muslim.uz

muslim.uz

Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ботиржон Тожибоев
Андижон вилоятидаги “Ғиштли” жоме масжиди имом-хатиби

Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

vendredi, 12 juillet 2024 00:00

Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Фозилжон домла Убайдуллаевнинг волидаи муҳтарамаларининг вафоти муносабати билан таъзия билдиради.

Аллоҳ таоло марҳума онахонни раҳматига олсин, маконини жаннат қилсин. Бу дунёда қилган барча хайрли ишларини бошларига соя, охиратларига захира айласин. Ортда қолган барча яқинларига гўзал сабр берсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳуманинг яқинларига, хусусан, Фозилжон домлага ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Қувада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Қайд этилганидек, мамлакатимиз ривожланишининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш бугунги куннинг долзарб масаласи бўлиб қолмоқда.  

Йиғилишда ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат ва садоқат, бугунги тинч-осойишта ҳаётимизни қадрига етиш ва шукроналик туйғуларини чуқур сингдириш ишларини янги босқичга кўтариш мақсадида Қўқон ва Марғилонда нуронийлар, имом-хатиблар, маҳалла фаолларидан иборат Оқсоқоллар кенгаши ва ота-оналар гуруҳларини тузиш таклифи илгари сурилди.  

Йиғилганлар ушбу таклифни қўллаб-қувватлаб, тарбияси оғир ёшларни тўғри йўлга солиш, адашган, мураккаб вазиятга тушиб қолган ёшларга ўз ўринини топишида ёрдам бериш, уларни маърифатга чорлаш, маънавиятини юксалтириш бўйича тажриба яратилса, бу бутун республикага намуна бўлишига ишонч билдирди.  

Йиғилишда вилоят ва республика мутасаддиларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг таклифлари тингланди.  

ЎзА

Page 4 sur 1687

Видеолавҳалар

Top