muslim.uz.umi

muslim.uz.umi

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким тонгда ва кеч кирганида:

رَبِّيَ اللهُ تَوَكَّلْتُ عَلَيْهِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ العَلِيُّ العَظِيمُ، مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا


«Роббийаллоҳ, таваккалту ъалайҳи лаа илаҳа илла ҳув, ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм, лаа илаҳа иллаллоҳул ъалиййул ъазийм. Маа ша`аллоҳу каана ва маа лам йаша` лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шай`ин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шай`ин ъилма», деб айтса, сўнг вафот этса, жаннатга киради», дедилар.

Маъноси: Раббим Аллоҳдир. Унга таваккал қилдим. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир. Улуғ ва олий Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. У хоҳлаган нарса бўлади. У хоҳламаган нарса бўлмайди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодир эканини биламан. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани илми билан иҳота қилган зотдир.

Ибн Сунний ривоятлари.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «نَحْنُ الْآخِرُونَ السَّابِقُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، بَيْدَ أَنَّهُمْ أُوتُوا الْكِتَابَ مِنْ قَبْلِنَا وأُوتِينَا مِنْ بَعْدِهِمْ، ثُمَّ هَذَا يَوْمُهُمُ الَّذِي فُرِضَ عَلَيْهِمْ فَاخْتَلَفُوا فِيهِ، فَهَدَانَا اللهُ لَهُ، فَالنَّاسُ لَنَا فِيهِ تَبَعٌ، الْيَهُودُ غَدًا وَالنَّصَارَى بَعْدَ غَدٍ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

وَفي رِوَايَةٍ: «نَحْنُ الْآخِرُونَ الْأَوَّلُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَنَحْنُ أَوَّلُ مَنْ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ».

«Биз (дунёда) охиргилармиз, қиёмат куни пешқадамлармиз. Фақат уларга биздан олдин китоб берилган, холос. У бизга улардан кейин берилган. Сўнгра ушбу (жума) кун Аллоҳ уларга (ибодатини) фарз қилган кундир. Аммо улар у ҳақда ихтилоф қилдилар. Сўнгра Аллоҳ бизни (ўша кунга) ҳидоят қилди. Одамлар эса бунда биздан кейиндалар: эртасига яҳудийлар, индинига насоролар», – дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Бошқа ривоятда:

«Биз (дунёда) охиргилар, қиёмат кунида пешқадамлармиз. Биз жаннатга биринчи кирувчилармиз», – дейилган.

«Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар» китобидан

Бугун, 3 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти Давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга туркий халқлар оиласининг бирлигини мустаҳкамлашга, туркий мамлакатларнинг манфаатлари ва қарашларини халқаро майдонда фаол илгари суришга қўшган улкан ҳиссаси учун юксак мукофот – “Туркий дунёнинг олий ордени”ни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тўқаев, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этди.

Ташкилот давлатлари раҳбарлари номидан мукофотни Қозоғистон Президенти топширди.

“Бу мукофотни мен биринчи навбатда чинакам биродарлик ришталари асосида янгидан юксалаётган яқин дўстлигимиз ва ҳамкорлигимиз рамзи, деб биламан”, дейди маросимда Ўзбекистон раҳбари.

Охирги даврда Туркий дунёнинг нуфузи ва салоҳияти ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ юксалаётгани алоҳида қайд этилди. Ўзбекистон 2019 йилда ТДТга аъзо бўлиб кирганидан буён мамлакатимиз томонидан туркий мамлакатлар ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган 50 дан ортиқ таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

Ўзбекистоннинг ташкилотга раислиги даврида 100 дан зиёд турли тадбирлар ўтказилди, амалий ҳамкорликнинг янги самарали механизмлари яратилди, нуфузли глобал ва минтақавий тузилмалар билан яқин шериклик алоқалари йўлга қўйилди.

Ташкилотга аъзо барча давлатлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқалар изчил кенгаймоқда, стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди, савдо ҳажмлари ортмоқда, кооперация кучаймоқда.

“Барчамизнинг орзу ва мақсадларимиз, интилиш ва ҳаракатларимиз уйғун ва ҳамоҳангдир. Азалдан дўст ва қардош бўлган туркий халқларимиз бундан кейин ҳам аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, ёруғ келажакни биргаликда бунёд этадилар”, дейди Мирзиёев. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 октябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарларининг саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Фахрий кўкрак нишони билан тақдирланди.

.       

 

Page 51 sur 301

Видеолавҳалар

Top