muslim.uz

muslim.uz

Шанба куни Индонезия ҳукумати янги ҳалол сертификатлаш белгисини тақдим этди. Эндиликда Индонезиянинг Уламолар кенгаши ёки MUIнинг ҳозирги ҳалол логотипи давлат томонидан бекор қилинди.
"MUIдан ҳалол сертификат белгиси яқин келажакда ҳақиқий эмас деб эълон қилинади," – деб ёзди ўзининг Instagram саҳифасида Диний ишлар бўйича вазир Якут Чолил Кумас. "Ҳалол сертификатлаш, қонунда айтилганидек, жамоат ташкилоти томонидан эмас, балки ҳукумат томонидан ташкил этилади", - деди у.
Янги логотипнинг киритилиши, ўтиш пайтидаги энг муҳим қадамдир, чунки истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар яқинда мамлакатда ҳалол режимнинг ўзгаришини сезадилар, деб ёзмоқда islam.ru.
BPJPH раиси Муҳаммад Оқил Ирҳамнинг айтишича, янги логотип 1 мартдан кучга кирган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ғиёсиддин Тожимирзаев

Шимолий Америкадаги энг йирик тадбир бўлган Halal Expo Canada форуми 2022 йил май ойида ўсиб бораётган ҳалол бозори фаолларини бирлаштиради.
ИҚНА (Эрон халқаро Қуръон ваколати) сайти маълумотларига кўра, Шимолий Америкада ўсиб бораётган ҳалол бозорига кириш эшиги сифатида Halal Expo Canada”  ҳалол саноатининг энг юқори сифатли маҳсулот-хизматларини таклиф этади. Бу бутун дунё бўйлаб ҳалол маҳсулот ва хизматлар харидорлари ҳамда етказиб берувчилари учун учрашув нуқтаси ҳисобланади.
Ушбу форум доирасида 12 та семинар ўтказилади, унга 4000 дан ортиқ киши ташриф буюради, 200 та компания ўз маҳсулотларини намойиш этади.  Маҳсулотлар озиқ-овқат ва ичимликлардан тортиб, дори-дармон ва косметика, электрон тижорат, логистика, туризм ва бошқаларни қамраб олади.

“Halal Expo Canada” Шимолий Америкадаги ягона ҳалол маркетинг (B2B) бўйича Торонто (Онтарио)даги бизнес тадбиридир.
“Halal Expo Canada”  форуми 2022-йил 12-14 май кунлари бўлиб ўтади.

                                                        ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

Бугун, 16 март куни Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида қайтадан бунёд этилган “Хонобод” жомеси фойдаланишга топширилди. Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари иштирок этдилар. Муфтий ҳазратлари масжид қуриш ниҳоятда савобли амал эканини таъкидлаб, қурилиш ишларига ҳисса қўшган барча юртдошларимиз ҳаққига дуо қилдилар.


Шунингдек, муфтий ҳазратлари Набий соллаллоҳу алайҳи вассаламнинг “Ким Аллоҳ таоло учун бир масжид қурса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй қуради”, (Имом Муслим ривояти), деган мазмундаги ҳадиси шарифни шарҳлаб бердилар.


Ушбу мазмундаги ҳадислар кишини масжидни обод этишга иштиёқини янада оширади. Шу боисдан ҳам кейинги йиллардан юртимизда кўплаб масжидлар халқимизнинг кўмаги ва саховати билан қайтадан бунёд этилиб, обод қилинмоқда. Буларнинг барчаси эса халқимизнинг Аллоҳга ва унинг уйига бўлган муҳаббати тимсолидир. Мазкур “Хонобод” жоме масжиди ҳам ана шундай саховатпешалар ва ҳашар йўли билан икки йилда қуриб битказилди.


Бунгача эса масжиднинг эски биноси намозхонларга кўплар ноқулайликлар туғдирар, намозхонлар сиғмас, таҳоратхоналарда шароитлар қониқарсиз эди. Шу боис, 2020 йилнинг бошида масжидни қайтадан барпо этишга киришилиб, замон талабларига мос равишда қайтадан қурилди. Масжид хонақосини қайта қурилиши аҳоли, айниқса, Фарғона водийсига йўл олган намозхонлар учун айни муддаодир.

Эндиликда, ҳар қандай йўловчилар бу ерда барча намозларини адо этишлари мумкин. Ҳатто йўловчи аёллар учун ҳам алоҳида намозгоҳлар қилинган.


Масжид хонақоҳи ва ертўла қисмларидан иборат бўлиб, 4000 нафар намозхонни сиғдира олади. Уларга янада қулай шарт-шароитлар қилиш мақсадида барча хоналар замонавий жиҳозлар билан жиҳозланди. Маъмурият хоналари, замон талабига мос таҳоратхоналар намозхонлар учун тайёрлаб қўйилди. Масжиднинг олд қисмидаги 2 та минора унга узоқдан ўзгача файз бериб турибди.


Очилиш маросимидан сўнг муфтий ҳазратлари жамоат билан пешин намозини адо этиб, Ҳақ таолодан шу кунларда юртимизда бўлаётган ёғингарчиликларнинг салбий оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлишини сўраб, Истисҳо дуосини ўқидилар.
Масжиднинг қурилишига ҳисса қўшган бара азизларимизни, хусусан, мутасаддиларимизни, ҳомийлар ва усталарни Аллоҳ таоло улуғ мукофотлар билан сийласин!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Top