muslim.uz

muslim.uz

Қурбон ҳайити намозини адо этиш учун ҳам саноқли фурсатлар қолмоқда. Бу кунни мўмин-мусулмонлар ҳайит намозини ўқиш билан бошлайдилар. Намоздан сўнг бева-бечоралар ҳолидан хабар олиш, фақиру камбағалларга моддий ёрдам кўрсатиш, болаларга ҳайитлик совғалари улашиш халқимиз ичида анъанага айланган.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларининг бирида: “Дарҳақиқат, бугунги кунда ишимизнинг аввали ийдул азҳо (қурбон ҳайити) намозини ўқиш, сўнгра (уйларимизга) қайтиб, қурбонлик қилишдир. Кимки, шуларни бажарса, у суннатимизга мувофиқ иш қилибди. Ким ҳайит намозидан олдин сўйса, у қурбонлик эмас, балки ўз аҳли учун тақдим қилган гўштдир” (Имом Бухорий ривоятлари) дея марҳамат қилганлар.

Шу эътибордан ҳайит куни эрта тонгдан мўмин-мусулмонлар ҳайит намозини адо этиш учун масжидга келадилар. Масжидларда эса ҳайит намозини адо этиш, жамоатга қулайлик ва зарур шарт-шароитларни ҳозирлаш учун қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилди. Санитария-гигиена талаблари, техник хавфсизлик чоралари ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Қабристон ва зиёратгоҳларга ҳам алоҳида эътибор берилди.

Эртанги Қурбон ҳайити намозини ўқиш учун Фарғона вилоятидаги 193 та масжид шай ҳолатга келтирилди. Вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев ҳаж сафарида бўлган имом-хатиблар ўрнига тайинланган имом-ноиблари билан мулоқот ўтказиб, ҳайит намозини ўқиш тартиби, мавъиза ва хутбаларни адо этиш тартиблари бўйича керакли кўрсатма ва маслаҳатларни берди. 

Қурбон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан  масжидларга келиб-кетишда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида вилоят Транспорт бошқармаси томонидан шаҳарлардаги мавжуд жамоат транспорти (автобус) фаолияти тонгги соат 03:00 дан бошлаб йўлга қўйилади.

Бундан ташқари ҳозирги кунда, Фарғона шаҳридаги “Муҳаммад Авлиё”, Марғилон шаҳридаги “Хожа Порсо”, Ўзбекистон туманидаги “Ўқчи”, Сўх туманидаги “Хазрати али”, Қува туманидаги “Абу Ҳанифа” ва Бувайда туманидаги “Мансурхон тўра” масжидларида қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги ва ушбу масжидларда “Қурбон ҳайити” намози ўқилмаслигини инобатга олиб, ушбу ҳудуддаги фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида, вилоят Транспорт бошқармаси ҳамда ИИБ ЖҲХ ЙХҲБ ҳамкорликда, худудларда фаолият кўрсатаётган бошқа масжидларга фуқароларни ўз вақтида хавфсиз етказиб қўйиш учун, тонгги соат 03:00 дан бошлаб вақтинчалик автобус қатновлари ташкил этилади.

Фарғона вилоятида Қурбон ҳайити намози 16 июнь куни 05:00 да ўқилади.

Фурсатдан фойдаланиб, Фарғона вилояти вакиллиги юртимиз мўмин-мусулмонларини Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этади. 

Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Турк давлатлари ташкилоти (ТДТ) Мусулмонлар диний кенгаши раислари Кенгаши таркибида ташкил этилган “Фатволарни мувофиқлаштириш гуруҳи” Қурбон ҳайитининг 2024 йил 16 июнь, якшанба (1445 йил, Зилҳижжа ойининг 10-куни) бошланиши ҳақида умумий қарорга келишди. Бу ҳақда мазкур ташкилот нашри хабар берди.

Фидойилик, меҳр-мурувват, шукроналик каби маънавий туйғулар янгиланадиган ушбу қутлуғ кунлар муносабати билан барчани Қурбон ҳайити билан табриклаб, бутун Турк-Ислом дунёси ва инсониятга мазкур байрам руҳи бахт, тинчлик ва фаровонлик олиб келишини тилаб қоламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Рукудан аввал ва рукудан кейин қўл кўтариш масаласи. Ҳанафий ва Моликий мазҳаб уламолари намозда рукудан аввал ва рукудан кейин ёки иккинчи ракатнинг қиёмига турганда қўл кўтарилмаслигини айтадилар (буни рафъул-ядайн масаласи ҳам дейилади). Бу сўзларига қуйидаги ҳадисни далил қилал
Самура розийаллоҳу анҳудан ривоят қили. нади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг олдимизга чиқиб: “Нимага сизларнинг икки қўлларингизни қайсар отнинг думига ўхшаб кўтараётганингизни кўряпман?! Намозда сокин туринглар” дедилар» (Имом Муслим ривояти).
Асваддан ривоят қилинади: “Умар ибн Хаттобнинг аввалги такбирда икки қўлини кўтарганини кўрдим. Кейин буни қайтармади” (Имом Таҳовий ривояти).
Имом Абу Жаъфар Таҳовий айтадилар: “Алий розийаллоҳу анҳунинг аввалги такбирдан бошқа ўринларда қўл кўтаришни тарк қилганлари саҳиҳдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин бу ишни қилишлари, у кишининг наздида намозда қўл кўтариш ҳадисининг насхлиги (бекор бўлгани) собит бўлганлиги сабаблидир”.
Термизий ривоят қилади: «Осим ибн Кулайб отасидан, у Алқамадан ривоят қилади: “Абдуллоҳ ибн розийаллоҳу анҳу айтади: “Сизларга Расулуллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларини ўқиб
берайми?” деб намоз ўқиди. Икки қўлини биринчи мартада кўтаргандан бошқа кўтармади”».
Биз ханафийлар такбири таҳримадан бошқа ўринлардаги қўл кўтаришни насх (ҳукми бекор) бўлган деб айтамиз. Маълумки, агар иккита суннат бир-бирига карама-қарши келиб қолса, бу борада саҳобаларнинг сўзлари ва амаллари устун қўйилади. Агар уларнинг сўзлари ва амаллари ихтилофли бўлса, қиёс устун қўйилади. Бу масалада қиёс қўлни кўтармасликни тақозо қилади. Чунки намозда аъзолар сокин ва хушуъли бўлиши керак.

Сайдуллоҳ Ғаниев,
Уйчи туман "Ислом нури" жоме мсжиди имом хатиби

Page 4 sur 1672
Top