muslim.uz

muslim.uz

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифининг асосий тадбирлари бошланди.

Давлатимиз раҳбари, таомилга кўра, дастлаб Абу-Даби шаҳридаги Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён мақбараси ҳамда масжидини зиёрат қилди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Президентимизга масжиднинг қурилиш тарихи, ўзига хос хусусиятлари, сайёҳлар ва зиёратчилар учун яратилган шароитлар ҳақида сўзлаб берилган.

Шавкат Мирзиёев мақбаранинг Зиёратчилар китобида дастхат қолдирган.

Давлатимиз раҳбари “Ваҳат ал-Карама” ёдгорлигига гулчамбар қўйган.

Давлатимиз раҳбари ёдгорликнинг Фахрий меҳмонлар китобига дастхат қолдирган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ҳар сафар кўришганда сенга пул бериб турадиган дўстингдан кўра ҳар сафар кўришганда сенга айбларингни эслатиб турадиган дўстинг яхшидир.

Билол ибн Саъд раҳимаҳуллоҳ

*****

Илмлари тоғлардек бўлиб, амаллари заррадек бўлиши илми билан риё қилувчиларнинг аломатидандир.

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ дедилар:

*****

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

وَاذْكُرْ فِي الْكِتَابِ إِسْمَاعِيلَ إِنَّهُ كَانَ صَادِقَ الْوَعْدِ وَكَانَ رَسُولًا نَبِيًّا وَكَانَ يَأْمُرُ أَهْلَهُ بِالصَّلَاةِ وَالزَّكَاةِ وَكَانَ عِنْدَ رَبِّهِ مَرْضِيًّا

“Ва китобда Исмоилни эсла. Албатта, у ваъдасига содиқ ҳамда Расул ва Набий бўлган эди. У аҳлини намозга ва закотга буюрар эди ва Робби ҳузурида рози бўлинган эди” деган. (Марям сураси, 54-55-оятлар)

Ким нубувват хислатларидан бир хислатни олишни (хислатга эга бўлишни) истаса, аҳлини намозга буюрсин.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

*****

  • Одамларни рози қилиш етиб бўлмас орзудир.
  • Аллоҳнинг розилиги тарк қилинмайдиган, буюк орзудир!
  • Етиб бўлмайдиганини тарк эт!
  • Тарк қилинмайдиганини топишга урин!

*****

Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:

“Муҳаммад ибн Мункадир қориларнинг саййиди эди. Бирор киши ундан ҳадис сўрагудек бўлса, йиғлаб юборарди”.

“Солиҳларнинг ажойиб сўзлари” китобидан

*****

Ким Одобга бепарво бўлса, Суннатлардан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ким Суннатларга бепарво бўлса, Фарзлардан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ким Фарзларга бепарво бўлса, Маърифатдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Имом Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ

*****

— Нима қиляпсиз?

— Тоза ҳаво кириши учун дарча очяпман.

— Дарча очганингиздан кейин сиз айтмасангиз ҳам тоза ҳаво киради. Агар “Азон овози яхшироқ эшитилиши учун” деб ният қилганингизда эди, шу ишингиз учун савоб ҳам олардингиз.

*****

Сиринг асирингдир. Агар уни (бировга) гапирсанг, ўзинг унинг асирига айланасан.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

*****

 

Тўплаб, таржима қилувчи Нозимжон Иминжонов

Жорий йилнинг 25 март куни соат 12:00да Москва шаҳридаги Н.Н.Блохин номидаги онкология илмий-тиббий изланиш маркази ҳудудида намозхона очилди. Бу ҳақда iqnanews.ru нашри хабар берди.

Намозхонанинг очилиш маросимида Россия муфтийлар кенгаши ва РФ мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Равил Гайнутдин ҳамда Москва муфтийси Илдар Аляутдиновлар иштирок этиши хабар қилинган.

Очилиш маросимида меҳмонлар жамоа бўлиб намозни адо этадилар. Тиббиёт муассасаси ходимлари ва беморлар ушбу намозхонада беш маҳал намоз ибодатларини адо этишлари учун зарур шароитлар яратилган.

Муолажа пайтида бемор киши руҳий мададга эҳтиёж сезади, ибодат эса унинг тузалишида муҳим омил ҳисобланади.

Яқин кунларда Москва мусулмонлари идораси томонидан ушбу намозхонага бир нафар имом бириктирилиши маълум қилинган. Имом беморлар аҳволидан хабар олиб туриши ва улар билан диний-маърифий мавзуларда суҳбатлар ўтказиши айтилган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бирлашган Қиролликларнинг Бирменҳем шаҳри полицияси бешта масжидга бир вақтда амалга оширилган ҳужумлар юзасидан суриштирувларни ўтказмоқда.

Ҳужумлар, 21 мартга ўтар кечаси содир этилгани маълум қилинган. Дастлабки маълумотларга кўра, тўртта масжиднинг зарарлангани айтилган бўлса, кейинчалик зарарланган масжидлар сони бешта экани қайд этилган. Бешинчи ҳужум эрталабки 10:00лар атрофида содир этилган. ББС тарқатган хабарда катта болға (кувалда) кўтарган шахс масжидлар ойнасига зарба бергани айтилган.

Бирменгем полицияси ҳозирги пайтда ҳужумни уюштирилиши сабаблари номуълум эканини ҳамда иш юзасидан терроризмга қарши тузилмалар фаолият олиб бораётганини маълум қилган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби халқаро аэропортида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевни БАА Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён кутиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.

Аэропортда томонларнинг қисқа суҳбати бўлиб ўтди. Унда олий даражадаги учрашувлар кун тартибига киритилган икки томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар кўриб чиқилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Top