
muslim.uz
Фотолавҳа: Осмондан ёғаётган қор – Аллоҳнинг неъмати
Намоз сабоқлари: Никоҳ кечасида ўқиладиган дуо (Аудио)
Икки ракат намоз ўқиб, Аллоҳдан масъуд бўлишларини сўраб дуо қилгач, «Бисмиллаҳ» айтиб «Роббана ҳаблана мин азважина ва зурриййатина қуррота аъйунин важъална лил-муттақийна имама». Маъноси: «Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин!» (Фурқон сураси, 74-оят) оятини ўқиб, завжаси билан бирга бўлишдан олдин «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳумма жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона ма розақтана». Маъноси: «Ё Аллоҳ, шайтонни биздан ва бизга ато этганинг фарзанддан узоқлаштир» (Имом Бухорий. «Никоҳ», 66) дуосини ўқийди.
ЎМИ матбуот хизмати
Намоз сабоқлари: Шифо истаб ўқиладиган дуо (Аудио)
Бирор касалликка йўлиққан киши, бу касаллиқдан халос бўлиши учун дарров мутахассис шифокорларга мурожаат қилиши, унинг тавсияларига амал қилиб, айни пайтда дуо ҳам қилиши лозим. Бу дуоларни беморнинг ўзи ўқиши ёки биров унга ўқиши мумкин. Таҳоратли ҳолда, аввало, Фотиҳа сураси, сўнгра Қуръони каримдан шифо оятлари ўқилади.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. «Ва яшфи судуро қовмин муъминийна ва юзҳиб ғойзо қулубиҳим». Маъноси: «...ҳамда мўминлар қавми сийналарига шифо беради ва дилларидаги аламни кетказади» (Тавба сураси, 14–15-оятлар).
«Йа айюҳан-насу қод жааткум мавъизотун мин Роббикум ва шифаун лима фис-судури ва ҳудан ва роҳматан лил-муъминийн».
Маъноси: «Эй одамлар! Сизларга Раббингиздан ваъз (насиҳат), диллардаги нарса (ширк ва бошқа иллатлар)га шифо ва мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди» (Юнус сураси, 57-оят).
«Ва нуназзилу минал Қуръани ма ҳува шифаъун ва роҳматун лил-муъминийн».
Маъноси: «(Биз) Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз» (Ал-Исро сураси, 82-оят).
«Қул ҳува лил-лазийна аману ҳудан ва шифаун».
Маъноси: «Айтинг: «(Ушбу Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва (дилдаги маънавий иллат учун) шифодир» (Фуссилат сураси, 44-оят).
Бу оятлар ўқилгач, бундай дуо этилади: «Аллоҳумма Роббан-наси азҳибил-баъса, ишфи Анташ-шафий ла шифаъа илла шифаъука, шифаъан ла юғодиру сақоман». «Ё Аллоҳ, эй инсонларнинг Рабби, касалликни арит! Касалликни қолдирмайдиган шифо бер. Шифо бергувчи фақат Ўзингсан. Сендан ўзга шифо бергувчи йўқдир» (Абу Довуд. «Жаноиз», 3107-ҳадис).
Аллоҳумма ишфи ъабдака янкаъ лака ъадувван ав ямши лака ила солатин.
«Ё Аллоҳ, шу бандангга шифо бер, у Сенинг бир душманингни нобуд қилсин ёхуд Сенинг ризолигингга эришмоқ учун намоз ўқишга юриб борсин».
«Бисмиллаҳи арқика мин кулли шайъин юъзика мин шарри кулли нафсин ав ъайни ҳасидин. Аллоҳумма яшфийка, бисмиллаҳи арқика».
«Сенга изтироб берувчи ҳамма нарсадан, ҳар ҳасадгўй нафсдан ёхуд кўздан Аллоҳнинг номи ила сенга шифо сўрайман. Аллоҳ номи ила сенга шифо сўрайман» (Имом Термизий. «Жаноиз», 972-ҳадис).
ЎМИ матбуот хизмати
Фотолавҳа: Навоий вилояти Кармана туманидаги Мавлоно Ориф Деггароний зиёратгоҳи
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.