www.muslimuz

www.muslimuz

Франция Республикаси президенти Эмманюэл Макрон Байонна шаҳридаги масжидга қилинган тажовузни қоралашини билдириб, ислом динига эътиқод қилувчи фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чораларни кучайтирилишини қайд этди.

Ўзининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида Макрон бундай хунрезликларга чидаб тура олмаслигини ва айбдорларни жазолаш масаласи муқаррар эканини айтиб ўтган.

Аввалроқ, 84 ёшли франциялик Байонна масжидини ёқишга уринганида унга ҳалақит қилган икки нафар мусулмонга қарата ўқ узгани айтилган эди. Жароҳат олган 74 ва 78 ёшлдаги маҳаллий аҳоли вакиллари эса шифохонага жойлаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Қозонда Татаристон мусулмонлари идорасининг энг муҳим лойиҳаларидан бири – намоз ва Ислом асосларини ўргатувчи тезкор курс бўлмиш “Бир кунлик мактаблар” қайтадан иш бошлади. Мактабларнинг тантанали очилиш маросими идоранинг мажлислар залида бўлиб ўтди.

Биринчи дарсга юздан ортиқ аёл ва эркаклар ташриф буюргани қайд этилган. “Мактаб” 6 дарсда уларга намоз ўқиш тартиби ва Ислом асослари бўйича билим беради.

Аҳамиятлиси шундаки, бу сафарги дарсларга илк бора мусулмонлар оиласи билан ёзилди. Шунингдек, эшитиш ва гапириш қобилияти чекланганлар ҳам мактабда таълим олиш истагини билдиришган. Улар учун махсус сурдо таржималар ташкил этилган.

Дарсларда қатнашаётганларнинг ҳар бирига “Ислом. Биринчи қадам” иш дафтари тақдим этилган. Унда ҳар бир мусулмон учун энг зарур бўлган билимлар тушунарли қилиб жойланган. Эшитиш ва гапириш қобилияти чекланганлар билан ҳам машғулотлар бошланиб, даставвал таҳорат олиш кўникмалари билан танишдилар. Ҳар бир дарс назарий ва амалий қисмдан иборат тарзда олиб борилиши назарда тутилган.

7 декабрда дарслар ўз якунига етади ва Татаристон муфтийи томонидан иштирокчиларга “Бир кунлик мактаб” лойиҳасида таълим олганлигини тасдиқловчи гувоҳномалар топширилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

28 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари “Ҳазрати Имом” мажмуасида жойлашган “Мовароуннаҳр” нашриёти ёнида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирдилар.
Мазкур иншоотлар қурилиши ўтган йил сентябрь ойида бошланган бўлиб, бугунги кунда уч қаватли бинонинг қурилиш ишлари ниҳоясига етган, ҳозирда ташқи пардозлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Муфтий ҳазратлари иншоотнинг фасади, хоналари, йўлаклари ва ҳар қаватни кўздан кечириб, уларнинг қандай безатилиши ва жиҳозланиши, келгусида яратиладиган шароитлар билан қизиқдилар.
Ташриф давомида муфтий ҳазратларига ушбу қурилиш жараёни, кўзда тутилган режалар ҳақида Диний идора Хўжалик бўлими мудири Жамилов Рустам батафсил маълумот берди.
Лойиҳага кўра, ушбу ҳудудда 3 қаватли муҳташам бино қад ростлайди. Мазкур бино ертўласида Ўзбекистон мусулмонлари идораси босмахонаси иш бошлайди. Муфтий ҳазратлари мутахассислар билан самимий мулоқот ўтказгандан сўнг қурилиш бўйича зарур таклиф ва тавсияларни бердилар.
Шу куннинг ўзида муфтий ҳазратлари “Муслим.тв” студиясига ҳам ташриф буюриб, Аллоҳ таолодан Ислом дини маърифати тараннуми йўлида бошланган ушбу хайрли ишларни баракотли бўлишини сўраб дуою фотиҳа қилдилар.
Шунингдек, муфтий ҳазратлари “Ҳазрати Имом” мажмуасида жойлашган иншоотлар, “Бароқхон”, “Мўйи муборак” мадрасалари, “Тилла Шайх” масжидини ҳам кўздан кечирдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

«ФИҚҲИ АКБАР» КИТОБИ


Муаллифи – Исломда эътироф этилган тўртта фиқҳий мазҳабларнинг биринчиси, яъни ҳанафий мазҳабининг асосчиси Абу Ҳанифа – Нўъмон ибн Собит (Имом Аъзам). 80 ҳижрий/699 мелодий йилда Ироқнинг Кўфа шаҳрида туғилиб, 150 ҳижрий/767 мелодий йилда Боғдодда вафот этганлар. Мазҳабимиз Имоми тўғрисида зиёда таърифга ҳожат йўқдир, зеро ул зотнинг фазлу фазоиллари барчага ойдек равшандир.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Тавҳид илмининг асли ва тўғри деб эътиқод қилишга сазовор маълумотлар қуйидагилардан иборат:
Ҳар бир мусулмон одам дили билан тасдиқ этган ҳолда тили билан ушбуларни айтиши вожибдир:
Аллоҳга, Унинг фаришталарига, илоҳий китобларига, юборган пайғамбарларига, ўлгандан кейин қиёматда тирилишига, ўзи белгиланган яхши­ёмон тақдирга ҳақ ва рост деб иймон келтирдим. Охиратдаги ҳисоб­китоб, амаллар тарозуси, жаннат, дўзах барчаси ҳақдир.
Аллоҳ таоло бирдир, лекин саноқ сон жиҳатидан эмас, балки унга ҳеч қандай шерик йўқлиги жиҳатидандир. Чунончи, Ихлос сурасида Ўзи демишким: «(Эй Муҳаммад), айтинг: «У Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ беҳожат, (лекин) ҳожатбарордир. У туғмаган ва туғилмаган ҳам. Шунингдек, Унга бирор тенгқур ҳам йўқдир».

(Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг
“Фиқҳи акбар” китоби)

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

 

Вафот этганлар ва аҳмоқлар ҳеч қачон фикрларини ўзгартирмайдилар.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Икки нарса ҳаётга бўлган қарашингиз ўзгаришига сабаб бўлади:

  • Беморлик.
  • Мусофирлик.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Рост гап, гарчи уни ҳеч ким тасдиқламаса ҳам, ростдир!

Ёлғон гап, гарчи уни ҳамма тасдиқласа ҳам, ёлғондир!

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Ўлик уммат қаҳрамонларини ўлганларида эслайди. Буюк уммат қаҳрамонларини тириклигида эҳтиром қилади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Катта неъматлардан бири – садоқатли дўстдир.

*****

Сен бир нарсани тушунишинг керак: ёш бу рақамлар, холос. Улар сенинг ҳақиқатингни ифода этмайди. Сен олтмиш ёшда ҳам гўдак бўлишинг ёки йигирма ёшингдаёқ кекса бўлишинг мумкин.

Шамс Табризий раҳимаҳуллоҳ

*****

Энг афзал ўч олиш – шиддат билан муваффақиятга эришиб боришингдир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Финляндиядаги бир ҳайкал бор. Унда чўкаётган одамнинг китоб ўқиётгани тасвирланган. Бу ҳайкалга мана бундай изоҳ беришади: “Ҳатто чўкаётган бўлсанг ҳам ўқи!” Ўқиш, ўрганиш миллатлар юксалиши ва халқларнинг тараққий этиши сиридир.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

 

Интернет материалларидан тўплаб,

таржима қилувчи Нозимжон Иминжонов

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top