muslim.uz

muslim.uz

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазириги қатарлик зиёратчилар Қатарга тегишли бўлмаган ҳар қайси авиакомпания билан ҳажга келиши мумкинлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда “Анадўлу” агентлиги.

Вазирлик 2018 йилги Ҳаж мавсуми учун тайёргарлик тугагани, жорий йилда дунёнинг турли мамлакатларидан 2 миллионга яқин зиёратчи келиши кутилаётганини билдирди.

Қатарлик зиёратчилар Қатарга тегишли бўлмаган ҳар қайси авиакомпания билан Жиддадаги Халқаро қирол Абдулазиз аэропортига келишлари мумкин, ҳаж амалларини бажариш учун эса онлайн тизимда рўйхатдан ўтишлари керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июнида Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатар билан дипломатик алоқаларни узган эди.



ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигида “Muslim-tour” сайёҳлик фирмаси ўз фаолиятини бошлади. Бундай фаолият олиб бориш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг лицензиясини қўлга киритилди. Унга кўра, туризм фаолиятини кириш, чиқиш ва ички туризм йўналишларини амалга ошириш ҳуқуқини бериш қайд этилган.

2016 йил 2 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги   фармони, шунингдек, юртимизда туризм соҳасини ривожлантишга қаратилган изчил саъй-ҳаракатларга ҳамоҳанг тарзда эндиликда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам зиёрат туризмни ривожлантиришга ўзнининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Muslim-tour” сайёҳлик фирмаси юртимиздаги қадамжо, зиёратгоҳ ва табаррук масканларга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг кенг кўламдаги зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ва мусулмон дунёсидаги нуфузини янада оширишга ҳам хизмат қилади.

Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича кенг кўламли амалий ишлар ва норматив ҳужжатлар қабул қилинди. Яқинда Самарқанд шаҳрида Ипак йўли туризм халқаро университетининг ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори эса бу борада олиб борилаётган ишларни янги поғонага кўтаради. Шунингдек, келгусида Тошкент-Жидда-Тошкент авиақатновининг йўлга қўйилиши янада кенгроқ имкониятлар эшигини очади.



Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Савол: Юртимизнинг айрим жойларида болаларни уч, беш, етти ёшда хатна қилдириш керак деб билишади. Шу нарса суннатданми? Олдиндан раҳмат!

Жавоб: Ўғил болаларни хатна қилдириш суннат амаллардандир. Бола неча ёшга кирганда хатна қилиш эса, кўпроқ урфга боғлиқ. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) набиралари Ҳасан ва Ҳусайнни етти кунлик эканида хатна қилдирганлар. Шундан келиб чиқиб, болани янги туғилганида хатна қилдириш яхши. Кейинроқ қилдирса ҳам бўлади, аммо бола балоғат ёшига етгунича хатна қилинган бўлиши керак.


 
«СЎРАГАН ЭДИНГИЗ» китобидан

الإثنين, 02 تموز/يوليو 2018 00:00

Боқий дунё сари шошган мунисгинам

Шеър нега ёзилади? Қалб дардга тўлса. Дардсиз ёзилган шеър қанчалик маҳорат билан ёзилмасин тингловчининг қалбига етиб бормайди. Чунки қалбдан чиққан сўз қалбга етади. 

Азим пойтахтимизнинг Қушқўрғон маҳалласида яшайдиган ниҳоятда ажойиб қайнона-келинни бундан тўрт йиллар бурун кўрган эдим. Аллоҳнинг марҳамати ила уйларидан бир пиёла чой ичиш ҳам насиб этганди ўшанда.

Ана ўша қайнона – Салима опа яқинда, муборак рамазон ойида қазо қилди. Қайнонасининг вафотидан қаттиқ таъсирланган келини унга атаб марсия ёзибди.

Мутахассислиги муҳандис бўлган Латофатхон Камолова, менимча, ёзган баётининг қайси жанрга оид бўлишини ўйлаб ҳам кўрмаган, у фақат юрагига сиғмаган дардни қоғозга туширган, холос.

Келинининг қалбида шунчалик муҳаббат уйғота олган қайнонага, қайнонасини шу қадар юксак эҳтиром ила севган келинга тасаннолар айтсак кам. Умид қиламизки, нега бундай деяётганимиз ҳаммага аён...

Бу – юксак маҳорат ила шеъриятнинг барча низому қоидаларини жойига келтириб ёзилган пишиқ-пухта марсия деган фикрни айтишдан йироқмиз. Бу – соф кўнгил ила ҳар қандай риёдан, сохтакорликдан ҳоли бўлган самимий соғинч ифодасидир.

Дамин ЖУМАҚУЛ

 

Гўзал хулқли, сабрлигим, муштипарим,

Юзи нурли, чиройлигим, чаққонгинам.

Хотирада доим сақланг мени дея,

Боқий дунё сари шошган мунисгинам.

 

Фарзандларга бино қўйган фариштамсиз,

Уйларимиз безагувчи сариштамсиз.

Аёлларнинг доим олди бўлиб юрган,

Боқий дунё сари шошган мунисгинам.

 

Келин бўлиб хизматингиз қилолмадим,

Сиздан кўра хайрихоҳни тополмадим.

Болаларим сиздек хурсанд қилолмадим,

Боқий дунё сари шошган мунисгинам.

 

Ишдан келсам, кутиб олувчим эдингиз,

Онам каби яқин кўрган Онамдингиз,

Энди биздан кўнглингиз тўқ бўлиб кетинг,

Боқий дунё сари шошган мунисгинам.

 

Байтуллоҳда меҳмон бўлган ҳожи онам,

Ҳижобларни гўзал қилиб таққангинам.

Барчамизни ибодатга солгангинам,

Боқий дунё сари шошган мунисгинам.

 

Энди дийдор Маҳшаргоҳда, кўришгунча,

Фарзандларим илмларга тушволгунча,

Қорилардан хатмларни кутиб туринг,

Боқий дунё сари шошган мунисгинам.

 

Болаларига бош бўлган хокисоргинам.

Йўлдошини излаб бориб топгангинам!..

Латофат КАМОЛОВА

الإثنين, 02 تموز/يوليو 2018 00:00

Адигеяда яна бир масжид иш бошлади

Россия Федерацияси таркибидаги Адигея Республикасининг Энем шаҳар типидаги қўрғонида хайрия ҳисобига бунёд этилган илк масжид очилди.

Тўрт минорадан иборат мазкур масжиднинг хонақоҳида бир пайтнинг ўзида 300-400 киши намоз ўқиши мумкин, дейилади Islam.ru хабарида.

Масжиднинг яна бир аҳамиятли томони шундаки, у нафақат маҳаллий аҳолига, балки М4 трассасидан ўтадиган йўловчиларга ҳам қулайлик яратади.

 


ЎМИ Матбуот хизмати

Top