muslim.uz

muslim.uz

jeudi, 22 septembre 2016 00:00

“Тиббий кўрик – 2016”

2016 йилнинг 21 сентябрь кунидан бошлаб Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир муовинининг 2016–2017 ўқув йили учун тузилган йиллик иш режаси 7-бўлим, 2-банди ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги Андижон шаҳар 6-оилавий поликлиниканинг окулист, терапевт, лаборант, отоларинголог, дерматолог, эндокринолог, хирург-травматолог, невролог, стоматолог, ЭКГ мутахассис шифокорлари томонидан билим юртининг маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш залида ташкил қилинган кўрик хонасида барча мударрис, ходим ва талабаларни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш бошланди.

Кўрик жараёнида мутахассис шифокорлар томонидан синфхоналарда талабалар иштирокида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, турли юқумли касаллик ва уларнинг асоратлари мавзуларида давра суҳбатлари ҳам ташкил этмоқдалар. Суҳбат давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олмоқда.

 Қаҳрамонжон ИСРАИЛОВ,

“Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти кадрлар бўлими бошлиғи

 

 

Маълумки, ислом шариати жамият ҳаётидаги деярли барча масалаларга жавоб топиб келган. Динимиз бошқалар арзимас деб қараган ишларга ҳам катта аҳамият беради. Оила  - бу муқаддас даргоҳ, жамиятнинг таянчи. Оила соғлом бўлиши учун никоҳнинг аҳамияти катта. Фиқҳ китобларимизнинг барчасида, никоҳ бобида бола эмизиш масаласига алоҳида урғу берилган.Бир қарашда арзимасдек туюлган бу ишда қандай ҳикматлар бор ва нима учун динимиз бу ишга шунчалар катта аҳамият берган?

Аввалом бор бола эмизиш масаласининг шаръий ҳукмларига тўхталиб ўтсак. “Разоъ” сўзи луғатда  эмизиш сўриш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, икки ёшга тўлмаган боланинг қорнига аёл киши сутининг етиб боришидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Волидалар болаларини тўлиқ икки йил эмизурлар. Ким эмизишни батамом қилишни ҳоҳласа”. (Бақара, 233). Шунга кўра бола икки ёшгача бўлган муддатда бегона онани эмса (Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ икки ярим ойгача, деганлар) ва боланинг қорнига сут етиб боргани аниқ бўлса эмикдошлик ҳукмида бўлади. Бола икки яримдан ошганда эмса, эмгани билан сут боланинг қорнига етиб бормаганлиги аниқ бўлса ёки сути йўқ аёлларни эмса эмикдошлик ҳукмида бўлмайди. Ойша (р.а)дан ривоят қилинади: “Набий (с.а.в): Насаб жиҳатидан никоҳи ҳаром бўлганлар эмиш жиҳатидан ҳам ҳаром бўлади”, дедилар”. Агар бир аёлни иккита бир-бирига бегона бўлган болалар эмса, уларнинг бири қиз ва иккинчиси ўғил бола бўлса,булар бир-бирига эмикдош бўлади ва никоҳлари дуруст бўлмайди. Агар шундай йигит ва қиз бир-бирлари билан никоҳланган бўлса, уларнинг эмикдош эканлигини адолатли икки эр киши ёҳуд бир эр киши ва икки аёл киши биргаликда гувоҳлик берса никоҳлари тўғри бўлмайди. Уқба ибн Ҳорис (р.а) айтади: “Бир аёлга уйландим. Сўнгра олдимизга бир қора хотин келиб, икковингизни эмизганман, деди. Шунда мен бориб Пайғамбармиз (с.а.в)га хабар бердим ва: “Албатта, бу аёл ёлғончи бўлса керак”, дедим. У Зот юзларини ўгириб олдилар. Мен яна юз томонларига ўтиб: “Албатта у ёлғончи”, дедим. У Зот: “Қандоқ қилиб, ахир, у икковингизни эмизганини даъво қилмоқда-ку! Уни қўйиб юбор”, дедилар”. Ҳозирги замон тиббиёти ҳам қариндошлар ўртасидаги никоҳларда насл касаллари билан касалланиш кўп учрашини  тасдиқлайди. Шундай никоҳлар туфайли бир қанча болалар ногирон, майиб-мажруҳ туғилишига ҳаётда гувоҳ бўлиб турибмиз. Гўдакнинг икки ёшгача асосий озиқаси она сути бўлади. Гўдакнинг ўсиши, ривожланиши шу сутдан оладиган озиқага боғлиқ. Онада сут пайдо бўлиши отадан урчиш сабаблидир. Демак, она сутида ҳам она, ҳам ота организмидаги моддалар мавжуд. Бу сутни эмган турли болалар қариндошларга ўхшаб қолади ва  никоҳлари салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.Баъзан аёлларимиздан туғруқхонада айрим болалар ўз онасини сутига тўймаган пайтда, ёнидаги аёллар эмизишини ёки сутини соғиб ичказишини эшитиб қоламиз. Бундай ҳолатларга ўта эътиборли бўлиш лозим. Аввалом бор бегона болани эмизиш учун эрнинг розилиги бўлиши керак. Эмизган боланинг ота-онасини, болани аниқ билиш ва эслаб қолиш лозим. Чунки, вақти келиб бу гўдак вояга етганда шу онанинг болалари билан никоҳ боғлашни ҳоҳлаб қолиши мумкин. Бундай никоҳ эса асло мумкин эмас. Чунки, бу болалар бир-бирига эмикдош бўлиб қолган. Шунинг учун фарзандларимизни никоҳлашни ҳоҳлаганимизда бу нарсаларга ҳам алоҳида аҳамият беришимиз лозим.

Шу ўринда яна бир нарсага эътибор қаратишни ҳоҳлардим. Ҳозирги кунда ғарб маданияти миллий ва диний маданиятларимизга катта таҳдид солмоқда. Бу нарса биз гапираётган бола эмизиш масаласини ҳам четлаб ўтмаяпти. Дўконда ишлайдиган бир опа: “Ҳозирги ёш оналаримиз сунъий сутларни кўп харид қилади. Улардан нега болаларингизни эмизмай сунъий сутлар берасалар десам, бола эмизсак қоматимиз бузилади, баъзилари эса бола онага ўрганиб қолиб кечалари уйқу бермай ҳаловатимиз бузилади, деб жавоб беради”,  дейди. Росулуллоҳ (с.а.в) уч бора онага яхшилик қилишга буюрдилар, жаннат оналар оёқлари остидадир деб марҳамат қилдилар. Бу айтилган мукофотлар айнан оналарнинг ўша машаққатлари учун берилмаганми?

Она сути ўрнини ҳеч қандай озиқа боса олмайди. Она сутида гўдак учун керакли бўлган энг зарурий озиқавий моддалар борлигини, гўдакларни турли хил инфекциялардан, микроб касалликларидан ҳимоя қилишини замонавий тиббиёт ҳам тасдиқлайди. Она сутида сигир сутида учрамайдиган юздан ортиқ моддалар мавжуд экан. Гўдак эмизган оналарда кўкрак саратонига қарши иммунитетлар пайдо бўлиши фанда аниқланган. Бола жисмонан соғлом ўсиши учун она сутининг аҳамияти катта. Фарзанд учун нафақат жисмоний соғлиқ, балки маънавий соғломлик ҳам зарур. Она боласини эмизганда болани бағрига олиб, алоҳида меҳр беради. Она қаттиқ ҳаяжонланганда ёки қўрққанда онадан сут қочиб кетиш ҳолатларини эшитганмиз. Демак, она кўкрагига сут келиши учун онада руҳий сокинлик, меҳрибонлик туйғулари бўлиши лозим. Она боласини эмизаётганда унга нафақат сут, балки шу сутга қўшиб алоҳида меҳр ҳам беради, она ва бола ўртасида меҳрибонлик туйғулари уйғунлашади. Ёшим қирқ бирга тўлди. Ҳар сафар саксонга кирган онамни зиёратига бориб, онамни бағрига кирганимда қандайдир бир ажиб ҳидни ҳис қиламан. Балки бу гўдаклигимда онам бағрига босиб, кўкрак сути берган пайтдаги ҳидмикан? Кўкрак сути эмиб катта бўлган бола бир инсонга, яъни онага қаттиқ боғланади, алоҳида меҳр қўяди.Сунъий сут билан катта бўлган болада бундай туйғу бўлмайди, чунки унга ким бўлса ҳам шишадаги сутини берса бўлди. Кўзимизни юмиб она ва бола деганда нимани тасаввур қилишни ўйлаб кўрайлик. Кўз ўнгимизга шишада боласига сут бераётган она эмас, балки гўдагини бағрига босиб, кўксидан меҳр билан сут эмизаётган она сиймоси келмайдими? Ёш оналаримиз ўз ҳаловатларини ўйлайверса, қоматларини сақлаш учун боланинг шаръий ҳаққи бўлган сутларини бермаса, бу сиймо аста-секин тасаввуримиздан ҳам ўчиб кетмаса деб қўрқаман. Бола эмизиш онанинг бурчи, фарзанднинг ҳаққидир. Вақти келиб боласи вояга етиб онасини норози қиладиган бўлса, она қандай қилиб берган оқ сутимга рози эмасман деб айта олади. Қандай қилиб фарзандини ҳаққини бермай туриб, ундан ҳақ талаб қила олади.

 Мана шунинг учун бола эмизиш масаласига  жиддий эътибор қаратишимиз лозим. Бу нафақат насл-насабни пок сақлаш, балки жамиятда она ва бола ўртасидаги меҳрибонлик ришталарини боғлаш масаласи ҳамдир. Тарихда бетаҳорат болаларини эмизмаган оналардан дунёга машҳур алломалар етишиб чиққани ҳаммамизга маълум.

Абдулхаким Акмалов, 

 Оҳангарон туман “Абдуқаҳҳор Маҳсум”

жоме масжиди имом-хатиби

 

Ушбу мусобақа Малайзия исломни ривожлантириш ташкилоти ҳамда Малайзия университети Қуръон тадқиқотлари маркази, Малайзия “Тақво” институти, Малайзия Ислом таълимоти институти кўмагида ўтказилади.
Бу уч кунлик форумда уч тилда: араб, малай ва инглиз тилларида таълим бериш, ёд олиш ва Қуръон илмини ошириш бўйича методлар устида мулоқот олиб борилади.
Малайзия Қуръон тадқиқотлари маркази келгуси йилда Халқаро конференция ўтказишни режалаштирган. Ушбу конференция 7 йил давомида бўлиб ўтмоқда, уни ўтказишдан мақсад Қуръон тадқиқотчиларини кўпайтириш ва тадқиқотчилар ўзаро Қуръон тадқиқотида ўзининг охирги ютуқлари билан бўлишишдир.

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

 

 

Швейцариядаги “Фан ва маданият” Халқаро ассоциацияси шаҳардаги Уппсала майдонида турли диний китоблар ва Қуръони каримнинг турли таржималаридаги нусхаларини ҳадя тариқасида тарқатдилар. Лойиҳа “Муҳаммад – Аллоҳнинг элчиси” номи остида ўтказилди.
Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад аҳоли ўртасида Ислом динига бўлган тушунчани яхши тарафга ўзгартириш, салбий фикрларни бартараф этишдир. Китоб тарқатиш 4 соат давом этди.


ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

mercredi, 21 septembre 2016 00:00

“Келажак шаҳри”

Дубайда «Jumeirah Central» номли келажак шаҳри барпо этилади. Уни яқин 10 йилликда қуриб битириш режалаштирилмоқда. Бугунги кунда лойиҳа 20 миллиард АҚШ доллари миқдорида баҳоланмоқда. Шаҳарнинг муҳим жиҳатларидан бири, бутун шаҳарни ўзида қамраб олган “ҳаво гондолалари” дор йўли  бўлиб ҳисобланади. Келажак шаҳри иқлим назорати тизими билан жиҳозланади,  бу эса шаҳарнинг барча ҳудудида мўътадил иқлим бўлишини таъминлайди. “Келажак шаҳри”нинг яна бир жиҳати, ўша ерда ишловчи шахслар айнан шу ҳудудда истиқомат қиладилар. Бу ерда ҳаттоки талабалар учун ҳам махсус турар жой қурилади.

 ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

Top