muslim.uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари (20-қисм): Тўшакка ётаётганда
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Тўшакка ётаётганларида:
“Аллоҳумма анта холақта нафсий ва анта татаваффаҳа, лака маматуҳа ва маҳяҳа, ин аҳяйтаҳа фаҳфазҳа ва ин аматтаҳа фағфир лаҳа, Аллоҳумма инний асалукал афияҳ”, деб айтардилар.(Аллоҳим, Сен менинг нафсимни халқ қилдинг ва Сен уни ўлдирувчисан. Унинг тириклиги ҳам, ўлими ҳам Сенинг қўлингда. Агар уни тирик қўйсанг, муҳофаза қил. Агар ўлдирсанг, мағфират эт. Ё Раббим, Сендан офият сўрайман) (Имом Муслим ривояти).
Қуръон мусобақаси - 2018: рўйхатга олиш бошланди
2018 йилнинг биринчи ярмида Республикамизда ўтказилиши режалаштирилган 3 босқичдаги Қуръон мусобақаси иштирокчиларини рўйхатга олиш бугун, 4 январ кунидан бошланди. Рўйхатга олиш 13 январь кунигача давом этади.
Бугун барча вилоятлар қаторида Тошкент вилоятида ҳам мазкур жараён бошланди, деб хабар беради вилоят бош имом-хатиби Хайруллоҳ Турматов. Қуйида рўйхатга олиш жадвали билан танишишингиз мумкин.
Тошкент вилоятида “Қуръон мусобақаси – 2018” кўрик
танлови (туман ва шаҳар) босқичи
ЖАДВАЛИ
№ |
Туман ва шаҳарлар номи |
Кўрик танлов ўтказиладиган жой номи ва манзили |
Санаси |
1-ҲУДУД |
|||
1 |
Ангрен шаҳар |
Бўка тумани, “Ўртақўрғон” жоме масжиди Манзил: “Янги ҳаёт” кўчаси 5-уй Мўлжал: Бўка шаҳар Шоҳбекати |
10.02.2017 й. (Шанба) Эркаклар соат 0900 Хотин-қизлар 1400 |
2 |
Бекобод тумани |
||
3 |
Бекобод шаҳар |
||
4 |
Бўка тумани |
||
5 |
Пискент тумани |
||
6 |
Олмалиқ шаҳар |
||
7 |
Оҳангарон тумани |
||
2-ҲУДУД |
|||
1 |
Бўстонлиқ тумани |
Чирчиқ шаҳар, “Марказий” жоме масжиди Манзил: Заковат кўчаси 1-уй Мўлжал: Аквапарк |
11.02.2017 й. (Якшанба) Эркаклар соат 0900 Хотин-қизлар 1400 |
2 |
Паркент тумани |
||
3 |
Қибрай тумани |
||
4 |
Тошкент тумани |
||
5 |
Чирчиқ шаҳар |
||
6 |
Юқоричирчиқ тумани |
||
3-ҲУДУД |
|||
1 |
Зангиота тумани |
Зангиота тумани, “Нурул Ислом” жоме масжиди Манзил: Қумариқ маҳалласи, Ҳамза кўчаси 20-уй Мўлжал: “Генерал Моторс” мотор заводи |
12.02.2017 й. (Душанба) Эркаклар соат 0900 Хотин-қизлар 1400 |
2 |
Оққўрғон тумани |
||
3 |
Қуйичирчиқ тумани |
||
4 |
Чиноз тумани |
||
5 |
Ўртачирчиқ тумани |
||
6 |
Янгийўл тумани |
ЎМИ Матбуот хизмати
Тугаб битмайдиган хазина
Донишманд халқимиз: “Оз бўлса етар, кўп бўлса кетар” дея бежизга айтмаган. Дарҳақиқат, қаноат ҳақида сўз очилганда, албатта, бу сўзга сабр сўзини қўшиб ёзамиз, гапирамиз, боиси битта: бу сўзларни бир-биридан ажратиб тасаввур қилиш мушкул.
Тарихдан маълумки, она халқимизнинг юксак камолотида буюк алломаларимиз, улуғ уламоларимиз, бобокалонларимиз қолдирган бой маънавий мероснинг ўрни беқиёс. Мана шундай комиллик сифатларидан бири – қаноат ҳақида тўхталар эканмиз, аввало, “қаноат” тушунчаси ўзи нима эканини билиб олишимиз даркор. Ҳакимлардан бири айтадики: “Қаноат – тақсимланган ризққа рози бўлиш, кўнгил хотиржамлигидир”. Яна бири айтадики: “Қўлингдаги борига шукр қилиб, ушалмайдиганига умид боғлайвермаслигинг”, деб айтган. Динимизнинг асосий манбалари Қуръон ва суннатда қаноат борасида марҳамат қилинган оят ва ҳадислар билан танишсак.
“Эркакми ё аёлми кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, биз унга пок ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларининг чиройлиги баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз”.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Пайғамбар соллалоҳу алайҳи вассалам: “Қаноат – тугаб битмайдиган хазинадир”, дедилар”.
“Қаноат – инсон ўзига тақсим қилиб берилган нарсаларга (ризқ-рўзи, умри, амаллари, бахтли ёки бахтсизлардан бўлишига) рози бўлишидир”.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Пайғамбар соллалоҳу алайҳи вассалам: “Парҳезкор бўл, инсонларнинг энг ибодатлиси бўласан, қаноатли бўлгин, одамларнинг шукр қилувчироғи бўласан”, дедилар”.
Ривоят қилинишича: “Фақиру мискинлар бамисоли ўликларга ўхшайди, лекин Аллоҳ таоло уларни қаноатлари туфайли қайта жон бахшида этган инсонлардир”.
Бишр Ҳофий: “Қаноат – мўминнинг қалбидагина таскин топадиган мулкдир”, деган.
Абу Сулаймон Дороний: “Ризо мақомидаги қаноат сифати гўёки зуҳд мартабасидаги вараъ мақомига ўхшашдур, қаноат – ризо мақомининг аввалги мартабаси бўлса, вараъ – зуҳд мақомининг энг биринчи мартабаси ҳисобланур”, деган.
Абу Бакр ал-Мароғий: “Ақлли инсон – дунё ишларини қаноат ва орқага суриш билан, охират ишини эса, қизиқиш ва тезлаштириш билан, дин ишларини илми ва ижтиҳоди билан амалга оширадиган кишидир”, деган.
Абу Абдуллоҳ ибн Хафиф: “Қаноат – йўқ нарсаларга ортиқча қизиқавермаслик, мавжудларидан беҳожат бўлиш”, деган.
Ваҳб ибн Мунаббаҳ: “Азизлик ва беҳожатлик ўзларига биродар ахтариб, йўлга тушганида, қаноатни учратиб, ҳамсафар бўлган экан”, деган.
Бир ривоятда: “Кимнинг қаноати кучли бўлса, унга барча нарса тотли бўлади, кимки барча ҳолларда холиқига тавба қилиб юрса, Аллоҳ уни қаноат билан ризқлантириб қўяди”, дейилган.
Ривоят қилинишича: “Абу Ҳозим (р.а) семиз қўй гўшти осиб қўйган қассоб олдидан ўтаётганида, қассоб: “Эй, Абу Ҳозим, бу семиз қўй гўштидан олиб кетинг”, деди. У киши: ёнимда пулим йўқ”, деди. Қассоб: “Насяга бераман”, деди. Шунда у зот: “Ўзимда, бундан ҳам яхшироқ қарзим бор, бу – жон қарзимдур”, деб жавоб қилди.
Улуғлардан биридан: “Инсонлар ичида энг қаноатлиси ким? деб сўралганда, инсонларга фойдаси кўп тегадигани, уларга оғирлиги кам тушадигани”, деб жавоб берди.
Айтадиларки, “Аллоҳ таоло беш нарсани беш нарса ичига яшириб қўйди; азизликни – тоатга, хорликни – масиятга, виқорни – бедорликка, ҳикматни – очликка, бойликни – қаноатга.
Иброҳим ал-Мористоний: “Душманингдан ўч олганингдек, очкўзлигингдан, қаноат билан ўч олгин”, деган.
Зунун ал*Мисрий: “Ким қаноатли бўлса, замондошларидан роҳат олибди, тенгдошларидан умри узун бўлибди”, деган.
Қаттоний: “Кимки, қаноатни олиб, очкўзликни сотса, азизлик ва одамийлик фазилатига эга бўлибди”, деган.
Қайси инсоннинг икки кўзи инсонларнинг қўлидаги нарсага қараб қолса, маҳзунлиги чўзилаверади.
Ривоят: “Бир киши сув бўйида бақлажондан тушган нарсаларни еб ўтирган донишмандни кўриб қолиб: “Эй Ҳаким, агар султонга хизмат қилганингизда, бу нарсани еб ўтиришга ҳожат бўлмасди”, деди, Донишманд: “Агар сен шу нарсага қаноат қилганингда Султонга хизмат қилиб ўтирмасдинг”, деб жавоб қилди”.
Ривоят: “Мусо алайҳиссалом тамаъни Хизрнинг олдида эслаганларида. Хизр алайҳиссалом унга: “Бу нарса сиз билан мени орамни ажратувчидир”, дедилар”.
Ривоятлардан бирида: “Мусо ва Хизр алайҳиссалом атрофига бир кийик келди. Улар оч эдилар. Шунда Мусо олдидаги кийик қовурилмаган. Хизр олдидаги кийик эса қовурилган ҳолда кўринди”, деб айтилади.
Аби Язид раҳматуллоҳу алайҳдан бу мартабага нима билан эришдингиз? деб сўралганда, у зот: “Дунё сабабларини йиғиб, қаноат арқонига тугиб, ростгўйлик манжаниқига ўрнатдим, сўнг ноумидлик денгизига отиб юбориб, ором топдим”, деди.
Ривоят: “Жунайд раҳматуллоҳу алайҳни ҳузурида ўтиргандим, атрофида кўп етим-есирлар ҳам бор эди. Бир одам 500 динорни ҳазратнинг олдига қўйиб, “Бу пулни мана буларга тарқатиб берасиз”, деди, у зот: “Ўзингга борми? деб сўради. Ҳалиги киши: “Бор, пулим кўп”, деди, у зот: “Яна бўлишини хоҳлайсанми? деб сўради, У: “Ҳа”, деди, Жунайд раҳматуллоҳу алайҳ: “Ол, бу нарсаларингни, ўзинг биздан кўра муҳтожроқ экансан”, деб пулни олмади.
Мухторхон Акрамов,
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси
Two new mosques have been opened in Pskent district and “Kamchik” high mountain pass
Much efforts are being done to deliver the true and pure essense of Islam in our country. One of such actions was done in Pskent district last year when Usmankhan Alimov, the Chairman of Muslim Board of Uzbekistan and Khayrulla Turmatov, Chief Imam of Tashkent region put initial bricks to build the mosque “Usmat Ota”.
The capacity of the newly built mosque is 250-300 people and in the nearest future the construction of library, museum and parking lot are expected to be raised in an adjoining area.
In his speech Muftiy Usmonkhon Alimov congratulated muslims with this historical event. Later the guests were invited for a lunch organized by Akromov, District Mayor.
Another new mosque has been opened in Kuksaroy neighborhood, Okhangaron district, Tashkent region. The mosque “Islom nuri (Light of Islam)” is located just on the side of the highway of Kamchik mountain highway pass.
The opening ceremony was led by Muftiy Usmankhan Alimov, who in his speech expressed warm wishes to worshippers and made genuine prayers.
http://old.muslim.uz/index.php/english/tibbij-maslahatlar/itemlist/user/72-muslimuz?start=7885#sigFreeIde3931396d9
Press Service,
Muslim Board of Uzbekistan
Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳинд телевидениясида намойиш этилади
Хорижий мамлакатларда миллий сайёҳлик брендини оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда “Travelxp” телеканалининг тасвирга олиш гуруҳи Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси берган хабарга кўра, сафардан кўзланган мақсад Ўзбекистоннинг бой туристик салоҳияти бўйича филмь тайёрлаш ҳамда мазкур филмни 2018 йил давомида эфирга узатишдан иборат.
Ижодий гуруҳ беш кишидан ташкил топган бўлиб, жорий йилнинг 12-23 декабр кунлари юртимизда бўлган. Тасвирга олиш жараёнлари Тошкент (тарихий диққатга сазовор жойлар, телеминора, Мустақиллик майдони, темирйўл вокзали), Самарқанд, Шаҳрисабз, Бухоро ва Хива каби шаҳарларда амалга оширилган.
Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, “Travelxp” хусусий телеканал бўлиб, 2011 йилда ўз фаолиятини бошлаган ҳамда туризм соҳасига мўлжалланган. Телеканалнинг дастурлари Ҳиндистон бўйлаб сунъий йўлдош ва кабел каналлари орқали қатор хорижий давлатларда эфирга узатилади. Дастурлар ҳинд, инглиз, тамил, бенгал, тайланд, испан, немис, француз, япон, рус, араб, форс ва хитой тилларида олиб борилади.