РАМАЗОН-2021

Рамазоннинг бошқа ойлардан фарқи нимада?
  • Бу ойда Қуръони карим нозил бўлган;
  • Бу ойда (шу боис) хатми Қуръон қилинади;
  • Бу ойда Аллоҳнинг раҳмати ёғилади;
  • Бу ойда мусулмонлар рўзадор бўладилар;
  • Бу ойда минг ойдан афзал бўлган қадр кечаси бор;
  • Рамазон ойи сабр ойи;
  • Дуолар мустажоб бўладиган ой;
  • Рўза тутиш сабаб тақво ҳосил қилинади;
  • Рўза инсонга нафсни тийишни ўргатади;
  • Рўза туфайли инсон руҳияти покланади;
  • Рўза туфайли инсон тани покланади;
  • Рўзадорнинг тили ғийбат, буҳтон,чақимчилик каби гуноҳлардан тийилади;
  • Рўзадорда риё бўлмайди;
  • Унинг қулоғи бу ойда гуноҳларни “эшитмайди”;
  • Унинг кўзлари гуноҳ нарсаларни “кўрмайди”;
  • Рўзадорнинг қўллари гуноҳ ишларни қилмайди;
  • Унинг оёқлари гуноҳ жойларга бормайди;
  • Рўзадор саҳарлик қилиб баракага эришади;
  • Рўзадорнинг оғзидан келадиган ҳид Аллоҳ таолонинг наздида мушки анбардан ҳам хушбуйроқ бўлади;
  • Рўза қалбни камтарин, тавозели қилади;
  • Бу ой тавбалар қабул бўлувчи ой ҳисобланади;
  • Бу ой мағфират ойидир;
  • Жаннат эшиклари очиб қўйилган ойдир;
  • Дўзах эшиклари ёпиб қўйилган ойдир;
  • Шайтонларга кишан солиб қўйилган ойдир;
  • Рамазон – бандани Аллоҳга энг яқин қиладиган ой;
  • Бу ой – саховат ойи;
  • Бу ойда қилинган яхшиликлар савоби ўн баравардан еттиюз бараваргача кўпайтириб ёзилади;
  • Рамазон – садақа ва эҳсонлар қилинадиган ой;
  • Муҳтожларга ёрдам қўли чўзиладиган ой;
  • Бу ойда закот бериб, ҳақдорлар хурсанд қилинади;
  • Фитр садақаси берилиб, мискинлар дуоси олинади;
  • Закот берувчи кишининг моли покланади;
  • Закот берувчининг молига барака киради;
  • Бой билан камбағал ўртасидаги гина, адоват йўқолади;
  • Қариндош-уруғчилик алоқалари мустаҳкамланади;
  • Рўзанинг мукофотини Аллоҳнинг Ўзи беради, яъни рўзадорга бериладиган савоб ва яхшиликлар миқдорини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди;
  • Рўзадор Раййон номли эшикдан жаннатга киради.

 

Ибодуллоҳ Аҳроров

Тошкент ислом институти ўқитувчиси.

Read 2253 times
Tagged under
Top