muslim.uz

muslim.uz

Наманган вилояти, Уйчи тумани «Даҳяк-ота» жоме масжиди имом хатиби Комилжон ОТАМИРЗАЕВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Ҳомиджон домла Ишматбеков

dimanche, 21 août 2022 00:00

Хасаднинг турлари

Уламолар айтишича, ҳасад асосан уч хил бўлади:

Биринчиси – Аллоҳ бандасига неъмат беришини ёқтирмаслик ва унинг йўқ бўлиб кетишини хоҳлаш.

Иккинчиси – неъматнинг йўқ бўлишини истамаслик, бироқ Аллоҳ бандага неъмат ато этишини хуш кўрмаслик. Бундай одам “рақиби”нинг олим эмас жоҳил, бой эмас камбағал, кучли эмас заиф ҳолида қолишини истайди. Бунга сабаб унинг Аллоҳдан узоқлиги, жоҳиллиги ва дин-диёнатдан бехабарлигидир. У неъматнинг заволини истамагани билан бировларнинг эски ҳолича айб-нуқсонли бўлиб қолишини хоҳлайди. Буям қораланган ҳасаддир. Чунки у Аллоҳнинг неъматини ёқтирмаяпти, унинг тақдирига қарши чиқмоқда.

Учинчи – ғибто ҳасади, яъни ҳавас қилиш. Ҳавас қилган одам худди биродаридаги каби неъматга эришишни орзу қилади, унинг йўқ бўлишини тиламайди. Бунинг ҳечқиси йўқ. Ҳавас қилган инсон қораланмайди, бу ишнинг айби йўқ. Балки бу солиҳ амалларда мусобақа қилишга яқин бир ҳолатдир.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Фақат икки кишига ҳавас қилинади: (Биринчиси шундай) кишики, Аллоҳ унга мол-дунё беради ва у бойлигини ҳақ йўлда сарфлайди. (Иккинчиси шундай) кишики, Аллоҳ унга ҳикмат ато этади ва у ўша билан ҳукм қилади, уни (бошқаларга) ўргатади” (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Ибн Можа ривоят қилган).

Ўзгаларга ҳавас қилган одам улардаги яхши хислатларни ўзлаштиришга ҳаракат қилади, уларга ато этилган неъматларнинг ўзига ҳам берилишини Аллоҳдан сўрайди, бу йўлда ҳаракат қилади. Шу билан яхшилик йўлида бўлади, эзгуликка интилиб яшайди.

Уламолар шундай келиб чиқиб, ҳасадни икки турга бўлишган:

  1. Қораланган ҳасад.
  2. Мақталган ҳасад (яъни, ҳавас).

Бировга насиб этган бирон муваффақиятни кўра олмасдан, унга ғайирлик қилиш, қўлидаги неъматдан айрилиб қолишини ич-ичидан хоҳлаш қораланган ҳасаддир. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда ҳасаднинг бу туридан қайтарилган. Зеро, бундай иллат одамни ёмон йўлларга бошлайди.

Қалбида ҳасад иллати бор кимса ҳаром йўллар билан бировга зиён етказишга, шу билан “алами”дан чиқишга ҳаракат қилади. Кимдир бировнинг ҳашаматли иморатига ёмон кўз билан қарайди, яна кимдир оғайнисининг чиройли хотинига кўз олайтиради, уни талоқ қилишини, ҳалиги аёлни ўзиники қилиб олишни истайди. Ёки мансаб курсисига ўтирган раҳбарни қўл остидагилар ичидан баъзилар кўролмайди, унинг ҳар бир ишидан, айтган гапидан хато топади, остига сув қуйиш пайида бўлади.

Ҳасадчилар ичида шундай тоифалар ҳам бор. Улар бировга насиб этган ютуқларнинг ўзида ҳам бўлишини истайди. Агар шундай муваффақиятга эришолмаса, ҳалиги одам қўлидаги неъматнинг йўқ бўлишини истайди. Шу билан орада тафовут бўлмаслигини, иккиси бир хил ҳолатда, бир хил мақомда бўлишини “таъминлайди”.

Мақталган ҳасад тилимизда ҳавас дейилади. Ҳавас бировнинг ютуғига яхши кўз билан қараш, унингдек муваффақиятларга эришиш истагида бўлиш, ўзгаларга ғайрлик қилмасликдир. Бундай одам яхшилик тарафдори бўлади, эзгуликка эришишни истайди.

 

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

Айни кунда юртимизнинг таниқли уламолари Тошкент шаҳри ва республикамизнинг турли туманларида пешин, хуфтон ва жума намозларида иштирок этиб, ўзларининг гўзал мавъизалари билан намозхонларни яхшиликка чақирмоқдалар. Албатта, бундай суҳбатлар мўмин-мусулмонларга катта манфаат бериб, диний-маърифий билимларининг мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.


Ана шундай учрашув 19-20 август кунлари пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур, Олмазор тумани масжидларида ташкил этилди. Унда юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари пешин ва хуфтон намозидан сўнг мўмин-мусулмонларга диний-маърифий суҳбатлар қилиб бердилар.


Шу кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари, фазилатли устоз Иброҳимжон домла Иномов “Хожа Аламбардор” ҳамда “Ҳазрати Имом” масжидларига ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг жамоатга устозларга ҳурмат кўрсатиш, уларнинг дуоларини олишнинг фазилати ҳакида гўзал маъруза қилдилар. Маърузадан сўнг жамоат ҳақига дуолар ўқилиб, йиғилганлар устоз Иброҳимжон домла Иномовга гўзал мавиъзаси учун ўз миннатдорлигини билдирдилар.
Шунингдек, бундай манфаатли учрашувлар "Фотимаи Заҳро” масжидида Салоҳиддин домла Шарипов, “Хўжа Аҳрор Валий” масжидида Жалолиддин домла Ҳамроқулов, “Шайх Зайниддин” масжидида Абдуқаххор домла Юнусов, “Дўстжонбой” жоме масжидида устоз Исҳоқжон домла Бегматов, "Масжидус-салом" масжидида Ҳасан домла Қодиров ҳамда бир қатор уламолар иштирокида бўлиб ўтди.


Маърифий суҳбатларда воиз уламо ва имом-хатибларимиз йиғилганларга юртимиздаги хайрли ислоҳотлар бўлаётгани, диний-маърифий соҳадаги янгиликлар ҳақида ҳам маълумот беришиб, намозхонларнинг саволларига жавоб қайтаришди. Ўз навбатида ҳудуддаги мўмин-мусулмонлар ҳам бундай илмий суҳбат ва диний саволларга батафсил жавоб учун уламоларга ўз миннатдорликларини билдирдилар.
Суҳбатлар якунида уламолар жамоат билан бирга Ҳақ таолодан юртимизга тинчлик-офият, файзу барака ва тан-сиҳатлик сўраб дуолар қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Видеолавҳалар

Top