muslim.uz

muslim.uz

Сурхондарё ўзининг бой туристик салоҳияти билан дунё сайёҳларида катта қизиқиш уйғотиб келади. Тарихи узоқ ўтмишга бориб тақаладиган турли даврларга оид археологик ёдгорликлар, аждодларимизнинг юксак дид ва маҳорати билан барпо этилган муқаддас мақбаралар маҳаллий ва хорижлик меҳмонларга бой таассурот улашади. Вилоятда 561 та маданий мерос объекти давлат рўйхатига олинган. Уларнинг 444 таси археологик ёдгорликлар, 32 таси ислом зиёрат туризми ва 8 таси буддизм иншоотларидир.

Бу ҳақда ЎзАга Сурхондарё вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зебинисо АЛИМАРДОНОВА маълум қилди. Унинг айтишича, якунига етаётган йилда маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчиларга 101 та туристик намойиш объекти хизмат кўрсатди.

“Зеро, кейинги йилларда бой тарих ва маданиятга эга Сурхон воҳасидаги Ҳаким Термизий, Султон Саодат, Исо Термизий мажмуалари, Сўфи Оллоёр, Мавлоно Муҳаммад Зоҳид мақбараси, Кокилдор хонақаси сингари буюк зотлар мангу қўним топган ёки улар номига қадимда барпо этилган сўлим гўшаларни зиёрат қилишга интилиш кучайди.

Зурмала, Далварзинтепа, Фаёзтепа, Будрачтепа, Холчаён каби узоқ ўтмишдан сўйлайдиган археологик ёдгорликларни, Тешик тош, Мачай ғори, Эски Термиз, Қирққиз, Искандар кўприги, Жарқўрғон минораси каби тарихий-маданий ёдгорликларни кўришга иштиёқмандлар, Омонхона, Хўжаипоқ сингари шифобахш булоқ сувларидан баҳра олишга қизиқувчилар сафи янада ўсиб бораётган эди. Рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, 2019 йил вилоят дунёнинг 114 давлатидан 120 мингга яқин хорижий ва 502 минг маҳаллий сайёҳга мезбонлик қилган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида 625 мингга яқин сайёҳ келди. Уларнинг 25 мингга яқини хорижлик ва 600 мингдан ортиғи маҳаллий сайёҳлардир. Ваҳоланки, пандемия бошланган ўтган йили 4 минг 200 нафар чет эллик ва 14 минг 700 нафар маҳаллий сайёҳ келган эди”, - дейди Сурхондарё вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси вакили.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Нуриддин домла ҳазратлари

Айримлар ўзидан устун кишини кўрса: “Менда нега шунақа сифатлар ёки бойлик йўқ?” дея тушкунликка тушади. Бунинг давоси эса, ўзидан қуйироқ кишига қараб тафаккур қилмоқдир. Чунки киши ўзидан қуйироққа назар солса, Аллоҳ таолонинг берган неъматларига шукр қилади.
Аслида, мусулмон киши мол ва даража жиҳатидан ўзи билан ўзгаларни солиштирмайди. Бироқ шундай ҳолатга тушиб қолган киши нима қилиши керак?!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларидан муолажа излаш айни муддаодир.

“Икки хислат борки, у кимда топилса, Аллоҳ таоло уни шукр этувчи ва сабр қилувчилар қаторида ёзиб қўяди. Кимда шу иккита хислат топилмаса, Аллоҳ таоло уни шукр ва сабр қилувчилардан эмас, деб ёзиб қўяди. Ким динда ўзидан устун кишига қараса, унга эргашса ва дунёда ўзидан паст бўлган кишига қараса ҳамда Аллоҳ таолога ўзини у кишидан устун қилиб қўйгани учун ҳамд айтса, Аллоҳ таоло уни шукр ва сабр қилувчилардан, деб ёзиб қўяди. Ким динда ўзидан паст бўлган кишига қараса ва дунёда ўзидан устун кишига қараб, менга бу кишичалик бойлик бермабди-да деб афсусланса, Аллоҳ таоло у кишини шукр ва сабр қилувчилардан эмас деб ёзиб қўяди” (Имом Термизий ривояти).

Имом Ҳоким ва Имом Байҳақий раҳматуллоҳи алайҳимо ривоят қилган ҳадиси шарифда эса: “Бойларнинг ҳузурига камроқ киринглар, чунки бу Аллоҳ таолонинг неъматини оз санамасликларингиз учун энг яқин воситадир”, дейилган.

Бошқа бир ҳадисда: “Бирортангизнинг назари ўзидан бадавлатроқ ҳамда омадлироқ одамга тушганида, ўзидан камбағалроқ ва омад сизроқ одамга ҳам бир назар ташлаб қўйсин!” дедилар.

Мазкур ҳадисларда мол-дунёда ўзидан устун бўлганларга кўп ҳам эътибор қаратиш керак эмаслиги, борига қаноат қилиш ва Аллоҳ таолонинг неъматларини оз санашнинг олдини олиш тавсия этилмоқда.

Мазкур ҳадиси шарифларни ҳалол ризқ талаб қилишда сусткашликка йўл қўйса ҳам
бўлар экан, деб тушунмаслик керак. Балки киши ризқ топиш учун унинг сабабларига жиддий киришмоғи лозимлиги уқтирилмоқда. Сўнгра ризқ бергани учун Аллоҳ таолога ҳамдусано айтишга, ортиқча нарсалар учун ғам чекиб, маҳзун бўлмаслик тарғиб этилмоқда.

Аслида, мусулмон илм ва тақвода ўзидан устун кишига етиб олишга ҳаракат қилиши керак. Бунинг натижасида мусулмон Аллоҳ таолога яқин бўлиб бораверади.

Ҳабибуллоҳ АБДУРАЗЗОҚОВ,
“Ҳазрати Имом” жоме масжиди

"Ҳидоят" журналининг 10-сонидан

Абдулқодир Абдурраҳим,
ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси

Top