muslim.uz

muslim.uz

Хабар берганимиздек, бугун, 3 август куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи бошланди.

Сафар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар қилинмоқда, таниқли уламолар ишитирокида жоме масжидларда илмий-маърифий суҳбатлар ўтказилмоқда, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишларни амалга оширилмоқда.

Жумладан:

Тошкент шаҳар "Бурхониддин Марғилоний" масжиди имом-хатиби Абдулҳамид домла Турсунов Нишон туманидаги "Талимаржон" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Омина" масжиди имом-хатиби Юсуфхон домла Муҳиддинов Косон туманидаги "Чоргумбаз" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Олтинтепа" масжиди имом-хатиби Исломиддин домла Зухриддинов Қарши туманидаги "Хожи Хизр" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Умар ибн Хаттоб" масжиди имом-хатиби Мансур домла Даминов Нишон туманидаги "Мунаввара" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматулла домла Сайфуддинов Яккабоғ туманидаги "Жомеъ" масжидига;

Тошкент шаҳар "Доруссалом" масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдулқодиров Касби туманидаги "Қамаши" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Аҳмад Яссавий" масжиди имом-хатиби Муродулла домла Хунназаров Касби туманидаги "Касби" жоме масжидига;

Тошкент шаҳар "Ислом ота" масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов Косон туманидаги "Ғоиб ота" жоме масжидига ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг масжид жамоасига гўзал маъруза қилиб бердилар, уларда жумладан, юртимиздаги диний-маърифий ислоҳотлар натижалари айтиб ўтилди.

Таъсирли суҳбат ва савол-жавоблар масжид қавмига манзур бўлиб, ўз миннатдорликларини билдирмоқда.

Қашқадарё вилояти вакиллиги
матбуот хизмати

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Амри маъруф қиласиз, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз".

Ислом уммати ўзи ҳақида билиб қўйиши зарур бўлган ҳақиқатлардан бири – бу умматнинг одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат эканлигидир.

Ушбу оятнинг амалдаги ифодаси ўлароқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Қарши шаҳридаги “Наво” жоме масжидига ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг намозхонларга амри маъруф қилиб бердилар. Маърузада сўнгги йиллардаги ислоҳотлар, шукр қилишнинг шартлари ва одоблари ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Муҳтарам Ҳомиджон домланинг мўмин-мусулмонларга қилган маърузалари савол-жавобларга уланиб кетди. Намозхонлар ўзлари қизиқтирган турли саволларга тўлақонли жавоблар олишди.

Маърузадан сўнг Аллоҳдан халқимиз мусулмонлари ҳақига, озод ва обод юртимизнинг янада тараққий этишини сўраб дуо қилдилар.

Хабар қилганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ташаббуси билан Қашқадарё вилоятига етук уламолардан ташкил топган делегация ташриф буюриб, олис туманлардаги масжид, маҳаллаларга ташриф буюриб, масжид қавми, мўйсафид отахонлар, муҳтарам аҳоли вакиллари ва ёшлар билан учрашувлар ўтказмоқдалар.

Бугун мазкур делегация аъзоларидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Шарипов Салоҳиддин домла Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги “Қум қишлоқ” жоме масжидига азиз намозхонлар билан учрашиш, уларни дилдан суҳбатлашиш мақсадида ташриф буюрдилар. Дастлаб пешин намозини адо этдилар, сўнгра намозхонларга ваъз-насиҳат қилиб бердилар. Динимизда маъруфга, яхшилик ва адолатга чақириш, мункардан, зулм ва ёмонликдан, ношукрликдан қайтариш улуғ савобли амаллардан саналади.

Салоҳиддин домла ҳам мавъизада мўмин-мусулмонларга сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шукрнинг фазилати ҳақида яна бир бор эслатиб қўйдилар. Маърифий суҳбатлар савол-жавобларга уланиб, намозхонларда катта таассурот қолдирди.

Уламоларимизнинг Қашқадарё вилоятига ташрифлари бошланди. Ушбу учрашувлар намозхонларнинг маърифатини, маънавиятини янада юксалтириб, уларга кўтаринки руҳ бағишламоқда.

Хусусан, бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов Қарши шаҳридаги “Араловул” жоме масжидига ташриф буюрдилар. Пешин намози адо этилгач, мўмин-мусулмонларга амри-маъруф қилиб бердилар.

Маъруза давомида шукроналик, юртимизда диний-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари, бемазҳабсизлик зарарли каби муҳим мавзуларда суҳбат қилинди. Таъсирли насиҳатлар намозхонларга манзур бўлди.

Суҳбат якунида масжид аҳлининг саволларига жавоб берилиб, Ватанимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, халқимиз фаровонлигини сўраб дуолар қилинди.

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top