www.muslimuz

www.muslimuz

2019 ўқув йили учун Қозоғистоннинг "Закот" жамғармаси томонидан 7835 нафар ўқувчи болалар учун мактаб сумка ва ўқув қуроллари ажратилди. Бу ҳақда muslim.kz портали хабар берди.

Фонд раҳбари Талгат Омаровнинг сўзларига кўра, "Мактабга йўл" хайрия акцияси доирасида кўп фарзандли ва кам таъминланган оилалар фарзандлари учун ҳомийлар томонидан зарур буюмлар сотиб олинган.

Бу сингари акциялар фонд томонидан ҳар йили ташкил этилиши қайд этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши билан биргаликда жамиятда виждон эркинлиги кафолатлари ва диний-маърифий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича мустаҳкам ва доимий ҳамкорлигини назарда тутувчи янги тизим жорий этилади.

Қуйидагилар янги тизим доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди:

дин соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсади, вазифалари ва принципларини кенг жамоатчиликка, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбар ва ходимларига тушунтириш, уларнинг фаоллиги, ташаббускорлигини ошириш;

виждон эркинлиги кафолатларининг бузилиши ҳолатларига нисбатан тезкор чоралар кўриш;

аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг диний ва дунёвий қарашларини ривожлантириш;

оммавий ахборот воситалари, Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган радикал ғояларга қарши миллий анъана ва қадриятларимизнинг кенг тарғиб этилишини таъминлаш.

Қуйидагилар Қўмитанинг янгиланган асосий вазифалари этиб белгиланди:

виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ дин ишлари соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг дунёвий давлат тамойилини амалий рўёбга чиқариш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини ҳимоя қилиш;

диний мутаассиблик ва экстремизм ғояларини тарқатиш, турли конфессиялар ўртасида адоватни юзага келтиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик чораларини кўриш;

жамиятда диний-маърифий муҳит барқарорлиги ва эътиқод эркинлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган омилларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ушбу жараёнларда диний-маърифий соҳа вакилларининг иштирокини кенгайтириш;

давлат органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ҳамда давлат сиёсатида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган диний ташкилотлар манфаатларини акс эттириш;

аҳоли орасида конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш;

фуқароларнинг хорижий давлатларга ва чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга зиёрат туризмини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиш;

экстремизм, сепаратизм ва мутаассиблик ғоялари таъсирига тушиб қолган шахсларни, айниқса ёшлар ва хотин-қизларни соғлом ҳаётга қайтариш, жамиятда тинчлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш борасида маърифий-тарбиявий ишларни олиб бориш, бу борада илғор хорижий тажриба асосида таклифлар тайёрлаш;

манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳолининг диний-ижтимоий жараёнларга муносабатини ўрганиш бўйича социологик сўровларни ташкил этиш.

Белгилаб қўйилишича:

а) Қўмита:

жамиятда “жаҳолатга қарши - маърифат” деган улуғвор ғоя асосида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар азалий қадриятлар ифодаси эканлигини тарғиб этиш мақсадида барча давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларига бу борадаги фаолиятни амалга оширишда кўмаклашади;

мамлакатдаги диний-ижтимоий жараёнлар ҳамда диний бағрикенгликни таъминлаш масалаларини ўрганиш натижалари асосида илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ўтказиш чораларини кўради;

б) ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини мустаҳкамлаш, улар орасида маърифий-тарбиявий ишлар самарадорлигини кучайтириш мақсадида республика, вилоят, туман (шаҳар), маҳалла даражасида давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг тарғибот гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш орқали ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш амалиёти жорий этилади;

в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари Қўмитага тегишли ҳудуд бўйича виждон эркинлиги кафолатлари ҳамда диний-маърифий муҳит барқарорлигини таъминлаш, давлат органларининг диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини мувофиқлаштириб боришда кўмаклашади ҳамда бу борада Қўмита раисига ҳисобдор ҳисобланади;

г) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари Қўмита раиси билан келишилган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Қўмита бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 58 нафардан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси тасдиқланди.

Юртимиз, Ислом маданияти ва тарихига оид моддий манбаларга бой туризм манзилгоҳларидан ҳисобланади. Ҳар бир вилоят, шаҳар, туман ва ҳатто чекка қишлоқларда ҳам ўлка хусусиятларига асосланган музейлар мавжуд. Тарихий манбаларга бой, 80 минг донадан ортиқ экспонатларга эга бўлган мамлакатимизнинг кекса, "отахон" музейларидан саналмиш Фарғона ўлкашунослик музейи айниқса диққатга сазовар. Мазкур мезейдаги Қўқон хони Худаёрхоннинг қўлёзма ва ҳужжатлар коллекциясида Худоёрхоннинг сарой кутубхонасидан келтирилган, муқоваси теридан тайёрланган ва сарғиш тусдаги рангда қолипланган Қуръони карим эътиборингизни тортади. Бу қўлёзма кўфий хатида санъаткорона кўчирилган бўлиб, 75 жойига Худоёрхоннинг “вақф фисабилуллоҳ” ёзувли муҳри босилган. Шунингдек, 36 та кичик муҳр бўлиб, унда ҳам “вақф фисабилуллоҳ 1287” деб, унинг ёзилган санаси ҳам кўрсатилган. Оятлар ўртасида 36 жойга ой тамға, ёй, қуёш рамзлари тилло рангда босилган. 
Таъкидлаш жоизки, бу каби манбалар тарихда юртимиз Ислом тамаддунига улкан ҳисса қўшганидан дарак беради.

Саидаброр Умаров

фото Лобар МИРЗО

6- حديث ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنهما قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: بُنِيَ الإِسْلامُ عَلى خَمْسٍ: شَهادَةِ أَنْ لاَ إِلهَ إِلاَّ اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ وَإِقامِ الصَّلاةِ وَإِيتاءَ الزَّكاةِ وَالْحَجِّ وَصَوْمِ رَمَضَانَ

6- Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадис: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ислом беш нарса устига қурилгандир – Ҳеч қандай илоҳ йўқ магар Оллоҳгина бордир ва албатта Муҳаммад Оллоҳнинг Элчисидир, деб гувоҳлик бериш, намозни адо қилиш, закотни бериш, ҳаж қилиш, Рамазон рўзасини тутиш”.

 

Арабчадан Зиёуддин МАНСУР таржимаси

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б. Абдулазиз Аққулов Францияга ташрифи доирасида Interface Tourism Group президенти Гаел де Ла Порте ҳамда компанияни ривожлантириш бўйича директори Жули Жеффрой билан учрашди.

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси кўмагида ўтган учрашув давомида томонлар Ўзбекистон брендини дастлаб Францияда, кейин эса Европа миқёсида тарғиб қилиш масаласини муҳокама қилишди. Interface Tourism Group 20 йилдан буён Франция бозорида фаолият юритиб, пиар билан шуғулланувчи энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Томонлар Ўзбекистонни қандай ва қайси йўналишларда тарғиб қилиш кераклиги борасида сўз юритишди.

Тадбир якунига кўра, Франция компанияси Ўзбекистоннинг ўзига хос туристик салоҳиятидан келиб чиқиб, максимал самара берувчи таклифлар беришига келишилди. Бунда мамлакатимиздаги туристик йўналишлар, бой маданий мерос ҳамда франциялик туристларнинг хоҳиш-истаклари инобатга олинадиган бўлди.

Шунингдек, Interface Tourism Group Ўзбекистон бўйича махсус материаллар тайёрлаш, мақсадли оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб қилиш, турли туристик кўнгилочар теледастурлар ва мақолалар тайёрлаш кабиларни ўз ичига олган кенг қамровли пиар режасини тузиб, Ўзбекистонга тақдим этишига келишилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Видеолавҳалар

Top