
muslim.uz
Фотолавҳа: Тошкент шаҳридаги "Новза" жоме масжидида жума намози
Намоз сабоқлари: Таяммум (Аудио)
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Бордию, бетоб ё сафарда бўлсангиз ёки сизлардан бирортангиз ҳожатхонадан чиққан бўлса ёхуд хотинларингиз билан яқинлик қилган бўлсангиз-у, (ғусл қилишга) сув топа олмасангиз, покиза ер (тупроқ, тош, қум, чанг кабилар) билан таяммум қилиб, юзларингиз ва қўлларингизга суртинг. Албатта, Аллоҳ афв этувчи ва кечирувчидир» (Нисо сураси, 43-оят).
Таяммум қилишда таҳоратга ёки ғуслга ният қилинади. Ҳар иккисини қўшиб ният қилиш ҳам мумкин.
Таяммум олиш тартиби қуйидагичадир:
- Енгларни тирсакларигача шимариб, «Покланиб намоз ўқиш учун таяммум қилишга ният қилдим», деб кўнгилдан ўтказилади.
- «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм», дейилади ва қўллар, бармоқлари ораси очиқ ҳолда, тупроқ ёки тупроқ жинсидан бўлган бирор нарсага бир марта урилади.
- Қўлларнинг ичи (кафт) билан юзнинг ювиладиган қисми масҳ қилинади.
- Қўлларни иккинчи бор тупроқ ёки тупроқ жинсидан бўлган нарсага уриб, чап қўлнинг кафти ва бармоқлари билан ўнг қўл тирсаги билан қўшиб, ўнг қўл кафти ва бармоқлари билан чап қўл тирсаги билан қўшиб масҳ қилинади.
Таяммумда тўртта фарз бор:
- Ният;
- Пок тупроқ ё унинг жинсидан бўлган нарсага таяммум қилиш;
- Икки қўлни пок тупроққа ё бошқа нарсага уриб юзга суриш;
- Қўлларни яна тупроққа уриб, тирсаклари билан қўшиб қўлларга суриш.
Таяммумни бузадиган ҳоллар:
- Таҳоратга етарли сув топилиши;
- Бадандаги яра ёки (бошқа) узр туфайли таяммум олган кишидан узрнинг кетиши;
- Таҳоратни бузадиган барча ҳоллар таяммумни ҳам бузади.
ЎМИ матбуот хизмати
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насиҳатлари (Аудио)
Намоз сабоқлари: Ғусл ва унинг фарзлари (Аудио)
ҒУСЛ
Эр-хотин қовушганда, эҳтилом бўлганда, яъни, уйқуда ё уйғоқликда маний шаҳват билан чиққанда, аёллар ҳайз ва нифосдан тоза бўлганидан сўнг ғусл (бутун баданни сув билан ишқалаб ювиш) фарз бўлади.
Ҳар жума ва ҳайит намозлари учун ғусл қилиш суннатдир. Бу Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) доимо бажарган амаллардандир.
Ғуслнинг фарзлари:
- Оғизни сув билан томоққа етказиб, ғарғара қилиб чайиш;
- Бурунни сув билан ачиштириб чайиш;
- Бутун баданни ишқалаб ювиш.
Ғусл қуйидаги тартибда қилинади.
- «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» дейилади ва ғуслга ният қилинади.
- Қўллар ошиқлари билан ювилади.
- Икки йўл ювилади ва таҳорат олинади. Баданда маний бўлса, ювиб кетказилади. Аввал бошга, кейин ўнг ва чап елкага сув қуйиб, бутун бадан яхшилаб ювилади. Агар баданда игнанинг учидай қуруқ жой қолса ҳам, ғусл тугал бўлмайди.
ЎМИ матбуот хизмати
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари намланган ҳолатлар (Аудио)
ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ
КОНЦЕПЦИЯ
Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.
Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.
Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.
Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.
Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.
Ушбу рукнда:
- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;
- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;
- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;
- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.
Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.