muslim.uz
Тошкент шаҳридаги 21 май кунидаги хатмоналар
Иймонли кишиларнинг бутун борлиғини муборак Рамазон ойининг шукуҳи тўла қамраган онлар. Масжидларимизда Аллоҳнинг муқаддас Каломи хатм қилинмоқда. Қалблари Қуръонга ташна мўминлар жомеларда қоим бўлиб, илоҳий каломга сомеъ бўлмоқдалар.
Бугун 21 Май, Муборак Рамазон ойининг мағфират даҳаси, 16-кунларидир. Тошкент шаҳридаги бир неча жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.
Бугун 21.05.2019 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:
- “Қаффоли Шоший”жоме масжиди. (Манзил: Олмазор тумани, генерал К.Ғофуров кўча 101-уй. Тел: +71 227 61 92, +90 930-81-13,+93 186-66-65)
Имом-хатиб: Турсунов Қурбонали
Қори: Каримов Қосимжон
- “Олтинтепа” жоме масжиди. (Мирзо Улуғбек тумани, Қурбонов кўчаси 111 уй. Тел.: +71 266-60-96, +93 530-36-32)
Имом-хатиб: Зуҳриддинов Исломиддин
Қорилар: Жалилов Шамсиддин
- “Коҳ ота ”жоме масжиди. (Коҳ ота кўчаси 105а-уй. Мўлжал: Себзор даҳаси йўли “Нурафшон” кўчаси кесишмаси. Тел.: +97 420-10-14)
Имом-хатиб: Пирназаров Абдулҳаким
Қорилар: Ғоипов Шамсиддин, Махмараимов Суҳайл, Қурбонов Шукуржон
- “Катта Қозиробод” жоме масжиди. (Чилонзор тумани, Катта Қозиробод маҳалласи, Чилонзор кўчаси, 82а-уй. Тел: +71 277 56 85, +98 308-08-09)
Имом-хатиб: Юнусов Абдулқаҳҳор
Қорилар: Тожиддинов Абдулбосит, Мирзаев Шамсиддинхон
- “Файзуллахўжа ўғли Муродҳожи”жоме масжиди. (Учтепа тумани, Кўркамобод маҳалласи, Нашриёт кўчаси, 250А-уй. Тел.:+998 93 546 42 10)
Имом-хатиб: Қўчқоров Дилшод
Қорилар: Азимбоев Олимхон, Зоҳидхонов Халилуллоҳ
6. “Қўйлиқ ота” жоме масжиди. (Миробод тумани Қўйлиқ ота маҳалласи, Истиқбол 4-тор кўчаси, 2-уй. +71 295-86-83, +93 377-31-78 )
Имом-хатиб: Халилов Искандар
Қорилар: Жўраев Рихситилла, Холмирзаев Убайдулло
Хатми Қуръондан кейинги дуолар мустажобдир. Рамазоннинг энг баракотли онларини қўлдан бой берманг, азизлар!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими
Колл-центр: 15 кунда 5 минг савол-жавоб қилинди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан 2019 йилги муборак Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ шаръий масалаларига уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилган эди.
Ўтган вақт мобайнида мўмин-мусулмонларимизда бундай диний-маърифий хизматга жуда катта эҳтиёж мавжудлиги яққол кўринди. Сабаби, эълон қилинган марказ телефон рақамлари бир сония бўлса-да тин олгани йўқ. Ўтган 15 кун ичида уламолар томонидан 5 мингдан зиёд савол-жавоб қилингани фикримизни янада қувватлайди.
Мўмин-мусулмонлар туну кун 24 соат давомида (ибодат вақтларидан ташқари) ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олиш имконияти йўлга қўйилиши жуда катта қулайлик бўлди.
Колл-центрнинг қуйидаги телефон рақамлари мунтазам ишлаб турганини маълум қиламиз:
90 9026910;
90 9170580;
93 5752832 (фақат аёл-қизлар учун, 08:00 дан 18:00 гача).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Рўза тутмасликка сабаб бўлувчи узрлар
Танловга!
Рўза тутмасликка сабаб бўлувчи узрлар
Ҳукмларининг енгиллиги ва буйруқларининг мослашувчанлиги борасида Ислом диннинг катта устунлиги Рўзада ўз аксини топган. Ва шунингдек, Аллоҳ таолонинг рўза оятида:
يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ
“Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди.” (Бақара сураси 185- оят) - дейишлиги билан Ислом нақадар енгил эканлиги намоён бўлади.
Шунинг учун, рўза тутишлик машаққатли ёки узрли бўлган ҳолларда рўза тутмаслик жоиз бўлади. Бундай ҳолатлар эса 2 турга бўлинади:
1)Рўза тутмасликни мубоҳ қилиб, қазосини вожиб қилувчи ҳолатлар.
2)Рўза тутмасликни мубоҳ қилиб, фидяни вожиб қилувчи ҳолатлар.
1) Рўза тутмасликни мубоҳ қилиб, қазосини вожиб қилувчи ҳолатлар:
-Сафар. Ислом ўз шаҳридан шаръий сафар масофасича узоқда бўлган мусофир кишига рўза тутмасликка рухсат беради.
-Касаллик. Бемор – касаллиги зиёда бўлиб кетишидан қўрқса, рўза тутмаслик жоиз бўлади.
- Ҳомиладор ва эмизикли аёл. Ҳомиладор ёки эмизикли аёл - ўзидан ёки фарзандидан хавфсираса, Ислом бундай муслимага рўза тутмасликка рухсат беради.
- Ҳалок бўлишдан хавфсираш. Агар рўзадорга қаттиқ чанқоқ ва очлик етиб, ўлиб қолишдан хавфсираса, унга ҳам рўза тутмаслик мубоҳ бўлади ва қазоси вожиб бўлади.
2) Рўза тутмасликни мубоҳ қилиб, фидяни вожиб қилувчи ҳолатлар:
- Бундай узр биттагина ҳолос. У ҳам бўлса, тузалмас касаллик ва доимий заифлик сабаб рўза тутишликдан доимо ожиз бўлиш.
Бунга «Шайхул фоний» яъни доим рўза тутишдан ожиз ва тузалишликдан умидини узган бемор кишилар киради. Агар бундай кишилар қишин-ёзин рўза тутишликдан ожиз бўлсалар, бундай ҳолатда рўза тутмайди ва тутмаган ҳар бир кунига фидя тўлайдилар.
«Фиқҳул Ҳанафий фи савбиҳил жадид» китоби асосида тайёрланди.
Тошкент Ислом институти талабаси
Муҳаммад Али Муҳйиддин
Қуръон қироатига бериладиган ажр
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Абу Умома розияллоҳу анҳу айтадилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қуръон ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўз соҳибларига шафоатчи бўлади” деганларини эшитдим» (Муслим ривоят қилган).
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким Аллоҳнинг Китобидан битта ҳарф ўқиса, унга битта ҳасана ёзилади, ёзилганда ҳам ўн баробар қилиб ёзилади. «Алиф лам мим» битта ҳарф демайман. Балки, «Алиф» битта ҳарф, «Лам» битта ҳарф, «Мим» битта ҳарфдир» (Термизий ривоят қилган).
Агар Қуръони каримдаги ҳарфларнинг сони тахминан 340740 та деб олсак, Қуръонни бир марта тўлиқ хатм қилган кишининг ажри жуда улкан бўлишини билиб оламиз. Яъни, ҳар бир ҳарфига бир яхшилик ўн баробар қилиб ёзилишини ҳисобга олсак, Қуръонни тўлиқ ўқиб чиққан одамга бериладиган ажр 340740 та бўлади.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ҳар бир ҳасана ўн баробар қилиб ёзилишини унутмайлик. Демак, 340740 ни 10 га кўпайтирсак, натижа 3407400 бўлади. Бунча ажр Қуръонни бир марта ўқиган кишига берилади.
Агар биз ҳар ойда Қуръонни бир мартадан хатм қилиб борсак, у ҳолда Аллоҳнинг изни билан бир йилда 40888800 та ажрга, ҳасанага эга бўламиз.
Ҳа, азизлар, Аллоҳнинг марҳамати кенг. У зот бизга берган ваъдасига асло хилоф қилмайди. Фақат биз ихлос билан, чин қалбимиздан, Аллоҳнинг розилигини кўзлаб адо этсак, ваъда қилинган ажру мукофотларга албатта эришамиз.
Аллоҳ таоло барчамизни Қуръонни доимий тарзда ўқиб, унга амал қилувчилардан қилсин. Омийн!
Манба: https://islom.uz