muslim.uz

muslim.uz

Ҳаммаларимизга маълумки юртимиз бўйлаб ҳар бир соҳада ўзгача ривожланиш, юксалишлар бўлмоқда. Албатта ушбу ривожланишлар диний соҳага ўз таъсирини кўрсатмоқда. Кундан-кунга юртимиздаги масжидлар ўзгача чирой очиб, мўъмин-мусулмонларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари учун қулай шароитлар яратилмоқда.

Юртимизга баҳор келиши муносабати билан юртимиз бўйлаб жуда кўп хайрли тадбирлар бошланди десак асло муболаға бўлмайди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси, кўчаларни ободонлаштириш ишлари, манзарали ва мевали кўчатларни экиш ишлари бўладими, ҳар бирининг негизида ота-боболаримиздан бизгача қолган меъроснинг бир намунаси десак асло муболаға бўлмайди.

Келгусида эса бутун мусулмон умматининг муқаддас ибодатларини ўзида жам қилган Моҳи Рамазон эшик қоқиб келмоқда.

Албатта Рамазони шарифга ҳар бир мўъмин-мусулмон ўзгача тайёргарлик кўради. Ҳам руҳан, ҳам маънан тайёрланади. Моҳи Рамазон ойларининг кунини рўзадорлик ила, кечаларини эса, масжидларда ташкил қилинадиган Хатми-Қуръонлари ила ўтказадилар.

Шу муносабати билан Андижон вилоятида ҳам Рамазон ойига пухта тайёргарлик кўриш, масжидларда намозхонлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида бир қатор ободонлаштириш, тозалов ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу қилинаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечиришлик, талаб даражасида қилишликни назорат қилишлик, Рамазон ойини масжидларда муносиб кутиб олишликни ташкил қилишлик юзасидан масжидларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида бугундан бошлаб Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов вилоятдаги масжидларга ташрифини бошлади. Бугун эса вилоят бош имом-хатиби томонидан Андижон шаҳридаги бир қатор масжидлар кўздан кечирилди. Аниқланган камчиликлар соҳа мутахассислари ёрдамида бартараф этиш чоралари кўрилди. Масжидларда намозхонлар учун яратилинаётган шароитлар бўйича ўзининг бир қатор кўрсатма ва топшириқларини бериб ўтдилар.

       

Вакиллик матбуот хизмати

Сохта салафийлар дунёнинг қаерига бормасин, мусулмонлар орасида тушунмовчиликлар, ихтилофлар ва ташвишлар авж олади. Бугунги кунда уларнинг аҳли сунна вал-жамоадан оғишгани, улар на саҳобалар ва на тобеъинлар йўлидан юрмаётганлари ўз исботини топиб улгурган. Кўплаб уламолар томонидан уларнинг бузғунчи ғояларига нисбатан илмий раддиялар эълон қилинган. Жумладан ХIХ асрда яшаб, ижод этган машҳур ҳиндистонлик олим Муҳаммад Сиддиқ Ҳасан ал-Қанужий (1832-1890) сохта салафийлар ҳақида фикр билдириб, бундай дейди: “Ҳозирги кунда бир риёкор ва шуҳратпараст гуруҳ пайдо бўлган бўлиб, улар Қуръон ва ҳадисни билиш ва унга амал қилишни даъво қилмоқда… Ажабланарлиси шундаки, улар ўзларини энг ихлосли ва тақводор, деб бошқаларни мушриклар деб номламоқда. Улар энг мутаассиб ва динда ғулувга кетган кишилардир. Бу диндан эмас, балки Ер юзида тарқалган фитна ва катта фасоддир” (“Тақлидул-аимма” 16-17 бетлар].

Ўтган асримизнинг кўзга кўринган етук алломалардан бири меҳроб шаҳиди Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “салафийлар” деб атаётганларга раддия сифатида “Салафийлик исломий мазҳаб эмас, балки у муборак давр босқичидир” номли асарларида жумладан бундай дейдилар: “Ислом динининг ўтган ўн тўрт асрлик тарихи давомида бирор мўътабар имом ёки уламодан эшитмаганмизки, мусулмонларнинг ҳидоятда бўлишларининг ҳужжати “салафийлар” деб номлаган гуруҳга мансуб бўлиш ҳисобланса. Балки, “салафийлик” деган гуруҳга мансуб бўлишнинг ўзи айни бидъатдир” (231-232-бетлар).

Хулоса қилиб айтганда ота-боболаримиз, минг йиллик мўмин-мусулмонлар барчаси аҳли сунна вал-жамоа таълимотида бўлиб келишган. Бирок, йигирманчи милодий асрнинг ўрталарига келиб, аҳли сунна вал-жамоадан оғишган ваҳҳобийлик оқими тизимидан сизиб, янги ва сохта салафийлик юзага келди. Асрлар давомида Ислом уламолари томонидан ёзилган асарлар ва орттирилган малака, эришилган ютуқларни рад этиб, фақатгина “салафи солиҳлар” даврини эътиборга олиш даъвосида бўлиш сохта салафийликнинг тор моҳиятини намоён этади.

Бугунги кунимизда юртдошларимиз ичида ҳам билиб-билмай сохта салафийларнинг асоссиз даъволарининг таъсирида юрган кишиларнинг мавжуд эканлиги ушбу тоифанинг илдизларини ўрганиб, унинг асл моҳиятини очиб бериш, уни одамларга, халқимизга тўғри тушунтириб бериш долзарб эканлигини билдирмоқда.

Маъруфхон Алоходжаев,
Наманган шаҳар "Абдулқодир қори" жоме масжиди имом-хатиби.

“Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари

Наманганда диний муассасаларда ҳам муқобил энергия воситаларини ўрнатиш бошланди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Бугунги кунга келиб вилоятдаги 29 та масжидда қуёш панеллари ўрнатилган. Уларнинг қуввати масжидлар катта-кичиклигига қараб 5 киловаттдан 20 киловаттгача эканлиги айтилмоқда.

Март ойи охирига қадар вилоятдаги барча масжидларда муқобил энергия воситалари ўрнатиш ишларини якунлаш режалаштирилган. Маълумот учун, бугунги кунда Наманган вилоятида жами 190 та масжид фаолият олиб бормоқда.

Top