muslim.uz

muslim.uz

Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди. Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Сайфуддинов Раҳматуллоҳ ушбу вазифага тайинланди.

Сайфуддинов Раҳматуллоҳ иш фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор», «Юнусобод Оқтепа», «Минор» жоме масжиди имом-хатиби ва шу кунга қадар Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.

Сайфуддинов Раҳматуллоҳ домлага Аллоҳ таолодан келгусидаги фаолиятларига муваффақият тилаймиз.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

mardi, 19 octobre 2021 00:00

МУФТИЙ САЙЛАНДИ

2021 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди, Тошкент шаҳри бош имом-хатиби сифатида ишлаб келаётган Нуриддин домла Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайландилар.
Нуриддин домла Холиқназаров 1968 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилганлар. 1992 йилда Бухоро вилоятидаги Мир Араб мадрасаси, 1998 йилда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтини, 2007 йилда эса Фарғона давлат университетини тамомлаганлар.
Иш фаолиятлари давомида Асака шаҳридаги “Аҳмадали Махдум” масжиди имом-хатиби, Тошкент шаҳри “Оқ тепа” жоме масжиди имом-хатиби, пойтахтдаги “Кўкалдош”, Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин махдум” мадрасалари ўқитувчиси, Андижон вилояти бош имом-хатиби ва 2019 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эдилар.
Аллоҳ таолодан Нуриддин домла Холиқназаровга ушбу шарафли ва масъулиятли вазифада улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Наманган шаҳар «Хомиддин қори» 

жомеъ масжиди имом-ноиби 

Муҳаммадбобур Насриддинов

 

Бугун хабар берганимиздек юртимизнинг таниқли уламолар хусусан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов хуфтон намозига М.Улуғбек туманидаги “Мулла Қосим” жоме масжидига ташриф буюрдилар.

Ҳозиргина хабар берганимиздек юртимизнинг таниқли уламолари пойтахтимиз масжидларига ташриф буюришиб, жоме масжидларда намоз ўқиш учун жамланган жамоатга мавлид ойи фазилати, юртимизда динимизнинг соф маърифатини танитиш, диний-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ва ушбу ислоҳотларнинг самаралари, шукроналик, тинчликнинг қадрига етиш ва бошқа бир қанча мавзуларда мавъизалар қилиб беришмоқда. Таниқли уламолар аср намозидан сўнг жумладан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси биринчи ўринбосари Хомиджон домла Ишматбеков – “Шайх Зайниддин”, Яхё домла Абдурахмонов “Қўйлиқ ота”, Исоқжон домла Бегматов “Ислом ота”, Абдулхаким қорака Комилжон ўғли “Новза” масжидларида намозхонларга илмий асосдаги суҳбатлар қилиб бердилар.
Маърузалар савол-жавобларга уланиб кетди. Ташрифлар давом этмоқда бизни кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати

 

Top