиланиш фаслида бутун вилоятимиз аҳолиси томонидан кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилади. Ушбу “Эко акцияси” доирасида эса вилоятимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига янада эътибор қаратилади десак асло муболаға бўлмайди. Вилоятимизда фаолият кўрсатаётган масжид имом-хатиблари орасида ҳам мазкур акция доирасида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Масжидларнинг олд қисми ва экин майдонларидаги бўш жойларга манзарали ва мевали дарахтлар экилмоқда.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ таоло юртларни Ватан муҳаббати билан обод қилди” деганлар. Ва яна “Агар Ватан муҳаббати бўлмаганида юртлар хароб бўлади” деганлар.

Инсоннинг ўз Ватанига, яшаб турган гўшасига бўлган меҳр-муҳаббати – унинг ободлиги йўлида начоғлик ҳисса қўшиши билан боғлиқдир. Сизу-биз Ватанимизни севар эканмиз, унинг ободончилигига ҳам муносиб ҳисса қўшмоғимиз даркор. Шу он, шу фурсатда эса барчаларимизда гўзал ва бетакрор бўлган Андижонимизга бўлган муҳаббатимизнинг исботлаш вақти келди деб ўйлаймиз. Унинг ободончилиги йўлида бир ёққадан бош чиқариб ҳаракат қилайлик, бирлашайлик! 

Ушбу хайрли ишлардан биргина мақсад эса, юртимиз чиройига янада чирой қўшиб, юртдошларимизнинг Ватанга бўлган муҳаббатини янада ошириш, уларнинг табиатга бўлган эътиборини янада юксалтиришдан иборатдир.

Аллоҳ таолодан юртимизнинг янада обод ва гўзал бўлиши йўлида фидокорона меҳнат қилаётган барча юртдошларимизни тинч ва омон айлаб, икки дунё саодатига сазовор қилсин. Юртимиз тинч, осмонимиз эса доимо мусаффо бўлсин.

Мирзамақсуд домла Алимов

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Андижон вилояти вакили,

вилоят бош имом-хатиби                                 

Видеолавҳалар

Top