muslim.uz

muslim.uz

Бирлашган Араб Амирлиги Абу-Даби полициясининг собиқ бошлиғи Сақр Маҳайробий барча мусулмонлар учун Рамазон ойида рўзадорларга текинга - ифторлик қилиш имкониятини яратмоқда. Хар куни унинг чодири 500 та одам қабул қилади. Бу ҳақда "info.islom" нашри хабар берди.

«Бу анъанани биз 25 йил муқаддам бошлаган эдик. Ифторлик дастурхонини, биз илгари уйимиз яқинидаги масжид ташқарисидаги ҳовлида ёзар эдик», дейди Маҳайробий.

Юзлаб рўзадорларни тўйдириш учун, у 15 та қўй-эчки ва 350 та товуқни қурбонлик қилар экан.

Савоб ишни амалга ошираётган бу инсоннинг таъкидлашича, у ўз ота-боболари ва БАА пешволарининг ишини давом эттирмоқда.

Бундан ташқари, Маҳайробий Яман ўлкаларида хам 15 йилдан бери, ҳар Рамазон ойида бешта масжидда 150 та рўзадорларга ифторлик дастурхонини ёзишдек хайрли ишни бажариб келмоқда.

ЎМИ Матбуот хизмати

ЎМИ Матбуот хизмати

Бирлашган Араб Амирликларида "Кам сонли мусулмонлар халқаро анжумани" таъсис этилган эди.

Мусулмонлар халқаро анжумаи жорий йилнинг 8-9 май кунлари Абу Дабида ўтказишлиги белгиланган. Анжуманнинг илк йиғилишида 140та давлатдан 400дан зиёд делегат қатнашиб ўз мамлакатларида оз сонли мусулмонлар дуч келаётган муаммоларни муҳокама этишлари кутилмоқда.

Анжжуманга доктор Али Рошид Нуаймий раислик қилиши ҳамда доктор Муҳаммад Башарий раис ноиби сифатида фаолият олиб бориши маълум қилинган.

Қурултойда Ўзбекистон вакили сифатида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг фарзандлари, олима Одинахон Муҳаммад Юсуф қатнашишлари маълум қилинди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Франция маданий доираларини Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан таништириш мақсадида Парижда бўлиб турган бир гуруҳ исломшунос, шарқшунос олимлар Франция миллий кутубхонаси, Франциянинг тиллар ва цивилизация кутубхонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад кутубхоналар фаолиятини ўрганиш, уларда сақланаётган буюк аждодларимиз қаламига мансуб нодир асарлар, қўлёзмаларни тадқиқ этишга қаратилган ишларни ташкил қилиш, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.
Таъкидлаш керакки, Франциянинг тиллар ва цивилизация кутубхонаси Марказий Осиё манбалари бўлимига эга бўлган мамлакатдаги ягона маданий муассаса ҳисобланади. Кутубхонада дунёнинг 180 та мамлакатидан келтирилган 350 тилдаги нодир китоблар, қўлёзмалар, илмий тадқиқот ишлари сақланади. Ҳар куни юзлаб талабалар, тадқиқотчилар ва хорижлик меҳмонлар бу ерга ташриф буюриб, ўзлари қизиққан соҳага оид манбалар билан танишадилар.

Франциянинг тиллар ва цивилизация кутубхонаси раҳбарияти билан жорий йилда Ўзбекистонда чоп этилган китоблар намойишини ташкил этиш, ўзаро мутахассислар алмашиш, делегациялар ташрифини йўлга қўйиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Шу куннинг ўзида кутубхонада Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида нашр этилган 15 та китобнинг тақдимот тадбири бўлиб ўтди. “Марказий Осиё мамлакатлари ичида Ўзбекистон ўзининг илмий салоҳияти, фан ва таълимга эътибори билан ажралиб туради. Мовароуннаҳр уламолари асарлари, хусусан, Имом Бухорийнинг XVII асрга оид “Саҳиҳи Бухорий” китоби, Ибн Синонинг “Тиб қонунлари”, Мирзо Улуғбекнинг “Зижи жадиди Кўрагоний”, Маҳмуд Замахшарийнинг “Муқаддаматул адаб” асари қўлёзмалари фондимизнинг чин маънодаги хазинаси ҳисобланади. Биз ушбу асарларни ўрганишда ўзбекистонлик мутахассислар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз”, - дейди Бенжамин Гишар.

Шунингдек, 31 миллион китоб фондига эга Франция миллий кутубхонасида ўтказилган суҳбат чоғида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази тадқиқотчи ва мутахассисларининг Францияда малака оширишини ташкил қилиш, мамлакатимизнинг бой тарихига оид нодир қўлёзмаларнинг нусхаларини олиш ҳақида келишиб олинди. Уларнинг орасида Қуръони каримнинг VIII-XI асрларда куфий ва настаълиқ ёзувларида кўчирилган нусхалари, Имом Бухорий, Хоразмий, Беруний, Фарғонийнинг араб ва лотин тилларида кўчирилган нодир нусхалари мавжуд.

Франция миллий кутубхонаси раҳбарияти “Маданият ходими” дастури доирасида 2 нафар ўзбекистонлик амалиётчини қўлёзмаларга дастлабки ишлов бериш ва тиклаш, шунингдек, қўлёзмаларни рақамлаштириш мутахассисликлари бўйича қабул қилишга тайёр эканини маълум қилди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Аввал хабар қилганимиздек, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасурбек Акрамов бошчиликларидаги бир гуруҳ мутасаддиларнинг Наманган вилоятига хизмат сафарлари давом этмоқда. Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ҳабибулла Маткаримов ва вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай Турсунов мазкурларга ҳамроҳлик қилмоқдалар.
Муфтий ҳазратлари жойлардаги масжидлар ҳолатини яхшилаш, имом-хатиблар фаолиятини такомиллаштириш, мўмин-мусулмонларнинг талаб ва истакларини таъминлаш мақсадида, Учқўрғон туманидаги “Саидхон Эшон” жоме масжидига ташриф буюрдилар. Муфтий ҳазратнинг жоме масжидга келишлари мўмин-мусулмонлар томонидан алоҳида эҳтимом билан кутуб олинди. Ушбу мунаввар куннинг пешин намозини адо этиш учун “Саидхон Эшон” жоме масжидига мингдан кўп намозхонлар жам бўлишди. Жомега келганлар муфтий ҳазратнинг “Шукроналик тилдан тушмасин” мавзусидаги суҳбатларини тинглашди.
Самимий руҳда кечган суҳбатдан сўнг, пешин намози намозхонлар билан бирга-бирга адо этилди. Зикру тасбеҳлардан сўнг, Яратган Парвардигордан динимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ва дастурхонларимиз тўкинлигини сўраб дуои хайрлар қилинди.
Шунингдек, муфтий ҳазратлари масжидда намозхонлар учун ҳозирланган шароитлар ҳамда ташкил этилган янги китоб дўкони фаолияти билан яқиндан танишиб, унинг фаолиятини янада яхшилаш борасида ўзларининг таклиф ва тавсияларини бердилар.

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Top