РАМАЗОН-2021

ТАЛАБАМАН, РЎЗА ТУТМАСАМ БЎЛАДИМИ?

Талаба бўлганим сабабли рўза тутишга қийналаман. Дўстим: “Рўза тутишга қийналадиган киши ифторлик қилиб бериши керак”, деди. Агар ифторлик қилиб берсам рўза тутганлик савобини оламан-ми?

— Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўза тутишга қийналиш рўза тутмасликка узр бўла олмайди. Рўза тутмасликка рухсат берилганлар қаторида беморлар, мусофирлар, ўзига ёки боласига зарар етишидан қўрқадиган ҳомиладор ва эмизикли аёллар зикр қилинган. Аллоҳ таоло бандаларини тоқатидан ортиқ ишга таклиф қилмайди. Бандаларнинг тоқати етишини билгани учун рўзани фарз қилган. Дўстларига ифтор қилиб бериб, рўза тутмай юрса бўлади, деган гап мутлақо нотўғридир. Рўзадорларга ифторлик қилиб бериш савобли амал, фарз, вожиб эмас. Лекин рўза тутиш фарзи айндир! Аллоҳдан ёрдам сўраб, рўза тутишни бошланг!

Read 1942 times
Top