muslim.uz
“Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” мавзусидаги анжумандан фотожамланма
http://old.muslim.uz/index.php/english/mir/itemlist/user/72-muslimuz?start=8365#sigFreeId2ca2f41552
Усмонхон Алимов: “кенгфеъллик” “бағрикенглик”нинг маъносини беради
Аввалроқ, 16 ноябрь куни Тошкент ислом университетида “Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу анжуман “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни”га бағишлаб ўтказилмоқда.
Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб ўтказилаётган тадбирда муфтий ҳазратлари сўзга чиқдилар.
Муфтий ҳазрат ўз нутқларида: “Бизнинг халқимиз азалдан бағрикенг ва меҳмодўст бўлиб келган. Кексаларимиз дуога қўл очганда: “Парвардигоро, бизга кенг феъл, кетмас давлат бергин”, деган иборани доимо такрорлашади. Улуғларимиз дуосидаги “кенгфеъллик” сўзи айни бағрикенглик маъносини билдиради” дедилар.
Конференцияда турли эътиқод вакилларининг иштирок этиши Ўзбекистон Республикасида диний бағрикенгликнинг таъминланганидан дарак беради.
Фото: Турли дин вакиллари жамланган анжуман иш бошлади
Бугун, 16 ноябрь куни Тошкент ислом университетида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси ва ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси ташаббуси билан “Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилмоқда.
Ушбу анжуман “16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни”га бағишлаб ўтказилаётгани айтилган бўлиб, унда Дин ишлари қўмитаси вакили, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ва бошқа диний конфессия вакиллари иштирок этмоқда.
Конференцияда турли эътиқод вакилларининг иштирок этиши Ўзбекистон Республикасида диний бағрикенгликнинг таъминланганидан дарак беради.
Анжуманда Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази директори Акмал Саидов, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дендев Бадарч, ВМ ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Ватикан давлатининг Ўзбекистондаги нунцийси Челестино Мильоре, Тошкент рус проваслав черкови митрополити Викентийлар маъруза билан иштирок этганлари маълум қилинди.
Анжуман тафсилотлари билан таништиришда давом этамиз.
Болалар учун зарарли овунчоқ
Америка педиатрлар академияси ва Канада педиатрлар жамияти 18 ёшгача бўлган болалар бир кунда қўл телефони, планшет, ноутбук ва ҳ.к.дан қанча вақт фойдаланиши мумкин деган саволга аниқлик киритди. Расмий ҳисоботга кўра, 2 ёшгача бўлган болалар технологик воситаларга умуман яқинлаштирилмаслиги, 3-5 ёшгача бўлган болалар узоғи билан бир соат, 6-18 ёшдагилар кўпи билан икки соат фойдаланиши мумкин экан. Кайзер фонди ва Канада соғлом фаол болалар ташкилотининг ўтказган тадқиқоти бугунги болалар юқорида келтирилган меъёрлардан камида 4-5 баробар кўп фойдаланаётган экан. Технологик воситалар ҳатто ўлимга олиб келгани ҳам аниқланган. Дунёнинг ривожланган давлатларида олиб борилган кенг кўламли тадқиқотлар натижасида аниқланган зарарлар сабабли педиатрлар болаларга 12 ёшгача технологик воситаларни (мобил телефон, планшет, ноутбук ва ҳ.к.) қатъий тақиқлаш керак деган хулосага келдилар.
Қуйида зарарларнинг энг асосийлари келтирилган:
- Мия ҳажмининг тез кенгайиб кетиши
Инсоннинг мияси 21 ёшгача ўсиб боради. Аммо мия ривожланиши энг фаол фазадаги икки ёшгача бўлган болалар технологик воситалар билан мулоқотга киришганда мия ҳаддан ташқари жадал ишлай бошлайди. Натижада диққатни жамлай олмаслик, узиқ-юлиқ когнитив (ақлий) ривожланиш ва кучли ҳаяжонланиш билан бир қаторда мия ҳажмининг номутаносиб кенгайиши юз беради.
- Ривожланишдан ортда қолиш
Технологик воситалар ҳаракатланишни чеклагани боис болаларда турли физиологик касалликлар келиб чиқади. Бу эса ўз навбатида мия фаолиятининг сустлашишига олиб келади. Чунки жисмоний ҳаракат диққатни жамлаш ва илм ўзлаштириш қобилиятини фаоллаштиради.
- Семириш
Хонасида телевизор ёки видео ўйинлар мавжуд болаларнинг 30 фоизида ортиқча вазн олиш касаллигининг оғир кўриниши кузатилган. Канадада болаларнинг 25 фоизи, АҚШда 33 фоизи семириш касаллигидан азият чекади. Ортиқча вазн олишни давом этаётган болалар диабет ва юрак хуружига мойил бўлиши аллақачон исботланган. Бундан 15 йил олдин, 2002 йилда Би-Би-Сига интервью берган Профессор Эндрю Прентис болалардаги семириш балоси оқибатида инсоният тарихида илк бор ХХI аср болалари ўз ота-оналаридан олдин вафот этиши мумкинлигини айтган эди. Бугунги кундаги статистика маълумотлари ушбу хавотирни тасдиқламоқда.
- Уйқусизлик
Инсон танаси уйқу воситасида қувватини тиклаб олади. Уйқунинг ўз вақтида ва етарли бўлмаслиги тананинг ҳар бир аъзосига мислсиз салбий таъсир қилгани боис физиологик жараёнларга алоҳида тўхталиб ўтмадик.
- Руҳий касаллик
Технологик воситаларнинг ишлатилиши болаларда чуқур руҳий тушкунлик, қаттиқ ҳаяжонланиш ва аутизм каби касалликларни келтириб чиқаради. Канадада яшовчи ҳар олти боланинг биттаси руҳий касалликка чалинган.
- Тажовузкорлик
Даҳшатли саҳналари мавжуд медиа контент болаларда тажовузкорлик пайдо қилади. АҚШда ваҳшиёна саҳналар мавжуд медиа контентларни жамоатчилик соғлигига хавф солувчи хатар категориясига қўшганиниг асосий сабаби ҳам болаларда тажовузнинг кучайганидан.
- Рақамли ақли заифлик
Воқеалар ривожи тез суратда ўзгарадиган ўта фаол саҳнали медиа асарлар болаларда диққат қилиш ва хотирани сусайтиради. Бунга олд мияга келувчи нейронлар каналчаларининг кесилиб қолиши сабаб бўлади. Маълумки, диққат қила олмайдиган болалар ўргана олмайдилар.
- Технологик воситаларга кушандалик
Ота-она технологик воситаларга боғланиб қолгани сайин болалар улардан узоқлаша бошлайди. Ўз навбатида, ота-онадан узоқлашган фарзанд телефон, компьютер ёки телевизор билан дўст тутинади. 8-18 ёшдаги болаларнинг 10 фоизи технологик кушандалик касаллигидан азият чекади.
- Радиацион нурланиш
Бутундунё Соғлиқни сақлаш ташкилоти уяли телефонларни (ва бошқа симсиз қурилмалар) радиацион нурланиш хавф категориясининг 2Б даражаси деб 2011 йилда баҳолаган эди. Аммо 2013 йилда Торонто университетининг соғлиқни сақлаш факультети доктори Антони Миллер янги илмий изланишлар ўтказгандан кейин уяли алоқадан нурланиш аслида анча жиддий эканини ҳисобга олиб 2Б хавф категориясидан 2А категорияга ўтказишни тавсия қилган.
Халқаро алоқалар бўлими мутахассиси А.Сатторов тайёрлади
Фото: Диний соҳа ходимларининг Республика анжумани бошланди
Андижон шаҳрида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзуида диний соҳа ходимларининг Республика анжумани бўлиб ўтмоқда.
Анжуманда хорижлик меҳмонлар, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти иштирок этмоқда.
Анжуманни ушбу ҳавола орқали тўғридан тўғри кузатишингиз мумкин.