muslim.uz

muslim.uz

samedi, 30 décembre 2023 00:00

САОДАТЛИ ҲАЁТ ОМИЛЛАРИ

“Жума суҳбати” кўрсатувининг меҳмони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси Абдувоҳид домла Аҳмадалиев.

Шу йилнинг 27 декабрь куни пойтахтимиздаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” мажмуасида мамлакатимиздаги масжидларда фаолият юритаётган бир гуруҳ имом-домлаларга Қуръони карим қироати бўйича “Ижоза” бериш маросими бўлиб ўтди. “Ижоза” арабча сўз бўлиб, “рухсат бериш” маъносини англатади. Яъни, Қуръони карим устозининг ўз шогирдига Қуръони каримни ўқиш учун изн беришидир.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири, ўн хил қироат соҳиби Шайх Алижон қори Файзулла Маҳдум ўғли томонидан имом-хатиблар қироатини тажвид қоидаларига мос бўлишини таъминлаш борасида тизимли машғулотлар олиб борилди.

Батафсил

Замонавий методларни ўз ичига олган видео тайёрланди. Пиротехника воситаларининг моддий ва маънавий зарарлари, унинг саломатликка салбий таъсири, Ислом динида инсонни қўрқитиш, зиён етказиш қаттиқ қораланиши, шундай буюмларни қонунга хилоф тарзда ишлаб чиқариш, сотиш ва тарқатиш ҳамда улардан фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлишига оид маълумотлар ифода қилинган. Шунингдек, тарбия ишига мутасадди бўлганлар ва ота-оналарга муҳим тавсиялар баён этилган. Сизлардан ушбу видеони кенг тарқатиш орқали нохуш воқеа-ҳодисаларнинг олдини олишга чақирамиз.

Ўтган даврга разм солиб, фаолиятни сарҳисоб қилиш, амалга оширилган ишларнинг натижаларига боқиб, янги режалар тузиб олиш муваффақиятлар калитидир.

Йигирма бир ёшли мисрлик қория қиз Реҳаб Салоҳ аш-Шариф Қуръони Каримни бир ярим йил ичида тўлиқ ёд олиб, уч ой мобайнида мусҳафни тўлиқ ёзишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Cairo 24» телеканали хабар берди.


Ҳозирда Реҳаб Салоҳ аш-Шариф Ал-Азҳар университетининг адабиёт факультетида учинчи босқич талабаси. У араб тили ва адабиётини ўрганиш билан банд. Реҳаб Салоҳ Қоҳиранинг «Cairo 24» телеканалига берган интервьюсида Қуръони Каримни Ал-Азҳар университетининг биринчи босқич талабаси бўлганидан сўнг ёд олишга киришган. Қарийб бир ярим йил аввал, у Аллоҳ таолонинг фазли ила Қуръони Каримни тўлиқ ёд олишга муваффақ бўлган. Кейин Қуръонни ёзишни бошлаган. Аллоҳнинг каломини уч ойда ёзиб ниҳоясига етказган.

Page 97 sur 1687

Видеолавҳалар

Top