muslim.uz

muslim.uz

الجمعة, 06 أيار 2022 00:00

Юртимизда инсон қадри улуғ

Айни кунларда инсон омилига бўлган эътибор ва ғамхўрлик янги босқичга кўтарилди. Ҳурмат-эътибор, меҳр-мурувват, икром-эъзоз борасида эса асрларга тенг ўзгаришларга эга бўлинмоқда.
Дарҳақиқат, инсон манфаати йўлида фидокорлик кўрсатиб, бугун қарилик палласида турган ота-боболаримиз меҳнати ва жонбозлигини қадрлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш кенжа авлодларнинг шарафли бурчидир.
Қадимдан юртимизда катталарга ирқи, миллати, динидан қатъий назар ҳамиша иззат кўрсатиш, улар ҳолидан хабардор бўлиш, меҳр-оқибат кўрсатишга сидқидилдан ёндошиб келинади. Шу маънода ҳурмат эвазига инсон ўзи ҳам келажак ҳаётида эъзоз-эҳтиромга эга бўлиши муқаррарлиги таъкидланган. Зеро, ҳадиси шарифда “Ҳурмат қилган кишига ҳурмат насиб бўлади” дейилган.


Бу мазмунни қувватлаб доно халқимиз “Олтин олма дуо ол” дея инсонпарварлик руҳиятига чақиради. Айни пайтда ҳадиси шарифлар талаби, доно халқимизнинг ҳикматли сўзининг ижроси хотира ва қадрлаш куни муносабати билан юртимизда амалга ошмоқда. Хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини Ватан учун қилган фидоийликларига таъзим этиш, уларнинг барча ҳаётий юмушларига малҳам бўлишдек хайрли хусусиятлар ота-боболаримиздан бизларга мерос бўлиб қолган қадриятларимизнинг намунаси саналади.


Айни пайтда нуроний отахон ва онахонларга чуқур ҳурмат-эҳтиром, хотира ва қадрлаш тушунчалари билан ўзаро уйғунлик касб этади. Ёшларимиз ушбу айём тимсолида ёши улуғларни қадрлаш, саховатга муҳтож кишиларга кўмаклашиш каби олийжаноб фазилатларни ўз қалбига сингдириб боришининг асосларидан бири бўлиб шаклланади. Қаранг, бундай олийжаноб ахлоқий инсонпарварлик, одамийлик тўғрисида динимизда: “Ҳар бир яхшилик эҳсондир. Хайрли ишга далолат қилишлик, гўё уни қилгандек бўлишликдир...”, ¬дейилган.


Хотира ва қадрлаш кунини нишонлаш бой анъаналаримиз бўлмиш миллий урф-одат ва қадриятларимизни ижро этиш демакдир. Уларнинг сарасидан бўлган катталарга эҳтиром, пиру бадавлат ёшига етганларни эъзозлаш тўғрисида муборак ўгитларда “Кичикларимизга раҳм-шафқат қилмаган ва катталаримиз қадрини билмаганлар бизлардан эмасдир”. дейилган инсонпарварлик тамоилини таъкидланган.
Тараққиётимизнинг янги босқичида инсон ҳар доим ўтмиш аждодларини, муҳтарам устозларини, азиз авлиёларни хотиралар экан, халқ ва жамият олдидаги бурч ва вазифаларини яна бир бор масъулият билан хис этади, ўзидан яхши ном қолдириш ва эзгу ишларни қилишга шошилади, ўзгаларни ҳам шунга чорлайди.


Дарҳақиқат, инсон – ҳаёт гултожи. Демак, айни ҳақиқат, Яратганнинг инъоми – онгу тафаккурнинг фақатгина одамзодга берилгани ҳақиқатга моликдир. Албатта, биз ҳамиша марҳумларимизни ёдга олиб, уларнинг руҳларини шод қилиш учун савобли амалларни ижро этамиз. Зеро, ўтганларни эслаш ва улар учун раҳматлар айтиш, қабрларини зиёрат қилиш барчамизнинг диний ва инсоний бурчимиздир.

Абдулҳай ТУРСУНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакили

Имом Рамазон Бутий 

Учтепа тумани "КЎКЧА ОҚТЕПА" жоме масжиди имом-хатиби Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳазратлари номига хориждаги бир қатор диний идоралар раислари ва дипломатик корпуслар вакилларидан табриклар келди.

Мазкур табрикномаларда улар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари орқали бутун Ўзбекистон мусулмонларини муборак Рамазон ҳайити билан қутлаб, ўзларининг самимий эзгу тилаклари ва табрикларини йўллашган ҳамда ушбу муборак кунда барча мусулмонларга ва ислом умматига Аллоҳдан хайру – баракот ва муваффақиятлар ато этилишини сўрашган.

Юқоридаги табрикномалар қуйидаги муфтийлар ва элчилар номларидан келган:

Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Элчиси А.Қўчқоров;

Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистонидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Улғбек Мақсудов;

Тожикистон жумҳурияти имлом маркази раҳбарияти;

Москва муфтийси, Россия мусулмонлари диний жамоасининг раҳбари, Россия Федерацияси Жамоатчилик палатаси аъзоси Альбир ҳазрат КРГАНОВ;

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими

الخميس, 05 أيار 2022 00:00

Яхшиликни кичик санаманг!

Салим ибн Жобир Ҳужаймий розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб деди:

– Эй Аллоҳнинг Расули! Менга васият қилинг!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар:

– Аллоҳга тақво қилгин! Идишингдаги сувни бошқанинг идишига бўшатиб бериш, биродарингга очиқ юз билан гапириш каби бўлсада, яхшиликлардан бирор-бир ишни кичик санама. Изорингни осилтириб юришдан сақлан. У кибрдандир. Уни Аллоҳ яхши кўрмайди. Агар бир киши сени сендаги биладиган нарсаси ила айбласа, сен уни ундаги биладиган нарсанг билан айблама. Уни ўз ҳолига қўй. Гуноҳи ўзига, ажри сенга бўлади. Ҳеч кимни сўкиб ҳақоратлама!

Яхшиликни кичик ҳисобламанг. Сизни қайси амалингиз жаннатга олиб киришини билмайсиз!

Оддийгина мушук ўтиб кетиши учун машинангизни тўхтатиб туришингиз ҳам яхшиликдир. Бир қарияни қўлидан тутиб йўлдан ўтказиб қўйишингиз ҳам яхшиликдир. Ногирон инсоннинг ногиронлик аравачасини етаклашингиз ҳам яхшиликдир. Кўчада ишлаб юрган ишчига бир идишчада сув беришингиз ҳам яхшиликдир. Бир қарияга оғирлик қилиб турган юкини унинг қўлидан олишингиз ҳам яхшиликдир. Бир эр-хотиннинг ўртасини яраштириб қўйишингиз ҳам яхшиликдир. Хотинингизнинг айбларини кўрмасликка олишингиз ҳам яхшиликдир. Фарзандларингизни кечиришингиз ҳам яхшиликдир. Қўшнингизга бирор нарса ҳадя қилишингиз ҳам яхшиликдир. Бир беморнинг даволаниши учун ёрдам беришингиз ҳам яхшиликдир!

Яхшиликнинг ниҳояси йўқ. Холиққа олиб борадиган йўлнинг сони халойиқнинг нафаси миқдоричадир. Олдида шунча кўп йўл бўлатуриб ундан юрмаганлар нақадар бахтсиздир!

Ахлоқингиз учун инсонларни мезон қилиб олманг. Менга яхшилик қилса мен ҳам унга яхшилик қиламан, деманг. Агар ёмонликка ёмонлик билан жавоб бераверсак ёмонлик қачон тугайди?!

Дунёда бир ажиб хулқ бор. Унинг номи “ўзни баланд тутиш”дир. Ҳеч кимга сизни ўзининг ахлоқи даражасига туширишига рухсат берманг. Ҳар қандай жанжалга аралашаверманг. Олдингизда пайдо бўлиб қолган ҳар-бир урушга қатнашаверманг. Кундалик ҳаётимиздаги кўп жанжаллар арзимас мақсадлар учун бўлади. Унда ғалаба қозонсангизда, ғолиб бўла олмайсиз. Аммо мағлуб бўлсангиз мағлубият аламини тортасиз. Ўз ахлоқидан воз кечган киши билан тенглашиш учун биз ҳам ахлоқимиздан воз кечсак ундан нима фарқимиз қолади?!

Ақлли инсон ўзи учун баҳо деб фақатгина жаннатни билади. Жаннатга олиб бормайдиган ҳар қандай муаммони қўйинг. Ана шунда натижа қандай бўлмасин, сиз ғолиб бўласиз. Банда биродарини авф қилса, Аллоҳ унинг иззати ва қудратини зиёда қилади!

Кунлар айланаверади. Охирида барибир ҳақ соҳиблари ғолиб бўлишади. Ботил эгалари мағлуб бўлишади. Бу нарса заминдаги Аллоҳнинг қонунидир. Юсуф алайҳиссаломни қудуққа ташлаган қўллар куни келиб у кишидан егулик сўраб чўзилган эди!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни жинни, ёлғончи деганлар Фатҳ кунида раҳм қилишларини сўраб “Сен олийжаноб кишининг ўғли олийжаноб кишисан!”, дейишган эди!

Абдулқодир Полвонов

الخميس, 05 أيار 2022 00:00

Аҳмадийлар билан баҳс (аудио)

Суннатуллоҳ Абдулбосит

Тошкент вилояти Фатҳ масжиди имоми

Top