muslimuz

muslimuz

Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Йўлда, дастурхон атрофида, бозорда юрганингизда, қаерда бўлманг истиғфорни кўп айтишни одат қилинг. Чукни Аллоҳнинг мағфирати қаерда нозил бўлишини билмайсиз”.

Шунда Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: “Биз Роббимизга истиғфор айтамиз. Лекин яна гуноҳ қилаверамиз. Истиғфор айтганидан сўнг, яна гуноҳга қайтса, сўнгра яна истиғфор айтиб кейин яна гуноҳга қайтишдан банда Роббисидан ҳаё қилмайдими?”.
Ҳасан Басрий жавоб бердилар: “Шайтон мана шу борада ҳам сизни мағлуб этишни истайди. Ҳеч қачон истиғфор айтишдан тўхтаманглар!”.

“Астағфируллоҳа Роббий мин кулли занбин ва атуубу илайҳ”.

 Даврон НУРМУҲАММАД

 
 

Аллоҳ таоло бандаларига бундай деган: "Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!" (Зумар сураси, 53-оят).

Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломнинг онасига: "...қўрқма, маҳзун бўлма", деб марҳамат қилган (Қосос сураси, 7-оят).

Яъқуб алайҳиссалом ўғилларига: "Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар", деб айтганлар (Юсуф сураси, 87-оят).

Юсуф алайҳиссалом акасига бундай деганлар: "...хафа бўлма" (Юсуф сураси, 69-оят).

Шуъайб алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга: "...қўрқма" (Қосос сураси, 25-оят), дедилар.

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга: "Хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан" (Тавба сураси, 40-оят).

Даврон НУРМУҲАММАД

 

 

"Солиҳ амал" атамаси Қуръони каримнинг 70 дан ортиқ ўринда зикр этилган.

مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَى وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُمْ بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

"Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор солиҳ амал қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз" (Наҳл сураси, 97-оят).

Солиҳ амалнинг ўзи нима? деган савол туғилиши табиий. Чунки солиҳ амал деганда доимо хаёлимизга намоз, рўза каби ибодатлар келади.

Кўплаб ҳадисларда савобли ишлар қаторида зикр қилинадиган бир қанча солиҳ амаллар ҳақида баён қилинади. Масалан, одамларга озор етказмаслик, йўл юзида ётган нарсани четга олиб қўйиш, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва яна қанчадан қанча бизнинг назаримизда оддийгина туюлган амалларга тарғиб этилади.

Афсуски, кўпчилигимиз бу ишларга бепарво қараймиз. Аслида, инсоннинг амал дафтарини савобларга тўлдирадиган солиҳ амалларни ҳар куни, ҳар ерда қилиш имкониятига эгамиз. Фақат бунга озгина диққат-эътибор ва ихлос бўлса кифоя.

 Устоз Ҳомиджон ИШМАТБЕКОВ

Cавол: Ақиқа учун сўйилган ҳайвоннинг суягини синдириш мумкинми? Баъзилар мумкин деса, бошқалар мумкин эмас, дейишяпти. Шу ҳақида маълумот берсангиз.

 

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Имом Ҳоким раҳимаҳуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳонинг бундай деганлари ривоят қилган:

(Ақиқанинг гўшти) бўлаклаб (яъни бўғимларидан) кесилади, суяги синдирилмайди”, деганлар. Ҳадиснинг мазмуни “Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўшти аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлакланади”, деган маънода бўлади. Мана шундай қилиш мустаҳаб саналади.

Баъзилар ақиқага сўйилган жонлиқнинг суякларини синдириш гуноҳ бўлади, деб тушунадилар. Гўштини аъзоларига қараб суякларни синдирмасдан бўлаклаш юқорида айтилгандек мустаҳаб ҳисобланади. Имкон қила олса, шундай қилгани афзал. Лекин уни шарт деб тушуниб олмаслик керак. Агар синдириш зарурати туғилса, синдириш жоиз.

“Ақиқага сўйилган ҳайвоннинг суяги синдирмаслик афзалдир. Мободо синдирилса ҳам кароҳияти йўқ” (“Ал-Уқудуд дуррия фи танқиҳил фатово ҳомидия” китоби). Валлоҳу аълам.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Imom Buxoriy: «Bir kuni Rasululloh ﷺni tushimda ko‘rdim, qo‘limda yelpig‘ich, u kishini yelpir edim. Bu tushimni ba’zi ta’bir qiluvchilarga aytsam: "Sen Rasululloh ﷺning hadislarini yolg‘onlardan yelpib (himoya qilib) turasan" deyishdi».

Imom Buxoriy: "Qachonki kitobimga biror hadis kiritsam, g‘usl qilib ikki rakat namoz o‘qirdim".

O‘zbekiston musulmonlari idorasi Matbuot xizmati

Page 31 sur 265

Видеолавҳалар

Top