muslim.uz

muslim.uz

Ислом олами уюшмаси таниқли африкалик олимлар иштирокида ва Занзибар минтақавий ҳукумати билан келишилган ҳолда "Танзания Қуръон форуми" ўтказилди.


“Қуръон ва Суннат – ҳаёт ҳамда тараққиёт йўли” деб номланган ушбу тадбирда Шарқий Африкада биринчи бўлиб муқаддас матнлар бўйича сўнгги тадқиқотларга оид тақдимотлар намойиш этилди.


Шунингдек, форумда Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларни ёд олишнинг восита ва усуллари бўйича ўқув курслари ва семинарлар ҳам ўрин олди.


Занзибар президенти Ҳусайн Али Мвини томонидан очилган тадбирда Ислом олами уюшмаси (ИОУ) Бош котиби ва Мусулмон уламолари уюшмаси раиси, шайх, доктор Муҳаммад бин Абдулкарим Ийсо ҳам иштирок этди.


Мвини ўзининг Танзания Қуръон форуми очилиши нутқида глобал ўзгаришлар ва жамият дуч келаётган кундалик муаммолар нуқтаи назаридан олимларнинг йиғилиши катта аҳамиятга эга эканлигини айтиб ўтди.


“Ушбу форум бизга тинчлик ва яхши ният муҳимлигини бир-биримизга эслатиш имкониятини беради”, деди у.


Ҳусайн Али Мвини нутқида зўравонлик, камситиш, коррупция, аёллар ва болаларга нисбатан зулм, тинчлик, хавфсизлик ва тараққиётга таҳдид соладиган барча ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.

 

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

 

"Ҳидоят сари" кўрсатуви

Ливерпулдаги “Ар-Роҳма” масжиди жамоатчилик билан фаол муносабатлар ўрнатиш бўйича махсус мукофотни қўлга киритди.

Ливерпул мусулмон жамияти томонидан бошқариладиган масжид “Энг яхши тарғибот хизмати” учун “Британия Маёқ масжиди” мукофоти билан тақдирланди.

Мукофотлар асосан масжидлар ва Ислом марказларининг маҳаллий жамиятлар ҳаётидаги ўрнини таъкидлаш учун таъсис этилган.
“Ар-Роҳма” масжиди жамиятда “Ковид-19” вирусининг тарқалишига қарши курашдаги фаолияти ва пандемия даврида жамият билан фаол муносабатда бўлиш ва ҳаётий ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун тақдирланди.

 

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

“Агар ваҳҳобий фикр юритганида эди, ваҳҳобий бўлиб қолмаган бўлар эди!”.

 

Абдували Ҳақназаров
Баёвут тумани “Абу Бакр Сиддиқ”
масжиди имом-хатиби.

Top