muslim.uz

muslim.uz

lundi, 12 septembre 2022 00:00

Отанинг кўнгли

Ўроз ота икки ўғлини еру кўкка ишонмай кат­та қилди. Кичик ўғли Аҳмаджон мактабни яхши баҳоларга битириб, ҳарбий хизматни ўтагач, ички ишлар тизимига ишга кирди. Сўнгра оила қурди. Аммо тақдир экан, кунларнинг бирида бурчини бажараётиб ҳалок бўлди. Бундан ота­нинг қадди букилди, сочлари оқарди...

Катта ўғил Дилшоджон тўнғич фарзанд бўлгани учун отаси билан далада бирга ишлаб юрарди. У отасининг қўлидан ишларини олди. Қисқа вақтда бойиб кетди. Бироқ, семизликни қўй кўтаради, деганларидек, у ичкилик балосига мубтало бўлди. Ҳар куни ичиб келиб, уйда жанжал чиқарадиган бўлди.

Ўроз ота ҳар тонг бомдод намозида йиғлаб дуо қилар, Яратгандан Дилшоджонга инсоф сўрар эди. Бир куни аср пайтида Дилшоджон далага ичиб келиб, экинларга сув қўйиб юрган Ўроз отани кўриб, уни куч билан уйга ҳайдамоқчи бўлди ва ўз отасига қўл кўтарди. Ота зарбдан ариққа йиқилди. Ўрнидан зўрға турди. Эртаси куни касалхонага тушиб қолди. Шифтга термулиб ётаркан, ўғлининг тарбиясида қандай хато қилганини кўп ўйлади. Ахир, уларни бировдан кам қилмай ўстирди. Ҳаётда керак бўладиган илмларни қўлдан келганча ўргатди.

“Балки ўғлимга Аллоҳни танитишда хато қил­димми? Ўзим билган оятларни, намозни ўргатдим-ку?” деди ўзига-ўзи. Лекин ёшлигида қилган бир хатоси – отасига қилган саркашлигини эслагиси келмас, гўё у ишни отаси кечириб юборгани учун бу ишларга сабаб деб ҳисобламасди... Отанинг аҳволи кун сайин оғирлашди, у ўғли­нинг қилган ишидан жуда қаттиқ хафа бўл­ди. Аммо ўғлини қарғамади. Чунки қарғиш дилбандини адойи тамом қилишини биларди. Боласини чақириб, кечирганини айтди. Эртаси куни бомдод маҳали бу фоний дунёни тарк этди.

Дилшоджон бўлиб ўтган воқеадан жуда афсусланди. Лекин энди жуда кеч бўлган эди. У отасининг ортидан дуолар қилиш ўрнига тағин ичкиликка берилди. Орадан анча вақт ўтди. Қаҳратон қиш кунларининг бирида Дилшоджон маст-аласт ҳолда уйига келди. Отаси уни кечирганини айтаркан, болаларига: “Сизлар бу ишни қилмаларинг”, деб такрор-такрор танбеҳ берди. Сўнг шом пайтида васвасага тушиб, ўз жонига қасд қилиб қўйди...

Мен бу мудҳиш ишларда биргина сабаб – отанинг кўнгли оғриганини кўраман. Фарзандлар, ота-онангиз билан муомалада жуда эҳтиёт бўлинг. Ҳаётингизнинг масъуд ё бахтсиз ўтиши кўп жиҳатдан отанинг кўнглига боғлиқ...

Абдураззоқ ТОШКАНДИЙ

Фатво маркази мутахассиси Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

"Сирож солиҳ" жоме масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров

Фатво маркази мутахассиси

Ҳабибуллоҳ домла Жўрабоев

mercredi, 07 septembre 2022 00:00

Андалус

Андалус… Бу сўзга кўзингиз тушиши билан хаёлингизга нима келди? Ҳа, албатта, сиз “Андалус” супермаркетлар тизими ёки бирор-бир озиқ-овқат маҳсулоти деб ўйлагандирсиз?! Йўқ, адашасиз…

Андалус – бир пайтлар Европада Ислом динининг ёйилишига шароит ҳозирлаган ҳамда унинг ўчоғига айланган заминдир.

Андалус – аслида Испаниянинг жанубий қисмидаги мухтор вилоятдир. Араблар XIII аср аввалида Пиреней ярим оролининг катта қисмини фатҳ этишгач, ўша жойларни “Андалусия” деб атадилар.

“Бу жарангдор ном қай тарзда пайдо бўл­ган?” деган савол пайдо бўлиши мумкин. Ай­тишларича, мусулмонлар фатҳ этган ушбу мамлакатни Нуҳ алайҳиссаломнинг авлоди Андалус ибн Тубалнинг номи билан атаганлар. Манбаларда келтирилишича, араблар Мағрибда эканида маҳаллий барбарлардан денгиз ортида Вандаллар мамлакати (араб ти­лида «Биладул Ван­далус») борлигини эшит­ганлар. Чунки ван­даллар Гибралтар бў­ғози орқали Мағрибга ўтиб жанг қилишган.

Андалусдан бутун дунёга донғи кетган олимлару мутафаккирлар етишиб чиқди. Испаниянинг фатҳ этилиши тўғрисида таниқли фаранг файласуфи, саёҳатчи, ар­хеолог, табиб ва психология асосчиси Гюс­тав Лебон “Араблар маданияти” номли ки­тобида қуйидаги фикрни билдиради: “Ис­панияни забт этганидан сўнг Мусо То­риқ Шомга Гол ва Олмония орқали қайт­моқчи бўлди. Ортга қайтиш йўлида эса, Қунстантинияни ҳам фатҳ этиб, бутун Ев­­ропани Қуръонга бўйсундирмоқчи эди. Ушбу тадбирни амалга оширишида унга Дамашққа қай­тишни буюрган халифа ха­лал берди. Барчаси бошқача бўлиши мумкин эди. Бутун Европа Муҳаммад сол­лаллоҳу алайҳи ва салламнинг динига кирар ва барча ма­даниятли халқларнинг диний бирлиги таркиб топар эди. Бу эса, эҳтимол, бутун Европага, араблар туфайли номаълум бўлган ўрта асрлар даврини четлаб ўтиш имконини берарди”.

Лебоннинг ушбу китобидаги асосий фикрларидан бири қуйидагича: “Айнан мусулмонлар Европа фани, фалсафаси ва бутун маданий соҳасининг устозлари бўлишди. Бу жараёнда мусулмонларнинг маданияти ёрдамида ярим ёввойи ўрта асрлар Европаси Уйғониш даврининг маданий асрларига чиқиб олди”.

Мусулмонлар ٧١١ йилда илк бора кел­ганларидан то ٧٥٦ йилга қадар Андалус Дамашқ халифалари империясининг бир қисми сифатида амирлар томонидан бошқариб келинди. ٧٥٦ йилда эса аббо­сийлар халифалигидан ажралиб чиқди ва мустақил давлат ташкил қилди. У ўз пой­тахти номи билан Қуртуба халифалиги деб атай бошлади. Андалусиянинг биринчи амири умавийлар сулоласидан Абдураҳмон ибн Муовия ибн Ҳишом ибн Абдумалик эди. Андалус мамлакати нафақат Испания, балки Португалия ҳудудини ҳам эгаллади. IX асргача пойтахти Қуртуба бўлиб, кейин­роқ биринчи ўринга Севиля ва Гранада чиқди.

Андалус маданиятини шон-шуҳратга тўлдирган ажойиб ва ёрқин маданият, тил ва дин ягоналиги, иқтисодий ва инсоний алоқалар ёрдамида яқиндан боғланган араб ва испан маданиятининг бир қисми сифатида шаклланди.

Андалусия номи билан тарихга кирган мусулмонлар қўл остидаги Испания рав­нақ топди. Андалусиядан етишиб чиққан буюк олим, файласуф, ёзувчи, меъмор, рас­сом ва амалий санъат усталарининг исм­лари­нинг ўзигина бир неча жилд китоб бўлади...

«Аллоҳнинг нури Европани ёритур» китобининг 393-бетида бундай маълумот келтирилади: “IX, X, XI, XII асрларда Ғарб­нинг 95 фоиз аҳолиси ўқиш ва ёзишни билмасди. Европанинг подшоҳ ва амирла­ри ҳам ўқиш-ёзишни билишмасди. Маш­ҳур подшоҳ Буюк Шарл қариган чоғида ўқиш ва ёзишни бироз ўргангани ҳамма­га маълум”. Шундай бир шароитда му­сулмонлар Андалусияда илм чироғини ёқишди. Мусулмонларнинг турли ўқув юртларида бошқа динларга мансуб кишилар ҳам бемалол таълим олишди, илмий тажрибаларда иштирок этишди.

Андалус мусулмонлари наботот илми ри­вожига ҳам катта ҳисса қўшишди. Ҳо­зирги кунда Испания, Франция, Порту­галия, Ита­лия, Юнонистон каби Жанубий Европа дав­латларида ўсаётган хурмо, зайтун ва бошқа ўсимликлар Европага унинг жанубида ҳукм сурган Андалус ислом дав­лати­даги мусулмонлар ҳарака­ти ила VIII асрда кириб кел­ди. Жанубий Франциянинг ҳозирги кунда­ги энг му­ҳим маҳсулотларидан қора буғдой ҳам мусулмонларнинг уларга ҳадясидир.

950 йилга келиб, Андалусда қоғоз ишлаб чиқарадиган корхона очилди. Европада биринчи пайдо бўлган қоғоз “чарта дамаскаена” – “Дамашқ варағи” деб аталди. Илк қирол боғлари ҳам IX асрда айнан мусулмонлар Испанияси – Андалусда пайдо бўлган.

IX асрнинг иккинчи ярмида Қуртубада биллур ишлаб чиқаришнинг сирлари кашф этилди. X асрга келиб эса Қуртуба олтин ва кумушга ишлов бериш бўйича Византия билан рақобатлаша бошлади.

Қуртуба шаҳрида жаҳондаги йирик кутубхоналар бўлиб, у ерда ٨٠٠٠٠ дан ортиқ китоблар сақланган. Физика ва кимё бўйича етук олима ва шу икки фандан Нобель му­кофоти совриндори Мария Кюрининг турмуш ўртоғи машҳур олим Пьер Кюри бундай деган: “Андалусда мусулмонлардан ٢٠ га яқин китоб қолди. Биз уларни ўқиб, атомни парчалашни ўргандик. Агар барча китоблар сақланиб қолганида сайёралараро учиб юрган бўлардик…”

Андалус қулаганидан сўнг масжидлар черковларга айлантирилди. Қуртуба жоме­си­да азон айтиш ва намоз ўқиш ман этилди. Андалус маданияти Исломнинг порлоқ маданиятидир. Ҳатто инсофли испан та­рихчилари Андалус фатҳини илмий инқи­лоб ҳамда жаҳолат қоронғилигида ётган Ев­­ропанинг уйғониши дея эътироф этишади.

Бугунги кунда мусулмонлар қурган бир­гина “Ҳамро” қасри ҳар йили Испанияга 500 миллион доллар даромад келтирар экан.

Андалусия Колумб Американи очиши билан деярли бир вақтда йўқ бўлди. Тарих­дан маълумки, 1492 йилда испаниялик­лар Гранадани ишғол қилдилар. Бу бир пайтлар улуғвор бўлган Андалуснинг сўнгги амирлиги эди. Испан тилида араб тилидан ўзлаштирилган 4000 дан ортиқ сўз бор. Шунинг ўзиёқ ўзлаштирмалар доираси қанчалик кенг бўлганини ҳамда Испания ва Португалия маданияти Анда­лус маданиятидан қай даражада қарздор эканини кўрсатади.

Манбалар асосида

Тошкент давлат шарқшунослик

университети Шарқ филологияси ва

таржимашунослик факультети талабаси

Дилфуза МИРСАИДОВА

тайёрлади.

1. Исломда жиҳод тушунчаси ва унинг нотўғри талқини;
– Ғаразгўйлар жиҳод ва ҳижрат каби нозик масалаларда турли гапларни чиқариб ёшларни бошини айлантиришга, уларни алдаб нотўғри йўлга чақиришга ҳаракат қилмоқдалар.
Исломни ва унинг таълимотларини ўрганишнинг асрлар оша тажриба кўрган ўз қоидалари бор. Уни тайини йўқ шахслардан ўрганилмайди. Балки, бу динни катта устозлардан ўрганиб рухсатларини олган тақводор уламолардан ўрганилади. Сиз ушбу саволни ёзиб жуда яхши қилибсиз. Энди, берган саволларингизга қисқача жавоб беришга ижозат бергайсиз.
“Жиҳод” сўзи луғатда инсон томонидан жамики имкониятни ишга солиб ҳаракат қилиш маъносини англатади.
Шундан келиб чиқадиган бўлсак, мусулмон одам жиҳод қилмоқчи бўлса, ўзининг барча куч-қувват, ақл-заковати ва моддий имкониятларини Аллоҳ йўлида, Унинг дини учун сарфлаши керак бўлади. Алоҳида таъкидлаб айтиш лозимки, жиҳод сўзи луғатда уруш маъносини англатмайди. Урушни араб тилида бошқа сўзлар билан ифода этилади. Асосан, уруш маъносини англатиш учун араб тилида “қитол” сўзи ишлатилади.
Дарсини ўзлаштириш учун барча имкониятларини ишга солиб ҳаракат қилаётган толиби илмни мужтаҳид талаба деб аталади. Бинобарин, уни илмий жиҳод қилмоқда деса бўлади.
Шаръий масалаларни ечишда бор имконини ишга солиб ҳаракат қилган улкан олимларни ҳам мужтаҳид деб аталган. Ундоқ кишилар шаръий илмларда жиҳод қилганлар.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, жиҳод сўзининг луғатдаги хусусиятидан келиб чиқиб жиҳоднинг турлари ҳам кўпайган ва ўшаларнинг ичида душманга қарши жон жаҳди билан жанг қилиш ҳам жиҳод дейилган. Аммо ушбу охирги маҳно бошқаларидан устун келиб кейинчалик жиҳод деганда фақат қитолни тушуниладиган бўлиб қолган.
Аллоҳ таоло Исломнинг дастлабки босқичида мушриклар билан ақийдавий тортишув қилиб турган Ўз пайғамбари Муҳаммад алайҳисаломга Фурқон сурасида қуйидаги хитобни қилади:
“Кофирларга итоат этма! Уларга қарши у (Қуръон) билан катта жиҳод қил!”
Демак, Қуръон билан катта жиҳод қилинган. Бунда уруш олиб бориш маъноси йўқлигини англаш заррача ақли бор одам учун қийин эмас.
Исломда жиҳод маъноси аввало уруш маъносида эмас, Аллоҳнинг динига сўз билан даъват қилиш маъносида юзага келган ва бу маъно шу мавзуда асос бўлиб қолган.
1- Имом Термизий, Ибн Ҳиббон ва Дайламийлар ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жиҳоднинг афзали Аллоҳ таолонинг зотида ҳавои нафсингга қарши жиҳод қилмоғингдир”, деганлар.
Жомеъул Аҳодис китобида (4 жуз, 741 бет) келтирилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кичик жиҳоддан катта жиҳодга, банданинг ҳавои нафсига қарши қиладиган жиҳодига хуш келдингиз!” деганлар.
Бундан инсоннинг ҳавойи нафсининг куйига кирмаслик, уни енгиб шариатга мувофиқ яшаш учун жон жаҳди ила қилган ҳаракати ҳам жиҳод эканлиги, жиҳод бўлганда ҳам афзал жиҳод экани чиқади.
2. Имом Бухорий ва бошқалар ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади: “Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига у зотдан жиҳодга изн сўраб келди. Шунда у зот унга: “Сенинг ота-онанг борми?” дедилар. “Ҳа”, деди. “Бас, икковлари(хизмати)да жиҳод қил!” дедилар”. Демак, ота-онанинг хизмати ҳам жиҳод бўлиши мумкин экан.
Исломнинг дастлабки ўн уч йили давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ саҳобалар Маккаи Мукаррамада юқорида зикр қилинган қитол-уруш маъноси бўлмаган жиҳодни олиб бордилар.
Ўша вақтда Аллоҳ таоло мусулмонларга мушрикларга қарши куч ишлатишни ман қилган эди. Шу билан бирга, улардан етган азоб уқубат ва озорларга сабр қилишга амр қилган ҳам эди.
Фақатгина, ҳижратнинг иккинчи санасида Қуръони Карим таъбири билан айтилганда “Ўзларига қарши уруш очганларга уларга зулм қилингани учун (урушга) изн берилди”.
Ана шундоқ қилиб, ҳижрати набавиянинг иккинчи санасидагина Аллоҳ таоло мусулмонларга ўзларининг ҳимоя қилиш учун қўлларига қурол олишга изн берди.
Жиҳод ҳақидаги оятларнинг барчасини ўрганиб чиққандан сўнг маълум бўладики, Исломда жиҳод ҳукми шароитга қараб ўзгариб туради.
Жиҳод икки қисмдан иборат: талаб ва мудофаа.
Талаб жиҳоди ҳозир йўқлигига уламолар ижмоъ қилишган. Чунки, ҳозирда ҳамма давлатлар урушмасликка келишганлар ва ўзаро алоқалар ўрнатиб элчихоналар очганлар.
Мудофаа жиҳоди душманлар мусулмон юртга уруш қилиб, бостириб кирсалар, ҳимоя учун бўлади.
Баъзи бир ҳолатлар бўладики, унда уруш қилиш билан қилмаслик тенг бўлиб қолади.
Яна бир ҳолатларда тинчлик учун ҳаракат қилиш зарур бўлади. Буларнинг ҳукмини катта уламолар томонидан шаръий манбаларда баён қилинади.
Жиҳоднинг ўзига яраша қоидалари бор. Қурол ишлатиш бугунги кунда мусулмонларга фойда бериш-бермаслигини яхшилаб ўйлаб кўриш керак. Ҳар бир ишни қилишдан олдин мусулмонлар оммасига фойда келтирадими, йўқми, яхшилаб ўйлаш керак.
Суриялик машҳур олим Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий жиҳод ҳақида китоб ёзиб, бугунги кунда жиҳод чақириғи билан чиқаётганларнинг гаплари ҳам, ишлари ҳам ҳақиқий жиҳоддан йироқ, деган фикрни олға сурдилар.
У киши сиз айтган интернет тармоғида жиҳод ва ҳижрат ҳақида сафсата сотаётганларни қаттиқ танқид қиладилар.
Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий ҳазратлари куч ишлатишни “жиҳод” деб даъво қиладиганларга қарши таълиф қилган “Ал-Жиҳод фил Ислом” номли китобида қуйидагиларни ёзади: “Мен бу асрда баъзи бир доиралар наздида янги ислом туғилаётганини мулоҳаза қилмоқдаман. У, Аллоҳнинг ҳузуридан ваҳий бўлиб тушмайди. Лекин баъзи одамларнинг фикрлари ва мижозларидан келиб чиқади. Унинг ҳукмлари шаръий далиллар ҳукми ила бирлашмайди ва уларнинг ҳужжатига бўйсунмайди. У фақат баъзи шахс ва жамоаларнинг таассубидан ёки шаҳвату ҳавойи нафснинг султонидан келиб чиқади. Бугунги кунда ислом олами гувоҳ бўлиб турган нарса ўша янги ислом “элчи”ларининг тинимсиз ҳаракатларидан келиб чиққан нарсалардир. Биз уни аввал билмаган эдик. Улар ўзларининг исломини ҳозиргача биз Аллоҳдан ваҳий бўлиб келган деб билган исломнинг ўрнига қўймоқчилар.
Биз билган ислом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидоятлари баёни, қатъий шаръий далиллар, собит фиқҳий қоидалар, мусулмонларнинг барча авлодлари илмларининг кенглигига ва фаҳмларининг дақиқлигига гувоҳлик берган салаф уламолари жумҳурининг ижтиҳодлари тақозо қилган нарсаларни лозим тутишдан иборатдир”.
Мазкур фикр ва мижоз исломи, уни ихтиро қилганларнинг даъвоси бўйича, гўёки, Қуръон, Суннат ва салафи солиҳларнинг ҳукмининг фиқҳи эмиш. Аммо, улар бир вақтнинг ўзида бирор айби йўқ мусулмонларни кечаси бўғизлаб кетишни “шариат рухсат берган иш” дейдилар.
Улар Исломий маҳкама зиммаларига бирор айбни қўймаган муслима қизларни сўйиб ташлашни “шариат рухсат берган иш” дейдилар.
Улар Батна шаҳридаги шаръий илмлар маъҳади мудирини ҳеч айби бўлмаса ҳам қатл қилиб юборишни “шариат рухсат берган иш” дейдилар.
Улар оддий йўловчилар тўла учқични ичидаги беайб инсонлар билан қўшиб портлатиб юборишни ҳам “шариатда бор иш” дейдилар.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бизнинг ватанимиз Ўзбекистонда бу каби нотўғри фикрларнинг тарқалишининг олдини олишимиз керак. Уламоларимиздан сўраб, ўрганмай туриб интернет тармоғига ишониб қолмаслигимиз керак. Умуман, ғаразгўйларнинг алдовига ёшларимиз илиниб қолмасликлари учун барча маърий чораларни кўришимиз лозим. Китоблар, маърузалар, овоз ва сувратли ёзувлар ва интернетни ҳам ишга солишимиз керак. Акс ҳолда савоб қилмоқдаман деб гуноҳга дучор бўлиб қолишимиз ҳеч гап эмас.
2. Исломда ҳижрат тушунчаси ва унинг нотўғри талқини;
Ҳижрат масаласи ҳам ўта нозик масалалардан ҳисобланади. Шу сабабдан ғаразгўйлар бу масалани ҳам ишга солиб кишиларимизнинг бошини айлантириб, турли нохушликларга гирифтор қилишга уринишади.
Ақийдада ҳаддан ошиб ғулувга кетганлар “ҳижрат қилмаганлар кофирдир” деган гапни одамлар ичида кенг тарқатишган. Жуда кўп одамлар бу масала ҳақида катта ташвиш билан савол берадилар. Уларга масала далил ва ҳужжат билан тушунтирилмаган. Кофир юртда ёки дорул ҳарбда туриш куфрдир, ҳижрат қилиш фарздир деган фикр уқтирилган, холос. Аммо қайси далил буни тақозо қилишини ва энг муҳими, ҳижратнинг қаерга қилинишининг баёни келмаган.
Аслида эса, бу фикрни олдинга сурганларнинг бошлиқлари қуйидаги далилларни келтирадилар.
Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида: “Ўзига зулм қилувчи ҳолида жони олинаётганларга фаришталар: “Нима қилаётган эдинг-лар?” – дерлар. Улар: «Ер юзида бечора эдик», дерлар. “Аллоҳнинг ери кенг эди-ку, ҳижрат қилсангиз бўлмасмиди?!” – дерлар. Ана ўшаларнинг жойи жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон жой!” деган (97-оят).
Ҳаким ибн Муовиядан, у отасидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмоннинг барчаси мусулмонга ҳаромдир. Улар икки бир-бирига ёрдамчи биродардирлар. Аллоҳ Азза ва Жалла мушрикдан, мусулмон бўлганидан кейин токи у мушрикларни тарк қилиб мусулмонларга келмагунича, амални қабул қилмайди”, дедилар”.
Насаий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилган.
Уларнинг гапларига раддия: Улар далил қилиб келтираётган оят ва ҳадис қўрқитиш маъносидаги матнлардандир. Бу каби оят ва ҳадислардан ҳукм чиқариш учун асл ҳукмларга қайтилади. Асл ҳукм бўйича, аҳли тавҳид дўзахда абадий қоладиган кофир бўлмайди.
Имом Муҳаммад ибн Исмоил ас-Санъоний ўзининг “Субулус Салом” номли машҳур китобида юқоридаги ҳадис ва унинг маъносидаги бошқа ҳадисларни шарҳлаб бўлганидан кейин, қуйидаги ҳадиснинг шарҳида айтади:
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ”, дедилар”. Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган.
“Бу ҳадис умумий ва ўзидан олдин келган ҳижратга далолат қилувчиларини насх қилувчидир, дейдилар. Шу билан бирга, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон бўлган арабларни Ўзлари томон ҳижрат қилишга амр қилмаганлар ва ўз юртларида туришларини инкор қилмаганлар”.
Бу, такфирчиларнинг гапига кучли раддиядир.
Сўнгра имом Санъоний Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мусулмонларнинг раҳбари сифатида бошқаларга таклиф қиладиган ишлари ҳақидаги ривоятни келтирган ва қуйидаги жумлага урғу берган: “Агар улар ҳижрат қилишдан бош тортсалар ва ўз диёрларида турмоқни ихтиёр қилсалар, уларга билдирким, алар худди мусулмон аъробийлар каби бўлурлар, уларга ҳам мўминларга жорий бўлган Аллоҳнинг ҳукмлари жорий бўлгай”.
Мазкур тоифага кучли раддиялардан яна бири қуйидаги ояти каримадир.
Аллоҳ таоло “Анфол” сурасида: “Албатта, иймон келтирган, ҳижрат қилган, Аллоҳнинг йўлида молу жонлари билан жидди жаҳд қилганлар ва жой бериб, ёрдам кўрсатганлар, ана ўшалар бир-бирларига валийдирлар. Иймон келтирган, аммо ҳижрат қилмаганларга эса, то ҳижрат қилмагунларича, сиз ҳеч валий бўла олмассиз. Агар улар сиздан динда ёр-дам сўрасалар, ёрдам бермоғингиз вожиб. Фақат, сиз билан ўрталарида аҳднома бор қавм зиддига эмас. Аллоҳ нима қилаётганингизни кўргувчи зотдир”, деган (72-оят).
Ушбу оятда Аллоҳ таоло мўминларнинг бир неча синфларини зикр қилмоқда:
1. Ҳижрат қилганлар.
2. Жой бериб, ёрдам кўрсатганлар.
3. Иймон келтирган, аммо ҳижрат қилмаганлар.
Буларнинг ҳаммасини Аллоҳ таолонинг Ўзи “мўминлар” деб атамоқда.
Албатта, ҳижратга тегишли оят ва ҳадислар фақат юқорида зикр қилинганларидангина иборат эмас. Бу масала бўйича уларнинг ҳаммасини ўрганиб чиққан уламолар бу ҳукмни батафсил баён қилганлар.
Мухтасар бўлиши учун Кувайт Вақф ва Исломий ишлар вазирлиги нашр этган “Фиқҳ энциклопедияси”да баён қилинган сўзларни келтирамиз:
“Мусулмоннинг дорул ҳарбда муқим туриши унинг Исломига футур етказмайди. Фақат, дини хавф остида қолгандагина бундан мустасно. Яъни, динини ошкора зоҳир қилиш имкони қолмаса, ҳижрат қилиш лозим бўлади. Аллоҳнинг “Нисо” сурасидаги “Ўзига зулм қилувчи ҳолида жони олинаётганларга фаришталар: “Нима қилаётган эдинглар?” дерлар. Улар: “Ер юзида бечора эдик”, дерлар. “Аллоҳнинг ери кенг эди-ку, ҳиж-рат қилсангиз бўлмасмиди?!” дерлар”, деган оятига биноан (97-оят).
Бу ҳукм ожиз ва бемор бўлмаганлар ҳамда туришга мажбур қилинмаганлар учундир.
Аммо фитнадан қўрқмаса ва динини изҳор қилиш имкони бўлса, унинг учун дорул исломга ҳижрат қилиш мустаҳаб бўлади. Унинг ҳижрат қилиши вожиб эмас.
Кувайт Вақф ва Исломий ишлар вазирлиги нашр этган “Фиқҳ энсиклопедияси”дан келтирилган мисолда гап дорул ҳарб–мусулмонларга қарши уруш эълон қилган диёрда яшаб турган мусулмонлар ҳақида эканини яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз.
Ҳозирги кунда деярли барча мамлакатлар ўртасида тинчлик сулҳлари тузилган. Бу ерларда яшаб турган мусулмонларни қандай қилиб кофирга чиқариш мумкин.
Ҳамаср уламоларимиз аслида номусулмон бўлган ғарбий давлатларда мусулмонларнинг яшашлари, ишлашлари ва ўша давлат фуқаролари бўлишларига фатво берганлар.
Бас, шундай экан, аслида мусулмон бўлган юртларда намозини ўқиб, рўзасини тутиб, бошқа ўзига фарзи айн бўлган ҳукмларга амал қилиб юрган мусулмонларни “Ҳижрат қилмасанг, кофир бўласан!” дейиш қаердан чиққан?!
Иккинчидан, аввал ҳам айтиб ўтганимиздек, “Ҳижрат қилмаган кофир бўлади” деб айтаётганларнинг ўзлари қаерга ҳижрат қилишни айтиб бера олмайдилар. Зотан, уларнинг фикрига биноан, ҳозир ҳамма мамлакатлар дорул куфр. Улар ўзлари қурган ҳарбий қароргоҳларга ҳижрат қилишни ва ўша ердан ҳужум уюштириб, ўзлари режа қилаётган хаёлий давлатни қуришни таклиф қиладилар. Ана, гап қаерда!”
Фарзи айнларни адо этишга имкон бўлса, ҳижрат фарз бўлмайди. Бу гапни аввал нима қилса, қилиб юрганлар ўзларидаги нуқсонни хаспўшлаш учун айтишади. Улар шундай қилсалар, гуноҳлари енгиллаб қолганга ўхшайди.
Бугунги кунда динда мана шу турдаги ҳаддан ошганлар бизда жуда ҳам кўп. Улардан жуда эҳтиёт бўлиш керак.

Тошкент ислом институти матбуот котиби Аброржон Абдуазимов

Top