muslim.uz
DABDABABOZLIKDAN SAQLANAYLIK!
ЁШЛИК – ИЛМ ОЛИШ ВА КАМОЛОТГА ЭРИШИШ ДАВРИ
2024 йил 1 июль куни пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси мажлислар залида Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ЎМИ тизимида хизмат қилаётган ёшларга Мурожаатномасини етказиш бўйича тадбир ташкил этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари хориждаги ватандошлар билан мулоқотлар ўтказди
Яқинда Ўзбекистон Республикасининг бир қатор вазирлик ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакилларидан иборат делегация Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Казань, Набережные Челны, Екатеринбург, Новосибирск, Владивосток шаҳарларида хизмат сафарида бўлиб қайтди.
Делегация аъзолари Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат қилаётган фуқароларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, диний-маърифий билими юксалиши йўлида тушунтириш ишларини олиб борди, улар билан очиқ мулоқот қилди.
Мазкур учрашувларда Диний идора вакиллари томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг салом ва дуолари ҳамда муборак Қурбон ҳайити муносабати билан табрикномалари Россия Федерацияси Диний идоралари раҳбар-ходимлари ҳамда барча жойлардаги ватандошларимизга ҳурмат билан етказилди.
Ватандошларимиз билан бўлиб ўтган учрашувларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Иброҳимжон домла Иномов бугунги кунда мамлакатимизда қилинаётган кенг кўламли ўзгаришларга тўхталиб, халқ фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган янгиликлар ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар “Ҳазрати Имом” жоме масжиди имом-хатиби Ҳабибуллохон қори Абдураззаков, Андижон шаҳар “Ғиштли” жоме масжиди имом-хатиби Ботиржон Тожибоев, Тошкент шаҳар “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Яҳёхон қори Абдураҳмоновлар юртдошларимизга “Ота-онага ҳурмат”, “Миллий ва диний қадриятларимиз”, “Оилада фарзанд тарбияси”, “Она-юртимиз қадри”, “Бегона ғоялардан эҳтиёт бўлайлик!”, “Ўзбекистон халқи фарзанди эканлигимизни унутмайлик!” мавзуларида мавъизалар қилиб, уларнинг саволларига батафсил жавоблар бердилар. Турли диний оқимлардан эҳтиёт бўлиш зарурлиги замон талаби эканлигига эътибор қаратиб, кенг тушунчалар бердилар.
Мулоқотларда диний мавзудаги ҳар қандай саволлар билан мурожаатда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тегишли расмий сайт-каналларидан фойдаланишга чақирилиб, зарурат туғилганда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказига боғланиш мақсадга мувофиқлиги таъкидлаб ўтилди.
Ташриф сўнггида “Меҳнатсеварлик ҳамда динлараро ва миллатлараро бағрикенгликни мустаҳкамлаш, соф маънавий қадриятларни ўрнатишга салмоқли ҳисса қўшаётгани учун” делегация аъзолари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Иброҳимжон домла Иномов ҳамда Андижон шаҳар “Ғиштли” жоме масжиди имом-хатиби Ботиржон Тожибоевлар алоҳида эътироф этилиб, тақдирландилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Фарғонада ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи кутиб олинди
Бундан бир ой муқаддам 1600 дан зиёд фарғоналик юртдошларимиз Ҳаж амалларини адо этиш мақсадида Саудия Арабистонига жўнаб кетган эдилар. Муборак Ҳаж амалларини адо этган юртдошларимиз Жидда-Фарғона йўналишидаги авиалайнер орқали она ватанга қайтишни бошладилар.
Бугун, эрта тонгда ҳожиларнинг дастлабки беш гуруҳи ишчи гуруҳ томонидан Фарғона халқаро аэропортида кутиб олинди. Улар юксак эҳтиром билан махсус автобусларда ўз ҳудудларига етказилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Сохта салафийларга раддия
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.