Ўзбекистон янгиликлари

Билим юртларида хатми кутуб тадбирлари ўтказилди

“Ҳидоя” ислом билим юртида талабалар билан асосий дарсдан ташқари вақтларида қўшимча тўгараклар ташкил этилган. Унда билим юрти фиқҳ фани ўқитувчиси Юсуфхон Шодиев раҳбарлигида 3-курс талабалари Ҳасан ибн Аммор Шурунбулолийнинг “Нурул изоҳ” китобини бошидан охирига қадар арабий матни ўқиб таржима қилиб тугатилди.

Мазкур иш 2023 йил октябрь ойида бошланиб, етти ой давомида ўқилиб, 2024 йил апрель ойи охирида якунига етказилди. Китобни тугатиш жараёнида билим юрти мутасадди вакиллари иштирок этди.

Устозлар гувоҳлигида китобнинг охирги бети ўқилди. Якунда бу эзгу иш доимий бўлишини сўраб хайрли дуолар қилинди.

***

Бугун Ҳадис илми мактаби ректори бошчилигидаги бир гуруҳ устоз ва талабалар Сурхондарё вилоятига навбатдаги сафарга чиқишди. Дастлаб Абу Исо ат-Термизий қабрини зиёрат қилиб, улуғ зотнинг ҳақига Қуръондан тиловатлар этилиб, дуо хайрлар  қилинди.

Шундан сўнг “Хатмул кутуб” тадбири бўлиб ўтди. Унда биринчи курс талабалари “Сунани Термизий”нинг муқаддима бобидан дастлабки саҳифаларини ўқишга киришди, уни ўқиб битирган иккинчи курс талабалари эса китобнинг сўнгги саҳифаларини хатм қилишди ва устозлар қўлидан “Ижоза”ларини қабул қилиб олишди.

***

Шу йил 3 май куни “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом таълим муассасасининг 4-босқич талабалари Фиқҳ фанига оид мўътабар “Фатҳул боб ал-иноя” китобини тўлиқ ўқиб тугатганлиги муносабати билан “Хатмул кутуб” тадбири ўтказилди.

Мазкур файзли тадбирга Самарқанд Ҳадис илми мактаби ўқитувчиси Шайх Муҳаммад Жамолиддин Ҳошим-Ал-Азҳар университети профессори, Тошкент ислом институти "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси катта ўқитувчиси Фахриддин домла Маманосировлар таклиф этилди.

Шу муносабат билан устозлардан мадрасанинг ўқитувчи ва талабалари “Фатҳул боб ал-иноя”, “Сунани Термизий”, “Шамоили Муҳаммадия”, “Ҳикамул Атоия”, “Алмадхол ила усулул ҳадис ала манҳажил ҳанафийя”, “Ал-арбаин Ан-Нававий” китобларидан ижоза шаҳодатномаларини қабул қилиб олишди.


Абдуносир Бобамирзаев

 

 

779 марта ўқилди

Янгиликлар

Top