Асли исмлари: Ҳориса ибн Нўъмон ибн Рофеъ ибн Зайд ибн Убайд ибн Саълаба ибн Ғанм ибн Молик ибн ал-Нажжор ал-Хазражий ал-Ансорийдир. Бадр, Хандақ ва кўпгина юришларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қатнашган фазилатли саҳобалардан эди. Имом Заҳабийнинг“Сияр Эълом ан-Нубало”асари.
Фарзандлари: Абдуллоҳ, Абдурраҳмон, Савда, Амра ҳамда Умму Кулсум. Абу Абдуллоҳ деб куняланганлар. Имом Заҳабийнинг“Сияр Эълом ан-Нубало”асари.
Имом Аҳмад “Саҳобалар фазилатлари” китобида Ҳориса ибн Нўъмон разияллоҳу анҳунинг фазилатлари ҳақида қуйидаги ҳадисни келтирган.
فضائل حارثة بن النعمان رضى الله تعالى عنه حدثنا عبد الله قال حدثني أبي قثنا عبد الرزاق قال أنا معمر عن الزهري عن عمرة عن عائشة قالت قال رسول الله صلى الله عليه وسلم نمت فرأيتني في الجنة فسمعت صوت قارىء يقرأ فقلت من هذا فقالوا هذا حارثة بن النعمان فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم كذلك البر كذلك البر وكان أبر الناس بأمه
Бизга Абдуллоҳ сўзлаб берди, у менга отам сўзлаб берди, у айтади бизга Абдурраззоқ сўзлаб бериб, деди. Мен Муаммардан, у Зуҳрийдан у эса Амурадан у эса Ойиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади. Ойиша розияллоҳу анҳо дедилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Мен ухладим, тушимда ўзимни жаннатда кўрдим ва бир қорининг қироат қилаётган овозини эшитдим. Мен бу ким, деб сўрадим. Улар бу Ҳориса ибн Нўъмон, дейишди. Яхшилик ана шундай бўлади, яхшилик қилиш ана шундай бўлади, у онасига кўп яхшилик қиладиган инсон эди”, дедилар.
Ойша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Мен ухладим, тушимда ўзимни жаннатда кўрдим ва бир қорининг қироат қилаётган овозини эшитдим. Мен бу ким, деб сўрадим? Улар бу Ҳориса ибн Нўъмон, дейишди. Яхшилик ана шундай бўлади, яхшилик қилиш ана шундай бўлади, у онасига кўп яхшилик қиладиган инсон эди”, дедилар.
حارثة بن النعمان قال: مررت على رسول الله صلى الله عليه وسلم ومعه جبريل جالسا بالمقاعد فسلمت عليه وجزت، فلما رجعت وانصرف النبي صلى الله عليه وسلم قال لي: هل رأيت الذي كان معي? قلت نعم. قال فإنه جبريل وقد رد عليك السلام. الوافي بالوفيات …الصفدي
У айтади: Мен бир куни Расулуллоҳ алайҳиссалом Жаброил алайҳиссалом билан (Мақоид жой номи) ўриндиқларда ўтирган пайтларида олдиларидан ўтдим ва У зотга салом бердим ва ўтиб кетдим. Мен қайтиб келганимда Расулуллоҳ менга қараб “мен билан бирга ўтирган кишини кўрдингми”, деб сўрадилар мен ҳа, дедим. У зот “ўша киши Жаброил алайҳиссалом эдилар. Сенинг саломингга алик қайтардилар”, дедилар. Имом Софадийнинг “Ал-Вофий бил-Вафиёт” асаридан.
Фазилатлари: Ҳориса ибн Нўъмон розияллоҳу анҳу: Мен бир куни Расулуллоҳ алайҳиссалом Жаброил алайҳиссалом билан (Мақоид деган жойда ёки) ўриндиқларда ўтирган пайтларида олдиларидан ўтдим ва У зотга салом бердим ва ўтиб кетдим. Мен қайтиб келганимда Расулуллоҳ алайҳиссалом менга қараб “Мен билан бирга ўтирган кишини кўрдингми”, деб сўрадилар мен ҳа, дедим. У зот: “ўша киши Жаброил алайҳиссалом эдилар. Сенинг саломингга алик қайтардилар”, дедилар.
وَكَانَ ابْنُ عَبّاسٍ يُحَدّثُ قَالَ: مَرّ جِبْرِيلُ وَحَارِثَةُ بْنُ النّعْمَانِ مَعَ النّبِىّ وَاقِفٌ فَقَالَ: "مَنْ هَذَا يَا مُحَمّدُ"؟ فَقَالَ: "حَارِثَةُ بْنُ النّعْمَانِ". فَقَالَ جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السّلامُ: "هَذَا أَحَدُ الثّمَانِينَ الصّابِرَةِ، وَقَدْ تَكَفّلَ اللّهُ لَهُمْ بِأَرْزَاقِهِمْ وَأَرْزَاقِ عِيَالِهِمْ فِى الْجَنّةِ".
Ибни Аббос розияллоҳу анҳудан: Пайғамбар алайҳиссалом Ҳориса ибн Нўъмон билан бирга турганларида Жаброил Амин келиб: “Бу киши ким эй, Муҳаммад”, деб сўрадилар. Шунда у зот: “Бу Ҳориса ибн Нўъмондир. Жаброил Амин: У саксонта сабрлилардан, Аллоҳ уларни ва аҳли аёллар авлодларини жаннатда ризқларини кафолатини олган, деди. Имом Аҳмад ривояти.
- حَدَّثَنَا سُلَيْمَانُ بْنُ أَحْمَدَ، ثنا مُحَمَّدُ بْنُ عَبْدِ اللهِ الْحَضْرَمِيُّ، ثنا مُحَمَّدُ بْنُ عِمْرَانَ بْنِ أَبِي لَيْلَى، حَدَّثَنِي أَبِي، عَنِ ابْنِ أَبِي لَيْلَى، عَنِ الْحَكَمِ، عَنْ مِقْسَمٍ، عَن ابْنِ عَبَّاسٍ، قَالَ: " مَرَّ حَارِثَةُ بْنُ النُّعْمَانِ عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَمَعَهُ جِبْرِيلُ صَلَّى الله عَلَيْهِمَا يُنَاجِيهِ ، فَلَمْ يُسَلِّمْ، فَقَالَ جِبْرِيلُ: مَا مَنَعَهُ أَنْ يُسَلِّمَ ؟ قَالَ: إِنَّهُ لَوْ سَلَّمَ لَرَدَدْتُ عَلَيْهِ، ثُمَّ قَالَ: أَمَا إِنَّهُ مِنَ الثَّمَانِينَ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: " وَمَا الثَّمَانُونَ ؟ " قَالَ: يَفِرُّ النَّاسُ عَنْكَ غَيْرُ ثَمَانِينَ، فَيَصْبِرُونَ مَعَكَ، رِزْقُهُمْ وَرِزْقُ أَوْلَادِهِمْ عَلَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ فِي الْجَنَّةِ، فَلَمَّا رَجَعَ حَارِثَةُ سَلَّمَ، فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: " أَلَا سَلَّمْتَ حِينَ مَرَرْتَ ؟ " قَالَ: رَأَيْتُ مَعَكَ إِنْسَانًا، فَكَرِهْتُ أَنْ أَقْطَعَ حَدِيثَكَ، قَالَ: " وَرَأَيْتَهُ ؟ " قَالَ: نَعَمْ، قَالَ: " ذَاكَ جِبْرِيلُ "، وَقَدْ قَالَ، فَأَخْبَرَهُ بِمَا قَالَ جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السَّلَامُ "
Одоблари: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан: Ҳориса Росулуллоҳ олдиларидан ўтаётган пайтларида У зот Жаброил билан муножат қилаётган эдилар. Шу вақт уларга салом бермадилар. Шунда Жаброил: уни бизга салом беришидан нима нарса ман қилди? Деб сўради. У зот агар салом берганида мен унга алик олишим керак бўларди-да дедилар. Биласизми у саксонталикдан. Саксонталик деганингиз нимаси? Саксон кишидан бошқалари сизни атрофингиздан кетиб қолишганди. Улар эса сизнинг ёнингизда сабр қилиб турганлардан. Жаннатда ўзларини ва авлодларини ризқлари Аллоҳнинг зиммасидадир. Шу онда Ҳориса қайтиб келди ва уларга салом бердилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга нега салом бермай ўтиб кетдинг? Ҳориса қарасам, Сиз билан бирга бир инсон турган экан, сўзиларни бўлиб қўйишни ўзимга эп билмадим кареҳ топдим. Уни кўрдингми? Ҳа, У зот Жаброил алайҳиссалом бўладилар дедилар ва Жаброил айтган гапларни айтиб бердилар.
Ҳориса ибн Нўъмон розияллоҳу анҳу: Мен Жаброил алайҳиссаломнинг умрим бўйи икки марта кўрганман. Биринчи мартаси Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Қурайзага чиққан вақтларида Жаброил Деҳятул Калбий суратларида, иккинчиси Ҳунайн куни қайтаётганимизда деганлар. Имом Табароний исноди Ҳасан деган.
Ривоят қилинишича у киши умрининг охирида кўзлари ожиз бўлиб қолган. У кишининг намоз ўқийдиган жойидан ҳужрасигача ип тортиб қўйилган эди. Яна у кишининг олдида хурмо пўстлоғидан ясалган бир сават бўлиб, унга хурмо солиб қўяр эди. Агар унинг олдига бирор мискин киши тиланчилик қилиб келса, у ўша саватдан хурмо олар ва ипнинг бир тарафидан ушлаб, келган кишининг олдига ўзи чиқиб хурмо берар эди. Унинг аҳли биз сизнинг ўрнингизга ўзимиз берамиз, дейишса. Ҳориса розияллоҳу анҳу; Мен, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг “мискинга берилган нарса ёмон ўлим топишнинг олдини олади” деганларини эшитганаман”, дер эди. Табароний ривояти. Имом Заҳабийнинг“Сияр Эълом ан-Нубало”асари.
Ҳориса ибн Нўъмон разияллоҳу анҳу Бадрда қатнашган, Ҳунайн ғазотида Расулуллоҳ алайҳиссалом билан бирга сабот ва сабр билан, ортга чекинмасдан турган саксонта саҳобанинг бири эди. Жаброил алайҳиссалом у ва аҳлининг ризқи жаннатда Аллоҳ таолонинг зиммасида эканлигини хабарини берган.
Пайғамбар алайҳиссаломга бўлган муҳаббатлари: Воқидий айтади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйлари яқинларида унинг уйи бор эди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги уй қурмоқчи бўлсалар, ўз жойларини у зотга бўшатиб берарди. Хатто Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз жойини менга бўшатиб беравеганидан Ҳорисдан ҳижолат бўламан деб айтар эдилар. Имом Заҳабийнинг“Сияр Эълом ан-Нубало”асари.
У киши Мадинада яшади. Ундан Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Омир ва Саълаба ибн Абу Моликлар ҳадис ривоят қилишган.
Унинг зурриётидан муҳаддис Абу ар-Рижол Абдурраҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Ҳориса ибн Нўъмон бўлиб, у Мадинадаги Умратулфақиҳа мавзейида туғилган ва Ҳориса ибн Нўъмон розияллоҳу анҳунинг олтита ҳадисини ривоят қилган.
Ҳориса ибн Нўъмон розияллоҳу анҳу Муовия розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида вафот этди.
ЖАЛОЛИДДИН