Табобат

Олма сиркаси - шифобахш хазина

Соғлом овқатланишни ташкил этиш бўйича Британия мутахассислари олма сиркасини мунтазам истеъмол қилиш  инфаркт ва  инсульт каби оғир касалликларга чалиниш хавфини сезиларли равишда пасайтиришини аниқлашди. Бу ҳақда The Daily Mail ўз саҳифаларида эълон қилди.

Бирмингемдаги Астон университети  олимлари 30 мл олма сиркасини бир стакан (200 мл) сувда аралаштириб, овқатланишдан олдин мунтазам ичиб боришни тавсия этишмоқда. Бу йўл  билан қондаги холестерин миқдори 13% га камаяди. Бу кўрсатгич  инсонда юрак-қон томирлари касалликлари келиб чиқиши эҳтимоли билан тўғридан-тўғри боғлиқдир. 

Олма сиркаси нафақат инсульт ва инфаркт келиб чиқишининг олдини олади, у шунингдек, бутун инсон организмида ижобий ўзгаришларга сабаб бўлади: бу табиий маҳсулот инсон вазни камайишига – кишининг озишига сабаб бўлади, артритдан пайдо бўлган оғриқни енгиллаштиради ва ҳатто терини  турли хил доғлардан тозалайди.

Лекин баданида мавжуд бўлган юқори миқдордаги холестеринга қарши дори-дармон истеъмол қилиб юрган кишиларга сирканинг фойдасига ишониб, таблеткалар истеъмол қилишни тўхтатиш тавсия этилмайди.  Бу дори эмас, касалликлар олдини олишда қўшимча табиий воситадир, деб таъкидлайди мутахассислар.

 

                                 Жалолиддин Нуриддинов тайёрлади 

 

Read 34254 times
Tagged under
Top