muslim.uz

muslim.uz

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 

Шу йилнинг 8-10 январь кунлари Мисрнинг Ал-азҳар университети ҳузуридаги Аҳолишунослик ва тадқиқотлар бўйича халқаро ислом марказида болалар ҳуқуқлари ва фаровонлигини таъминлашда давлат ташкилотлари, диний идоралар ҳамда олий таълим муассасалари томонидан олиб бориладиган ҳамкорлик тажрибасини ўрганишга бағишланган халқаро семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Таъкидлаш керакки, мазкур тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом институти ҳамда Бухородаги “Мир-араб” олий мадрасаси вакилларидан иборат гуруҳ иштирок этмоқда.
Мамлакатимиз вакиллари дастлаб Аҳолишунослик ва тадқиқотлар бўйича халқаро ислом марказида болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашда амалга оширилаётган ишлар, дастурий таъминотлар билан танишдилар.

Ўқув семинарларида эса юртимизда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳар томонлама етук шахс бўлиб вояга етишлари учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар, шунингдек, бу борада қатор ташкилотлар билан ҳамкорлик олиб борилаётгани хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

2024 йил 8 январь куни Жидда шаҳрида Ҳаж ва умра хизматлари анжуман-кўргазмасида Ўзбекистон делегацияси фаол иштирок этди. Мазкур нуфузли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бевосита қатнашди.

Тадбирда дунёнинг 80 дан ортиқ давлатларидан вазирлар, муфтийлар, ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этишга масъул Саудия Арабистонининг идоралари ва халқаро компаниялар иштирок этди.

Кўргазма доирасида меҳмонхона, овқатланиш, транспорт, қурбонлик, Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида хизмат кўрсатиш бўйича замонавий лойиҳалар тақдимот қилинди.

Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа ҳожиларга ўтган йили 20 та йирик ширкат хизмат қилган бўлса, бу йил уларнинг сони 35 тага етиши, Арофат водийларида ҳожиларга қулайлик яратиш мақсадида жами 5 млрд. риёл (1,3 млн. АҚШ доллари) сарфлангани, 14 мингдан ортиқ таҳоратхона қурилгани, ўтган йилларда 44 минг нафар ишчи зиёратчиларга хизмат қилган бўлса, бу йил уларнинг сонини 120 мингга етказилишини билдирди.

Шунингдек, пандемиядан аввал бир йилда 8,5 миллион зиёратчи умра ибодатини адо этган бўлса, 2023 йил 13 млн. 550 минг нафар зиёратчи келганини маълум қилди.

Ушбу анжуман-кўргазма жорий йилнинг 11 январь кунига қадар давом этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида 2023-2024 ўқув йилининг қишки таътил даври ўз ниҳоясига етиб, талаба-ёшларга ўқув жараёнлари юқори кайфиятда бошланди.

Дарслар аввалида таълим муассасалар раҳбарлари ва масъул вакиллар томонидан дарсларни яхши ўзлаштириш, олдинда турган 1-семестр якунлари бўйича ўтказиладиган имтиҳонларга жиддий тайёргарлик кўриш ва келгусида етук мутахассис бўлиб Ватанимиз ривожига ҳисса қўшиш бўйича тавсиялар берилди.

Айни пайтда барча диний таълим муассасаларида шу йил 8 январда кўтарингки руҳда бошланган ўқув жараёнлари қизғин давом этмоқда.

Талабаларнинг қишки таътил давридан унумли фойдаланиб, диний таълим муассасаларининг 250 дан зиёд профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходими билим ва малакаси оширилгани ҳақида хабар берган эдик. (http://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/38876-professor-ituvchilar-malakasi-oshirilmo-da)

видеолавҳа

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Шу йил 7 январь куни Вобкент туманидаги "Шакаркент" маҳалласида жойлашган “Хўжа Абдураҳмон Авф” жоме масжиди янги биноси пойдеворига илк ғишт қўйилди.

Тадбирда туман бош имом-хатиби Ғолиб домла Очилов, мазкур масжид имом-хатиби Эркин домла Қораев, зиёлилар, маҳалла фаоллари ва нуроний отахонлар иштирок этди.

Мажмуанинг умумий майдони 600 кв/м бўлиб, 1300 ўринли масжид хонақоҳи, кутубхона, омборхона, 24 кишилик таҳоратхона, маъмурий бино ва пештоқли дарвозаларнинг қурилиш лойиҳалар асосида давом эттирилмоқда.

Тадбир иштирокчилари мажмуадаги қурилиш ишларининг уйишқоқлигини юқори баҳолаб, бу ҳайрли ишларга ҳисса қўшаётган азиз инсонларга миннатдорлик билдирди. Шунингдек, Яратгандан бу маънавий масканнинг тез фурсатда қад ростлашини ва Қиёматга қадар мўмин-мусулмонлар қадами узилмас манзил бўлмоғини сўраб дуо қилишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати 

Page 94 sur 1687

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top