muslim.uz
Кофир дейишдан қаттиқ эҳтиёт бўлинг!
Бугунги кунда, интернет, янада аниқроғи ижтимоий тармоқлар кўплаб инсонларнинг ҳаёт майдонига айланиб қолди. Афсуски, улар бу ҳаётнинг нореал эканлигини англаб етишмаяпти. Ачинарлиси, мана шу соҳта ҳаётларида, ўзлари мутлақо илмга эга бўлмасдан, нодонларча у ер, бу ердан эшитган гапларига асосан ахмоқликка қўл уриб, мусумлмонларни, бўлганда ҳам Ислом уламоларини куфрда айблашиб, қаттиқ гуноҳга ботишмоқда. Хўш, динимиз шариатига кўра бир инсонни куфрда айблаб, уни кофир дейишнинг ҳукми қандай?
Ислом дини таълимотига кўра, Аллоҳнинг ягоналиги, Пайғамбар алайҳиссалом Унинг элчиси эканига иймон келтирган, ислом динига эътиқод қиладиган ҳар қандай киши мўмин ҳисобланади. Ҳеч кимга инсоннинг иймонини ўлчаш, унинг мусулмон ёки кофирлигини аниқлаш ҳуқуқи берилмаган. Чунки иймон қалбда бўлади. Қалб эса фақат Аллоҳнинг ҳукмидадир. Аллоҳ таоло бу ҳақда Ўз Каломи Қуръони каримида шундай марҳамат қилади:
“Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони”ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг. Унинг неъмати туфайли биродарларга айландингиз. Дўзах чоҳи ёқасида турганингизда, сизларни ундан қутқарди. Шояд ҳақ йўлни топгайсизлар, деб, Аллоҳ Ўз оятларини сизларга шундай баён қилади” (Оли Имрон сураси, 103оят).
Бу ояти карима амалан мусулмонларни турли бузғунчи оқимлар ва фитначи ихтилофлар таъсиридан эҳтиёт бўлган ҳолда уларни огоҳ бўлишга чорлайди. Зеро, ўзаро ихтилофлар, ислом дини ва муслумонларни ёмонотлиқ қилиб кўрсатиш ортида фақат ва фақат ёвуз кучларнинг манфаатлари ётганини барчаларимиз, зинҳор унутмаслигимиз керак. Исломдан озгина хабари бор ҳар қандай инсон “кофир” сўзини айтишдан ўзини тияди. Чунки бир инсонни ёҳуд бир диёрда яшайдиган кишиларни ёппасига кофирга чиқариш ҳамда бутун бошли мамлакатларни куфр диёри дейиш ўта нодонлик бўлиб, бундай сўзларни фақат гумроҳ, илмсиз, жоҳил кишигина айтиши мумкин. Ҳадиси шарифлардан бирида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким ҳаммани ёмон деса, ўзи ёмон” деганлар.
Ислом дини кўрсатмаларида бир инсонни кофир дейишга шошилмаслик, унга қилаётган иши нотўғри эканини ётиғи билан тушунтириш лозимлиги таъкидланади.
Уламолар мусулмонни кофирга чиқариш хусусидаги саволга қуйидагича иттифоқ қилишиб жавоб берганлар: “Ким Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад алайҳиссалом Унинг Расули эканига қалби билан тасдиқлаган ҳолда гувоҳлик берса, у мусулмондир. Унга ҳамма мусулмонларга қилинадиган муомала қилиниши керак”.
Динимиз таълимотига кўра, ширкдан ташқари ҳар қандай гуноҳ қилган инсон токи ўша гуноҳини ҳалол деб ҳисобламас экан, кофир бўлмайди.
Мусулмон кишини кофирга чиқариш мумкин эмаслиги борасида Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда бундай дейилади: “Уч нарса иймоннинг аслидир:
- Лаа илаҳа иллаллоҳ (Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ!)” деган кимсага тегмаслик;
- Гуноҳи боис уни куфрда айбламаслик;
- Амали учун уни Исломдан чиқармаслик лозим.
Бошқа бир ривоятда эса: “Кимда-ким ўз биродарини “кофир” деса, агар ўша инсонда шу нарса топилмаса, унинг ўзи шундай бўлибди”, деб таъкидланган. Шунингдек, калимаи шаҳодатни айтиб, ўзининг мусулмонлигини билдириб турган кишининг жонига, молига зарар етказмаслик зарур. Зоҳирида мусулмон бўлиб кўриниб, Ислом амалларини қилаётганлар билан яхши муомала қилинаверади. Кишиларнинг ички сирлари Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. “Лаа илаҳа иллаллоҳ”ни айтиб, мусулмон бўлган одамни қилган гуноҳи туфайли кофирга чиқармаймиз. У кофир эмас, осийдир.
Яна бир ҳадиси шарифда келтирилишича, Усома ибн Зайд “розияллоҳу анҳу” “Лаа илаҳа иллаллоҳ” деган бир одамни ўлдириб қўяди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан: “Лаа илаҳа иллаллоҳ”, деса ҳам ўлдирдингми?” деб сўрайдилар. Усома: “У қўрққанидан, хавфсираб айтди”, дейди. Шунда У зот алайҳиссалом: “Сен унинг қалбини ёриб кўрдингми?” деб, қаттиқ танбеҳ берадилар.
Демак, турли ҳил интернет тармоқлари ва гуруҳларда эрталабдан кечгача вақтини бекор ўтказиб, одамларни кофирликда айблаб фитна, тухмат ва бўҳтон қилаётган кимсалар аввало, Аллоҳ таолога чин дилдан тавба қилишлари лозим. Қолаверса, бундай ишларни бас қилиши ўзи ва атрофидагилар учун улкан фойдадир. Йўқса, юқоридаги ҳадисда таъкидланганидек ўзлари куфрга кетиб қолишлари ҳеч каб эмас.
Зеро, улуғларимиз айтганларидек:
“Дунёда ҳеч бир амал ҳисобсиз қолмайди. Аллоҳ ҳар бир амалингизни заррасигача ҳисобини қилгувчи Зотдир. Яхши бўлса мукоффотини, ёмон бўлса ЖАЗОСИНИ оласиз”!
Саййидаброр Умаров тайёрлади
ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар "Наво" жоме масжиди имом-хатиби Қамаров Маҳмуд домланинг волидаи муҳтарамаси Хосият хожи онанинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган марҳуманинг иймони ва барча солиҳ амалларини ўзига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
25.10.2019 й. Йўл ҳаракати одобларига риоя қилиш
بسم الله الرحمن الرحيم
اَلْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي شَرَعَ لَنَا مِنَ الْآدَابِ وَالْأَحْكَام
وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ الَّذِي كَانَ نَمُوذَجًا لِلْعُلَمَاءِ وَالْعَوَامِّ وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ أجْمَعِينَ، أَمَّا بَعْدُ.
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ОДОБЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИШ
Муҳтарам жамоат! Динимиз кўрсатмалари инсон ҳаётининг ҳамма жиҳатини ўз ичига қамраб олади ва унинг шахсий, оилавий ва ижтимоий ҳаётидаги ўрнини белгилаб беради. Мусулмон киши ўзгалар билан муомала қилишда чиройли хулқли бўлиши – айни динимиз талаби! Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқларини мақтаб, шундай дейди:
وَإِنَّكَ لَعَلى خُلُقٍ عَظِيمٍ
яъни: “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!” (Қалам сураси 4-оят).
Ҳадиси шарифда эса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
إِنَّمَا بُعِثْتُ لِأُتَمِّمَ مَكَارِمَ الْأَخْلَاقِ
(رواه الامام البزار عن أبي هريرة رضي الله عنه)
яъни: “Мен улуғ хулқларни мукаммал қилиш учун юборилганман”, – деганлар. (Имом Баззор ривояти).
Шунингдек, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам мўминларнинг чиройли хулқларга одатланиши Исломнинг шиори эканини эълон қилганлар. Жумладан, пиёда ва автомашиналарда юришнинг ҳам ўзига яраша қоидалари бор. Бу мавзунинг муҳимлиги шундаки, ҳозирги кунимизда транспорт воситалари сезиларли даражада кўпайди. Шу билан бирга йўл-транспорт ҳодисалари ва талофотлар ортмоқда. Бу эса ҳам ҳайдовчи, ҳам пиёдага қўшимча масъулият юклайди.
Мутахассисларнинг маълумотларига қараганда, дунё бўйича ҳар куни 3 мингдан зиёд инсон йўл-транспорт ҳодисаси қурбонига айланаётган бўлса, 100 мингга яқин киши турли даражада тан жароҳати олмоқда. БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили йўл-транспорт ҳодисалари дунёда 1 миллион 300 минг кишининг ҳаётига нуқта қўяди. Бунга яна 20-50 миллион атрофидаги одам тан жароҳати олиши, баъзилари умрбод ногирон бўлиб қолишини ҳам қўшсак, фалокат кўлами янада кенгаяди, жабрланувчиларнинг аксариятини пиёдалар, мотоцикл ва велосипед ҳайдовчилари ташкил этмоқда.
Асосли маълумотларга кўра, республикамиз ҳудудида ҳар йили ўртача 9-10 мингта йўл-транспорт ҳодисаси рўй беради. Уларнинг 2 мингдан ортиғи одамлар қурбон бўлишига олиб келмоқда. Юртимизда 2018 йилда йўл-транспорт ҳодисалари сабабли 2262 киши вафот этган.
Мана шу нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш мавзусига тегишли бўлган баъзи фиқҳий аҳкомларни ўрганиб чиқсак, фойдадан холи бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
وَذَكِّرْ فَإِنَّ الذِّكْرَى تَنْفَعُ الْمُؤْمِنِينَ
яъни: “Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур” (Зориёт сураси 51-оят), – деб марҳамат қилади.
- Турли улов ва транспорт воситалари – Аллоҳнинг бизга берган неъмати
Инсон зотига турли хил уловларнинг бўйсундирилиши, ҳаракатланиши учун қулай йўллар қилингани, кейинги асрларда янги-янги транспорт воситаларининг кашф этилиши Аллоҳ таоло томонидан ато этилган улуғ неъматлардир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Ўз каломида шундай марҳамат қилади:
وَتَحْمِلُ أَثْقَالَكُمْ إِلَىٰ بَلَدٍ لَّمْ تَكُونُوا بَالِغِيهِ إِلَّا بِشِقِّ الْأَنفُسِ ۚ إِنَّ رَبَّكُمْ لَرَءُوفٌ رَّحِيمٌ (7 ) وَالْخَيْلَ وَالْبِغَالَ وَالْحَمِيرَ لِتَرْكَبُوهَا وَزِينَةً ۚ وَيَخْلُقُ مَا لَا تَعْلَمُونَ
яъни: “Шунингдек, улар (мазкур ҳайвонлар) сизлар жонларингизни қийнаб етадиган юртларга юкларингизни кўтариб борур. Албатта, Раббингиз меҳрибон ва раҳмлидир (7). У яна минишингиз учун ва зийнат сифатида отлар, хачирлар ва эшакларни (яратди). Яна, сизлар (ҳали) билмайдиган нарсаларни ҳам яратур”(8) (Ан-Наҳл сураси 7-8-оятлар).
Ҳар бир неъматнинг шукри – уни шариатга мувофиқ, гўзал ҳолатда ишлатишдир. Шунинг учун инсон уловда юрганида қўлидан келганича ўзи ва ўзгаларни хатарга қўймаслиги, пиёдалар, йўловчилар ва бошқа ҳайдовчилар ҳаётига хавф солмаслиги керак. Бунинг учун эса йўл ҳаракати қоидаларига, светофор чироқлари ишораларига риоя қилиши лозим бўлади. Қизил чироқда ўтиш – бошқа бир йўл ҳаракати иштирокчиси ҳаққини поймол қилиш ҳисобланади. Машинага минишни яхши ният билан бошлаш, йўл давомида ўзгалар билан чиройли муомала қилиш – юксак одоб намунасидир.
- Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишнинг шаръий ҳукми
Ислом Фиқҳи Академияси ва Саудия Арабистони подшоҳлигининг илмий баҳслар ва фатво бериш бўйича доимий қўмитаси каби фатво ташкилотлари ва жумҳур уламолар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш вожиб эканини таъкидлашади. Улар ўз сўзларига “Маслаҳатул мурсала”ни далил қиладилар (“Маслаҳатул мурсала” – шариатда кўзда тутилган фойдани жалб қилиш). Чунки йўл ҳаракати қоидалари шариатимизга зид эмас. Ундан ҳамма одамларнинг фойдаси кўзланади ва қоидаларга амал қилиш – бошлиқларга итоат қилиш қабилидан ҳисобланади. Демак, юқоридаги сабабларга кўра йўл қоидаларига амал қилишнинг лозимлиги ва уни бузганларга молиявий жазолар қўллаш мумкинлиги келиб чиқади.
Шуниси ачинарлики, айрим мутаассиб, жоҳил “фатво берувчилар”: “Йўл ҳаракати қоидалари Қуръони каримда ҳам, суннатда ҳам ворид бўлмаган, у ислом шариатидан ташқаридаги нарса, демак, унга амал қилмаса ҳам бўлаверади” деган ўта аҳмоқона фатволарни бермоқдалар.
Баъзи мусулмонларнинг бу каби найрангларга учиши оқибатида бугунги кунда йўлдаги тартибсизликлар, дилхираликлар ва ўлим ҳолатлари бўйича “биринчилик”ни мусулмон юртлари қўлдан бермай келмоқдалар. Аслида эса йўл маданияти борасида мусулмонлар эмас, балки бошқаларнинг пешқадам бўлиши биз учун ор ҳисобланмоғи даркор.
- Динимизда йўлдан фойдаланиш ҳаққи ва одоблари
Маълумки, динимиздаги кўчадан ўтиш ёки унда тўхтаб туриш ҳаққи – умумий. Ундан пиёда ҳам, автомашинада ҳам фойдаланиши мумкин. Бунда саломатлик, яъни ўзига ҳам, ўзгага ҳам зарар бермаслик шарт қилинади. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қуйидаги сўзлари Исломнинг асос қоидаларидан биридир:
لَا ضَرَرَ وَلَا ضِرَارَ
(رواه الامام ابن ماجه عن أبي سعيد الخدري رضي الله عنه)
яъни: “Зарар кўриш ҳам зарар бериш ҳам йўқ” (Имом Ибн Можа ривояти).
Юқоридаги шаръий қоидага кўра ҳайдовчи ўзгаларнинг жони, молига етказган зарари учун жавобгар бўлади. Ҳайдовчига боғлиқ бўлмаган, унинг айби йўқ ҳолатлар – бундан мустасно.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом одамларнинг йўлидаги азият етказувчи нарсаларни четга олишга тарғиб қилганлар:
بَيْنَمَا رَجُلٌ يَمْشِي بِطَرِيقٍ وَجَدَ غُصْنَ شَوْكٍ عَلَى الطَّرِيقِ فَأَخَّرَهُ، فَشَكَرَ اللهُ لَهُ فَغَفَرَ لَهُ
(رواه الامام البخاري عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)
яъни: “Бир киши йўлда кетаётиб, тиканли бутоқни кўрса ва уни четга олиб ташласа, Аллоҳ уни бу иши учун мукофотлаб, гуноҳларини кечиради” (Имом Бухорий ривояти).
Лекин ҳар соатда автомашина ойнасидан турли нарсаларни ҳеч ўйламасдан ташлаб юборамиз, ҳатто баъзи вақтларда ўзимиз йўлда ўзгаларга азият берувчи “тўсиқ”, “тиканли бутоқ”қа айланамиз. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги нарсаларни йўлнинг ҳаққи деганлар:
...غَضُّ البَصَرِ ، وَكَفُّ الأَذَى ، وَرَدُّ السَّلامِ ، وَالأمْرُ بِالمَعْرُوفِ ، والنَّهيُ عن المُنْكَرِ
(مُتَّفَقٌ عَلَيهِ عن أَبي سعيد الخُدري رضي الله عنه)
яъни: “...Йўлнинг ҳаққи – кўзни тийиш, азият бермаслик, саломга алик олиш, яхшилика буюриш ва ёмонликдан қайтариш” (Муттафақун алайҳ).
Ҳадиси шарифдаги “азият” кўп нарсаларни ичига олади. Энг ёмонларидан бири – ўзгаларга тил билан озор етказишдир, айниқса, ҳақорат, сўкиш – мусулмонлик одобларига мутлақо зиддир. Ҳадиси шарифда бу ҳақда шундай дейилади:
سِبَابُ الْمُسْلِمِ فُسُوقٌ، وَقِتَالُهُ كفرٌ
(رواه الامام مسلم عن عبدالله بن مسعودٍ رضي الله عنه)
яъни: “Мусулмон кишини сўкиш – фосиқликдир. У билан урушиш – кофирликдир”(Муттафақун алайҳ).
Очиқ ойдин гуноҳ қиладиган одамни “фосиқ” дейилади. Бир мусулмонни жонига қасд қилиш катта гуноҳлигини билиб туриб, уни қонини ҳалол санаш –куфрдир. Аллоҳ ўзи бундан сақласин!
Гоҳида бўлар-бўлмасга сигнал чалиш, номаҳрамларга назар солиш ёки мусиқани баланд қўйиш билан ўзгаларга озор берамиз. Кечки пайтларда бошқа ҳайдовчиларнинг кўзини қамаштирадиган, тақиқланган ёритгичларни ёқиб юришдан “завқланамиз”.
- Транспорт воситаларини бошқариш одоблари ва унда мўътадил бўлиш
Аксарият йўл транспорт ҳодисалари маст ҳолда машинани бошқариш, тезликни меъёрдан ошириш, телефонда гаплашиш сабабли юз беради. Маст қилувчи ичимликларни ичиш – катта гуноҳ, маст ҳолда рулга ўтириш – бунданда оғирроқ жиноят. Телефонда гаплашиш эса ҳайдовчининг ҳам, пиёданинг ҳам диққатини олади. Фалокат учун одам бир неча сония чалғиши кифоя қилади. Динимиз кўрсатмаларида инсон одатда пиёда юрганда ҳам, уловда юрганда ҳам, мўътадил бир тезликда юришга тарғиб қилинади. Пиёда юрганда ҳаддан ташқари тез юриш мўминнинг ҳайбатини кетказади. Уловда ҳаддан зиёд тез юриш кибр ва ўзини бошқалардан устун қўйиш сабабли бўлади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Ўз каломида шундай дейди:
وَلَا تَمْشِ فِي الْأَرْضِ مَرَحًا ۖ إِنَّكَ لَن تَخْرِقَ الْأَرْضَ وَلَن تَبْلُغَ الْجِبَالَ طُولًا
яъни: “Ер юзида кибрланиб юрма! Чунки сен (оёқларинг билан) зинҳор ерни теша олмайсан ва узунликда тоғларга ета олмайсан” (Исро сураси 37-оят).
Юқоридаги ояти карима ҳайдовчиларни ҳам уловларида оғир-босиқлик ва сабр билан, шошмасдан юришга чақиради. Танганинг икки томони бўлгани каби, йўлларда жуда секин ҳаракатланувчи транспорт воситалари, бошқаларга ноқулайлик туғдиради, йўлда тирбандлик ҳосил қилади. Буни ҳам ҳисобга олиш керак.
- Ҳайдовчининг зиммасидаги масъулият ва жавобгарлик
Жорий йилда “Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони” рўйхатида биринчи ўринда турган ҳанафий олим, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш ҳақида шундай дейдилар: “Асл қоида – транспорт воситаси ҳайдовчиси ҳаракат давомида машинаси билан содир қиладиган ҳар бир ҳодисага масъулдир. Чунки машина унинг қўлидаги восита ва ҳайдовчи уни бошқаришга қодир. Машина ўзича ҳаракатланмайди. Шунинг учун ҳайдовчи машинанинг олди, орқаси ва ён томонлари билан етказган зарарга зомин (жавобгар) бўлади. Ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан ҳаддан ошиб ўзгага зарар етказса, жавобгар бўлишида шубҳа йўқ. Чунки ҳаддан ошувчи доимо жавобгар ҳисобланади. Лекин йўл қоидаларига амал қилиб юриб, ўзгага зарар етказган киши жавобгар бўлиши тўғрисида турли фикрлар бор. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилса, ҳайдовчига боғлиқ бўлмаган фавқулодда ҳолатларда жавобгар бўлмаслиги тўғри бўлади” (“Ислом фиқҳи академияси журнали”да нашр қилинган илмий мақоладан).
- Пиёдалар ҳам йўл қоидаларига амал қилиши лозим
Йўлнинг қатнов қисмида, шунингдек пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланаётган пиёдаларга телефондан фойдаланиш, теле-видео маҳсулотларни кўриш, радио, аудио маҳсулотларни эшитиш, китоб ёки даврий матбуот ўқиш ҳамда эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш тақиқланди.
Йўл ҳаракати ҳодисаларининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ушбу ҳодисаларнинг 54,5 фоизи пиёдалар билан боғлиқ ҳолда содир этилмоқда. Ушбу ҳодисаларга асосан пиёдаларнинг светофор ишораларига, йўл белгиларига, йўл чизиқларининг талабларига риоя этмаслиги, йўлнинг пиёдалар учун таъқиқланган қатнов қисмида бўлиши ва бошқа хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслиги сабаб бўлмоқда.
Албатта, ҳар бир йўл ҳаракати иштирокчиси йўл ҳаракат қоидалари ва йўлда юриш одобларига риоя қилиб, бир-бирига нисбатан ҳурмат ва бағрикенглик билан муомала қилишса, ўзи яхши кўрганни ўзгаларга ҳам раво кўрса, яхши натижаларга эришамиз. Зеро, тез борган жойга секинроқ ҳам борамиз, вақт жиҳатидан ҳам бу катта фарқ қилмайди.
Яна бир муҳим жиҳати шуки, мўмин-мусулмонлар йўл ҳаракати қоидаларига ва йўл одобларига кузатув камералари ёки йўл патрул хизмати инспектори қараб тургани учунгина эмас, балки шариатимиз талаби, савобли бир иш деб, амал қилишимиз керак. Мана шунда йўлда юриш ҳам ибодатга айланади!
Муҳтарам азизлар! Мавъизамизнинг фиқҳий масалалар қисмида намоз ўқишда ихтилоф чиқармаслик масаласини баён қиламиз.
Маълумки, Ўрта Осиё халқлари минг йиллардан бери ҳанафий мазҳабга амал қилиб келади. Агарчи тўрт фиқҳий мазҳаб Аҳли сунна вал-жамоадан саналса ҳам ва уларни танлаш ихтиёрий бўлса ҳам, бизнинг диёрларда ҳанафий мазҳабига амал қилиш вожиб даражасига етган. Буни кўп уламолар таъкидлайдилар. Чунки бу минтақада бошқа мазҳаб олимлари ҳам, китоблари ҳам топилмайди. Масжидларимизда кўзга ташланаётган нарса, асосан, баъзи ўрта ёш намозхонлар такбири таҳрима, қўл боғлаш, оминни жаҳрий айтиш, имом орқасидан қироат қилиб туриш каби масалаларида ихтилоф чиқармоқдалар. Натижада, намозхонлар ўртасида нотўғри тушуниш, бир-бирини айблаш, гуноҳкорга чиқариш ва ёмон кўриш каби катта гуноҳ бўлган ишлар юзага чиқмоқда. Ҳушёр бўлишимиз даркорки, катта фитналар мусулмонлар орасида ихтилоф чиқаришдан бошланади.
Гоҳида, аслида мустаҳаб бўлган амалларда ҳар-хилликни келтириб чиқариб, шариатимизда ҳаром саналган – ўзаро ихтилофларга сабабчи бўлинмоқда. Улардан: “Нега бундай ихтилоф чиқармоқдасиз?”, – деб сўралса, “Биз Қуръон ва ҳадисга амал қиламиз” ёки “Шу масалада Шофеъий мазҳабнинг йўлини тутганмиз”, – дейишади. Алоҳида таъкидлаймизки, фиқҳий мазҳабларга амал қилиш – Қуръон ва суннатга мукаммал амал қилишдир! У мазҳабдан бир масалани, бошқа мазҳабдан бошқа масалани олишни уламоларимиз “талфиқ” дейдилар ва бунинг ҳукми ҳам – ҳаромдир. Ҳаром ишни қилиш эса – катта гуноҳдир. Юртимизда бу ихтилофларнинг ечими сифатида – минг йиллардан бери синалган ва давом этиб келаётган Аҳли сунна вал-жамоа эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига амал қилиш, деб биламиз. Ана шунда бутун куч-ғайратимиз, ҳимматимиз бир-биримизга душманчилик эмас, фойдали ишларга сарф бўлади.
Ихтилофлар ва фирқаларга бўлиниш, натижада уруш-жанжал ва низолар келтириб чиқариш ҳаром амал эканига қуйидаги ҳадис далил бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
وَلَا تَخْتَلِفُوا فَتَخْتَلِفَ قُلُوبُكُمْ
(رواه الامام مسلم عن ابي مسعود رضي الله عنه )
яъни: “Ихтилоф қилманглар, яна қалбларинг ҳар-хил бўлиб қолмасин!” (Имом Муслим ривояти).
Қадимдан динимизда фирқаларга бўлиниш ва ихтилофларга асосий сабаблардан бири – илмсизлик, динни яхши тушунмасликдир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон динини аслида кимлиги номаълум кимсаларнинг узуқ-юлуқ маърузалари ёки интернетда ин қуриб олган қўштирноқ ичидаги “мулла”лардан эмас, балки мўътабар олимлар, устозлар ёзиб кетган китоблардан ўқиб-ўрганиш керак. Ўқиганда ҳам, бир бошидан, тартиб билан, соддадан мураккабга қараб ўқиш, тушунмаганларини Диний идорамиз томонидан эътироф қилинган, элимиз таниган ва халқ ҳурматини қозонган илм аҳлидан сўраб билиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Аллоҳ таоло барчамизни йўллардаги хатарлардан паноҳида асрасин! Йўл одобларига амал қилишни бизга осон қилсин! Ўзаро аҳл-иноқ бўлиб яшашни муяссар айласин! Омин!
Муҳтарам имом-домла! Келгуси жума маърузаси “МАВЛИДУН НАБИЙ МУБОРАК!” мавзусида бўлади.
Шавкат Мирзиёев: Ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир
Янги муҳташам Халқаро конгресс марказида 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари йиғилганларни, бутун халқимизни ушбу тарихий сана билан табриклади.
- Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир. Кимда-ким ўзбек тилининг бор латофатини, жозибаси ва таъсир кучини, чексиз имкониятларини ҳис қилмоқчи бўлса, мунис оналаримизнинг аллаларини, минг йиллик достонларимизни, ўлмас мақомларимизни эшитсин, бахши ва ҳофизларимизнинг сеҳрли қўшиқларига қулоқ тутсин, - деди Президент.
Ўзбек тили туркий тиллар оиласига мансуб энг йирик тиллардан биридир. Дунё миқёсида бу тилда 50 миллионга яқин одам сўзлашади.
Мустабид тузум даврида тилимизни йўқотишга кўп уринишлар бўлган эди. Лекин халқимиз ўз она тилини – миллий ғурурини сақлаб қолди. Миллатпарвар зиёлилар, тилимиз фидойиларининг жонкуярлиги натижасида 1989 йил 21 октябрь куни қабул қилинган қонунга асосан, ўзбек тили мамлакатимизда давлат тили мақомига эга бўлди.
Ушбу тарихий санадан ўттиз йил ўтиб бу борада яна бир қутлуғ қадам қўйилди. Президентимиз 2019 йил 21 октябрь куни «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармон қабул қилди. Унга биноан 21 октябрь санаси юртимизда «Ўзбек тили байрами куни» деб белгиланди. Она тилимиз фидойилари, бутун халқимиз бу хушхабарни катта хурсандчилик билан қарши олди.
Президент она тилимизнинг давлат ва жамият ҳаётидаги таъсири ва мавқеини янада ошириш, «Давлат тили ҳақида»ги қонунни бугунги кун талабларидан келиб чиқиб такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади. Бу борадаги долзарб вазифаларни кўрсатиб ўтди.
- Ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни, она ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз керак, - деди Шавкат Мирзиёев. - Бу олижаноб ҳаракатни барчамиз ўзимиздан, ўз оиламиз ва жамоамиздан бошлашимиз, она тилимизга, урф-одат ва қадриятларимизга ҳурмат, Ватанга меҳримизни амалий фаолиятда намоён этишимиз керак.
Тантанали тадбирда депутат ва сенаторлар, ҳукумат аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари, дипломатик корпус вакиллари, тилшунос олимлар ва педагоглар, ёшлар иштирок этди.
Манба: https://president.uz
Уламоларни мазаҳ қилиш жоҳиллик ва нодонликдир
Ёмонликдан қайтариш
بسم الله الرحمن الرحيم
وَلَئِن سَأَلْتَهُمْ لَيَقُولُنَّ إِنَّمَا كُنَّا نَخُوضُ وَنَلْعَبُ قُلْ أَبِاللّهِ وَآيَاتِهِ وَرَسُولِهِ كُنتُمْ تَسْتَهْزِئُونَ
لاَ تَعْتَذِرُواْ قَدْ كَفَرْتُم بَعْدَ إِيمَانِكُمْ إِن نَّعْفُ عَن طَآئِفَةٍ مِّنكُمْ نُعَذِّبْ طَآئِفَةً بِأَنَّهُمْ كَانُواْ مُجْرِمِينَ
«Қасамки, агар улардан (нега масхара қиласиз, деб) сўрасангиз, албатта, улар: “Биз фақат (баҳсга) чўмиб, ҳазиллашяпмиз”, дейишади. Айтинг: “Аллоҳни, оятларини ва Расулини масхара қилаётган эдингизку?! Узр айтмангиз! Имонингиздан кейин (яна) куфрга кетгансиз. Агар сизлардан бир тоифани (тавба қилгач) афв этсак, бошқа бир тоифани жиноятчи бўлганлари сабабли азоблаймиз» (Тавба сураси, 65–66-оятлар).
Ояти карималарнинг нозил бўлишига қуйидаги ҳодиса сабаб бўлган. Муфассирларнинг ёзишича, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Табук ғазоти сафарида дам олиб ўтиришганда бир киши: “Анави қориларимизга ўхшаган қорни каттасини, ёлғончисини ва қўрқоғини кўрмадик!” деди. Ўша мажлисда ўтирганлардан бири унга: “Ёлғон айтдинг, сен мунофиқсан! Албатта, бу гапингни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етказаман!” деди ва уни Набий алайҳиссаломга етказганида ушбу оятлар нозил бўлган эди».
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади: “Мен ўша одамни кўрдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туялари жабдуғига осилиб, суриниб, тошларга қоқилиб: “Ё Расулаллоҳ! Биз фақат гапга киришиб кетиб, ҳазил тариқасида шу сўзни айтиб юбордик!” дея зорланарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса ушбу оятни такрорлардилар: «Айтинг: “Аллоҳни, оятларини ва Расулини масхара қилаётган эдингиз-ку?! Узр айтмангиз! Имонингиздан кейин (яна) куфрга кетгансиз” (Тавба сураси, 65–66-оятлар).
Олусий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Истеҳзо камситиш ва масхаралашдир”.
Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ: «“Истеҳзо” пастга уриш, камситиш ва айб-нуқсонлар устидан кулиш орқали танбеҳ бериш бўлиб, гоҳида иш-ҳаракат билан, гоҳо сўз билан, гоҳида эса имо-ишора билан ҳам бўлади. Истеҳзонинг асли енгилтакликдан келиб чиққан. Араблар туянинг тезлаб, лўккиллаб кетишига истеҳзо калимасини қўллашади» деган (“Руҳул маъоний”, 1/158).
Уламолар аҳли илм ва солиҳ зотларни истеҳзо қилиш кофирларнинг сифатларидан ва мунофиқларнинг хислатларидан эканини алоҳида таъкидлашган. Бунга Аллоҳ таолонинг бир неча оятлари очиқ ишора қилади (Қаранг: Бақара сураси, 14–15- ва 212-оятлар; Муъминун сураси, 103–111-оятлар ва ҳоказо).
Истеҳзодан, асосан, Ислом динига душман бўлган гуруҳлар ва уларнинг “дум”лари фойдаланишади. Улар қадимдан мусулмон уламоларни масхара қилиш сиёсатини амалга ошириб келишади. Бу услуб билан илм улуғворлигини кетказишни хоҳлашади.
Мусулмон кишининг зиммасидаги вожиблардан бири уламоларни ҳурмат қилиш, солиҳларга муҳаббатли бўлишдир. Шариат айнан ушбу муҳаббат ва ҳурмат борасида ҳаддан ошмаслик ҳамда сусткашликка йўл қўймасликни шарт қилган.
Туҳматлар асоссиз бўлса-да, тинмай тарқатилаверилиши оқибатида айрим эътиборли олимлар ёмонотлиққа чиқиб қолади. Ҳозир ҳам бу услубдан билиб-билмай фойдаланаётган ёш ва ғўр мусулмонлар учраб турибди. Айрим ўринларда улар машҳур уламоларни “хоин”, “зулм малайи”, “динфуруш”, “ширкка чақирганига исбот бор”, “зино ва фаҳшга фатво берган!” деб айблашмоқда.
Бу ишларини “ҳақни гапиряпмиз” деган шиор остида амалга оширишади. Ваҳоланки, улар омилигини очиқчасига тан оладилар. Жоҳилнинг: “Ҳақни айтяпман”, дейиши кўрнинг: “Карвонга ўзим йўл кўрсатаман!” дейишига ўхшайди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлжа тақсим қилаётганларида бир нобакор келиб: “Эй Муҳаммад, адолат қил!” деганида нимани назарда тутди экан? Бугун ҳам уламоларни беҳуда айблаётган нобакорларнинг мақсади нима?
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳуни пичоқлаган разил кимса хотин дардида ушбу жирканч ишга қўл урмаганмиди?!
Ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳуга қилич урганлар мансаб савдосида ёнганлар эмасмиди?! Улар ҳам “ҳақни айтаяпмиз” деган даъвони қилишмаганмиди?
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга: “Ҳукм ёлғиз Аллоҳникидир!” деганлар ҳақни айтган бўлсалар-да, мақсадлари ботил эмасмиди?! Хаворижлар дастлаб ҳазрат Али тарафдори сифатида жанг қилишган, кейинроқ таҳким ҳодисасини баҳона қилиб, Али розияллоҳу анҳуни ҳам, Муовия розияллоҳу анҳуни ҳам кофир деб эълон қилишган эди. Булар ҳақпарвар эканлари ҳақида жар солиб, шу шиор билан ҳазрат Алидек зотни қатл қилишмаганмиди?
Эътибор беринг! Ушбу жиноятларнинг барчаси “ҳақни айтяпмиз”, деган даъво ила амалга оширилган. Бугунгача шу руҳият давом этмоқда.
Динимиз душманлари оммавий ахборот воситалари орқали “сўз эркинлиги”, “виждон эркинлиги”, “зулмга хизмат қилаётганлар”, “золим давлатлар”, “сиёсий маҳбуслар”, “сарой муллалари” ва ҳоказо сўзлар билан давлатларини ёмонлаш, динни, унинг айрим уқувсиз хизматчиларини сабаб қилиб, бемаъни сўзлар билан қоралаш, ҳар қандай йўл билан уламоларни таҳқирлашни буюришади. Бунинг оқибатини ўйлаб ўтирмайдиган кишилар бу фитналарга осонгина қўшилиб кетишади.
Ҳар қандай фитна унсурларига қарши илоҳий дастуримиз энг маъқул кўрсатмаларни берган. Шариатимиз масхара, истеҳзо, камситиш, таҳқирлаш кабиларни қаттиқ қоралар экан, улар орқали юзага чиқадиган салбий вазиятларнинг олдини олган.
Мухтасар айтганда, мазкур ояти карималарга кўра, инсон бир сўз ёки бир амал билан кофир бўлиб қолиши мумкин. Илмни ва олимларни истеҳзо қилиш, беҳурмат этиш айнан куфрга тушириб қўювчи хатарли ишлар жумласидандир.
Аброр Мухтор АЛИЙ,
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош мутахассиси