muslim.uz

muslim.uz

"Oydin hayot Live" 

Жалолиддин домла Ҳамроқулов

Тошкент шаҳар Новза жоме масжиди имом хатиби 

 

dimanche, 26 juillet 2020 00:00

ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Абдуллаевга укаси Файзулло Абдуллаевнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин! Ғариқи раҳмат, шоистаи жаннат, охиратларини обод қилсин!

Барча яқинларига сабру жамил ато айлаб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Аллоҳим Сенга яратган нарсаларинг ададича ҳамд бўлсин, Сенга аршинг вазнича ҳамд бўлсин, Сенга калималаринг сиёҳича ҳамд бўлсин, Сенга Ё суюклигим то рози бўлгунингча ҳамд бўлсин, Сенга агар рози бўлсанг ҳамд бўлсин, Сенга розилигингдан кейин ҳам ҳамд бўлсин.

Ё Аллоҳим, шарафли туғилмиш зотга, мақталган улуғ зотга, борлиқдаги энг яхши зотга раҳматинг бўлсин!

Ё Аллоҳим, аввалгилару охиргиларнинг саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга раҳматинг бўлсин.

Ё Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга то қиёматгача фаришталар ҳузурида ҳам раҳм айла.

Ё Аллоҳим, Сендан бизни ҳаддан оширадиган бойликдан паноҳ тилаймиз, Сендан унуттирадиган камбағалликдан паноҳ тилаймиз, Сендан бизга озор берадиган кимсадан паноҳ тилаймиз, Сендан бизни чалғитиб, банд қиладиган дунёдан паноҳ тилаймиз.

Ё Аллоҳ поклигинг ҳузурида бир лаҳза туриш дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқдир. Эминлик ва омонлик, саломатлик ва иймон бўлган ҳузурингда қайси карамингдан олдингда ўтиришимиз, Сенга ёлвориб роз айтсак, бизни эшитасан, Сендан сўрасак, берасан, Ўзинг ҳукм қиласан, “Эй фаришталарим, Мени суйганга қарамадингизми, Мени зикр қилиб ўтирганлар ҳузурига қарамадингизми? Дунёни тарк қилиб, мен томон юзланганларга қарамадингизми?

Ё Аллоҳ бу юртни ва бошқа мусулмон диёрларни тўкин сочинлик, хотиржамлик макони қилгин! Ё энг улуғ ато қилувчи, ато қилувчиларнинг карамлиси, Ё сўралгувчиларнинг энг яхшиси Сендан ўлим ва унинг ташвишидан, ғам, қайғудан паноҳ тилаймиз.

Ё Аллоҳ, ё Карамли зот, ичимизда Аллоҳим, деган мўмин банданг бор эмасми, лаббай бандам десанг, мўмина банданг йўқмики кафтларини кўтариб Аллоҳим деса, лаббай десанг. Ё Аллоҳим, одамлар қўрқадиган кунда бизни омон қилгин, оламлар шарманда бўладиган кунда айбларимизни яширгин, одамлар азобланадиган кунда бизга раҳм қилгин. Ё суюкли зот мен бир ҳақир банданг икки кафтимни кўтариб Сенга дуо қилмоқдаман, қабул айлагин!

Бироқ ўзинг бизга дуо қилишни ўргатгансан. Ё Аллоҳим ушбу манзил макондан гуноҳлари кечирилган, амаллари қабул қилинган, дуолари эшитилган ҳолда чиқишимизни насиб эт.

Ё хожамиз ўз фазли караминг билан дуоларимизни ижобат қил. Охирги илтижоимиз Оламлар парвардигори Аллоҳга ҳамд бўлсин! Ё Аллоҳим, суюкли пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у зотнинг оила аъзоларига раҳматинг ва саломинг бўлсин!

 

Абдушукур АБДУРАҲИМОВ,

таржимаси

 

اللهم لك الحمد عدد خلقك لك الحمد زنة عرشك، لك الحمد مداد كلماتك، لك الحمد يا حبيبي حتى ترضى، ولك الحمد اذا رضيت، ولك الحمد بعد الرضا، اللهم صل على أشرف المولود، وأكرم محمود و خير ما في الوجود، اللهم صل على سيدنا في الأولين اللهم صل على سيدنا محمد في الآخرين ، اللهم صل على سيدنا محمد في الملء الأعلى إلى يوم الدين، اللهم إنا نعوذ بك من غنى يطغينا، نعوذ بك من فقر ينسينا،. نعوذ بك من صاحب يؤذينا، نعوذ بك من دنيا تشغلنا و تلهينا، لحظة في رحاب قدسك يا الله خير لنا من الدنيا و ما فيها، في رحاب الأمن و الأمان، في رحابك السلامة والإيمان، أي كرم منك أن نجلس بين يديك، نناجيك فتسمعنا نسألك فتعطنا، تطل من علياءك تقول يا ملائكتي أما نظرتم إلى من تحبوني أما نظرتم إلى من جلسوا في رحاب يذكروني، أما نظرتم إلى من تركوا الدنيا و جاؤوني يا الله اچعل هذا البلد مطمئنا رخاء صخاء، و ساءر بلاد المسلمين، يا أكرم من أعطى، يا أكرم من أعطى و يا خير من سئل ، نعوذ بك من الموت و كربته، و من الهم و حزبته، يا الله يا كريم، أليس فينا عبد مؤمن إذ قال لك يا الله قلت لبيك عبدي، اليس فبنا أمة مؤمنة إذ رفعت أكفها إذ قالت يا الله،

قلت لبيك عبدي، اليس فبنا أمة مؤمنة إذ رفعت أكفها إذ قالت يا الله، قلت لبيك يا أمتي اللهم آمنا يوم يخاف الناس، و استرنا يوم يفضح الناس، و ارحمنا يوم يعذب الناس، يا حبيبي إني احقر من أن ارفع أكفي فادعوك فتستجيب، لكنك أنت اللذي علمتنا الدعاء و أنت اللذي وعدتنا بالإجابة، اللهم لا تخرجنا من هذا المكان إلا بذنب مغفور و عمل مقبول، و دعاء مسموع، أجب دعاءنا بكرمك مولانا و آخر دعوانا ان الحمدلله رب العالمين، و صل اللهم على حبيبك و نبيك محمد و على آله و صحبه و سلم.

Ғуломиддин ХОЛБОЕВ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво бўлими етакчи мутахассиси:
 
– Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн куни ва бу кунлардаги амаллар фазилатлари борасида Имом Бухорий ва бошқа муҳаддисларимиздан кўплаб саҳиҳ ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. Жумладан, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
 
“Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у (кун)лардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал (ва) Аллоҳ азза ва жаллага суюкли эмас. Бас, у (кун)ларда таҳлил, такбир ва Аллоҳга ҳамдларни кўпайтиринглар” (Имом Аҳмад ривоят қилган).
 
Уламоларимиз бу кундаги афзал амаллар ва фазилатли ибодатларни зикр қилишиб, уларнинг ичида қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатишган:
 
- Намоз ўқишни кўпайтириш, хусусан фарз намозларни вақтида ўқишнинг янада фазилатли бўлиши.
 
- Рўза тутиш, зеро рўза афзал солиҳ амаллардан биридир. Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаромдир. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатли ҳисобланади.
 
- Ҳадисда келганидек бу кунда Аллоҳ таолога таҳлил, такбир ва ҳамду-санони кўпайтириш.
 
- Арафа куни рўза тутиш фазилати. Зеро, бу кундаги рўзанинг фазилати ҳадиси шарифда ўтган ва кейинги бир йилдаги кичик хато-камчиликларга каффорат бўлади, деб ривоят қилинган.
 
- Қурбон ҳайити кунида қурбонлик қилиш фазилати.
 
- Ҳайитда муҳтожлар ҳолидан хабар олиниб, инсонлар бир-бирларини хурсанд қилишади. Хайру эҳсонлар кўпайтирилади.
 
САВОЛ: Кимлар қурбонлик қилиши лозим? Умуман қурбонлик қилишга тегишли аҳкомлар ҳақида батафсил маълумот берсангиз?
 
— Аллоҳ таоло қурбон ҳайити кунида бизларни ҳайит намозини ўқишга, қурби етган кишиларни эса қурбонлик қилишга буюрган. Қуръони каримда бу ҳақда шундай баён қилинган: “Бас, Раббингиз учун намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг!” (Кавсар сураси, 2-оят).
 
Уламоларимиз қурбонликнинг маъносини таърифлаб: “Қурбонлик бу – муайян ҳайвонни махсус вақтда сўйишдир”, деганлар. Қурбонлик иккинчи ҳижрий санада жорий бўлган. Ҳанафий мазҳаби бўйича қурбонлик қилиш вожибдир. У – ҳур, балоғат ёшига етган, оқил, муқим, яъни сафарда бўлмаган ва закот нисобига эга бўлган мусулмон шахсга вожиб бўлади. Қурбонлик қилишнинг вақти ҳайит куни тонг отиши билан киради ва учинчи ҳайит куни қуёш ботиши билан чиқади. Қурбонлик қилиш ҳайит намози ўқиб бўлингандан кейин бошланади. Бу ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Дарҳақиқат, бугунги кунда аввал бошлайдиган ишимиз ийдул азҳо (қурбон ҳайити) намозини ўқиш, сўнгра (уйларимизга) қайтиб қурбонлик қилишдир. Ким шундай қилса, демак у суннатимизга мувофиқ иш қилибди. Кимдаким ҳайит намозидан олдин сўйса, у қурбонлик эмас, балки ўз аҳли учун тақдим қилган гўштдир” (Имом Бухорий ривояти). 
 
Қурбонлик қилинадиган ҳайвонлар мол, туя, қўй ва эчкилардан иборатдир. Бу ҳайвонларнинг эркаги ҳам, урғочиси ҳам, бичилгани ҳам қурбонлик қилинса, бўлаверади. Булардан бошқа ҳайвонларни қурбонлик қилиб бўлмайди. 
 
Мол билан туяни 7 кишигача шерик бўлиб сўйиш мумкин. Бунда шерикларнинг ҳаммаси мусулмон ва қурбонликни ният қилган бўлиши шарт. Аммо улардан бирортаси шунчаки гўшт учун қўшилган бўлса, қолган барча шерикларнинг қурбонлиги ўтмайди. Сўйилган ҳайвоннинг гўшти шериклар ўртасида тарозида ўлчаб, тенг тақсимланишига ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарур. 
 
Қурбонлик қилишдан мақсад – банданинг Аллоҳ таоло амрига бўйсуниши ва тақвосини намоён этишдир.
 
Демак, қурбонлик қилувчи шахс нияти тўғри, амалини холис Аллоҳ таоло учун қилган бўлиши лозимдир. Қолаверса, бу амални бажаришда Аллоҳ таолонинг буюклиги ва динининг улуғлиги зоҳир бўлади. Валлоҳу аълам.
 
Муҳайё Тошқораева тайёрлади.
 
Манба: http://uza.uz
 
Top